SOLIHLAR YO'LI
136 subscribers
93 photos
119 videos
154 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
ЖАМОАТ НАМОЗЛАРИДА “ОМИН”НИ МАХФИЙ АЙТИШ

Бизнинг ҳанафий мазҳаб уламолари намозда “омин”ни махфий айтиш суннат эканини таъкидлайдилар. Бунга қуйидаги ҳадислар очиқ далолат қилади. Имом Термизий Алқама ибн Воилдан, у ўз отасидан ривоят қилган ҳадисда:

أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم قَرَأَ "غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ" فَقَالَ « آمِينَ » وَخَفَضَ بِهَا صَوْتَهُ

яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ)ни ўқидилар-да, паст овозда “омин”, дедилар”, дейилган.

Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фотиҳа» сурасини баланд овоз билан ўқиб келиб, «омин»ни айтишга келганда овозларини паст қилганларини тушунамиз. Имом Табароний Абу Воилдан қилган ривоятда: “Умар ва Али разияллоҳу анҳумолар намозда “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”ни ҳам, “омин”ни ҳам овоз чиқариб айтмас эдилар”, дейилган.

Шу ва бундан бошқа кўплаб далилларга амал қилиб, намозда “Омин”ни махфий айтишлик айни муддао бўлади. Қолаверса, намозхонлар ўртасида турли тушунмовчиликларга ҳам барҳам берилган бўлади.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
“Ҳижрат” тушунчасини бузиб талқин этиш

Набий (алайҳисалом) бир ҳадисларида:
“Макка фатҳидан кейин ҳижрат қилиш йўқ”, деганлар.

Ҳижрат масаласи ҳам ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Шу сабабдан ғаразгўйлар бу масалани ҳам ишга солиб кишиларимизнинг бошини айлантириб, турли нохушликларга гирифтор қилишга уринишади.

БАТАФСИЛ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

⁉️ Мазҳабни маҳкам ушлаш ҳақида
🎙 Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Abduvohid domla Ahmadaliyev
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎙 Пайғамбаримиз алайҳиссалом "соҳиби сир" бўлган саҳоба Хузайфа (р.а.)ни нимадан огоҳлантирган эдилар?
(Абдувоҳид домла Аҳмадалиев)

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎙 Бугунги кунда жиҳод лозимми?
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#фитна #иқтибос

"Мусумонлар ўртасида содир бўлган фитналар моҳиятини яхши ўрганган кишига маълум бўладики, бирор киши фитнага аралашиш оқибатида Аллоҳга ҳамд айтмаган. Чунки, ким фитнага аралашган бўлса, дини ва дунёсига аниқ зарар етган. Шунинг учун ҳам фитнага аралашиш шариатда қайтарилган, фитнадан узоқ бўлиш шариатда буюрилган".

©️Тақиййиддин Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ

📚 “Минҳожус сунна” китоби, 4-жуз, 199-бет.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Жиҳоднинг энг афзали

🎙Устоз Салоҳиддин домла ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Буюк_имом #иқтибос

Муҳаддислар султони, жарҳ ва таъдил имоми Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Уламолар тўрттадир: Имом Саврий, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Авзоий».

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

https://t.me/AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Ҳазрати Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу вафотларидан кейин фитна эшиклари синдирилди!

🎙
Устоз Исҳоқжон домла ҳафизаҳуллаҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Қандай “канал” ёки “гуруҳ”ларни кузатяпсиз?

⚡️Бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бу – ижтимоий тармоқларда гуруҳ (профил, группа, канал, бот, саҳифа ва ҳоказо) яратиш масаласи. Бу масалада ўта нозик ва ҳушёр бўлинмаса, инсон вафот қилгандан кейин ҳам савоб ёки гуноҳи бу гуруҳни тузиб, ташкил қилганларга ёзилиб тураверади. Чунки гоҳида текширилмаган хабар ёки гумонга асосланган мавзу фитна ва гуноҳга сабаб бўлади. Айниқса, ҳозирда турли хил номлар билан ташкил қилинган гуруҳларда мусулмонларнинг шаънига муносиб бўлмаган, масалан бировни устидан кулиш, фаҳш ва унга тарғиб қилувчи материаллар (мақола, аудио, видео ёки суратлар)ни тақалиши, тарқатилиши одат тусига айланиб бормоқда. Масаланинг нозик жиҳатидан бири, буни қанча одам кўрса, эшитса, ўқиса гуноҳкор бўлишларидан ташқари шундан камайтирилмаган ҳолда шу ишни амалга ошираётган ташкилотчиларининг ҳам номаларига шунча гуноҳ ҳатто вафот этганидан кейин ҳам ёзилиб бораверади. Ҳадиси шарифда шундай огоҳлантирилади: “Ким бир ёмон одатни жорий қилса, унга у (ўша иш)нинг ва амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ёзилур”.

🔴 Афсуски, бугун биз шунчалар ғафлатга ботиб, дин ва маърифатдан йироқлашибмизки, буни диний-маърифий сайтлар ёки шу мазмундаги ижтимоий тармоқлар, телеграм каналлардаги кузатувчилар сонининг камлигидан ҳам кўриш мумкин. Аммо турли “приколлар”, кўнгилочар гуруҳ ёки каналлар “одам билан тўлган”. Энг ёмони, кераксиз, беҳуда нарсалар билан овора бўлиш кишини умрини заволи, асосийси эса, бу ҳолат инсонни охир-оқибат иймонидан ажралиб қолишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِيَ الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الْغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ

⚠️ “Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир” (Аъроф сураси, 146 оят).

‼️ Бугун ёшларимиз ўз динларини ишончли манбалар (сайт, профил, группа, канал, бот, саҳифа, телеграм канал-гуруҳлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб, кишини дунё ва охират яхшилиги, илм-маърифатга етакловчи гуруҳ ёки каналларни кўриб туриб кирмасалар, бунинг ўрнига лағв, фаҳш, асоссиз хабар тарқатувчи ёки “прикол” ва масхарабозликни тарғиб қилувчи гуруҳларни кўриб, дарҳол унга аъзо бўлиб олиш – бу энг катта гуноҳлардан. Юқоридаги оятда келтирилган “ўз оятларимдан буриб қўяман” жумласи ҳамда буни тафсир қилган Аллома Қуртубийнинг тафсирларидан шуни англаш мумкин. Шундай экан, қанақа канал, гуруҳ, саҳифаларни кузатяпсиз, ўзингиз билан ҳисоблашиб қўйинг!

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Тошлоқ тумани бош имом-хатиби

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Эътиқоддаги хатолар

Диний илмсизлик туфайли уларнинг эътиқоди, амали, хулқи, яъни бутун турмуш тарзи барбод бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳатто баъзи куфрга далолат қилгувчи сўз ва ишлардан иймонларини сақлаб қолиш ҳам мушкул бўлиб қолади.

БАТАФСИЛ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Бемазҳабларнинг раддиясига илмий раддия! (биринчи қисм)

Мазҳабга эргашиш ҳақидаги мақоламга Аҳмад Қодир деган биродаримиз эътирозларини жамлаб жавоб ёзган эканлар. Жавобларини ўзлари саҳифамда улашдилар ва уларга ҳамфикр бўлган бошқа биродарлар ўша мақолага муносабатимни билмоқчи эканларига ишора қилдилар.

БАТАФСИЛ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
"Бемазҳаблар нима қилаётгани ҳақида ўйлаб кўрсин"
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Меҳмонни ўрнидан туриб кутиб олишни ширк дейдиганлар.

🎙Устоз Исҳоқжон домла ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Мазҳаблар сахобалар даврида вужудга келган.

🎙Устоз Исҳоқжон домла ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Имом Моликнинг тақволари

🎙Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 Қуръони карим ва тажвид курсининг навбатдаги босқичи якунланди

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
📲Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ⤵️
👉@solihlar_yoli