Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Кун_Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 

Изоҳ: Шориҳлар савол сўраган аъробийнинг исми Саъд ибн Ахрам эди дейишган.

Кишининг жаннатга киришига сабаб бўладиган амаллар зикр қилинган ҳадисларни ўрганиб чиқадиган бўлсак, уларнинг бир-биридан фарқли эканлигини кўрамиз. Баъзиларида Ислом арконлари, фарз амаллар тўлиқ зикр қилинса, бошқаларида эса айрим арконларгина тилга олиниб, қолганлари эсланмайди. Бунинг бир қанча сабаблари бор. 

Аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ҳолатига қараб муомала қилганлар. 

Мисол учун, бу тоифадаги ҳадисларнинг бирида иймон ҳақида гап йўқ. Аммо бу иймони йўқ одам ҳам жаннатга кираверади, дегани эмас. Ундан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сўровчи ўртасида иймон ҳақида алоҳида суҳбат бўлиб ўтган,  шундан кейингина бу савол берилган бўлади. 

Шунга ўхшаб, биз ҳозир ўрганаётган ҳадисда ҳаж зикр қилинмаган. Лекин бу жаннатга киритадиган амаллар ичида ҳаж йўқ, дегани эмас. Ушбу савол берилган вақтда ҳали ҳаж ибодати фарз бўлмаганлиги учун Набий алайҳиссалом уни зикр қилмаганлар.

@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир Ҳурмо ёғочи бор еди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (хутба пайти бориб,) унинг ёнида турар эдилар. Пайғамбаримизга минбар қуриб берилганда у ёғочнинг олдидан узоқлашдилар.Шунда у ҳурмо ёғочи ҳудди гўдак инграб йиғлагандек йиғлай бошлади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ушлаб юпатиб бағирларига босгандилар, у ҳудди ёш гўдак каби инграб турган жойида жим бўлиб тинчиб қолди. У Зот «ўзи эшитиб юрган зикр учун йиғлади» дедилар.

Бухорий ривоятлари.

Ҳасан Басрий шу ҳадисни айта туриб наҳотки шу ҳурмо ёғочичалик бўлолмасак дер эканлар.😭

t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar