Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Ўтган қисмларни ўқиш учун ёзувни уситига босинг👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(5)
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Қуръон ўқийдиган мўмин утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин.

Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. (Хурмо мевасининг) ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин.


Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳон каби хушбўй, бироқ мазаси тахир.

Қуръон ўқимайдиган мунофиқ эса ҳанзала янглиғ ҳидсиз, таъми аччиқдир» деганлар.


Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад ривоят қилган.
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Ҳадиснинг изоҳи фикр билдириш жойида!
👇
#Ибрат
"ФАРЗАНДИМНИНГ КЕЛАЖАГИНИ ТАЪМИНЛАШИМ КЕРАК" ДЕЙДИГАНЛАР УЧУН..

Муқотил ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурга байъат қилинган куни, унинг ҳузурига кирдилар. Шунда Мансур: "Менга насиҳат қилинг, эй Муқотил!", деди. Муқотил: "Сизга кўрганим ҳақида гапирайми, ё эшитганим ҳақидами?", дедилар. "Балки кўрганингиз ҳақида" дегандан кейин, Муқотил қуйидагиларни айтдилар: "Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазиз ўн бир фарзанд кўрдилар. Вафотларидан кейин ўн саккиз динор қолдирдилар. Ундан беш динорига кафанландилар. Қабрлари тўрт динорга сотиб олинди. Қолган маблағ фарзандлари ўртасида тақсимланди.

Ҳишом ибн Абдулмалик (кейинги умавий халифалардан) ҳам ўн бир фарзанд кўрдилар. Ҳар бир фарзандларининг меросдаги ҳиссаси минг минг (миллион) динорга тўғри келган.
Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазизнинг бир фарзандлари Аллоҳ йўлида жиҳод учун юзта от садақа қилганини ва Ҳишом ибн Абдулмаликнинг бир фарзанди бозорларда тиланиб юрганини бир куннинг ўзида кўрдим.

Ўлим тўшагида ётганларида Умар ибн Абдулазиздан одамлар: "Фарзандларингизга нима нарса қолдирдингиз, эй Умар?", деб сўраганларида у киши: "Уларга Аллоҳдан тақво қилишни қолдирдим. Агар улар солиҳ бўлишса, Аллоҳ солиҳларни қўллайди. Агар бундай бўлишмаса, уларга Аллоҳга нисбатан гуноҳда ёрдам қиладиган нарсани ҳаргиз қолдирмайман", деб жавоб қилдилар
. Яхшилаб ўйлаб кўринг.. Кўпчилик кишилар фарзандларининг келажагини таъминлаш учун ҳаракат қилишади, машаққат ва азият чекишади. Буни улар, ўлганларидан кейин фарзандларининг қўлларида мол-дунё бўлиши, улар учун омонлик деб ўйлаганлари сабабли қилишади. Аммо Аллоҳ Ўз Китобида қуйидагича зикр қилган улуғ омонликдан ғафлатда қолишади: "Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар" (Нисо сураси, 9-оят)".
Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан Аллоҳ рози бўлсин !
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
"Ҳеч бир нарса олдинги ҳолатига қайтмайди!
Бу иборани чиройли нарсани синдиришдан аввал яхшилаб ёдлаб олинг!".

©Abdussami Xayrulloh
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
МашаАллоҳ😭

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: «Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб, «Буни нима қиласиз?» дедим. Аёл: «Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси», деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: «Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман». Ичимда: «Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?» дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, «Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг», дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. 

Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. «Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин» десам, улар ҳам: «Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин», дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, «Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!» десам, улар «Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз», дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: «Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим», дедилар
.

«Солиҳлар гулшани» китобидан 📖
@Solihlar_taratgan_nurlar
Соат тонг саҳар тўрт ярим бўлибди. Бошлайверайми, ё яна бироз уйқу берайми?..
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Орифлардан Зуннун Мисрий сиқилдилар, паришон бўлдилар. Зое бўлгандай ҳис қилдилар ўзларини.

Сўрадилар:
"Қалбим қаерда, қалбим қани, қалбим қаерга йўқолди?".

Бу ерда эътибор беришимиз керак бўлган бир гап бор. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
"Ким намоз ўқиб ҳеч нарсани ҳис қилмаса, Қуръон ўқиб ҳеч нарса ҳис қилмаса, Аллоҳни зикр қилиб ҳеч нарсани ҳис қилмаса билсинки, унинг қалби йўқ экан".


Қалбларини йўқотган Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ бир кўчада кетаётган эдилар. Бир эшик очилиб бир она ўз боласини ташқарига олиб чиқди. Уни уриб-уриб ташқарида қолдирди ва эшикни ичкаридан ёпиб олди. Бола йиғлай бошлади. Қаерга боради? Ким унга овқат беради? Қаерда ухлайди?

Бола яна эшик олдига бориб йиғлай бошлади. Она тирқишдан қараб раҳмати жўш урди. Эшикни очиб боласини қучоқлаб деди:
"Эй болажаним! Мени шундай қилишга сен мажбур қилдинг. Агар итоат қилганингда мен сени урмас, азоб бермас эдим
".

Зуннун Мисрий дод деб йиғлади:
"Қалбимни топдим, қалбимни топдим...".


Яъни, сенга етган мусибат ва азоб Аллоҳнинг раҳматидан ўзга нарса эмас. Аллоҳ сени муолажа қилмоқчи бўлди, эътиборингни қаратмоқчи бўлди. Аллоҳ сенга қанчалар азоб бермасин сен Унга қайтавер...Қайтавер. Зеро борадиган бошқа жойинг ҳам йўқ.
©Муҳаммад Ротиб Нобулсий роҳимаҳуллоҳ.
Абдулқодир Полвонов таржимаси
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
Қудратимизга шубҳа қилсанг, бизда бузилиб тушаётган қурилишларга боқ.

Граф сивастопольсеий

@Solihlar_taratgan_nurlar
Бойлик билан эришиб бўлмайдиган баҳт!👆
Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан

#Ҳикмат
“Дунёнинг барча нарсалари сенинг қўлингда бўлиб, Аллоҳнинг раҳматидан тўсилган бўлсанг, нақадар бахтсизсан?!
Дунёнинг барча нарсаларини бой бериб, Аллоҳнинг раҳматига эришсанг, нақадар бахтлисан!“.


© Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий
Абдуссами Хайлуллоҳ саҳифаларидан
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Солиҳлардан бири масжидга кирди. Унда ўн бир ёшга тўлмаган, тўла хушуъ ила намоз ўқиётган бир болакайга кўзи тушди, бола намозидан бўшагач, Солиҳ зот ундан сўради:

- Кимнинг ўғлисан?
- Мен етимман.
- Менга ўғил бўлишни хоҳлайсанми?
- Агар оч қолсам, мени тўйдирасизми?
- Албатта.
- Агар чанқасам, чанқоғимни қондирасизми?
- Албатта.
- Агар кийимсиз қолсам, мени кийинтирасизми?
- Албатта.
- Агар ўлсам, мени тирилтирасизми?


Бу саволни эшитиб, солиҳ зот даҳшатга тушди ва бу менинг қўлимда эмас, деди.

Болакай: Ундай бўлса, "Мени яратган, сўнг менга ризқ берган, сўнг ўлдирган, сўнг қайта тирилтирган Зот ила мени ҳоли қўйинг", деди. Шу пайт Солиҳ киши: "Аллоҳга қасамки, кимки агар Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳ Ўзи унга етарлидир", дея болакайни тарк этди.
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Доимо Аллоҳни зикр қилинг, чунки бу даводир!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларни ўқиш учун ёзувни уситига босинг👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(6)
*Утружжа – апельсинга ўхшаган мева. Унинг ҳажми ўртача, кўриниши чиройли, ранги сариқ-қизғиш.u Утружжанинг ажойиб ранги киши эътиборини тортади. Унга қараган инсон кўнглида қувонч пайдо бўлади. Қолаверса, утружжанинг хушбўй ҳиди, тотли мазаси бор. Утружжа мевалар ичида энг зўри бўлгани учун ҳам мўмин киши мана шу мевага ўхшатилмоқда.

*“Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. (Хурмо мевасининг) ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин”. Буям ажойиб ўхшатиш. Ҳар бир бандадан талаб этиладиган асосий нарса имондир. Мўмин банда иймони билан қадрли. Лекин Аллоҳга, охират кунига ишонса-ю, Парвардигори Китобини ўқимаса, унинг қадри пасаяди. Шунинг учун бўлса керак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ўқимайдиган мўминни хурмога ўхшатяптилар
.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#МУЛОҲАЗАЛИ

Йўл ҳаракати қоидасини қастдан бузадиганларга қаршимиз!
• Шу билан бирга сотқинларни ҳам оқламаймиз!
• Ўрта йўлни топайлик, азизлар!

©️ Аброр Мухтор Алий.
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
"Мен дин кишиларини ёмон кўраман..."

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Хонамга бир қиз кирди. Аввал унинг кийиниши менга ёқмади. Аммо унинг кўзида ва ҳолатида кишининг раҳмини келтирадиган ғам ва маҳзунлик кўрдим. У ўтиргач менга ташвишлари ҳақида гапирди ва мендан яхшилик умид қилди.

Мен уни узоқ тингладим. Билдимки, у араб қизи экан. Францияда таълим олган экан. Ислом ҳақида деярли ҳеч нарса билмас экан.

Мен унга ислом ҳақиқатларини баён қилдим. Шубҳаларига раддия бердим. Саволларига жавоб бердим. Миссионерлар ва шарқшуносларнинг шубҳаларига раддиялар бердим. Ўйлайманки, мақсадимга эришдим ёки эришишимга оз қолди. Гапимнинг орасида замонавий маданият аёл кишига очиққан кўзлар нигоҳини қаратадиган гўшт каби муносабатда бўлишини, ҳамда бу маданиятда иффат, гўзаллик ва сакинат йўқлигини қистириб ўтдим.

Қиз кетишга изн сўради. Мен рухсат бердим. У чиқиб кетиши билан ташқи кўринишида диндорлик белгилари кўриниб турган бир йигит кириб шиддат билан деди:

- Бу ифлос нега келган экан?

Мен унга:

- Табиб соғлом кишиларни эмас, беморларни даволайди, дедим.

Йигит:

- Тўғрику-я, унга ҳижобдан гапиргандирсиз, деди.

Мен:

- Иш бундан кўра каттароқ. Мен унга асосларни гапирдим. Аллоҳга иймон келтириш, охиратга иймон келтириш, китоб ва суннатдаги ваҳийга итоат, ибодат ва ахлоқ соҳасидаги исломий рукнлар ҳақида гапирдим, дедим.

Йигит гапимни бўлди:

- Бу дегани ҳижоб ўрамасин, дегани эмас-ку!

Мен:

- Мен ҳам уни қалби Аллоҳдан холий ҳолда, ҳаётида рукуъ ва саждани кўрмай, роҳибалар кийимида кўришни хоҳламайман. Мен унга беҳаёларча, очиқ-сочиқ кийинишдан жирканишни ўргатадиган асосларни ўргатдим.

Йигит менинг сўзларимни яна бўлмоқчи бўлди. Мен шиддат билан унга дедим:

- Мен сизлар каби Исломнинг этагидан тортишни хоҳламайман. Мен аввало пойдеворни қуйиб сўнгра унинг устидан бинони қураман. Ва ниҳоят хоҳлаган нарсамга ҳикмат билан эришаман.

Икки ҳафтадан кейин ҳалиги қиз аввалгидан афзал кийимда келди. Бошида ҳарир рўмоли ҳам бор эди. У яна саволларни бошқаттан сўради. Мен яна қайта жавоб бердим.

Кейин унга:

- Нима учун уйингизга яқин жойдаги масжидга бормайсиз? - дедим. Шундай деганимга дарҳол надомат ҳам қилдим. Чунки масжидлар аёлларга ман қилингани ёдимга тушди.

Қиз деди:

- Мен дин кишиларини ёмон кўраман. Уларни эшитишни хоҳламайман.

Мен:

- Нима учун?-дедим.

У:

- Чунки улар қалби қаттиқ, қўпол кишилардир. Мақтанчоқлик билан ва таҳқирлаб муомала қиладилар.

Негадир Абу Суфённинг хотини Ҳинд ёдимга тушди. Унинг аввалда Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг жигарларини чайнаганини, сўнгра мусулмон бўлганини эсладим. У Расулуллоҳни саллоллоҳу алайҳи ва салламни танимаган эди. Танигандан сўнг у зотга яқинлашди, иймон келтирди ва у зотга ушбу сўзларни айтди:

"Эй Аллоҳнинг расули! Олдин ер юзида сизнинг уйингизни хорланишга энг муносиб уй деб билар эдим. Энди эса мен учун азиз бўлишга сизнинг уйингиздан муносиброқ уй йўқ".

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларидан отилиб чиққан муҳаббат булоғи "жигар чайновчи Ҳинд"ни "Ҳинд розиёллоҳу анҳо"га айлантирди.

Даъватчилар буни Набиййимиздан ўрганиб, кишиларни тафриқага солишнинг ўрнига улфат қилишса, нафратлантиришнинг ўрнига хушхабар беришса бўлмайдими?!

"Аччиқ ҳақиқат" китобидан.
© Абдулқодир Самарқандий
@Solihlar_taratgan_nurlar
Мазлумларнинг кўзларидаги ёш бизнинг наздимизда сувдан иборат, холос. Аммо қиёмат куни ўша сув золимларни яшин ва тўфон бўлиб ўраб олади. Зеро, Аллоҳ таоло золимларнинг қилаётган ишларидан ғофил эмас
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
Халқларнинг маърифати ўсгани сари истибдод камайиб бораверади.

©Шайх Абдураҳмон Кавокибий
---
Бу сўзлар "Мусулмонлар қачонгача кучли давлатларга ем бўлаверади, устимизда истибдод ҳукм қилаверади?" деган дўстларимиз учун ўгит. Муаммолар бақир-чақир, кескин ҳаракатлар билан эмас, умматнинг билимли бўлиши ва маърифати ўсиши билан ечилади.

©Мубашшир Аҳмад
---
Истибдод - якка ҳукмрон бўлиш, жабру-зулм қилиш, диктатура.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон моҳири мукаррам, итоатгўй фаришталар билан биргадир.
Қуръонни тутилиб - тутилиб, қийналиб ўқийдиган кишига эса икки ҳисса ажрдир» дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можа ривоят қилишган.

Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(7)
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Васвасалар_Ҳақида 8-қисм

Икки ҳолатдаги кишининг намози

Доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ бир кун шогирдларига насиҳат қилиб, икки ҳолатдаги кишининг намози ҳақидаги нуқтани баён қилиб берди. Бири ўзига тўқ бўлиб, унинг тирикчиликдан ҳеч ғами йўқ, азон айтилиши билан масжидга боради, хотиржам таҳорат олади ва хушуъ, хузуъ билан намозини адо қилади. Сўнг жамоатга мунтазир бўлиб ўтиради. Такбир айтилгач фикрини жам қилиб, намоздан бошқасини ўйламай намоз ўқийди. Намоз тугагач уйга боради ва кейинги намозга мунтазир бўлади. Иккинчиси эса, бола чақали, кўпчиликнинг ҳуқуқлари зиммасида, тижорат ёки бирор касбга машғул. Жамоат вақти бўлса, таҳоратга шошилади ва имом ортидан жамоатга эргашади. Эндигина ишдан қўли тўхтагани учун хаёлида ишнинг фикри миясида давом этади. Шундай бўлсада, жамоатдан қолмай намозларини тўлиқ ўқийди ва суннатини ўқигач яна ўз ишига шошилади.

Ўтган қисмларни ўқиш учун ёзув устига босинг!

👉#Васвасалар_Ҳақида
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ким мусулмонларга қарши сўзлашда тилига эрк берса ва айбларини кавласa, ўлим чоғида Аллоҳ уни шаҳодат калимасини айтишдан тутиб қолади.

©Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, "Баҳруд-думуъ" китобидан📖
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отамиз биздан фаҳрлансинлар❗️
🎙Абдуллоҳ домла
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Ўзим яхши кўрадиган ҳолатда тонг оттираманми ёки ёмон кўрадиган ҳолатдами, бунга парво қилмайман. Чунки яхшилик мен яхши кўрадиган нарсадами ёки мен ёмон кўрадиган нарсадами, билмайман».

Субҳаналлоҳ! Қандай пурмаъно насиҳат! Ҳозирги кунда уммат бу ҳикматга нақадар ташна! Ҳар биримиз бу ваъзни яхшилаб ўрганиб, шундай мақомда ҳаёт гузаронлик қиладиган қалбни тарбиялашга муҳтожмиз.

Ҳар биримизнинг ёки жамиятимизнинг бошига турли мусибатлар тушиб туради. Биз бу мусибатларнинг зоҳирида ёмонликни кўрамиз. Лекин кўпинча бунинг замирида яхшилик борлиги маълум бўлади. Бу мусибатларда Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг тасдиғини кўрамиз:

وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ ۝

«...Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз» (Бақара сураси, 216-оят)
Manba: Islom.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar