ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33.8K subscribers
5.76K photos
2.27K videos
44 files
9.48K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚌 Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш давомида карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг.

❗️Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади.

Тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН ЯНА 607 НАФАР ФУҚАРО СОҒАЙДИ


Бугун мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 607 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 392 нафари Тошкент шаҳрида, 186 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, яна 7 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида ва 4 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 88 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺2020 йил 17 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 927 (+225) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент вилоятида, 68 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чирчиқ шаҳрида яшаган 75 ёшли Т.Ю. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Р.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Навоий, Сирдарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида 607 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 31 580 (+607) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4 109 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 17 август куни мамлакатимизда 598 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида жами 607 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 927 нафар бемордан 31 580 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4 280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЭНДИ РЕЦЕПТДА ДОРИНИНГ ХАЛҚАРО ПАТЕНТЛАНМАГАН НОМИ БИЛАН ЁЗИШ ШАРТ. БУ НИМА ДЕГАНИ?

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил июль ойидаги 121-сонли буйруғига кўра, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар барча тиббиёт ташкилотлари беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзиши лозимлиги белгилаб қўйилди.

— Содда қилиб тушунтирсак, дори воситаси савдо номи билан ёки кимёвий номи билан тиббиёт амалиётида қўлланилади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова. – Бир хил тартибдаги ва дори шаклдаги дори препаратлари, дейлик, Германия, Ҳиндистон ёки Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан турлича савдо номлари билан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Уларнинг таъсири бир хил бўлгани ҳолда, нархи ва қадоғидаги савдо номи бир-биридан фарқ қилади.

Рецептга дори препаратининг халқаро патентланмаган номи ёзилиши талаби бази бир даволовчи шифоркорларнинг айнан бир фирма маҳсулотини аниқ савдо номи билан беморга тайинлаши, дорихоналарнинг эса атай қиммат дори воситаларини беморга сотишини олдини олишга қаратилган.

Бу, ўз навбатида, беморга имкони ва ҳамёнига қараб иш кўриши, қиммат дорига маблағи етмасдан тегишли муолажаларни охиригача қабул қилолмай қолишини олдини олади. Бу тартиб 2020 йил 1 июлдан кучга кирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали –
@ssvuz
⚡️Мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Рустам Икромов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️«Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўз фарзандларимиз таълим олишади. Бу масалада эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар кўп. Ишлаб чиқилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки фарзандларимизни ижтимоий ҳаётга тезроқ қайтариш, карантин шароитида уларнинг руҳиятида кузатилган ўзгаришларни бартараф қилиш, улар қатнайдиган муассасаларда коронавирус тарқалишига имкон қадар тўсқинлик қилишга қаратилган чоралар белгиланиши лозим.

📝 Айни кунларда Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилмоқда.

🔎 Мазкур меъёрлар Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда барча томонидан бажарилиши бирдек мажбурийлиги белгилаб қўйилади.

Шундан кейин мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилади».

@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
РЕЦЕПТСИЗ БЕРИЛМАЙДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ СОТГАНЛИК УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР?

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати”да халкаро патентланмаган номи (дори воситаси таркибидаги фаол модда (субстанция)нинг номи) билан 192 та дори препаратлари ва савдо номи билан 1032 та мажмуавий препаратлар киритилган.

Бу рўйхатда бўлмаган дори воситасини шифокор рецептисиз сотишга белгиланган жавобгарлик тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова маълумот берди:

— Рецептсиз бериладиган дори воситалари мамлакатимиз фармацевтика бозорининг тахминан 30 фоизини ташкил этади. Ҳатто врач рецептлари асосида бериладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва улар ҳақидаги маълумотларни дорихонанинг пештахтаси ва харидорлар учун кўринадиган бошқа жойларга қўйиш тақиқланади.

Қонунчиликка кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецептсиз сотиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача жаримага сабаб бўлади. Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецептсиз сотиш эса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жаримага сабаб бўлади. Мазкур тартиб 2020 йил 23 октябрдан кучга киради.

Бу қонунбузарликни дорихона мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) амалга оширса, бу холат лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали –
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ 32 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ


Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 482 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 324 нафари Тошкент шаҳрида, 87 нафари Тошкент вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 20 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 062 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 (+252) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 222 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтга қадар юртимизда 32 062 (+482) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4 048 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 18 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 518 (+166) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 44 ёшли У.И. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 402 нафар, Тошкент вилоятида 165 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 643 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 32 223 (+643) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4 052 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 18 август куни мамлакатимизда 591 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 643 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 760 (+242) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 196 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 139 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 32 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 3 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 79 ёшли М.К. (аёл) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 32 223 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4 292 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Болаларни коронавирус билан зарарланмасликлари учун қандай ҳимоя қилиш лозим?

📍Биринчи навбатда ота-оналар болаларни коронавирусдан ҳимояланиш усулларига ўргатишлари зарур;

👩‍👧‍👦 имкон даражасида болаларни жамоат жойларига олиб бормаслик керак;

🦠 бола вирус билан зарарланмаслиги учун боланинг яқинлари ва ўзи қуйидаги тавсияларга амал қилиши лозим:

🔺ижтимоий масофани сақлаш;
🔺мунтазам қўлларни ювиш;
🔺антисептик воситалардан фойдаланиш;
🔺кўчада юзга қўл билан тегмаслик;
🔺ниқоб ва имкон даражасида қўлқопдан фойдаланиш.

☝️Ёш болаларга ифлосланган қўллар инфекция ёки касаллик манбаи бўлиши мумкинлиги, ифлосланган қўллар билан бурунга тегиш, кўзларни ишқалаш, қўлни оғизга солиш асло мумкин эмаслигини тушунтириш лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга чалинганларда қон қуюқлашиши қанчалик тўғри?

🦠 Коронавирус ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларнинг майда калибрдаги томирларида гемостазни фаоллаб, тромб ҳосил қилиш ва томир ичида қоннинг қуюқлашишида ўрни борлигини тасдиқлаш мумкин.

⚡️Бунда нафақат ўпка зарарланади, балки микроциркуляциянинг қамали ҳам кузатилади.

📍Буларнинг барчаси касалликнинг оқибатини аниқлаштиради.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирус билан касалланган баъзи беморлар, шифокор тавсияси билан тез соғайиб кетмокда. Менда 3-кун тана ҳароратим чиқмоқда. Шу тавсия асосида мен ҳам даволансам бўладими?

🔰 Вирус касаллигининг енгил, ўрта ва оғир даражалари мавжуд. Соғайиш касалликнинг кечиш даражаси билан боғлиқ.

Энг яхши йўл, ўзингизнинг УАШга мурожаат қилинг, сиздаги касаллик кечиши характерини ҳисобга олиб даволаш тартибини белгилаб беради.

〰️〰️〰️〰️〰️
Пандемия даврида вирусни юқтириш йўлларини ҳисобга олган ҳолда уй шароитида нималарга эътибор қаратиш лозим?

⚡️Вирусдан зарарланишни олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

🥩 буюмларни, айниқса хом гўшт ва балиқ маҳсулотлари сақланган идишларни тозалаб ювиш;

🧼 қўлларни доимий ювиш;

🍱 хом гўшт ва балиқ махсулотлари, тайёр овқатлар кесиш учун алоҳида тахтачалардан фойдаланинг;

🧹 мунтазам чангларни артинг, намлантирилган холда йиғиштириш ўтказинг;

🚿 буюмлар юзаларини дезинфекция қилинг.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСДАН ДАВОЛАЙДИГАН ШИФОКОРЛАР “ВАХТА” УСУЛИДАН КУНБАЙ ИШ ТАРТИБИГА ЎТКАЗИЛАДИ

Мамлакатимизда беш ойдан ошиқ вақт давомида тиббиёт муассасасида қолиб ишлаётган тиббиёт ходимлари 14 кунлик “вахта” усулида эмас, балки кунбай келиб-кетиш тизимига ўтиш бўйича ўз таклифларини билдиришмоқда.

Россия, Туркия, Германия, Хитой, Корея ва бошқа ривожланган мамлакатлар экспертлари ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга мўлжалланган, саралаш ва провизор шифохоналари ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимлари иш режимини, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтказилишига ижобий муносабат билдирган.

Юқоридаги таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига кўра, шу йилнинг 20 август санасидан қуйидаги тартиб жорий этилади:

- коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик “вахта” усулидан, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтилади;

- иш ҳажмидан келиб чиқиб, 6 кунлик кунбай ишлаш мумкинлиги белгиланган ҳолда ҳар 30 кун учун бир ойлик иш фаолияти якуни бўйича:

- шифокорларга 25,0 млн. сўм;
- ўрта тиббий ходимларга 15,0 млн. сўм;
- кичик тиббий ходимларга 10,0 млн. сўм;
- бошқа ходимларга 5,0 млн. сўм

миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) тўланиши белгиланди.

Кунлик қўшимча тўловлардан ташқари, асосий иш жойидаги ойлик маоши сақлаб қолиниши ҳамда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун уларга белгиланган тартибда икки ҳисса ҳақ тўланади.

Вазирлик бу масала юзасидан қўшимча маълумотлар бериб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ШИФОХОНАЛАР ҲАМДА КАРАНТИН МАРКАЗЛАРИДА ОВҚАТЛАНТИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ МЕЪЁРЛАШТИРИЛДИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, тўғри ва соғлом овқатланиш даволанишнинг муҳим қисми ҳисобланишини ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, беморлар ва карантинга олинган шахсларни овқатлантиришда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг 2020 йилнинг 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига мувофиқ, кунлик овқатлантириш харажатлари меъёрлаштириштирилди.

Шунга кўра, коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирларига жалб қилинган барча муассасалар ва карантин марказларида бюджет ва Инқирозга қарши курашиш жағармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган аутсорсинг хизмати орқали кунлик овқатлантириш харажатлари 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 35,0 минг сўмгача ҳамда бошқа ҳудудларда 30,0 минг сўмгача бўлган миқдорда белгиланди.

Ушбу белгиланган нархлардан ошмаган ёки камроқ нархларда овқатлантириш ташкиллаштирилган ҳолатларда, ўша белгиланган миқдорларда аутсорсинг хизмати орқали кунлик овқатлантиришни етказиб берувчи хўжалик субъектлари билан тузилган шартномага асосан фаолиятни давом эттириш тавсия этилади.

Юқорида қайд этилган меъёрларга мувофиқ, аутсорсинг хизмати орқали етказиб берувчи хўжалик субъектлари билан тузилган шартномага асосан кунлик овқатлантириш меъёри ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва соғлиқ учун фойдалилиги талаб даражасида бўлишига эътибор қаратиш лозим.

Бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлар ҳисобидан овқатлантириш ташкил этилганда, кунлик овқатлантириш харажатлари миқдорлари эркин нархларда белгиланиши мумкинлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан кунлик овқатлантириш меъёрлари қайта кўриб чиқилиши ва натижалари бўйича хабардор қилиши маълум қилинади.

Вазирлик бу масала юзасидан қўшимча маълумот бериб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН ЯНА 334 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 334 нафари тузалди.

Жумладан, уларнинг 184 нафари Тошкент шаҳрида, 92 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида ва яна 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 557 нафар, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 19 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 968 (+208) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 204 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Андижон туманида яшаган, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанган 48 ёшли М.Х. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 83 ёшли Л.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтга қадар юртимизда 32 557 (+334) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 4 164 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН 721 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Бугун мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди.

Уларнинг 424 нафари Тошкент шаҳрида, 142 нафари Тошкент вилоятида, 79 нафари Самарқанд вилоятида, 25 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида, яна 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 32 994 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ ҚАРИЙБ 33 МИНГ НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

🔺2020 йил 19 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 112 (+144) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 128 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 57 ёшли А.Х. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 721 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 32 944 нафар (88 фоиз)га етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 920 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
CЎНГГИ ЎН КУН ИЧИДА ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 72 ФОИЗДАН 88 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 19 август куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб чиқди. Шундай қилиб сўнгги 10 кун ичида юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 72 фоиздан 88 фоизга етди.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi