Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
94.7K subscribers
7.67K photos
1.82K videos
144 files
8.12K links
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#МХИК #ИКПУ

Ҳурматли солиқ тўловчилар ❗️

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига мувофиқ:

🆕 2021 йил 1 июндан бошлаб Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш;

⚙️Шартномалар порталида рўйхатдан ўтган шартномалар асосида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиблари тажриба асосида жорий этилади.

📧
Электрон ҳужжат айланиш тизими орқали шартнома расмийлаштириш йўриқномаси

👉 Вазирлар Маҳкамасининг 249-сон қарорида (28.04.2021 йил) ушбу хизматларни босқичма-босқич жорий этиш тартиблари белгиланди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК #ИКПУ

Уважаемые налогоплательщики ❗️

В соответствии с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 28 апреля 2021 года ПКМ №249, в качестве эксперимента внедряется порядок:

🆕 начиная с 1 июня 2021 годадобровольной электронной регистрации договоров, заключаемых между субъектами предпринимательства на Едином информационном портале электронных договоров;

⚙️ автоматизированного отображения в счетах-фактурах унифицированных наименований и идентификационных кодов продукции (товаров и услуг) на основании договоров, зарегистрированных на портале договоров.

📧 Инструкция оформления договоров в системе электронного документооборота.

👉 Принято Постановление Кабинета Министров №249 (от 28.04.2021г.), в котором обозначены меры поэтапного применения цифровых сервисов.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#спорт

«Фарзанд соғлиги – ота-она бойлиги»

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари фарзандлари ўртасида 2021 йил 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Фарзанд соғлиги – ота-она бойлиги» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Унда қўмита марказий аппарати ходимларининг 12 ёшгача бўлган фарзандлари баскетбол, стол тенниси, футбол спорт турлари элементларини бажариш ва арқонда сакраш бўйича беллашди.

Илдамроқ, аниқроқ ва тезроқ ҳаракат қилиб ғолибликни қўлга киритган болажонларга Давлат солиқ қўмитаси эсдалик совғалари ва махсус дипломлар топширилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МХИК
#солиқчи_кўмакчи

❇️Ягона электрон миллий каталог

Хўжалик юритувчи субъектлар вақтини тежаб, иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар бўлди?

👉Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди. (ВМҚ-322-сон, 20.05.2021 йил)

👉Уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. (ПҚ-5087, 21.04.2021 йил)

👉 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини автоматик тарзда тўлдириш тартиби ўзгарди. (АВ № 3221-2-сон, 06.05.2021 йил)

Қуйидагилар ихтиёрий равишда тажриба асосида жорий этилди:

👉 тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби;

👉 электрон шартномалар асосида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номлари ва идентификация кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиби.
(ВМҚ-249-сон, 28.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи

Кўз ўнгимизда...

Охирги беш йил давомида солиқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, солиқ юкини камайтириш ва маъмурчилигини ошириш борасида эришилган натижалар ҳақида махсус кўрсатув.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=sJwq82Ir3To

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи

Акциз солиғи ҳисоботини тўлдириш бўйича услубий қўлланма

Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан акциз солиғи ҳисоботларини тўлдириш бўйича киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил услубий қўлланма тайёрланди.

Унда:
🔹 Адвалор ставкалари қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби;
🔹 Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби;
🔹 Қатъий ва адвалор ставкалардан ташкил топган аралаш ставкалар белгиланган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби;
🔹Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби акс эттирилган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи

🚕Такси хизмати кўрсатувчилар ЯТТ сифатида қандай рўйхатдан ўтади?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #ўзини_ўзи_банд_қилиш

👩‍⚕️Жорий йилнинг 1 июлидан ҳамширалар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритиши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#биласизми

Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади

Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш бино, яшаш учун мўлжалланмаган иншоот, ишлаб чиқариш майдонларининг 50 %дан кўпроғидан фойдаланилмаган бўлса, бўш турган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони сифатида эътироф этилади.

Бундай объектлар мулкдорига мол-мулк ва ер солиғи ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади.
Бунда:
3 ойга қадар
2 баравар;
3 ойдан сўнг
5 баравар;
6 ойдан сўнг
10 баравар;
12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварида ҳисобланади.

🔁Фойдаланилмаётган объект ишга туширилганда таъсирчан механизм натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси мулкдорга қайтарилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Давлат солиқ қўмитаси
янги Маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш бўйича муҳандислик-қурилиш ишлари тўлиқ якунланганини маълум қилади.

ДСҚ барча дастурий маҳсулотларни янги Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказишни бошлади.

Шу муносабат билан жорий йил июнь ойи давомида соат 22:00дан 01:00гача профилактика ишлари олиб борилади.

Хўжалик фаолиятингизни юритишда ушбу ўзгаришларни эътиборга олишингизни сўраймиз.
_____________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Государственный налоговый комитет сообщает
, что инженерно-строительные работы по созданию модернизированного Центра обработки данных полностью завершены.

ГНК приступает к переносу программных продуктов на новую площадку Центра обработки данных.

В связи с этим, в течение июня месяца текущего года с 22:00 до 01:00 будут проводиться профилактические работы.

Просим принять к сведению данные изменения и учитывать их в хозяйственной деятельности.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

Ёзнинг илк кунидан солиқ соҳасида бир қатор ўзгаришлар амалиётга жорий этилди.

🕛 Барчаси Солиқ вақтида

3️⃣1️⃣ МАЙ4️⃣ ИЮНЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
​​Кўчма савдо фаолиятининг янгича тартиблари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5136 сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

🔹кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K – SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

🔹кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектлари жойлашиш схемалари бўйича «K – SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Аукцион бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади.

