ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33.8K subscribers
5.76K photos
2.27K videos
44 files
9.48K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Тошкент шаҳрида “Генетик касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

🌐Анжуманда Франция, Сербия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Украина, Россия, Қозоғистон, Беларус каби давлатлардан етакчи генетик олимлар, нейрогенетиклар, неврологлар, педиатрлар маърузалари билан иштирок этди.

❗️ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда генетик касалликлар 1000 нафар аҳоли сонига нисбатан 3,0-3,5 нафарни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 2,5 нафарга тўғри келаётгани бу масаланинг биз учун ҳам нақадар долзарблигини кўрсатади.

🛡Тадбирда юртимизда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

♻️Бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлаш механизмларини муҳокама қилиш анжуманнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 26 октябрь куни Президентимиз Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюриб, муассасанинг янги биносида иш бошлаган хирургия бўлими фаолияти билан яқиндан танишган эди.

❗️Ташриф чоғида 75 ўринли ушбу корпусда юқори технологик ноёб амалиётлар ўтказиш, малакали мутахассислар тайёрлаш, хориж тажрибасини ўзлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Хўш, бу вазифалар ижроси қандай таъминланмоқда?

🏢
Янги корпус реанимация, кардиохирургия, трансплантология, нейро-қон томир бўлимларидан иборат. Марказ директори ўринбосари Ҳикмат Анваровнинг таъкидлашича, ҳозир бу ерда йилига 100 та трансплантация амалиёти ўтказилаётган бўлса, янги бино тўлиқ қувват билан ишга тушгач, бундай операциялар сони 400 тагача етказилади.

📹Марказнинг янги корпуси имкониятлари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан юқоридаги видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Энг катта вазифа – онгимиз ўзгаряпти, бошқача яшашга ҳаракат қиляпмиз…»

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Терапия ва тиббий реабилитация маркази илмий-инновацион фаолият натижалари бўйича етакчи илмий ташкилотлар ўнталигига кирди

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 30 та вазирлик ва идора тасарруфида фаолият кўрсатаётган жами 105 та илмий ташкилотдан сўров асосида уларнинг илмий-инновацион фаолиятига оид 27 та йўналиш бўйича 75 та кўрсаткичдан иборат расмий маълумотлар таҳлил қилинди.

Унинг натижаларига кўра, илмий ташкилотларнинг 2021 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича Миллий рейтинги ишлаб чиқилди.

Натижаларга кўра, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази илмий-инновацион фаолияти натижалари Миллий рейтинги бўйича I тоифа – етакчи (лидер) илмий ташкилотлар юқори 10 талигига кирди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Июнь ойидан бери юртимизда кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошди

🔺2022 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 нафар
ни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌80 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизими жорий этилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг балл тизими қандай ишлаши тушунтирилди: 1 балл — тезликни оширганлик учун; 3 балл — светофорнинг қизил чироғидан ўтганлик учун.

⚠️ Эсда тутиш муҳим: 12 баллдан кейин ҳайдовчи автоматик равишда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Андижондаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар вазирлик назоратига олинди                                            

2022 йил 26 ноябрь куни  эрталаб соат 8:10 ларда А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390- километрлари оралиғида "Исузу" автобуси ва “Фура” юк машинаси тўқнашиб кетди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаси маълумотига кўра, тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олган, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган.

38 нафар йўловчи турли хил жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинган. Уларнинг ҳолати зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинди.

Беморлардан 3 нафарида ушбу ихтисослашган бригадалар томонидан жарроҳлик амалиёти бажирилди. Барча жабрланганлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, жароҳат оғирлигига кўра, Бўстондан Шаҳрихондаги қўшма шикастланишлар марказига 17 нафари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига 10 нафари "Тез ёрдам" машиналари орқали етказилди.

Айни пайтда уларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов бошчилигида воқеа жойига тезкор етиб борган бригадалар томонидан тегишли даволаш стандартлари асосида чуқурлаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозир Бўстон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 11 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 3 нафарида жарроҳлик операциялари ўтказилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.

— Спорт – организм учун кони фойда, — дейди олий тоифали шифокор Севара Хусанова. — У танани чиниқтириб, иродани тоблайди. Бироқ вақт етишмаслиги боис ҳамма ҳам у билан фаол шуғуллана олмайди. Бундай инсонлар учун эса пиёда юриш энг фойдали машғулотдир.

Албатта, у билан шуғулланиш индивидуал бўлиб, инсон ўзининг жисмоний ҳолатига қараши лозим. Кимдир учун 1000 қадам юриш катта жасорат бўлса, яна кимдир 15 ёки 20 минг метр масофани чарчоқсиз босиб ўтади. Шу боис одам қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур.

Бироқ ёш тоифалари учун бу кўрсаткич турлича. Мисол учун, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар 11 мингдан 15 минг қадамгача, ўсмирлар 12 мингдан 20 минг қадамгача, катталар 5 мингдан 10 минг қадамгача, кексалар эса 3 мингдан 5 минг қадамгача бўлган масофани осон ва қийинчиликсиз босиб ўтишлари мумкин.

Машғулот пайти, айниқса, унинг бошланғич босқичларида нафас олиш ва пульсни назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади.

Пиёда юриш билан исталган об-ҳаво шароитида ва куннинг хоҳлаган вақтида шуғулланиш мумкин. Уни овқатдан 1,5-2 соат аввал ёки кейин бир хил вақтда бошлаш керак. Ортиқча вазнли инсонлар эса оч қоринга пиёда юриши тавсия этилади.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради. Қолаверса, мутхассислар кузатувларига кўра, у билан доимий шуғулланган одамларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзларини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлиши аниқланган.

Шунингдек, тўғри пиёда юриш умуртқа поғоналари тўқималарини кислород билан тўйинтиришга, интервертебрал дискларни мустаҳкамлашга катта ёрдам беради. Шу билан бирга, заифлашган асаб толалари ишини рағбатлантиради, юрак хуружи ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.

Бундан ташқари:

ақлий заифлик;
депрессия;
йўғон ичак саратони;
семизлик;
қандли диабет;
бўғим касалликлари;
овқат ҳазм қилиш муаммолари;
юрак тезлигини яхшилаш, қон томирлар мустаҳкамлиги
учун ҳам пиёда юриш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: Юртимизда кунлик касалланиш кўрсаткичлари ўсишда давом этмоқда

🔺2022 йил 26 ноябрь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌14 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тадқиқот: Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?

❗️Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум.

🩺 Аммо сўнгги пайтларда стресс, турли сурункали хасталиклар, носоғлом турмуш тарзи ва тиғиз иш режими туфайли бу ҳолат ўрта ёшли эркак ва аёллар, ҳатто болаларда ҳам кузатилмоқда.

Шифокорлар уйқусизликнинг давоси мелатонин моддаси эканлигини яхши билади. Чунки у халқона тилда “уйқу гормони” ҳам деб аталади. Мазкур модда инсон танасида ярим тундан эрталабки соат 5:00 гача максимал даражада ишлаб чиқарилади.

🕰 Мазкур жараёнинг чўққиси тунги соат 02:00 атрофи ҳисобланади. Болалар қонида эса бу гормон миқдори юқори бўлиши туфайли чақалоқлар жуда кўп ухлайди.

💊 Буюк Британиянинг Оксфорд академияси олимлари уйқусизликка мелатониндан ташқари, В12 витамини ҳам даво бўлишини аниқлади. Негаки, мазкур дармондори инсон танасидаги метаболизм жараёнини нормаллаштириб, уйқу учун замин яратади.

📌Сабаби, ўз вақтида ва тўйиб ухлаш учун ичаклар фаолияти нормал бўлиши зарур. В12 витамини айни шу жараёнга кўмаклашади.

🔬Олимлар бу хулосани тасдиқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди. Унга узоқ йиллар уйқусизликдан азият чеккан кўнгилли кишилар жалб қилиниб, беморларга В12 витамини берилди. Натижада иштирокиларнинг барчасида ижобий натижа қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Дерматовенерология ва косметология марказида қандай инновацион технологиялардан фойдаланилмоқда?

Бобур Тоиров,
марказ бўлим мудири:

Муассасада бошқа клиникаларда мавжуд бўлмаган қандай имкониятлар бор?

— Шифокорларимиз доимий равишда хорижда ўз малакасини ошириб келгани боис, марказдаги диагностика ва даволаш жараёнлари Европа ҳамда Америка стандартлари асосида олиб борилади. Муассасада бошқа клиникаларда ўтказилмайдиган аутоиммун бузилишлар билан кечувчи оғир тери касалликларини аниқлашда қўлланиладиган таҳлил имкониятлари мавжуд.

Бу ерда фойдаланилаётган замонавий технологиялар қайси йўналишларда қўлланилади?

— Марказ барча профессионал талабларга жавоб берадиган технологияларнинг бой базасига эга. Масалан:

🔬Mediostar Next Pro. — лазер депиляциялар учун диод аппарати бўлиб, дерматокосметология соҳасида қўлланилади.

🔬Inmode Morpheus 8 — тери ва юмшоқ тўқималар ҳолатини яхшилашга мўлжалланган инновацион ножарроҳлик ускунаси.

🔬GentleMax Pro Plus Candela — турли томир патологияларини даволашда қўлланилади.

🔬Бундан ташқари, овқат ҳазм қилиш жараёнлари бузилиши билан боғлиқ касалликлар, гастродуоденит ва гастритни муолажа қилишда нновацион усул бўлган уреаза синамасидан фойдаланилмоқда.

Келгусида қандай янгиликлар кутилмоқда?

— Яқин келажакда марказда:

қон томир касалликларини даволашда қўлланиладиган лазер жарроҳлиги хонаси;

оғиз шиллиқ қавати касалликларига ташхис қўйиш ва муолажа қилишни ташкил этиш мақсадида сўнгги замонавий қурилмалар билан жиҳозланган стоматолог хонаси;

терапевтик касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хоналари (борларини кенгайтириш);

ошқозон, 12 бармоқли ичак касалликларини даволашда зондлаш хоналари;

ўт қопи эвакуацияси хонаси ташкил этилиши режалаштирилган.

♻️ Бу эса, ўз навбатида, мазкур йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Оғриқ қолдирувчи дориларнинг қандай зарари бор?

Ҳаётида бир марта бўлса ҳам тиш ёки бош оғриғидан азият чекмаган инсон бўлмаса керак. Албатта, бундай пайтда кўпчилик оғриқ қолдирувчи дориларга мурожаат қилади. Бироқ уларнинг қўллашда меъёрни билиш муҳим.

— Бугун дорихоналарда сотилаётган фармацевтик маҳсулотлар орасида оғриқ қолдирувчи препаратларга талаб юқори, — дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова. — Айниқса, анальгин, цитрамон ва тримолнинг бозори чаққон.

Чунки оғриқдан азият чекувчи кўпчилик беморлар ушбу таблеткаларни мунтазам қабул қилишга одатланган. Аммо уларни палапартиш ёки узоқ муддат қўллаш турли хавфли касалликларни келтириб чиқаришини унутмаслик лозим.

Биламизки, организмда махсус сезги рецептор ва ноцицепторлар бўлиб, улар оғриқ импульсларини марказга йўналтиради. Бунга жавобан тана эндорфин ва энкефалинларни ишлаб чиқаради. Улар оғриқни маълум даражада пасайтиради. Бироқ оғриқ зўрайганда деярли фойда бермайди. Бундай ҳолларда ўз-ўзидан оғриқ қолдирувчи воситаларни қўллаш зарурати туғилади.

Ушбу дориларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ва таъсир механизмига қараб, наркотик ва нонаркотик анальгетиклар гуруҳига бўлинади. Биринчи гуруҳга морфин ва унинг синтетик ҳосилалари (промедол, омнопон, фентанил ва бошқалар) киради. Улар стационар шароитда кучли оғриқлар, жумладан, шикастланиш, куйиш, миокард инфаркти рўй берганда ҳамда жарроҳлик аралашувидан кейин қўлланилади.

Нонаркотик анальгетикларга кимёвий тузилиши турлича бўлган синтетик моддалар (амидопирин, анальгин, ацетилсалицил кислотаси, парацетамол ва бошқалар) киради. Бу хил препаратларнинг юқоридагилардан фарқи — таъсири кучсизроқ бўлиб, асосан, невралгия, миалгия, тиш, бош ва бўғим оғриқларида ишлатилади.

Мазкур дорилар оғриқ қолдириш билан бир қаторда иситмани туширишга ҳам ёрдам беради. Шу билан бирга, нонаркотик анальгетикларнинг яллиғланишга қарши таъсири ҳам бор.

Қолаверса, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) гуруҳига мансуб дорилар (диклофенак, ибупрофен, напроксен, индометацин, кетопрофен, кеторолак ва бошқалар) ҳам ўртача оғриқларни бартараф этади. Уларнинг таъсир механизми асосан оғриқ ва яллиғланиш медиаторларининг ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилишга асосланган.

Айтиш керакки, наркотик анальгетикларнинг оғриқ қолдириш хусусияти билан бирга, зарарли таъсири ҳам йўқ эмас. Бундай дори воситалари узоқ муддат қўлланганда инсонда кўникиш, руҳий ва жисмоний қарамликни келтириб чиқаради.

Нонаркотик анальгетиклардан кўп миқдорда фойдаланиш меъда яраси, ўта юқори сезувчанлик, овқат ҳазм қилиш ва кўриш муаммолари, тромб ҳамда турли аллергияларни пайдо қилиши мумкин. Шунингдек, бу ҳолат иммун тизими бузилиши, юрак-қон томир ва нафас олиш касалликлари, жигар ҳамда ўт чиқариш, буйрак ва пешоб йўли хасталикларига ҳам сабаб бўлиши исботланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, оғриқ қолдирувчи дори воситаларини фақат шифокор тавсиясига биноан ва унинг кузатуви остида қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Юртимизда кунлик касалланишлар сони кетма-кет учинчи кун ошди: Сўнгги суткада яна 140 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 27 ноябрь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌81 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🏥 Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиаллари ягона уникал комплексга бирлашади

💉 ЎРВИ: Болаларда касаллик қайталанмаслиги учун қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

👞 Қандай пойабзаллар саломатликка зиён етказмайди?

📌 Халқаро конгресс: Молекуляр аллергология бизга қандай янги имкониятларни тақдим этмоқда?

🔬 ЖССТ: Дунёда қизамиқ инфекциясининг кенг тарқалиш хавфи юқори

📊 Терапия ва тиббий реабилитация маркази илмий-инновацион фаолият натижалари бўйича етакчи илмий ташкилотлар ўнталигига кирди

🚶Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Дерматовенерология ва косметология марказида қандай инновацион технологиялардан фойдаланилмоқда?

💊 Оғриқ қолдирувчи дориларнинг қандай зарари бор?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ўзбек шифокорларининг учинчи гуруҳи малака ошириш учун Туркияга йўл олди

🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра, биринчи ва иккинчи гуруҳ тиббиёт ходимлари Анқара шаҳрига малака ошириш учун юборилган эди.

🗓 Бугун вазирлик масъуллари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорларидан иборат 25 кишилик учинчи гуруҳ тиббий менежмент курсларини ўташ учун Туркияга жўнаб кетди.

Улар хизмат сафари давомида:

🏢 Туркия соғлиқни сақлаш тизими, вилоят ва туман даражасида бошқарувнинг тузилиши;

🏥 шаҳар шифохоналари бошқаруви ва у ерда ишни ташкил этиш;

💉соҳадаги ташхислаш ва даволаш стандартларига риоя этилиши ҳамда унинг назорати;

🧑🏻‍⚕️бирламчи тизимнинг тузилиши ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми;

🚑 тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш;

💰соҳадаги молиялаштириш тизимининг ўзига хослиги;

💊 тиббий туризмни ташкиллаштириш механизмлари;

🔬тиббиёт ходимлари малака оширишининг ўзига хос хусусиятлари;

👩‍👧‍👦оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари;

🏃🏻‍♂️соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўллари;

🧰 тиббий аутсорсингнинг Туркия амалиётидаги шакллари билан яқиндан танишади.


‼️ Мутахассислар малака ошириш курслари давомида ўзлаштирган билим ва кўникмаларини миллий тиббиётимизга татбиқ қилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Юртимизга COVID-19га қарши эмлаш учун 142 740 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди.

Шу кунга қадар эмлаш жараёнларида жами 72,5 миллион доза вакцинадан фойдаланилди. Унинг 6,7 миллион дозаси Pfizer вакцинаси ҳиссасига тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Патологик анатомия: Соҳага доир масалалар халқаро даражада муҳокама қилинди

❗️Тошкент шаҳрида Республика патологик анатомия маркази томонидан “Патологик анатомиянинг долзарб муаммолари” мавзусида 4-халқаро форум ўтказилмоқда.

♻️Тадбирдан кўзланган асосий мақсад гистологик диагностика ва иммуногистокимёнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш, шунингдек, тор соҳа мутахассислари ўртасида тажриба ва билим алмашишдан иборат.

📊Республика патологик анатомия марказининг ҳудудларда вертикал муассасалари ишлаб турибди. Муассаса мутахассисларининг олдида патологик анатомия соҳасининг моддий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш ва шу асосда тизимни ривожлантириш асосий вазифалардан бўлиб турибди.

🎓Бундан ташқари, тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчилари базасида паталогик анатомия бўйича бўлғуси мутахассислар корпусини шакллантириш бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда.

🦠COVID-19 падемияси авж олган даврда Республика патологик анатомия марказида фойдаланилаётган, Японияда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги электрон микроскоп инсон организми тўқималарида бўладиган морфологик ўзгаришларни чуқур ўрганиш учун шароит яратди.

🛡Форум дастуридан шу каби клиник ва патологоанатомик таҳлиллар ҳамда ижтимоий тиббиёт масалаларига ҳам алоҳида ўрин ажратилган.

💐Шунингдек, ушбу тадбирда таваллудига 90 йил тўлаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, академик, Республика патологик анатомия марказининг биринчи директори Малика Абдуллахўжаеванинг фаолияти ҳам таҳлил қилинди, соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди.

🖥Анжуманда телемедицина соҳасини янада ривожлантириш орқали турли ўсма касалликларига масофадан туриб ташхис қўйиш имкониятларини юксалтириш каби муҳим мавзуларда сўз юритилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тошкент шаҳрида ўтаётган “Патологик анатомиянинг долзарб муаммолари” мавзусида 4-халқаро форумдан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram