Қашқадарёда болалар кардиожарроҳлиги бўлими фаолияти йўлга қўйилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Қашқадарёга хизмат сафари чоғида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бу ерда йўлга қўйилаётган болалар кардиожарроҳлиги бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.
– Бўлимимиз ташаббусли бюджет танловлари орқали кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказишга доир 1 миллиард 200 миллион сўмлик энг замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди, – дейди бўлим кардиажарроҳи Раҳматилла Равшанов. – Бу ердаги айрим ускуналарга нуфузли клиникалар жарроҳларининг ҳам ҳаваси келади. Бўлимга ишга таклиф этилган малакали мутахассислар қаторида мен ҳам Россиянинг салоҳияти катта тиббий олий ўқув юртларида таҳсил олиб, йирик клиникаларида ишлаганман. Ўзим туғилиб ўсган воҳада болалар кардиожарроҳлигининг йўлга қўйилишига, ихтисослаштирилган тиббий хизматни халқимизга янада яқинлаштиришга ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман. Энди қашқадарёлик туғма юрак нуқсони бор болажонларнинг яқинлари хориж ёки пойтахт клиникаларига қатнаб овора бўлишмайди. Юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётлари воҳанинг ўзида бажарилади.
Вазир бўлим фаолиятини ривожлантириш юзасидан ўз тавсияларини берди, Раҳматилла сингари хорижда ишлаб, тажриба оширган ёш мутахассисларни янада кўпроқ тизимга жалб қилиб, уларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Амрилло Иноятов марказ гематология бўлимида узоқ вақт давомида даволаниб келаётган 40 нафар бемор болага шифокорлар номидан Рамазон совғаларини топширди. Уларнинг оналари ва бошқа яқинларини, муассаса тиббиёт ходимларини ҳайит билан қутлади.
Шунингдек, вазир марказ ҳудудида бунёд этилаётган “Она ва бола” тиббиёт кластери биноси қурилишини ҳам кўздан кечириб, зарур тавсияларни берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Битта поликлиника сўраган эдингиз, 3 та поликлиника қилиб берадиган бўлдик”, — Амрилло Иноятов, соғлиқни сақлаш вазири.
Вазир Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида ташкил этилган “Саломатлик сайли”да аҳоли билан учрашиб, шу ерлик нуронийнинг шукроналик ҳисси ва халқнинг Давлат раҳбаридан мамнунлигини тинглаб, уларнинг истаги амалга ошаётганини таъкидлади.
Энди аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, Миришкор туманидаги олис ҳудудларда яна учта поликлиника янгитдан таъмирланиб, ишга туширилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Вазир Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида ташкил этилган “Саломатлик сайли”да аҳоли билан учрашиб, шу ерлик нуронийнинг шукроналик ҳисси ва халқнинг Давлат раҳбаридан мамнунлигини тинглаб, уларнинг истаги амалга ошаётганини таъкидлади.
Энди аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, Миришкор туманидаги олис ҳудудларда яна учта поликлиника янгитдан таъмирланиб, ишга туширилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда туғма юрак нуқсони билан туғилган болажонларни операция қилиш учун 64 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Ҳозир кардиохирургия салоҳиятига эга саккизта тиббиёт муассасасида давом этаётган ушбу акция давомида 2000 нафар болажон туғма нуқсондан халос бўлмоқда.
"Sevimli" телеканали журналисти Соҳиба Акромова шу ҳақда ҳикоя қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ҳозир кардиохирургия салоҳиятига эга саккизта тиббиёт муассасасида давом этаётган ушбу акция давомида 2000 нафар болажон туғма нуқсондан халос бўлмоқда.
"Sevimli" телеканали журналисти Соҳиба Акромова шу ҳақда ҳикоя қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқмоқда. Шу сабабли юртимизда мазкур йўналишда илғор инновацион технологиялар, ташхислаш ва муолажа усулларини жорий этишга катта эътибор қаратиляпти.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 75 ўринли янги хирургия корпусида хориж тажрибаси асосида шундай юқори технологик ноёб операцияларни бажариш имконияти яратилган.
Жорий йил 18-25 апрель кунлари марказга Италия ва Молдова республикаларидан етакчи кардиожарроҳлар таклиф этилиб, улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу операциялар ҳақида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️Мутахассис: Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди
Хабарингиз бор, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
🧑🍼 Фурсатдан фойдаланиб, гўдакнинг соғлом улғайишида она сутининг аҳамияти, унинг фойдали жиҳатлари хусусида мутахассис тавсияларини келтириб ўтамиз.
🍼 — Чақалоқни кўкрак сути билан боқиш эрта ёшдаги болаларда учрайдиган аксарият касалликларнинг олдини олишда асосий омиллардан бири ҳисобланади, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедова.
👶 — Эмизикли гўдаклар 6 ойлик бўлгунча озуқага бўлган эҳтиёжни она сути ҳисобига қоплайди. У бу ёшдаги болаларнинг ривожланишини таъминловчи энг яхши таом ҳисобланади.
👉 Она сути қуйидаги хусусиятларга эга:
✅ унга микроблар тушиш эҳтимоли йўқ;
✅ доимо янги, ҳарорати 36-37 даражада бўлиб, бола танаси ҳароратига яқин;
✅ ошқозонга аста-секин ва оз-оздан тушади ва кичкинтой танасига таомнинг таркибий қисми тўла ҳолда парчаланмай сўрилади.
🙇♀️ Бундан ташқари, она сутида чақалоқнинг дастлабки ойларида айрим юқумли касалликлардан ҳимояловчи, иммун таначалар ҳамда ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар мавжуд.
👩👦👦 Шу сабабли бу бебаҳо неъмат билан улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳоллардагина оғрийдилар.
❗️Бола 6 ойга тўлгач, ўсаётган тана эҳтиёжлари она сути томонидан тўлақонли қопланмайди ва белгиланган тартибда қўшимча овқатлантиришга тўғри келади.

Дори воситалари нархини шакллантириш жараёни шаффоф ва самарали бўлиши лозим. Ривожланган давлатларда худди шундай механизмлар — амалда.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида 2020 йил 1 июлдан бу илғор амалиёт юртмизда ҳам босқичма-босқич жорий этилди. Шу тариқа маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилди.
Юқоридаги видеолавҳада ушбу янги тизимнинг аҳамияти ва тартиб-таомиллари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида 2020 йил 1 июлдан бу илғор амалиёт юртмизда ҳам босқичма-босқич жорий этилди. Шу тариқа маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилди.
Юқоридаги видеолавҳада ушбу янги тизимнинг аҳамияти ва тартиб-таомиллари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси кўп йиллик тарихга эга муассасалардан. 112 ўринга эга шифохонада кунига 50 тадан ортиқ офтальмологик амалиётлар ўтказилади.
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бундан қарийб 27 йил аввал мамлакатимиз офтальмологияси тарихида илк бор лазер хирургиясини амалга татбиқ этган муассаса ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ҳам шифохонада мавжуд дунё стандартлари даражасидаги айрим лазер технологиялари Ўзбекистоннинг бошқа бу турдаги шифохоналарида учрамайди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу марказ фаолияти, бу ерда ўтказилаётган операциялар ҳамда беморлар таассуротлари билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бундан қарийб 27 йил аввал мамлакатимиз офтальмологияси тарихида илк бор лазер хирургиясини амалга татбиқ этган муассаса ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ҳам шифохонада мавжуд дунё стандартлари даражасидаги айрим лазер технологиялари Ўзбекистоннинг бошқа бу турдаги шифохоналарида учрамайди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу марказ фаолияти, бу ерда ўтказилаётган операциялар ҳамда беморлар таассуротлари билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️“Омикрон”нинг янги варианти қайси тана аъзоларига таъсир кўрсатиши маълум бўлди
🦠 Аввал Ҳиндистонда аниқланиб, сўнг АҚШ, Австралия, Сингапур, Германия каби бир қатор мамлакатларга кириб келган “омикрон” штаммининг янги XBB.1.16 — “Арктур” субварианти Россияда ҳам рўйхатга олинди.
👁 Мутахассислар ҳозир бу мутацияга хос аломатларни чуқур ўрганмоқда. Хусусан, ҳинд шифокорлари фикрига кўра, вирус асосан кўзнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатяпти. Оқибатда қичишиш ва қизариш билан кечадиган конъюнктивит кузатилмоқда.
🔬 Россиялик педиатр-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Андрей Продеуснинг таъкидлашича, ўта юқумли деб баҳоланаётган XBB.1.16 версияси “кракен”нинг яқин қариндоши.
🤧 Хасталик асосан поллиноз (мавсумий аллергик касаллик) симптомлари билан жуда ўхшаш. Шу билан бирга, юқори иситма ва йўтал ҳам “Арктур”га хос аломат.
🚫 Шифокорлар хулосасига кўра, эндиликда коронавируснинг янги вариантлари пневмонияни деярли келтириб чиқараётгани йўқ.
‼️ Шунга қарамай, экспертлар аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда. Чунки яқин келажакда “омикрон”нинг ХBB.1.16 ва ХBB.1.9 турлари катта эҳтимол билан Ер юзида доминант версияга айланиши мумкин.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги

Туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган эҳтиёжманд оилаларнинг 2000 нафардан зиёд фарзандларини бу дарддан халос қилиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли хирургик акция бўлиб ўтмоқда.
Натижада уларда навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар бажарилмоқда.
"Zo'r TV" телеканалининг "Бу кун" дастури ижодкорларининг ушбу репортажи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалик тиббиёт марказида давом этаётган амалиётлар ҳақида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Натижада уларда навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар бажарилмоқда.
"Zo'r TV" телеканалининг "Бу кун" дастури ижодкорларининг ушбу репортажи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалик тиббиёт марказида давом этаётган амалиётлар ҳақида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🧺 Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан танишиш янада осон!
Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобиль илова ишлаб чиқилди.
🤳 Энди "UZPHARMINFO" дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имконига эга бўласиз.
Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:
📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун
Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Ўзбекистонда озуқавий микронутриентлар танқислиги 6 ойдан 23 ойгача бўлган болалар ўртасида энг кўп қайд қилинган.
Уларни зарур витамин ва минераллар билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида 17,3 мингта тиббий бригадалар ва 34,6 минг нафар патронаж ҳамширалари томонидан 1 миллион 878 минг нафардан зиёд 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукунлари топширилади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Уларни зарур витамин ва минераллар билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида 17,3 мингта тиббий бригадалар ва 34,6 минг нафар патронаж ҳамширалари томонидан 1 миллион 878 минг нафардан зиёд 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукунлари топширилади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЮНИСЕФ: Уч йилда 48 миллион бола юқумли касалликларга қарши эмланмаган
📊 Тадқиқотларга кўра, вакциналар йилига ўртача 4,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Агар эмлаш воситалари танқислиги муаммоси бартараф этилса, 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич яна 30 фоизга ошиши мумкин.
📑 Бироқ охирги йиллар, хусусан, пандемия даврида дунё бўйича аҳолининг вакциналарга бўлган ишончи пасайиб бораётгани хавотирли ҳолат. ЮНИCЕФ томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисобот ушбу муаммо таҳлилига бағишланди.
📉 Қайд этилишича, ижтимоий сўровда иштирок этган 55 давлатдан 52 тасида уч йил ичида болаларни эмлашга нисбатан жамоатчилик иштиёқи пасайган.
💉 Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой давлатларида иммунизациянинг аҳамиятини юқори, Япония, Жанубий Корея ва Папуа-Янги Гвинеяда эса аксинча паст баҳолашган.
📌 Европа давлатлари ўртасида Португалия, Швеция ва Ирландия аҳолисининг вакциналарга ишончи баланд. Хорватия, Латвия ва Россияда эса бунинг акси кузатилган.
✅ Шунга қарамай, болажонларимиз соғлиги учун вакциналар зарур, деб ҳисобловчилар қатлами 80 фоиздан юқори бўлиб чиқди.
🗓 Ҳисоботда келтирилишича, 2019-2021 йиллар давомида 48 миллион нафар ўғил-қиз юқумли касалликларга қарши вакцина олмаган. 19 миллион бола эса тўлиқ босқичда эмланмаган.
📈 Бу, турли эпидемиялар, масалан, 2021-2022 йилларда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичлари икки баравар кўпайишига сабаб бўлди.
‼️ Қолаверса, экспертлар беморлар сони ортиши Африка ва Жанубий Осиёда вакциналар тақчиллиги муаммоси билан ҳам боғлиқ, деган хулосада.

❗️ССВ: Стоматологик тиббий хизматларнинг 90 фоизи хусусий клиникалар томонидан бажарилмоқда
🏥 Яқин йилларгача хусусий клиникаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишониб бўлмас воқеа эди. Бугун эса кўплаб ноёб технологияли муолажа усуллари ушбу тиббиёт муассасаларида муваффақиятли бажариляпти.
Хусусан:
📌 катталар ва болалар урологияси;
📌 интервенцион кардиология;
📌 эндопротез амалиётлари;
📌 эндоскопик гинекология;
📌 офтальмология;
📌 тиббий радиология ва рақамли рентген;
📌 клиник-биокимё лаборатор текширувлари каби йўналишларда ўтказилаётган амалиётларнинг 50 фоиздан ортиғи айнан хусусий тиббиёт ҳиссасига тўғри келмоқда.
🔬Шунингдек, қатор тиббий ихтисосликлар бўйича юқори технологияли муолажа усуллари ва умуман хусусий тиббиётнинг ушбу хизматлардаги улуши аллақачон давлат тиббиёт муассасалариникидан ортиб кетган.
Булар:
🔹 офтальмология ва оператив офтальмология — 60 фоиз;
🔹 ЛОР ва эндоскопик ЛОР — 70 фоиз;
🔹 стоматология — 90 фоиз.
‼️ Бунинг натижасида бугун хусусий тиббиёт секторининг умумий соғлиқни сақлашдаги улуши 30 фоизни ташкил қилмоқда.

Коронавирус ўпкада қандай асоратлар қолдирмоқда?
Наргиза Парпиева,
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
🦠 — Пандемия бошлангандан буён COVID-19 жуда кўп бор мутацияга учради. Аввалига коронавируснинг ўзи инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирган бўлса, кейинроқ унинг оғир асоратлар келтириб чиқариши маълум бўлди.
🫁 Шундан энг кенг тарқалгани — ўпка фибрози. Коронавирусли пневмонияга чалинган беморларда тегишли муолажалардан сўнг ўпкада чандиқлар ҳосил бўлиб, бу, вақт ўтиши билан нафас олиш самарадорлиги пасайишига олиб келди.
📊 Пандемиянинг илк йилларида СOVID-19га чалинган беморларнинг тахминан 20-25 фоизида пневмония ривожланган бўлса, “дельта” штамми доминант версияга айлангач, бу кўрсаткич янада ортди. Энг ёмони, ўша йилларда ўлим кўрсаткичлари кескин кўпайди. Муолажа олиб, тўлиқ соғайганларда ҳам асоратлар қолди. Ўпкадаги яллиғланиш ўрнида чандиқлар пайдо бўлди.
Фиброз туфайли соғлом ўпка тўқималари ўз хусусиятини йўқотоди. Оқибатда альвеолалар (ўпкадаги газ алмашинуви учун масъул пуфакчалар) кислородни ўзлаштира олмайди ва нафас олиш функцияси бузилади. Агар тегишли муолажалар амалга оширилмаса, ўпка фибрози аста-секин қатор асоратларни юзага келтиради.
Жумладан, бемор ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги, сурункали йўталдан азият чекади. Ўпка, юрак етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин. Миянинг кислородга тўйинмаслиги эса руҳий ҳолат ва онг ўзгаришига олиб келади.
🔬 Кузатувларга кўра, “омикрон”нинг ВА.2 турида ҳам “дельта” штаммига хос хусусиятлар қисман намоён бўлди. Яъни, мазкур субвариант юқори нафас йўлларигагина эмас, балки инсоннинг нозик аъзоси — ўпкасига “зарба” берди.
‼️ ЖССТ томонидан бу йил COVID-19 пандемияси бекор қилиниши кутилмоқда. Аммо бу одамлар энди коронавирусга чалинмаслигини англатмайди. Фақат инфекцияни юқтириш кўрсаткичлари кескин камайиб, ўсиш динамикаси қайд этилмаcлиги мумкин. Шу боис, касалликнинг олдини олиш учун вирусга қарши тўлиқ босқичда ҳамда бустер дозада эмланиш лозим. Бу эса энг тўғри ва самарали йўлдир.

❗️ССВ: Болаларга бир ёшгача чой бериш мумкин эмас
🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” доирасида бир ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатланиши бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.
👨👩👧👦 Ундан ота-оналар учун бир қатор муҳим ва керакли маслаҳатлар ўрин олган.
Хусусан:
👶 Чақалоқ олти ойга тўлгач, шифокор тавсияси асосида унга она сутидан ташқари бўтқа, шарбат ва пюре кўринишида қўшимча озуқалар бериш мумкин. Сабаби тез ривожланаётган мурғак организмнинг эҳтиёжлари она сути билан тўла қопланмайди.
🫕 Гўдакни қўшимча таом билан она сутидан олдин озиқлантириш керак. Болага бундай егулик икки ҳафта давомида берилгач, учинчи ҳафтадан бир марталик қўкрак билан овқатлантириш ўрнига алмаштирилади. Улар таркиби сабзавот бўтқаларидан ташкил топган бўлиши лозим.
🍲 Даставвал, бўтқа оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик керакли миқдорга аста-секин етказилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, бу ёшдаги гўдакка бир пайтнинг ўзида иккита қўшимча таом берилмайди. Бола биринчи қўшимча озуқага кўниккач, иккинчисига ўтиш мумкин.
🥚 Кичкинтой 7 ойлик бўлгач, унга иккинчи қўшимча таом – бўтқалар (маннали, гречкали) берилиб, 2 ҳафта ичида иккинчи галдаги она сути у билан алмаштирилади. Ушбу даврда қайнатилган тухум сариғининг ярмини ҳафтасига икки марта, кейин кунора бериш мумкин.
🥛 Бола 8 ойга тўлганда таомномага учинчи қўшимча егулик сифатида қатиқ ва творог киритилади. Дастлаб, қатиқ оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик эса керакли миқдорга аста-секин етказилади.
✅ 9-ойдан бошлаб нон (печеньелар), олмани бўлакча шаклида бериш мумкин.
✅ 10-ойликдан бошлаб гўшт қиймаси фрикаделькалар;
✅ 12-ойликдан – буғда пишган котлетлар берилади.
‼️ Болага чой бериш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ўрнига мева шарбати, қайнатилган сув ичирилади.

#2023_йил_1_майдан
✅ Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:
🔹боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;
🔹мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

#С_1_мая_2023_года
✅ Лицам, ухаживающим за ребенком с инвалидностью, находящимся на лечении в медицинском учреждении:
▫️создаются условия для нахождения вместе с ребенком-инвалидом;
▫️выдается листок нетрудоспособности и предоставляется бесплатное питание на данный период.

ТАЪЗИЯ
Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Зафар Расулов 44 ёшида вафот этди.
З. Расулов 1979 йил 23 октябрда Навоий вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли тиббий санитария қисми терапевти сифатида бошлаган.
2012-2020 йилларда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор ўринбосари, бирлашма бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
2020 — 2023 йилларда эса Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида самарали меҳнат қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Зафар Расуловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.