Андижон савдо-саноат палатаси
236 subscribers
228 photos
7 videos
21 links
Андижон савдо-саноат палатаси саҳифаси.

Мурожаат ва таклиф учун: https://t.me/ozoduzz
Download Telegram
Балиқчи туманида давра суҳбати ўтказилди
—————
Балиқчи туманида "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг устувор масалалари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туманда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда мавзуга тааллуқли масъуллар иштирок этдилар.

Дастлаб соҳада янада самарали натижаларга эришиш учун ўзаро мулоқот ва илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида сўз юритилди.

Шундан сўнг, иштирокчиларга ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишдаги асосий талаблар ҳақида атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Саҳифа: @sspandijon_press
Ёшларга ҳар соҳада эътибор қаратилмоқда
—————
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни бандлигини таъминлаш юзасидан қатор кўрсатмалар берилмоқда.

Бугун савдо Саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси ишбилармонлик муҳитини таҳлил қилиш ва Пахтаобод тумани бўлимлари ҳамкорликда тумандаги ёшлар учун Андижон шаҳрида жойлашган "Auto slimate sontrol", "Uz Auto Austem" ҳамда "Uz Hanvoo" қўшма корхоналарига саёҳат ташкил этилди.

Жараёнда ёшлар корхоналарнинг фаолиятини ўз кўзлари билан кўриб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзландилар.

Саёҳатда иштирок этган ёшларнинг аксари ушбу корхоналарда ишлаш истаги борлигини айтиб ўтдилар.

Саҳифа: @sspandijon_press
Андижонда бизнес ва молиявий саводхонлик бўйича ўқув-семинар ўтказилди
——————
Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси, Марказий банк ва Агробанк билан ҳамкорликда Андижон шаҳар 4-сон касб-ҳунар мактабида битирувчи ёшлар учун "Бизнес ва молиявий саводхонлик" мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда ёшларга банк, молиявий саводхонлик, кредитлар, битирувчиларни ишга қабул қилиш тартиби, киберхавфсизлик, шунингдек, тадбиркорлик соҳасида яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида соҳа мутахассислари томонидан батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Жараёнда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Тадбир якунида ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Саҳифа: @sspandijon_press