Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95K subscribers
7.69K photos
1.82K videos
144 files
8.14K links
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мамлакатимиздаги барча солиқ тўловчилар ва аҳоли билан очиқ ҳамда конструктив мулоқотга ҳамиша тайёр эканлигини билдиради.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг аниқ ҳолат ва фактлар билан асосланган барча шаклдаги – ёзма, оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали юборган мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириб, «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида уларнинг масалалари қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам беришдан манфаатдордир.

Шу билан бирга, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва ноқонуний фаолиятга қарши муросасиз курашишини маълум қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #ҚҚС

Солиқ тўловчилар диққатига❗️

🔎 2021 йилнинг январь-март ойларида тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар автоматик тарзда таҳлил қилинганда айрим солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича бюджетга умуман тўлов амалга оширилмаган ва солиқ қарзи мавжуд бўлган ҳолда ўз контрагентларига йирик миқдорда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

♻️ Солиқ тўловчиларга ўз фаолиятида лозим даражада эҳтиёткор бўлишлари учун қулайлик яратиш ва уларнинг контрагентлари тўғрисида қўшимча маълумот бериш мақсадида 14 988 та корхона товар ва хизматлар сотиб олганлиги натижасида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қайта кўриб чиқишлари ва зарур ҳолларда тузатиш киритиш бўйича қайта аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этишлари юзасидан шахсий кабинети орқали хабарнома юборилди.

📧 Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан ҳар бир солиқ тўловчига уларнинг контрагентлари билан амалга оширилган операциялари бўйича тўлиқ маълумот тайёрланди ва солиқ тўловчиларга етказилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #НДС

Давлат мулкини сотишда ҚҚС

Солиқ суммаси «шартнома бўйича нарх * 15% формула»си асосида ҳисобланади.
Масалан: аукционда сотувчи томонидан 500 млн. сўм нарх белгиланди.
ҚҚС суммаси 75 млн. сўм бўлади (500 млн. сўм х 15%).
Харидор сотувчига 500 млн. сўм, бюджетга – 75 млн. сўм ўтказиб беради.
Давлат мулки харидори ҚҚС ҳисоботи тақдим этилган ва солиқ тўлангандан сўнг ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин.
_____________
НДС при реализации госимущества

Сумма налога определяется по формуле:
стоимость по договору *15%
Например:
цена, установленная продавцом на аукционе равна 500 млн. сумов.
Сумма НДС будет равна 75 млн. сумов (500 млн.сум х 15 %).
Покупатель перечисляет продавцу 500 млн. сумов, а в бюджет – 75 млн. сумов.
Покупатель государственного имущества может отнести к зачету НДС только после уплаты налога и представления налоговой отчетности.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_НКМ

Онлайн НКМ ёки виртуал касса чек маълумотлари қандай таҳрирланади

Солиқ тўловчининг my.soliq.uz порталидаги шахсий кабинетида онлайн НКМ ёки виртуал касса орқали чоп этилган чек суммаларини таҳрирлаш имконияти мавжуд.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини таҳрирлаш учун:

ҚҚС тўловчилари чекни қўшилган қиймат солиғисиз чоп этганда – ҚҚС гувоҳномасини илова қилиш билан кифояланади;

♻️ Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган тадбиркорлик субъектлари чек ҚҚС билан чиқарилган ҳолларда – давлат солиқ хизмати органига ушбу солиқ тўловчиси сифатида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумотни илова қилиш билан кифояланади;

✳️Бошқа ҳолатларда давлат солиқ хизмати органига ҳолат юзасидан қилинган мурожаат учун олинган жавоб хати ва тадбиркорлик субъектининг асослантирилган ҳужжатлари илова қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_тўловчи_календари

🗓 Эслатма ❗️2021 йил 20 апрель

март ойи учун:

- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);

- агар март ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси бешинчи қисми).

- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисми);

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

2021 йил I чорак учун:

- Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси иккинчи қисми ва 273-моддаси биринчи қисми);

- фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339- ва 340-моддалари).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем ‼️ 20 апреля 2021 года крайний срок за март:

- представления отчетности и уплаты НДС (части первая и вторая статьи 273 Налогового кодекса);

- представления отчетности по сумме налога с дивидендов и процентов, если в марте были начислены дивиденды и проценты (часть пятая статьи 345 Налогового кодекса);

- представления налоговыми агентами отчетности по суммам налога с доходов нерезидентов (часть первая статьи 355 Налогового кодекса);

- уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами (за исключением плательщиков налога с оборота), у которых сумма налога за налоговый период составляет более двухсоткратного размера базовой расчетной величины в размере 1/12 части годовой суммы налога (часть третья статьи 448 Налогового кодекса);

- представления отчетности и уплаты налога за пользование недрами (части третья и четвертая статьи 454 Налогового кодекса);

за I квартал 2021 года:

- представления отчетности и уплаты по НДС налогоплательщиками, оборот по реализации товаров (услуг) которых не превышает один миллиард сумов в месяц (часть вторая статьи 259 и часть первая статьи 273 Налогового кодекса);

- последний день представления отчетности и уплаты налога на прибыль (статьи 339 и 340 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Бугун, 20 апрель куни ДСҚ да «ЭКО-акция» ташкил этилди

Қўмитага туташ ҳудуддаги жамоат жойида бир нечта каштан дарахтлари экилди ва декоратив гуллар ўтқазилди.

Республика ёш томошабинлар театри атрофи ҳам ободонлаштирилиб, сайр қилиш ва дам олиш учун қулай жой яратилмоқда.

Биз ўз шаҳримизни севамиз❗️
________________________

Сегодня, 20 апреля в ГНК состоялась «ЭКО-акция»

На общественной территории, прилегающей к комитету, высажено несколько деревьев каштана, декоративных цветов.

Благоустраивается участок напротив Республиканского театра юного зрителя – здесь создается удобное городское пространство для прогулок и отдыха.

Мы любим свой город❗️

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#эълон

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Солиқ тўловлари бўйича белгиланган мажбуриятини бажарган шахслардан ортиқча тўлов талаб қилиш ноқонунийдир.

2021 йил I чоракда ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйган:
🔸 3 та туман ДСИ раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди;
🔸16 та туман ДСИ раҳбарига “ҳайфсан” берилди ҳамда махсус унвони даражаси пасайтирилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий давлат солиқ органлари ходимларини солиқ тўловчилардан ортиқча тўлов талаб қилмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирди.

Ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйилган тақдирда ДСҚ томонидан қонуний чоралар кўрилади.

📬 Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ хизмати органлари тизимида ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.
____________________
#объявление

Уважаемые налогоплательщики!

Если вами исполнены все установленные законодательством налоговые обязательства, то требования налоговых органов дополнительно перечислить средства, приводящие к переплате по налогам, - являются незаконными.

Сообщите в ГНК, если Вы столкнулись с подобной ситуацией. Будут приняты меры в соответствие с законодательством.

Так, в I квартале 2021 года в отношении должностных лиц, допустивших истребование переплаты:
🔸 с начальниками трех районных ГНИ расторгнуты трудовые отношения;
🔸 начальникам 16 районных ГНИ объявлены выговора (понижены специальные звания).

Государственный налоговый комитет строго предупреждает сотрудников налоговых органов не требовать переплату у налогоплательщиков.

📬 В персональные кабинеты налогоплательщиков будут направлены соответствующие уведомления.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

🤝“Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш давом этмоқда.

Ер ажратиш, кредит олиш, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, солиқ режимини танлаш ва бошқа масалалар бўйича солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 1 апрелига қадар 41 827 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ДСҚ ҳузуридаги «Тадбиркорликни ривожлантириш офиси» ташкил этилди

Лойиҳа офисининг асосий вазифалари:
🔹 Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантациялари ташкил этиш;
🔹 инвесторларга ер майдонларини ажратиш учун танлов ўтказишни ташкил этиш;
🔹лойиҳалар реализациясини мониторинг қилиш.

Лойиҳа офиси 24 та лотга бўлинган 1 590 гектар ер майдонини инвесторларга ажратиш учун танлов ўтказади.

❗️Давлат солиқ қўмитаси барча инвесторларни танловда иштирок этишга таклиф этади.

Танлов билан боғлиқ қўшимча маълумотларни +998 75 612-11-51 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС

Давлат мулкини сотишда ҚҚСни ким тўлайди?

📘Солиқ кодексига асосан Республикамиз ҳудудида давлат мулки реализация қилинганда ҚҚС мулк харидори томонидан тўланиши белгиланган.

📤ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш муддати давлат мулки сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар этиб белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#танлов #конкурс

Очиқ мустақил танловларда ғолиб бўлган 30 нафар номзод давлат солиқ хизмати органларида иш бошлади

Аввалроқ давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш фақат Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz орқали очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши маълум қилинган эди.

Ишга қабул қилишнинг янги тизими:
🔘кадрларни самарали бошқариш ва салоҳиятини ривожлантириш
🔘малакали кадрларнинг рақобатбардош захирасини шакллантириш
🔘бўш иш ўринларини билимли ва малакали муносиб кадрлар билан тўлдиришга хизмат қилмоқда.

Ҳозиргача ўтказилган танловларда юқори натижаларга эришган 30 нафар номзод давлат солиқ хизмати органларидаги масъул лавозимларга тайинланди.

📌Маълумот учун: Давлат солиқ хизмати органларидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида vacancy.argos.uz – порталида ёки vacancy_argos – телеграм каналида мунтазам равишда эълонлар бериб борилмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ижтимоий тармоқ орқали қилинган мурожаат ижобий ечим топди

Facebook ижтимоий тармоғи орқали ЯТТ сифатида фаолият юритиб келаётган Х.О. солиқ органлари унинг ҳисоб рақамидан пул маблағлари асоссиз ечиб олганлигини маълум қилди.

Ушбу вазият Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан шахсан назоратга олинди. Ўтказилган тезкор ўрганиш натижасида изоҳда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топди.

Хусусан, 2015 йилдан буён ЯТТ фаолияти билан шуғулланиб келаётган О.Х.нинг собиқ ёлланма ишчиси учун ҳисобланган 1,4 млн сўм суғурта бадали унинг ҳисоб рақамидан асоссиз ечиб олинган.

Айни пайтда, ЯТТ О.Х. ҳисоб рақамидан ечиб олинган маблағларни қайтариш юзасидан туман Ғазначилик бўлимига тегишли хулоса юборилди.

Ушбу ҳолатга сабабчи бўлган Қибрай тумани ДСИ Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори Х.Хга нисбатан ҳайфсан жазо чораси қўлланилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ

📢 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ахборот хабари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ахборот тизимидаги ўзгаришлар ҳақида хабар қилади.

Хусусан, 2021 йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин.

Солиқ солинадиган базани камайтиришга қаратилган тузатишлар киритиш, охирги 12 ой давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларига тузатиш киритувчи манфий кўрсаткичлар билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, солиқ тўловчилар учун тегишли қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилади.

Бунда солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганлиги ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭСФ

📢 Информационное сообщение Государственного налогового комитета Республики Узбекистан

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан сообщает об изменениях в информационной системе оформления счетов-фактур.

В частности, с 23 апреля 2021 года налогоплательщики смогут оформить дополнительные либо исправленные счета-фактуры при наступлении случаев, являющихся основанием для корректировки налоговой базы.

Корректировка налоговой базы в сторону уменьшения оформляется путем выставления дополнительных счетов-фактур с отрицательными показателями, которые корректируют сведения в ранее выставленных счетах-фактурах, оформленных в течение последних 12 месяцев.

Также в целях создания соответствующих возможностей для налогоплательщиков с 00-01 часов 29 апреля до 23-59 часов 30 апреля 2021 года будет восстановлена возможность оформить счета-фактуры, которые по тем или иным причинам не были своевременно оформлены в течение последних 12 месяцев.

В этой связи на налогоплательщиков возлагается обязанность внесения изменений в ранее представленную налоговую отчетность, связанных с корректировкой налоговой базы и принятых к зачёту сумм НДС.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_имтиёзлари
#льготы

1 июндан айрим тадбиркорлик субъектлари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкони бўлмаган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади. (ПҚ-5087. 21.04.2021 йил.)
____________________

С 1 июня налоги можно уплатить в рассрочку

Налогоплательщикам, не имеющим возможности уплаты налоговой задолженности, с 1 июня 2021 года предоставляется право на рассрочку.

Данная льгота касается субъектов, осуществляющих деятельность более трех лет и своевременно уплачивающих начисленные налоги. (ПП-5087. от 21.04.2021г.)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди

▪️2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади.
▪️Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

▫️Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрларга
▫️“эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорёрларга
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади. (ПҚ-5087. 21.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_имтиёзлари
#льготы

Экспортерам и импортерам

▪️Прекращается применение штрафных санкций за просроченную дебиторскую задолженность по внешнеторговым операциям, сформировавшейся по состоянию на 1 мая 2021 года.
▪️Начиная с 1 мая сроки возникновения дебиторской задолженности исчисляются заново.

Двукратно снижены штрафные санкции:
▫️для экспортеров, допустивших задержку валютных поступлений из-за рубежа;
▫️для импортеров, своевременно не обеспечивших ввоз и оформление товаров в таможенном режиме «выпуск для свободного обращения», выполнение работ или оказание услуг.
(ПП-5087, от 21.04.2021г.)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram