Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
93.5K subscribers
7.57K photos
1.76K videos
140 files
7.97K links
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
Йирик миқдордаги тиббий ниқоблар ноқонуний савдосининг олди олинди.

Жорий йилнинг 17 март куни пойтахтимизда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 62 минг 785 дона, умумий қиймати 123 миллион 800 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган (аввал ишлатилган, ёки стирелланганлиги номаълум бўлган) тиббий ниқоблар ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.
Совунфурушнинг “онлайн ови” юришмади

Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида айрим шахслар томонидан сифати кафолатланмаган озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситаларнинг ноқонуний савдосини йўлга қўйиш ҳолатлари учрамоқда.

Давлат солиқ хизмати ходимлари олиб борган мониторинг тадбирларда 1985 йилда туғилган фуқаро Р.С. Зангиота тумани, Эшонгузар маҳалласида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтмасдан “DAFF” номли атир совуни савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.

Назорат тадбирида, фуқаро Р.С. интернет сайти орқали берилган буюртма асосида “DAFF” атир совунини бир донасини 3200 сўмдан сотганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат тегишли тартибда далолатнома орқали расмийлаштирилиб, фуқаро Р.С.дан 2112 дона 6547200 сўмлик “DAFF” атир совуни масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик ДСИ ихтиёрига олинди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва нарх-навонинг сунъий равишда оширилишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти ДСБ Матбуот хизмати.
Не дозвонились? Напишите в бот!

«Искусственное завышение цен» – новая вкладка услуг в телеграм-боте ГНК. За сутки через @uzsoliq_bot в Государственный налоговый комитет поступило 17 жалоб.

Первыми услугой воспользовались жители Ташкента, Самаркандской и Ферганской областей. Активность проявили и пользователи из Хорезмской и Ташкентской областей. Все обращения направляются в соответствующие региональные подразделения ГНК для дальнейшего рассмотрения, выяснения обстоятельств и заключений.

Посредством бота также можно узнать свой ИНН, воспользоваться налоговыми услугами, оценить работу налоговых органов и отправить жалобу по незаконному производству или обороту продукции, продажу без документов, уклонению от уплаты налогов и другим вопросам.

Если в период карантина вы столкнулись с необоснованным повышением цен, обращайтесь в Государственный налоговый комитет через бот @uzsoliq_bot, на «телефон доверия» (71) 244-98-98 и call-центр 1198.

Пресс-служба ГНК
​​Асоссиз нарх оширишга йўл қўйилмайди

Давлат солиқ органлари “ишонч телефон”ларига жойларда озиқ-овқат ва шахсий гигиеник воситаларнинг нархлари сунъий оширилганлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келмоқда.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоятида давлат солиқ хизмати ходимлари бозорлар ва савдо марказларида нарх мўътадиллигини сақлаш устидан назорат ўрнатди.

Вилоятда 40 та деҳқон бозори, 39 та йирик озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини амалга оширувчи супермаркет мавжуд. Бозорлар ва савдо комплексларида сотилаётган, кундалик истеъмол учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир субъектга давлат солиқ хизмати ходимлари бириктирилди. Улар томонидан нарх-навони оширмаслик тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиб борилмоқда.

Шунингдек, 946 та дорихона масъуллари билан дори воситалари ва шахсий гигиена воситалари (тиббий ниқоб) нархларини оширмаслик юзасидан суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳудудий бўлинмалари маъсул ходимлари томонидан жойларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат (ун, шакар, ёғ, гуруч, гўшт) ва фармацевтика маҳсулотлари нархини асоссиз оширилишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилиб, корхона масъулларидан кафолат хатлари олинмоқда.

Самарқанд вилояти ДСБ
Матбуот хизмати
​​Оформи дело – продавай смело

Третий день карантина. В Государственный налоговый комитет продолжают поступать обращения от граждан, столкнувшихся с искусственно завышенными ценами на товары первой необходимости.

В Ташкентской области сотрудники налоговой инспекции выезжают по зарегистрированным жалобам. Так, в Зангиатинском районе в двух случаях изъято медицинских масок на сумму 61125,0 тысяч сумов, продуктов на сумму 22119,7 тысяч сумов и туалетного мыла на сумму 6547,2 тысяч сумов.

В частности, в рамках мониторинга по улице Гульшан сельского схода граждан «Чиғатой Оқтепа» («Чигатай Актепа») обнаружена незаконная торговля. Ее в собственном доме без соответствующих регистрирующих документов организовал гражданин С.У. 1994 г.р.

Выявлена продовольственная и непродовольственная продукция (312 видов) на сумму 22 119 700 сумов. Предметы правонарушения были изъяты до законного завершения дела. Налоговыми органами проведены разъяснительные мероприятия и даны поручения узаконить деятельность.

Пресс-служба ГНУ Ташкентской области
Бир кунда 144 та савдо ҳуқуқбузарлиги қайд этилди

Маълумки, жорий йил 15 март куни мамлакатимизда Коронавирус пандемияси қайд этилиши сабабли карантин эълон қилинди. Айни вазиятда халқ орасида юзага келиши мумкин бўлган саросима натижасида озиқ-овқат ва тиббий маҳсулотлар нархларининг асоссиз оширилишига қарши курашишни давлат солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти зиммасига олди.

Вазиятни назорат қилиш мақсадида, давлат солиқ хизмати органлари томонидан истеъмол товарлари нархларининг оширилиши бўйича фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида профилактика тадбирлари ўтказиш орқали бартараф этилмоқда.

Шунга қарамай, ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланишни давом эттираётган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланмоқда.

Хусусан, 2020 йил 17 март куни республика бўйича жами 158 та назорат тадбирлари ўтказилиб, чора кўриш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқбузарлардан 529,2 млн.сўмлик товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Жумладан:
🔹 17 ҳолатда 290,8 млн. сўмлик тиббий ниқоблар;
🔹 54 ҳолатда 87,2 млн. сўмлик картошка;
🔹 12 ҳолатда 7,9 млн.сўмлик пиёз;
🔹 21 ҳолатда 11,7 млн.сўмлик ўсимлик ёғи;
🔹 40 ҳолатда 116,6 млн.сўмлик бошқа турдаги товарлар олинди.

ДСҚ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақсад ҳозирги шароитдан фойдаланиб мўмай фойда кўриб олиш эмас, мақсадимиз елкама-елка туриб бутун мамлакатимиз билан бундай вазиятдан чиқиб кетиш
UZ: Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди.

Жумладан “...озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бу борадаги ишларни кучайтириши керак” деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Махсус ишчи гуруҳ томонидан туризм, транспорт, фармацевтика ва енгил саноат каби соҳаларга солиқ таътиллари бериш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Диққат❗️

2020 йил 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб

- массаж салонлари
- дискотекалар, дискобарлар
- болалар ўйин заллари

фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.

Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз.

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.

ДСҚ Матбуот хизмати
Внимание❗️

19 марта 2020 года состоялось очередное заседание Специальной республиканской комиссии по предупреждению распространения коронавируса в Узбекистане.

Принято решение с 19 марта 2020 года по всей стране приостановить деятельность:

- массажных салонов
- дискотек и дискобаров
- детских игровых залов

Просим бизнес-субъектов относиться с пониманием к принимаемым мерам.

Населению в целях самозащиты настоятельно рекомендуем не посещать подобные заведения в период карантина.

Исполнение этого решения будет строго контролироваться Государственной налоговой службой, органами внутренних дел и Национальной гвардией Республики Узбекистан.

Пресс-служба ГНК.
​​Нархлар назорати давом эттирилмоқда

Давлат солиқ хизмати раҳбар ходимлари томонидан барча ҳудудларда нарх-наво кўтарилишини олдини олиш мақсадида мунтазам мониторинг тадбирлари ўтказиляпти.

18 март куни ҳам Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбар ходимлари Оққўрғон туманидаги бозорлар ва савдо мажмуаларида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ошиб кетмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.

Барқарорликни сақлаш, нарх-наво ўсишининг олдини олиш, бўйича мамлакатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, бу вазиятда нафақат давлат органлари вакиллари, балки бутун мамлакат аҳли янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, мураккаб синовларни енгиб
ўтишимиз кераклиги таъкидланди.

Тадбирлар давомида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатларни вужудга келтираётган, яъни озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархини сунъий равишда ошираётган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузилмоқда. Улардан ҳуқуқбузарлик ашёлари иш қонуний ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳолатлар юзасидан бутун республика ҳудудида мониторинг тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нарх-навонинг асоссиз оширилишининг олдини олиш бўйича Самарқандда вазият қандай?
Назорат натижаси мурожаатлар сонида акс этмоқда

Таъкидлаш жоизки, олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ва профилактика тадбирлари натижасида бозорлар ва савдо марказларида нарх-наво назорати қатъий таъминланиб, мурожаатлар сони камайиб бормоқда.

Жумладан 17 март куни ДСҚ "ишонч телефони"га 1112 та мурожаат келиб тушган бўлса, 18 март куни уларнинг сони 480 тани ташкил этди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган тиббий ниқобларнинг ноқонуний савдосининг олди олинди
Инсофини унутиб, ҳамёнини тўлдираётганлар

Давлат солиқ органлари "Ишонч телефон"лари орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб кетиши юзасидан қабул қилинган мурожаатлар тезда ўрганилиб, аниқланган муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

Бундан ташқари, давлат солиқ хизмати ходимлари ҳудудлардаги бозорлар ва савдо мажмуаларида мониторинг тадбирлари ўтказмоқда.

Жорий йил 17 март куни Андижон туманида жойлашган “Куйганёр деҳқон бозори”да озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари сунъий оширилишининг олдини олиш тадбирлари давомида фуқаро С.М. ҳеч қандай ҳужжатларсиз, қиммат нархда ўсимлик ёғи сотаётганлиги аниқланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти бўйича тузилган ишчи гуруҳлари томонидан нарх-навонинг сунъий оширилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.
​​Ноқонуний онлайн савдо тўхтатилди

Мамлакатимизда каронавирус сабабли эълон қилинган карантиндан фойдаланиб, айрим шахслар ноқонуний савдога қўл урмоқда. Бу эса халқ истеъмолига сифати кафолатланмаган озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситаларнинг кириб боришига сабаб бўлмоқда.

Тошкент вилоятида давлат солиқ органлари томонидан ана шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

Хусусан, 1994 йилда туғилган фуқаро Т.С. Зангиота тумани, Эшонгузар ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмасдан сифати кафолатланмаган бир марталик тиббий ниқоблар савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

Назорат тадбирида, фуқаро Т.С. интернет орқали берилган буюртма асосида тиббий ниқобларни бир донасини 2650 сўмдан сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат тегишли тартибда далолатнома орқали расмийлаштирилиб, ундан 6625000 сўмлик 2500 дона тиббий ниқоб масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик ДСИ ихтиёрига олинди.

Тошкент вилояти ДСБ Матбуот хизмати