Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
25.7K members
2.57K photos
449 videos
35 files
2.97K links
Web-site: www.soliq.uz

Facebook: https://www.fb.com/Soliqpressa/

Instagram: https://instagram.com/soliqnews?igshid=1f35lo7b0n6c3

Boglanish uchun:
http://t.me/DSQ_Pressa
📞1198
📞71 202 32 82
© Davlat soliq qo‘mitasi Matbuot xizmati
Download Telegram
to view and join the conversation
🙎🏻‍♂️🙎🏻‍♀️Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари :

🔴Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар:

🔵 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг асосий ставкаси – 12%.

🔵 Дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадларга 5 фоиз миқдорида солиқ солинади;

🔴 Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун:
дивиденд ва фоизлар – 10%;

🔵 халқаро юк ташишдаги транспорт хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар (юк ташишдан олинадиган даромадлар) - 6%;

🔴меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича олинган даромадлар, бошқа даромадлар - 20%.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_ҳисоботлари

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича қўлланма

📶 Ҳисоб-китоб юридик шахслар томонидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан cўмда тўлдирилади.
_____________________________

Руководство по заполнению отчетности по налогу на доходы физических лиц и социальному налогу

📶 Расчет заполняется юридическими лицами с начала года нарастающим итогом.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_ҳисоботлари

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби солиқ органи томонидан қабул қилинмаслиги сабаблари

Ҳисоб-китобдаги рақамлар манфий.

Ҳисоб-китобнинг 050-сатрига солиқ ставкаларини киритмаслик ёки нотўғри киритилиши.

Ҳисоб-китобнинг 0121-сатридаги сумма 012-сатрдаги суммадан ошиб кетиши

Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 8-устунида ҳисобот ойида ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси 0,1 фоиздан кўпайтириб кўрсатилиши.

061-сатрда бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқ (5 ва 6-устунлар) ва даромад солиғи (7-устун) суммасини акс эттириш.

5 ва 6-иловаларнинг барча устунларини тўлиқ тўлдирмаслик.

5-илованинг 6-устунидаги жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг 011-сатридаги даромад суммасига тенг бўлмаслиги.

6-илованинг 4-устунидаги жами даромад суммаси Ҳисоб-китобнинг 012-сатридаги даромад суммасига тенг бўлмаслиги.

Солиқ ҳисоботининг 5 ва 6-иловаларини юкламаган ҳолда жўнатиш.

Тelegram | Facebook | web-sayt|
Тадбиркорларнинг сектор раҳбарлари билан тўғридан-тўғри алоқаси учун

✔️Давлат солиқ қўмитаси бизнес вакилларининг сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши учун @SektorUzBot телеграм-ботини ишлаб чиқди.
Ушбу хизмат давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, тадбиркорлар муаммоларини тезда ҳал этиш, қизиқтирган саволларига жавоб олиши учун ишлаб чиқилди.
________________________

Для прямой связи предпринимателей с руководителями секторов

✔️Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан по поручению главы государства разработал Telegram-бот @SektorUzBot для прямого обращения представителей бизнеса к руководителям секторов и получения ответов на интересующие вопросы.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ОставайтесьДома

⚡️Проверьте свои знания по налогам и налоговым реформам

🤔 Период самоизоляции – самое время пополнить багаж знаний👩‍💻 и проверить свою эрудицию.

📲 Новый telegram-канал @nalogtest создан специально для этого. Тесты - удобный и эффективный способ самостоятельной оценки знаний по налогообложению и реформам в сфере.

Подписывайтесь на @nalogtest и проводите с пользой свободное время!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#УйдаҚолинг

⚡️Солиқ ва солиқ ислоҳотлари тўғрисидаги ўз билимларингизни синаб кўринг!

🤔Ўзини яккалаш даври – билимларни янада ошириш 👩🏻‍💻ва билимдонлик даражасини текширишнинг айни вақти.

📲Янги telegram-канали @soliqtest айнан шунинг учун яратилди. Тестлар – солиққа тортиш ва соҳадаги ислоҳотлар бўйича билимларни мустақил баҳолашнинг қулай ва самарали усулидир.

@soliqtest га аъзо бўлинг ва бўш вақтингизни фойдали ўтказинг!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#УйдаҚолинг
#Солиқ_ҳисоботлари

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича йўриқнома

📶 Ҳисоб-китоб солиқ тўловчилар томонидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан (cўмда) тўлдирилади.
________________

Инструкция по заполнению расчета налога с оборота

📶 Расчет заполняется налогоплательщиками в сумах, нарастающим итогом с начала года (налогового периода).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

♻️ Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар деб қуйидагилар эътироф этилади:

солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари

солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#УйдаҚолинг
#Солиқ_ҳисоботлари

🔴 Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик ?

🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;
фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.
❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Солиқ_кодекси

🔴 2019 йилда ягона солиқ тўловчилари учун назарда тутилган айланмадан олинадиган 4 фоизлик солиқ ставкаси сақланиб қолиндими

❗️ Ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ жорий этилди.

♻️ Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти туридан келиб чиқиб белгиланади.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар учун айланмадан олинадиган базавий солиқ ставкаси 4️⃣ %

❗️Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти туридан келиб чиқиб белгиланади.

👉 Солиқ кодексининг 467-моддасида солиқ ставкаси миқдорлари белгиланган.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Тўланган 14 миллиард сўм ҚҚС тадбиркорни қўллаб-қувватлаш учун қайтарилди

Фарғона вилоятида ип-калава ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган “Posco international textile” корхонасига товарлар экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган 14 миллиард сўм миқдоридаги маблағ 7 иш куни ичида қайтарилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
ЯТТлар солиқлар ҳисобланишини тўхтатиб туриши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонига асосан карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш белгиланди.

Бунда, фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Солиқ_ҳисоботлари

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби бўйича видео қўлланма!

Тelegram | Facebook | Mover| Youtube
#УйдаҚолинг
#ОставайтесьДома

Эслатиб ўтамиз!

Жисмоний шахсларнинг 2019 йилда олган даромадлари тўғрисидаги 📄декларацияни уйдан чиқмаган ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги “Солиқ декларацияларини юбориш” интерактив хизмати орқали💻 электрон шаклда жўнатиш имконияти яратилган.

📌Интерактив хизмат солиқ декларацияси суммаларини автоматик равишда ҳисоблаш, айрим маълумотларни солиқ хизмати ахборот ресурсларидан юклаб олиш ва хатоликларни олдини олиш имкониятини беради.

📲 Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида, декларация асосида ҳисобланган даромад солиғини масофадан турган ҳолда “SOLIQ”, “PAYME”, “PAYNET” ва “UPAY” мобиль иловалари ёрдамида тўлаш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтамиз.
———————————

Напоминаем!

Декларацию о доходах физических лиц за 2019 год 📄можно отправить в электронной форме 💻не выходя из дома. Достаточно воспользоваться интерактивной услугой «Подача налоговой декларации» на портале электронных государственных налоговых услуг my.soliq.uz Государственного налогового комитета.

📌Интерактивный сервис позволяет автоматически рассчитать суммы налоговых деклараций, загрузить некоторую информацию с информационных ресурсов налоговой службы и избежать ошибок.

📲Напоминаем о возможности удаленно уплачивать налог на доход, высчитанный на основе декларации, через мобильные приложения “SOLIQ”, “PAYME”, “PAYNET” и “UPAY”.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#УйдаҚолинг

Электрон ишончномалар ҳам қоғоздаги каби бир хил қонуний кучга эга

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун 7-моддасида электрон рақамли имзо билан қўлда ўзи қўйган имзонинг бир хил аҳамиятга эгалиги ва у билан бир хил юридик кучга эга эканлиги белгилаб қўйилган.

Демак, ЭҲФ каби электрон ишончномалар ҳам синовдан ўтказилган ва тўлақонли ҳуқуқий асосга эга бўлиб, уларнинг қонунийлиги борасидаги хавотирлар мутлақо ўринсиз.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#УйдаҚолинг
#ОставайтесьДома

Масофадан – фақат ЭҲФ билан

Коронавирус пандемияси шароитида масофадан туриб ишлашни 💻 ташкил этиш аҳоли ва корхоналар учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис электрон ҳисобварақ-фактуралар хизматидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз.

✔️Эслатиб ўтамиз, soliqservis.uz ЭҲФ оператори бепул хизмат кўрсатиш муддатини 1 майгача узайтирди.
____________________________________

Дистанционно – только с ЭСФ

В условиях пандемии коронавируса организация 💻 дистанционной работы становится все более важной для населения и предприятий. В связи с чем настоятельно рекомендуем Вам пользоваться сервисами электронных счетов-фактур.

✔️Напоминаем, что оператор ЭСФ soliqservis.uz продлил до 1 мая бесплатный период обслуживания.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Эртанги кун кафолати

Халқимизнинг жипслиги ва бирдамлигини синовчи шу кунларда давлатимиз ўзининг халқпарварлиги ва олижаноблигини тўла намоён этаётганини ҳар бир фуқаро дилдан ҳис қилиб турибди.

😷Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолган хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президентимиз фармонлари (ПФ-5969, ПФ-5978) билан бир қатор солиқ имтиёзлари ва енгилликлар жорий этиш белгиланди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу имтиёз ва енгилликларни тўлақонли равишда қўлламокда.

📌Жумладан, карантин туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган 198 мингта якка тартибдаги тадбиркорга 541 млрд. сўмлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий суммаси ва ижтимоий солиқ суммалари ҳисобланиши тўхтатилди.

✈️“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ, 🕌туризм ҳамда меҳмонхона хизмати фаолияти билан банд 1764 та хўжалик юритувчи субъектлари ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилди, уларнинг ижтимоий солиқ суммалари 12 фоиздан 1 фоизга туширилди. Натижада 136 млрд. сўмлик маблағлари ўз ихтиёрида қолди.

❗️Шунингдек, фойдаланилмай турган бўш майдонларга эга 20267 та субъектга 1,1 трлн. сўмлик юқори ставкаларда солиқлар ҳисобланиши, ундирилиши ва кечиктирилган кунлар учун пеня ҳисобланиши тўхтатилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
... Эртанги кун кафолати

♻️Товар айланмаси ойига 1 млрд. сўмдан ошмайдиган ва ҚҚС тўловчиси бўлган, электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланадиган 25,2 мингта субъектга 450 млрд. сўмлик солиқларини чоракда бир маротаба тўлаш имконияти берилди.

🧮 Бундан ташқари, карантин эълон қилинган кун – жорий йил 16 мартдан кейин 284,5 млрд. сўм ҚҚС манфий суммалари тезкорлик билан қоплаб берилди.

📑 Ташқи савдо операциялари билан шуғулланадиган 2542 та субъектга 717 млрд. сўмлик жарималар қўлланилмаслиги тўғрисида уларнинг шахсий кабинети орқали электрон хабарлар юборилди.

🗓 Солиқ қарзи тўлов муддатини узайтириш бўйича 2170 та ариза кўриб чиқилмоқда. Уларнинг умумий миқдори 682 млрд. сўмни ташкил қилади.

📍Карантин даврида имтиёзлар ва енгилликлар фонида хўжалик юритувчи суъектлар ҳисобида қолган маблағлар уларнинг фаолият барқарорлигини сақлаб қолишга, иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳамда ходимлари иш ҳақларини ўз вақтида беришига асос бўлади.

📌Таъкидлаш жоизки, биргина корхонанинг барқарор фаолият юритиши унда хизмат қилаётган бир неча юзлаб ходимларнинг оилалари фаровонлиги демакдир.

👉Солиқ тўловчиларга имтиёзлар тақдим этиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш максимал даражада масофадан, онлайн тарзда амалга оширилмоқда. Бу эса давлат солиқ органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш билан бирга, пандемия даврида карантиннинг энг муҳим қоидаси – ижтимоий масофаланиш омилидир.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube