SOLIHLAR YO'LI
117 subscribers
93 photos
123 videos
158 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
Ubaydulloh domla
@solihlar_yoli
🎙Сўфи Оллоёр ҳазратлари: "Қуллик недир?!"

https://t.me/solihlar_yoli
УЛАР БЕРГАН ФАТВОЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#фатво

65-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Саволим куйидагича, чет элдан туриб Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Новқатий, Маҳмуд Абдулмўмин исмли шахслар турли диний саволларга жавоблар ва фатволар беришмоқда. Биз улар билан кўриша олмасак, яшаш жойини билмасак, улардан тўғри йўл сўраш, берган фатволарига амал қилиб, эргашиш мумкинми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ҳозирда ижтимоий тармоқда сиз номларини айтиб ўтганингиз каби шахслар диний мазмундаги дарслар, саволларга жавоблар бериш орқали жамиятимизда турли ақидавий ва фиқҳий ихтилофлар келиб чиқишига сабаб бўлишмоқда. Уларнинг асли ким, илмий салоҳияти, мазҳаби ва ақидаси қандай экани кўпчилик ёшларимизга маълум эмас!
Мисол учун шулардан Абдуллоҳ Зуфар номи билан танилган йигитни олайлик. У Миср Араб Республикасида бироз таълим олган. Кейин Миср ҳукумати томонидан таъқибга учраб, Швецарияга бориб, ўша ерда ўзбек тилида билимсизлик билан турли ихтилофларни қўзғашни бошлаган. Аслида унинг аудио ёзилган гап-сўзлари илмсиз эканини яққол исботламоқда. Оят ва ҳадисларни зоҳирий - юзаки маъносини олиб, мазҳабсизликка тарғиб қилиб, мужассима (Аллоҳ таолога жисм сифатини берувчи тоифа) ва хаворижларни ақидасига тарғиб қилаётгани кўпчилик илм аҳлларига сир эмас. Минг афсуски, сиз айтиб ўтганингиздек, бугунги кунда кўплаб ёшлар ўзларининг диний эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унинг гап-сўзларини фарқлай олишмаётир.

Бу каби ҳолатлар фақат бизнинг замонда бўлаётгани йўқ. Аввалги даврларда ҳам гап-сўзга уста, аслида эса, илмсиз ва жоҳил кишилар одамларга “фатво” айтиб, ўзларини машҳур қилишга уринганлар бўлган. Уламоларимиз азалдан “Шаръий саволларга жавобни эл-юрт олдида илми ва тақвоси ила танилган олимлардан олиш керак” эканини таъкидлаб келганлар. Машҳур тобеинлардан бири Муҳаммад Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ “Шаръий илм бу – дин демакдир! Уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг!”, - деганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: "Ушбу илм - диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! Мен етмишга яқин уламо суратидаги кимсаларнинг Масжиди набавий устунлари олдида: "Расулуллоҳ ундай дедилар, бундай дедилар" деганини эшитганман. Лекин, уларнинг ҳеч биридан илмдан бирор нарса олганим йўқ!", - деганлар.

Демак, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди, уларга қулоқ солинмайди. Чунки, фатво бу диндир! Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. “Ҳадис айтди, оят келтирди, демак унга эргашиш керак”, дейилмайди. Балки, фатво беришга лойиқми ёки йўқми, ишончли уламолардан таълим олганми, динда холисми ёки ғаразли мақсади борми? Шуларга қаралади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

https://t.me/solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умматим 15 та ишни қилмагунча қиёмат бўлмайди"

t.me/solihlar_yo'li
МЕН ШОФЕИЙ БЎЛИШИМ МУМКИНМИ?
#мазҳаб #тақлид

551-CАВОЛ: Мен Имом Шофеъий мазҳабида намоз ўқийман. Олдин Россияга боришдан олдин намоз ўқимаганман. Россияда намоз ўқишни ўргандим. Ҳозир ҳам Имом Шофеъий мазҳабида намоз 5 йилдан бери ўқиябман. Отам эса 1 йил бўлди намоз бошлаган, Имом Аъзам мазҳабида намоз ўқийди. Менга маслаҳат беринг, Имом Аъзамга мазҳабига ўтишим вожибми? Имом Шофеъий мазҳабида намозимни давом эттирайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, сизга Аллоҳ таоло имон ва ибодат қилиш неъматини берганлиги муборак бўлсин. Шуни билингки, мусулмон уммати эътироф қилган тўрт фиқҳий мазҳаб Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларининг барчаси ҳақ, уларга эргашганлар бир бирларини ҳурмат қиладилар. Исломнинг асоси бўлмиш Қуръон ва суннатга эргашишнинг энг тўғри йўли ҳам мазкур мазҳабларда ўз аксини топган. Аммо, ижтиҳод (Қуръон ва суннатдан ҳукм олиш) даражасига етмаган кишига яшаб турган юртида мазкур мазҳаблардан қай бири кенг тарқалган бўлса, ўша мазҳабга эргашмоқлиги вожиб бўлади. Бу ҳақда машҳур “Эълоус сунан” китобида қуйидагича келтирилган:
و الحق ان الائمة المقتدي بهم في الدين كلهم علي هدي مستقيم فاي مذهب من مذاهبهم كان شائعا في بلد من البلاد و في العلماء به كثرة يجب علي العامي اتباعه و لا يجوز له تقليد امام ليس مذهبه شائعا في بلده و لا في العلماء به كثرة لتعذر الوقوف علي مذهب ذلك الامام في جميع الاحكام ... (اعلاء السنن 20 ج 290 ص)
“Ҳақиқат шуки, динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди” (Эълоус сунан 20 жилд, 290 саҳифа).
Маълумки, юртимизда азалдан тўлиқ Ҳанафий мазҳаби амалда бўлиб келган. Ҳозирда ҳам юртимиздаги деярли барча аҳли илмлар, устозлар ва масжид имомлари Ҳанафий мазҳабида таълим олиб, шу мазҳаб асосида фаолият олиб бормоқдалар. Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
خير الناس قرني ثم الذين يلونهم ثم الذين يلونهم. رواه البخاري.
“Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни фахр билан айтамизки, тўрт мазҳаб имомларидан фақатгина Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадисда зикр қилинган “Энг яхши давр” вакилларидан яъни тобеинлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан афзаллиги борасида гап кетганда етук уламоларидан Мулло Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай денганлар: “Хулоса шуки, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бошқа Пайғамбарларнинг умматларидан кўп бўлганидек, Имом Абу Ҳанифага эргашганларнинг сони бошқа мужтаҳидларга эргашганлар сонидан кўпроқни ташкил қилади. Ҳадисда келишича Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати жаннат аҳлининг учдан иккисини ташкил қилади. Имом Абу Ҳанифанинг эргашганлар ҳам ер юзи мусулмонларининг учдан иккисини ташкил қилади”. ("Мирқотул Мафотиҳ" 1-жуз, 27-бет).
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб айтсак, сиз Ҳанафий мазҳабига эргашиб ўз ибодатларингизни шу мазҳаб асосида бажаришингиз керак бўлади. Акс ҳолда ҳар куни жавобини топишингиз қийин бўлган саволларга дуч келасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
"ЖОРИЯ ҲАДИСИ"НИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ақида #ҳадис

558-CАВОЛ: Бир ўртоғим билан баҳслашиб қолдим. Унинг айтишича Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир аёлга "Аллоҳ қаерда?", деб сўраганларида у "Аллоҳ осмонда", деган экан. Мен "Бу ҳадисни илмли кишилардан сўраб олиш керак, Аллоҳ осмонда деб бўлмаслигини эшитган эдим", дедим. Саволим шуки, шунақа ҳадис борми? Агар бўлса, уни қандай тушунилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муовия ибн ал-Ҳакам ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз жориялари ҳақида сўраб: Эй Аллоҳнинг Расули уни озод қилайми?, дедим, дедилар. У зот: “Уни (ҳузуримга) олиб кел”, дедилар. Бас, уни у зотга олиб келдим. У зот унга қарата: “Аллоҳ қаерда?” дедилар. У: Осмонда деди. У зот: “Мен кимман?” дедилар. У: “Сиз Аллоҳнинг расулисиз”, деди. У зот: “Уни озод қил, у мўминадир”, дедилар”.
“Жория ҳадиси” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳадиси шарифни илмий омонатдорлик ила ўрганиб чиқсак, уларнинг даъволари пуч экани маълум бўлади.
🔹Биринчидан: Ушбу ҳадис матни ровийлар томонидан турли фарқлар билан ривоят қилинган. Буни биринчилардан бўлиб, Имом Баззор ва Имом Байҳақий каби буюк муҳаддислар айтиб, ундан огоҳлантирганлар. Чунки матнида турли ўзгаришлар билан ривоят қилинган бундай ҳадисни “музтариб” ҳадис дейилиб, уни бирор масалада ҳужжат қилиб келтириб бўлмайди. Чунки бошқа ривоятлар ўша чўрининг кимлиги, ҳожасининг исми ва бошқа жиҳатларида катта фарқлар билан нақл қилинган.
🔹Иккинчидан: Айнан салафийлар далил қиладиган лафз ҳам тўртта саҳиҳ манбада тўрт хил зикр қилинган. Имом Аҳмаднинг ривоятида юқоридаги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Аллоҳ қаерда?”, деган саволлари ўрнида ўша чўрига қарата: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлари зикр қилинган (Аллома Нуруддин ал-Ҳайсамий “Мажмауз завоид”да саҳиҳ эканини таъкидлаган).
Имом Насоийнинг ривоятида эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Роббинг ким?”, деганлари, у: “Аллоҳ” деб жавоб бергани, ривоят қилинган.
Имом Молик Муваттода Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ р.а.дан саҳиҳ санад билан келтирилган бошқа ривоятда ҳам: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у чўрига:
«أَتَشْهَدِينَ أنْ لَا إلـٰهَ إلَّا الله؟»
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлар.
Аҳли сунна уламолари ушбу ривоятлардан энг мўътабари “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деган ривоятдир. Чунки кишининг мўмин эканини аниқлаш Аллоҳнинг қаердалигини сўраш билан эмас, балки У Зотнинг ваҳдониятига имон келтирганини сўраш билан аниқланиши маълум ва машҳур. Агар “Аллоҳ осмонда” деган сўз иймонга далил бўлса, бугунги кунда Ҳудо осмонда деб эътиқод қиладиган ғайридинларни ҳам мусулмонлар дейилиши лозим бўлиб қолади.
🔹Учинчидан: “Аллоҳ қаерда?” деган саволнинг маъноси, Аллоҳ таолонинг улуғворлиги, олийлиги ва қадрининг буюклиги тўғрисида эътиқодинг қандай?, деб тушуниш ҳим мумкин. Чунки араб тилида (ҳатто ўзимизнинг она тилимизда ҳам) баъзан “қаерда?” деган савол “мавқе, мартаба, қадр-қиммат” тўғрисидаги савол учун ҳам ишлатилади. Масалан: “Тупроқ қайдаю, юлдуз қайда?!” дейилади. Яъни, бу билан юлдузнинг мавқеъи туброқдан анча баланд экани назарда тутилади. Икки шахс ўртасидаги фарқга “Иккисини ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор”, дейилади. Бу билан мавқеъ, қадр қиммат назарда тутилади. Ҳаргиз бунда макон, жойлашилган ўрин назарда тутилмайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таоло ҳақида шундай эътиқод қиламиз: Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Унга вақт ҳам замон ҳам жорий бўлмайди. Агар кўнглимизга “Аллоҳ қаерда” деган савол келадиган бўлса, иймон ва ихлос билан: “Бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган. Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган. У зот замонлару маконлар йўқ пайтда қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандайдир”,- деймиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

«Аллоҳ таоло дунё осмонига тушадими?» Ҳадиси тўғрисидаги бор ҳақиқатлар

Исҳоқжон домла Бегматов

@ummatuz | @muttaqiynuz

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#такфир_иллати

"Шаҳодат калимасини айтадиган ва қиблага юзланадиган мусулмонларни кофирга чиқариш бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир".

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Яқинда Содиқ Самарқандий исмли шахс "Ақидаи Таҳовийя"га ёзилган мўътабар шарҳларни гўёки Қуръон ва суннат услубида ёзилмагандек талқин қилган, бу билан ҳанафий мазҳабидаги баъзи уламоларга таъна еткизган эди. Қуйидаги мақола ана шундай тушунчадаги кишиларга холис насиҳатдир.

https://bit.ly/38k4A6I
СИЗНИ ҚАНДАЙ АЛДАШАЯПТИ?

Аҳли суннат вал жамоанинг асоси бўлган ашаърий ва мотуридийликни салафлар эътиқодига зид деб исботламоқчи бўлган шахслардан бири қуйидагича таҳлилни қилиб берибди. Унинг фикри қалин қора ҳарфларда ифодаланган:

1) Салафлар Жаҳмия деган тоифанинг эътиқодий масалаларига раддия берган ва уларни адашган (баъзи ҳолларда кофир) деб билган.

2) Ким эътиқодий масалаларда жаҳмия тоифасига ўхшаса, демак салафларга хилоф қилган бўлади.

Бу ерда мантиқий хулоса қилаяпти. Шу ўриндай айтиш керакки, мантиқни залолат деганлар одатда мана шунақа пайтларда мантиқдан фойдаланиб қолади. Шунга қарамай шу ергача, мантиқан тўғри фикрни билдираяпти. Кимда жаҳмиянин салафлар раддия берган эътиқодий қарашлари топилса, демак у салафга хилоф қилган бўлади. Тўғрими? Тўғри! Энди, тахлилнинг давомини қаранг...

3) Жаҳмийлар ҳам ашъарий ва мотуридийлар ҳам калом илми билан шуғулланган.

Тўғрими? Нисбатан тўғри. Нисбатанлиги шундаки, жаҳимиялар калом, яъни ақида илмида ғулувга кетиб, салафлар фаҳмига зид нарсаларни айтганлар, ашъарий ва мотуридийлар эса, калом илмини ўзлаштириб, ўша илм орқали салафлар эътиқодини ҳимоя қилиб асослаб берганлар. Ташқаридан қарасангиз, иккиси ҳам бир илм билан шуғулланаяпти, аммо бириси салафларга зид эътиқодда, иккинчиси салафлар эътиқодида. Энди якунловчи мантиқий хулосага қаранг:

4) Демак, ашъарий ва мотуридийлар салафлар эътиқодида бўлмаган.

Ана халос. Баракатопкур, калом илми эътиқод эмас, бу ҳудди мантиқ, физика, география, тиббиёт каби илмлардан бири. Эътиқод эса шу йўналишда чиқарилган ақидавий хулоса.

Агар Дарвин биология билан шуғулланиб, эволюция назариясини ўйлаб топган бўлса-ю, атеистлар шу орқали ота-бобомиз маймун деган бўлса, мусулмонлар ҳам биология билан шуғулланса, атеистга ўхшаб қоладими? Йўқ, ахир мусулмонлар биология билан шуғулланиб, ундан Аллоҳнинг оят белгиларини топади-ку!

Жаҳмийлар мантиқ билан шуғулланган бўлса, бу тахлилни қилган одам ҳам "демак, демак" деб мантиқдан фойдаланаяпти, демак ўзининг "мантиғига" кўра ўзи ҳам жаҳмийлар эътиқодида бўлиб қоляпти-ку
Ашъарий ва мотуридийлар калом илми билан шуғулланганми? Ҳа шуғулланган. Нимага? Жаҳмияларга раддия бериш учун. Унда қандай ақидавий хулоса чиқаришган? Жаҳмияга раддия бериб, салафи солиҳлар фаҳми ва нақлни исботлашган.

Мана шунинг учун мантиқни билмаган мантиқий хулоса қилмаслиги керак. Илмдан хабари йўқ, калом илми нима, эътиқод нима, англамайдиган одам, одамларга эътиқоддан дарс бермаслик керак. Мана шундай "мантиқ"қа тақлид қилган илмсизлар эса, аҳли суннат вал жамоанинг асоси бўлган ашъарий ва мотуридийларни биргина одамнинг мантиқсиз хулосаси билан жаҳмияларга ўхшатиб юрибди.

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: Ҳозирги кунда фиқҳий мазҳабларга эргашиш шартми?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
КИШИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎЗ АҚЛИ БИЛАН ТАФСИР ҚИЛИШИ КАТТА ХАТОДИР

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръон (оятлари) ҳақида ўз раъйи билан гапирса (тафсир қилса), тўғри қилган бўлса ҳам хато қилибди” деганлар.

Яъни, кимки эътироф этилган устоздан илм олмай ва Қуръон тафсирига оид илмларни ўрганмай, ўзича Қуръонни тафсир қилишга киришиб, натижада Қуръонни тўғри тафсир қилган тақдирда ҳам, барибир хатога йўл қўйган ва оғир гуноҳни содир этган бўлади.

Бундан эса, устоз кўрмасдан, илмсиз равишда Қуръонни тафсир қилиш ва шунинг баробарида илмсиз равишда фатво бериш ўта хатарли иш экани яна бир бор равшанлашади.

© Акмалхон Ахмедов

Манзилимиз
: ➡️ @solihlar_yoli
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Имон бир бутун яхлит маънавий нарсадир. Имон аҳли бу жиҳатдан баробардирлар. Мўъминлар бир-бирларидан Аллоҳдан қўрқувда, тақвода, нафсни тийишда ва бошқа амалларда фарқ қилурлар".

"Ақида матнлари" китобидан

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#ихтилофчи_бемазҳаблар

"Кейинчалик маълум булишича, ихтилофчиларнинг "мулла"ларига ҳам кўрсатмалар чет элдаги хўжайинларидан келиб турар экан. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, дунё мусулмонлари орасида ихтилоф қўзиш ишлари халкаро марказдан бошқариб борилмокда. Эндиликда ихтилофчи бемазҳабларнинг "мулла"ларига марказдан факс ,электрон почта ёки интернет орқали кўрсатмалар келмокда. Улар мазкур кўрсатмаларни таржима қилиб , югурдакларига беришмокда. Югурдаклар ана ўша таржималарни кўтариб олиб, мўмин-мусулмонлар орасида ихтилоф уруғини сочмокдалар".

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📚"Ихтилофлар: Сабаблар ва ечимлар" китобидан

Манзилимиз
: ➡️ @solihlar_yoli
БУЗҒУНЧИ ОҚИМЛАРНИНГ СОХТА ДАЪВОЛАРИГА РАДДИЯЛАР
#Раддия

▪️Мазҳабсизлик.

ХХ аср сўнгида мусулмон оламида Ислом ниқоби остидаги бузғунчи гуруҳлардан ташқари яна бир янги таҳдид – мазҳабcизликка чақирувчилар тоифаси намоён бўлди.

Ушбу ҳаракат тарафдорлари даъво қилишларича, Исломда суннийликдаги тўрт фиқҳий мазҳабнинг бирига эргашиш шарт эмасмиш. Агар мусулмон бирор шаръий масалада улардан бирининг йўлини тутса, у кўр-кўрона тақлид қилгани учун хатокор, мутаассиб ва диндан ажралган фирқа ва гуруҳлардаги шахслар каби адашганлардан бўлар эмиш. Бу тоифа кишилари фиқҳий мазҳабларга эргашиш ёки бирор-бир мужтаҳид имомга эргашиш Аллоҳни қўйиб, уларни рабб қилиб олишдир, деган иддаони илгари суришади. Афсус, улар ҳар бир мусулмон якка тартибда “ижтиҳод” қилаверадиган бўлса, мазҳабларнинг сони тўртта эмас, мингтадан ҳам кўпайиб кетишини тан олишмайди.

Имом Аҳмад : “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва Унинг Расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва солиҳ салафлар қарашларини рад қилишдир”, деганлар.

⚠️ (давоми бор)

©️Шайх Абдулазиз Мансур

Манзилимиз
: ➡️ @solihlar_yoli
#ҳанафий_фиқҳи

Фиқҳ ва фақиҳ сўзларининг маъноси

Фиқҳ сўзи луғатда тушуниш, зийраклик маъноларини билдиради. Баъзи уламолар фиқҳ ўта нозик маъноларни тушунишдир, дейишади.
Фиқҳ сўзи кўпроқ дин ва шарий ҳукмлар илмига ишлатилиб кетган. Мазкур илмларни пухта биладиган олимни фақиҳ дейилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам фиқҳ ҳақида шундай деганлар:
مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ (روى البخاري (71) ، ومسلم (1037) عن مُعَاوِيَةَ بن أبي سفيان رضي الله عنهما)

Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда дин илмини ўрганишнинг шарафли эканига ишора бор. Яна илм ўрганишга қизиқтириш бор, чунки дин илмини пухта билиш Аллоҳдан қўрқиш – нажотга етаклайди

📚 “Шарҳу Муслим”, “Кувайт фиқҳ энцеклопедияси”.

Манзилимиз
: ➡️ @solihlar_yoli
Саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ қаерда?, деб сўраганларида...

Ибн Касир тафсиридан: «Агар бандаларим Сендан мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан...» (Бақара сураси, 186-оят) тафсирида^
سَأَلَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللَّهِ ﷺ : أَيْنَ رَبُّنَا؟ فَأَنْزَلَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: ﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ﴾ الْآيَةَ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалар:" Парвардигоримиз қаерда? ", деб сўрашди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятни нозил қилди: "Агар бандаларим Сендан мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан..."

Хулоса: Биз саҳобия бўлганида шубҳаси бор бўлган, ривоятлари турлича нақл қилинган жорияни гапига ишонамизми ёки саҳобалар Аллоҳ қаерда, деб сўраши сабабли нозил бўлган Ҳақ таолонинг (сўзи) оятигами!?

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#СУКУТ_САҚЛАШ

Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!

📚 “Ҳикматлар чашмаси”дан

Манзилимиз
: ➡️ @solihlar_yoli