❗️Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга «K – SAVDO» тизими орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

Қарорга асосан савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

🔹 савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмаслиги;

🔹сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилиши белгиланди.

⚠️Эслатма: кўчма савдо объектларивақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари). Объектни кўчириш талаби савдо автоматларига татбиқ этилмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_тўловчи_календари

📌Эслатма. Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 7 июнь

🗓май ойи учун:

- банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми);

- май ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 390-моддаси иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорининг 1-банди, 6.10.2005 йилдаги 1515 рақамли низомнинг 7-банди.);

- Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 12-банди, 3.11.2016 йил.).

_____________________
#календарь_налогоплательщика

📌Напоминаем. Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день.
В связи с этим, 7 июня 2021 года крайний срок

🗓 за май:


- перечисления банками в бюджет налога на прибыль по платежам, произведенным нерезидентам Республики Узбекистан (кроме выплаты дивидендов и процентов)
(часть вторая статьи 355 Налогового кодекса);

- уплаты налога на доходы физических лиц и обязательных взносов на ИНПС с доходов, выплаченных в натуральной форме (сельскохозяйственной продукцией собственного производства и продуктов ее переработки
по договорным ценам, выдаваемых сельскохозяйственными товаропроизводителями по письменному заявлению работников) в мае
(часть вторая статьи 390 Налогового кодекса, п. 1 ПКМ № 88 от 19.03.2002 г., п. 7 Положения, рег. № 1515 от 06.10.2005 г.);

- представления районными (городскими) отделами Пенсионного фонда информации о расходах на выплату пенсий в соответствии с пунктом «б» статьи 12 Закона Республики Узбекистан «О государственном пенсионном обеспечении граждан»
(пункт 12 Положения, рег. № 2836 от 03.11.2016 г.).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга кўплаб қулайликлар яратилган.
Имкониятларга қарамасдан, баъзи корхоналар томонидан турли ноқонуний солиқ схемаларидан фойдаланиб, солиқ тўлашдан қочиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ана шундай ноқонуний ҳолатлардан бири – нархлардаги тафовутдир.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларга СТИР бериш бекор қилинади

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши бекор қилинади.

Солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисоби 2021 йил 1 июлдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ-ЖШШИР) ёрдамида амалга оширилади.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони).
_____________________
#новое_в_законодательстве

Выдача гражданам ИНН отменяется

Начиная с 1 июля 2021 года отменяется оказание государственных услуг по выдаче идентификационного номера налогоплательщика (ИНН).

Учет налогоплательщиков в налоговых органах с 1.07.2021г. будет осуществляться с использованием персонального идентификационного номера физического лица (ПИНФЛ).

Единым идентификатором, который удостоверяет личность гражданина при оказании всех государственных, банковских, социальных и иных услуг становится персональный идентификационный номер физического лица (ПИНФЛ).

(Указ Президента Узбекистана от 23.03.2021 года №6191).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги – тадбиркорлар вақтини тежаб иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#танлов

Солиқ органларига ишга қабул қилиш очиқ ва шаффоф

Жорий йилдан давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш фақат Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (https://vacancy.argos.uz/) портали орқали очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.

❗️Бу – солиқ хизмати органлари тизимида коррупциянинг олдини олиш, малакали кадрларнинг рақобатбардош захирасини шакллантириш ва бўш иш ўринларини ўз вақтида тўлдириб боришнинг мутлақо шаффоф тизимидир.

🌐Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали сараланган номзодлар меритократик, шаффофлик ва холислик принципи асосида синовдан ўтказилмоқда.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига порталда 656 та бўш иш ўрни учун эълон берилди. Мавжуд бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлардан 152 таси давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилинди.

🖥Номзодларни суҳбатдан ўтказиш жараёнларини YouTube порталидаги ДСҚнинг саҳифасида кузатишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#конкурс

Трудоустройство в налоговые органы открыто и прозрачно

С начала текущего года трудоустройство в органы Государственной налоговой службы проводится только через портал Агентства развития государственной службы при Президенте (vacancy.argos.uz).

❗️Это – полностью прозрачная система по предотвращению в налоговых органах коррупции, формированию резерва квалифицированных кадров на конкурентной основе и своевременном замещении ими вакантных должностей.

🌐Отбор кандидатов на вакантные должности в Государственную гражданскую службу осуществляется на принципах меритократии, прозрачности и беспристрастности на Едином открытом портале

По состоянию на 1 июня текущего года на портале объявлено 656 вакансий. Из кандидатов, подавших документы на действующие вакансии, 152 кандидата приняты в органы государственной налоговой службы.

🖥 Процесс собеседования с кандидатами можно наблюдать на YouTube -портале Государственного налогового комитета Узбекистана.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мол_мулк_солиғи #ер_солиғи #солиқчи_кўмакчи

🏠 Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи унинг ставкалари, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва 💳📲тўлаш, 📄имтиёзларни қўллаш тартиблари батафсил мутахассис шарҳида

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклига киритилган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этмоқда.

🔹 Онлайн семинар 🗓 2021 йил 10 июнь (пайшанба) куни ўтказилади.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00 да

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари уларга жавоб беришга, шунингдек, солиқ тўловчилар томонидан билдирилган мулоҳазалар ва муаммоларни тинглашга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ
_________________________________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан проводит семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление формы отчетности по налогу на добавленную стоимость, с учетом внесенных изменений».

🔹Онлайн-семинар состоится (в четверг)🗓10 июня 2021 года.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Начало 🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы можно оставлять в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания налогоплательщиков.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram