ССВ матбуот котиби
28.4K subscribers
1.39K photos
402 videos
4 files
2.32K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
to view and join the conversation
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугундан бошлаб «Ko'ngil ko'zi» лойиҳаси доирасидаги акциямиз амалда иш бошлади. Ушбу жараён билан танишиш мақсадида биз Нукусга келдик.

Биз Республика офтальмология шифохонасига бордик. Бу ерда тиббий кўрик учун кўчма лаборатория қандай ишлаётгани, операцион ва бошқа хоналарнинг жиҳозланганлиги, телемедицина имкониятлари билан танишдик.

Бугуннинг ўзида 14 нафар бола кўрикдан ўтказилиб, улардан 6 нафарининг кўз нурини яхшилаш мумкинлиги аниқланди. Бир нафар бола операция қилинди ва кўриш қобилияти 20%га тикланди.

Иншааллоҳ ушбу лойиҳа доирасида 3 минг нафардан ортиқ бола орасидан тузалиш имкони булган ҳар бир болага жиддий қараймиз ва уларнинг тузалиши учун бор имкониятни ишга соламиз.

#kongilkozi

@SShMirziyoyeva
​​2020 йил 29 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 985 (+78) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 4 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 7 нафари Тошкент вилоятида,
📌 57 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 614 нафарга этди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 74789 (+163) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1582 нафар бемордан 165 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалалар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевнинг муносабати "Янги Ўзбекистон" газетасининг 30 декабрь сонида чоп этилди.

▶️Батафсил

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мурожаатнома 2021» | Нурмат Отабеков - «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳиби билан суҳбат
#29dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Открытие Узбекистаном медучреждения в Бишкеке
#29dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон томонидан Бишкек шаҳрида махсус шифохона очилди
#29dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси

Абдухаким Хожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири:

"Карантининг асосий талаблари бўлган ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқоб тақиш, шахсий гигиенага жиддий риоя қилиш, кўп миқдордаги одамларнинг бир жойга тўпланмаслиги бу албатта ўзини ижобий натижасини берди. Яъни юртимизда шу қисча вақт ичида бу вирус инфекцияни жуда катта кўламда тарқалишиб кетмаслигини жиловлаш имконини берди."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Савол. Мурожаатномада болалар саломатлигига алоҳида урғу берилди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилиши айтилди. Болаларга қандай витамин ёки дори воситалари берилади?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси

Абдухаким Хожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири:

"Биз ваҳимани йўқотдик. Бу жуда яхши. Чунки касал пайтида ваҳимада қутилса бу 50 % тузалиши учун имконият. Лекин сергакликни йўқотишимиз керак эмас. Аҳоли гавжум бўлиб йиғиладиган жойларда албатта тиббий ниқобни тақиб юришимиз керак."

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
​​Телеграм тармоқдаги каналларнинг йиллик статистик таҳлилларини тақдим этиб бормоқда. Унда келтирилган аналитик ҳисоб-китобларга кўра, Cоғлиқни сақлаш вазирлигинининг расмий канали (https://t.me/ssvuz) Телеграмнинг ўзбек cегментида тиббиёт соҳасидаги каналлар орасида умумий кўрсаткичлар бўйича учинчи ўринни, соҳага оид расмий саҳифалар орасида энг юқори ўринни эгаллаган.

Каналдаги ҳар битта хабар ўртача 20 минг марта ўқилган. Бир кунлик ўртача кўришлар сони 199 мингни кўрсатган. 6 август куни берилган “Ўзингизда коронавируснинг ҳар қандай аломатини сезсангиз саралаш ва тақсимлаш марказларига мурожаат қилинг” материали 756 минг марта ўқилиб, энг кўп ўқилган материалга айланган. Йил давомида жами 3624 та вазирлик фаолиятига бағишланган, мамлакатимиздаги пандемик вазиятни акс эттирувчи, аҳоли саломатлиги учун муҳим бўлган, фуқаролар ва тиббиёт ходимлари учун фойдали материаллар эълон қилинган.

Йил давомида вазирлик расмий сайтидаги материаллар 125,5 миллион марта ўқилганини қайд этиш лозим. Кўриш мумкинки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали нафақат тиббиёт соҳасидаги, шу билан бирга вазирликлар орасидаги этакчи расмий интернет манзили бўлиб турибди.

Шунингдек, ССВ Матбуот котибининг Телеграм саҳифаси (https://t.me/ssvmatbuotkotibi) ҳам ўзбек тилидаги тиббиёт соҳасига оид каналлари орасида юқори ўринлардан бирини эгаллаб, йиллик 81 миллион марта ўқилганини кўриш мумкин. Телеграм саҳифасида жами 3 192 та материал берилган. Ҳар битта хабар ўртача 14 минг, бир кунлик кўришлар сони 132 мингни ташкил этган.

Бизни кузатишда давом этинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​CCB: БАЙРАМ КУНЛАРИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ УЗЛУКСИЗ, ТУНУ КУН ИШЛАЙДИ

Мана 2020 йил якунланиб, янги – 2021 йил кириб келишига ҳам саноқли кунларлар қолди. Айни пайтда бутун мамлакатимизда, барча оилаларда Янги йил байрамини кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Ушбу байрам ва дам олиш кунларини юртдошларимиз кўнгилли ўтказиши учун барча ҳудудларда арзонлаштирилган истеъмол маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил этилмоқда.

Халқимиз байрамни хотиржам, осойишта, тинчлик-тотувликда кутиб олишида тиббий хизматнинг алоҳида ўрни бор. Байрам кунлари юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг тегишли навбатчилик жадвали асосида фаолият юритиши йўлга қўйилади. Демак, байрам кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз, туну кун ишлайди.

Жумладан, ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2369 та амбулатория-поликлиника муассасалари ҳамда туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникаларида тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари ва “тез ёрдам” хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.

Мамлакатимиз бўйича ҳудудларда 14 та Call-марказ туну кун иш режимида бўлиб, “тез ёрдам” тизимида мавжуд 2748 та бригада таркибидаги жами 12 837 нафар шифокор ва ва 27 653 нафар ўрта тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, байрам кунлари 219 та туғруқ муассасалари ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади. Жумладан, 31 декабрдан 1 январгача бир сутка давомида 583 нафар акушер-гинеколог, 344 нафар неонатолог, 1172 нафар доя ҳамда 2042 нафар ҳамшира оналар ва болалар саломатлиги йўлида хизмат кўрсатишади. Байрамнинг кейинги кунлари ҳам яна шунчадан тиббиёт ходимлари навбатчиликка киришадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Минздрав:
В ПРАЗДНИЧНЫЕ ДНИ МЕДИЦИНСКИЕ УЧРЕЖДЕНИЯ БУДУТ РАБОТАТЬ НЕПРЕРЫВНО, КРУГЛОСУТОЧНО

Подходит к концу 2020 год. По всей стране в каждой семье готовятся встретить Новый – 2021 год.

В эти праздничные и выходные дни с целью обеспечения приятного отдыха соотечественников во всех регионах организованы выставки потребительских товаров со сниженными ценами.

Медицинские услуги играют особую роль в том, чтобы население отметило праздник в мире, спокойствии и гармонии. Во время праздничных дней во всех медицинских учреждениях страны врачи и средние медицинские работники будут работать на основе соответствующего графика. Значит, в праздничные дни медицинские учреждения будут действовать непрерывно, круглосуточно. В частности, в праздничные дни в существующих в системе Министерства здравоохранения 2 369 амбулаторно-поликлинических учреждениях, а также во всех больницах районных, областных и республиканского уровней, специализированных научно-практических медицинских центрах, клиниках медицинских высших образовательных учреждений медработники будут обслуживать население на основе дежурства.

Больницы экстренной медицинской помощи и служба “скорой помощи” будут работать как обычно, непрерывно. В частности, будут действовать Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи, его 13 региональные филиалы, все отделения в системе районных и городских медицинских объединений. По республике в рабочем режиме будут 14 Call-центров и квалифицированную медицинскую помощь населению в круглосуточном режиме на основе дежурства будут оказывать 12 837 врачей и 27 653 средних медицинских работника из существующих 2 748 бригад системы «скорой помощи».

Кроме того, в праздничные дни будут действовать 219 родильных учреждений. В частности, с 31 декабря по 1 января медицинские услуги женщинам и детям будут оказывать 583 акушера-гинеколога, 344 неонатолога, 1172 акушера и 2042 медсестры. В остальные праздничные дни тоже в дежурство вступит такое же количество медперсонала.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
​​⚡️ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРЛАРИНИ 30 КИШИДАН КЎП БЎЛГАН ҲАМДА КОРОНАВИРУСГА ТЕСТ ТОПШИРГАН ҲОЛДА НИШОНЛАШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

Республика махсус комиссияси юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олиб, Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил
31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди.

30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

📌шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;

📌коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.

❗️Республика масус комиссиясининг ушбу қарори халқимизнинг байрам тадбирларини юқори кайфиятда нишонлашига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Юртдошларимиздан байрам кунларида ўзлари ҳамда яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасдан, тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказидаги 140 нафар бемор болажонларга Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ҳамда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев томонидан “Президент совғаси” топширилди.

Шифохонага ташриф чоғида вазирлик вакиллари болаларнинг ота-оналари ҳамда шифокорлар билан сухбатда бўлиб, даволаш жараёни билан танишдилар.

Болажонларга “Президент совғаси” улашилар экан уларнинг келгусида шифо топиб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук инсонлар бўлишларига тилак билдирилди.

Манба: ЎзА

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10%га оширилади

Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари қарорга берилган иловага мувофиқ белгиланиши кўрсатиб ўтилди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
❗️Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади

Президент қарори билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.

2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​КЕКСАЛАР, БОЛАЛАР ВА ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН АЛОҲИДА ТАВСИЯЛАР

Байрам оқшомида кексалар, болалар қандай овқатланиши керак? Ҳомиладорларчи? ССВ Матбуот хизматининг бу ҳақдаги саволларига вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА жавоб беради:

— Кексалар байрам дастурхони атрофида ўтирганда ҳазмни яхшилаш учун олдин суюқ овқат ичганлари маъқул. Шундан сўнг, бошқа таомлардан оз-оздан ейишлари мумкин. Ошқозонда бироз оғирлик сезилса, дори ичишга шошилмасликлари, балки анор шарбати ёки анорни ўзини истеъмол қилганлари маъқул. Янги ивитилган қатиқ, қирғичдан ўтказилган турп ҳазмга ёрдам беради.

Бундан ташқари, худди шундай хусусиятга эга бўлган шифобахш ўтлардан дамламалар ичиш мумкин. Бордию, кексаларда ва болаларда байрам таомлари истеъмолидан кейин оғриқ пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Болаларга газланган ичимликларни имкон қадар бермаслик лозим. Айниқса, аллергияга мойил бўлган кичкинтойларга фақат табиий шарбатларни ичирган маъқул.

Шунингдек, ҳомиладор аёлларда кўпинча ёғли ёки қаттиқ қовурилган кучли овқатдан сўнг жиғилдон қайнаши кузатилади. Уларга маслаҳат шуки, термосга дамланган маккажўхори попуги ёки мойчечак дамламаси овқат ҳазмида кўмакчи бўлади. Ҳазмни яхшилаш учун овқатдан кейин бир чой қошиқ олма сиркаси аралаштирилган ярим стакан илиқ сув (агар суюқлик нордон бўлса, озгина асал қўшиб) ёки чой ўрнига ялпизнинг қуритилганини дамлаб ичиш яхши натижа беради.

Тавсияларни бажаришда индивидулликни ҳисобга олган ҳолда, албатта шифокор маслаҳатини олиш лозим.

Зиёфатдан сўнг, кўпчиликда меъда-ичак муамммолари бўлади. Яъни ошқозон кислотаси ортиши ёки камайиши ҳолатлари кузатилади.

Агар кучли кислотали хусусиятга эга маҳсулотлар кўпроқ истеъмол қилинса, ошқозон-ичак тизими фаолияти ёмонлашади ва қон реакцияси кислотали томонга оғиб, юрак уриши тезлашади, ҳарорат кўтарилади, буйраклар иши меъёридан жадаллашади, одам безовта бўлади.

Ишқорий хусусиятга эга маҳсулотлар ейилганда ҳазм аъзолари иши енгиллашади, қон реакцияси меъёрга тушиб, киши ўзини яхши сезади. Демак, танадаги кислотали-ишқорли муҳитнинг меъёрий бўлиб туриши учун кўпроқ табиий маҳсулотлар (сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, мевалар ва кўкатлар) дан еб туриши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мурожаатнома 2021» | Ҳабибулла Оқилов - «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳиби, тиббиёт фанлари доктори, профессор билан суҳбат

@ssvuz