Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
Нима учун организмга углеводлар керак?
1. Улар организмдаги асосий энергия манбаи;
2. Ҳужайралар ва тўқималар таркибининг тузилишида иштирок этиш;
3. Иммунитет тизимининг нормал ишлашини қўллаб-қувватлаш;
4. Метаболик жараёнларни тезлаштириш;
5. Улар кўплаб гормонлар таркибига киради.

Бир кунда бир одамга 500 г углевод керак (енг кам эҳтиёж кунига 100-150 г). Агар танангиздаги тез ва секин углеводлар кунлик минимал миқдорга етмаса, унда тана вазни ва иш қобилияти пасайиши, метаболик бузилишлар, интоксикация, чарчоқ ва апатия пайдо бўлиши мумкин.

Углеводларни хаддан ортиқ истеъмол қилиш (айниқса тез) ҳам мумкин эмас. Чунки, бу исталмаган вазн ортишига, ичакларда бижғиш жараёнларининг пайдо бўлишига, аллергия ёки диабетнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб айтаманки хар бир танаввулда меъёрга амал қилиш соғлик гаровидир!!!
Исаходжаева Хабиба😊👌
@soglomturmush_tarzi
💠Ёшариш гормони: ёхуд қаришга қарши табиий восита!💠

Ёшлик ва гўзалликни сақлаш, терининг ва умуман тананинг қаришини олдини олиш - бу ҳар бир аёлнинг орзуси эмасми? Афсуски, вақтни тўхтатиш мумкин эмас. Биз исталмаган қариш жараёнининг олдини ололмаймиз, лекин уни бироз секинлаштира оламиз.

Ёшлик манбаининг сири барчамизда мавжуд бўлган МЕЛАТОНИН гормонида. Йиллар давомида танангизга ёмон одатлар ва зарарли таъсирлар туфайли унинг миқдори камаяди, бу эса қаришга олиб келади.

Олимларнинг таъкидлашича, айнан мелатонин инсониятга 10-15 йиллик умрни узайтириши мумкин.

Мелатонин - инсон циркад ритмларининн регулятори, эпифизнинг асосий гормони. Барча одамларда мелатонин бир вақтнинг ўзида тунги уйқу пайтида фаол равишда ишлаб чиқарилади: 23 дан 3 гача.

Қариш жараёни кўплаб касалликларнинг пайдо бўлиши билан бирга 25 ёшдан кейин бошланади. Бу мелатонин этишмаслиги билан боғлиқ бўлиб, секин аста бошлаб пайдо бўла бошлайди. Шунинг учун кекса одамларда ухлаш саёз бўлиб қолади ва ухлаш ҳар доим қийин бўлади. Бироқ, ушбу гормоннинг ишлаб чиқарилиши тартибга солиниши мумкин!

⚠️МЕЛАТОНИННИ МЕЬЁРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚАНДАЙ БОШҚАРИШ МУМКИН⁉️

Олимларимиз гўзалликнинг асосий сири соғлом уйқуда эканлигини такрорлашдан чарчашмайди: улар кечқурун соат 9 дан кечикмай ётишни ва эрталаб соат 6 да уйғонишни маслахат беришади
Бу маслаҳат илмий асосланган: Мелатонин миқдори кечки соат 9: 00да кўтарила бошлайди, тунги соат 2: 00да пикка кўтарилади ва эрталаб соат 9: 00га пасаяди.
Оддий қилиб айтганда, ухлашга қанчалик эрта ётсангиз, шунчалик чиройли ва ёшроқ бўласиз, чунки мелатонин туфайли чуқур уйқу босқичида организмнинг барча ресурслари ҳужайра даражасида янгиланади!

Мелатонин миқдори юқори бўлган таомларни истеъмол қилишни тавсия қиламан:
🥛 сут,
🍤🦪денгиз махсулотлари,
🍗товуқ гўшти,
🐟балиқ,
🥩жигар,
🥚 тухум,
🍚творог,
🌽жўхори уни,
🌰бодом ва фундук мағзи,
🥜ошқовоқ уруғлари,
🧆араб хурмоси ва
🍌 банан.
Исаходжаева Хабиба
@soglomturmush_tarzi
🚫Қуйидаги махсулотларни 🆒совутгичда сақлаш мумкин эмас❗️

🍯 асал фойдали хусусиятларини ва
⠀⠀
🍞 нон бир зумда бошқа ҳидларни ўзига ютади; ⠀
⠀⠀
🧅 пиёз тезда чирийди ва униб чиқади; ⠀
⠀⠀
🥑 авакадо қораяди ва бузилади; ⠀
⠀⠀
🌱 райҳон тезда сўлиб қолади ва қорайиб кетади; ⠀
⠀⠀
🥔 совуқда картошка крахмали шакарга айланади; ⠀⠀⠀
🍌 музлатгичдаги банан этилен ишлаб чиқаради, бу эса яқин ўзи ва атрофдаги сариқ меваларни тезда қорайишига ва бузилишига олиб келади; ⠀
⠀⠀
🧄саримсоқ тезроқ бузилиб, униб чиқади; ⠀
⠀⠀
🍫 шоколад оқ қоплама билан қопланади ва таъмини йўқотади; ⠀
⠀⠀
🍲 зираворлар хушбўйлиги камаяди ; ⠀
⠀⠀
🍶зайтун мойи аччиқ таъмга ўзгаради ва шишанинг пастки қисмида чўкма пайдо бўлади, бу маҳсулот таъмига салбий таъсир қилади; ⠀
⠀⠀
🥝 киви,🥭 манго ва🍍 бошқа тропик мевалар тезда чиройли кўринишини ва таъмини йўқотади; ⠀
⠀⠀
🍎 олма ва🍐 нок ҳам этилен ажратади, бу эса яқин атрофдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатини қисқартиради. ⠀
@soglomturmush_tarzi
💜40 ЁШДАН ОШГАНЛАРГА ТАВСИЯЛАР!💜

40 ёшга етган инсон организми ёшларникидан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ёшга боғлиқ ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда овқатланишни ва одатларни тафтиш қилиш керак.

🧠 40 ёшдан кейин гормонал фон ўзгаради. Шу сабабли терининг ҳолати, метаболизм ва асаб тизимининг ўзгариши кузатилади. Шунинг учун, агар сиз қоматни чиройни сақлаб қолишни, озишни истасангиз, сиз нафақат кам кам, овқатланишингиз, балки рационингизни ҳам ўзгартиришингиз керак.☝️

👅40ёшдан кейин Ичаклар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади, чунки унинг деворларининг эластиклиги пасаяди. Одамда тез-тез ич қотиши ва метеоризм холатлари кузатилиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун сиз таомномангизни кузатишингиз керак. Умуман олганда, сиз вазнни самарали равишда йўқотишни ва умумий соғлиғингизга ғамхўрлик қилишни истасангиз, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилинг.

40 ёшдан кейин нималар ейиш керак:

🥛Сут ва 🍄сабзавот манбаларидан оқсилларга эътибор беринг.
Гўшт миқдори ёшга қараб камайтирилиши керак, чунки Хазми қийинлашади. Шунинг учун, менюга 🍚творог,🧀 пишлоқ ва
🍄қўзиқоринларни киритинг. Агар гўштдан воз кечиш қийин бўлса ёғсиз ва енгил хазмли гўшт, 🐰қуён гўшти ва 🐔товуқ гўштини танланг.

💧Уйғонганингиздан сўнг ва ҳар овқатланишдан аввал сув ичинг.
☕️ Қаҳвага рухсат берилади, лекин кунига 1 финжондан кўп эмас.
🥤🍔🍨Шакарланган газланган ичимликлар, фаст фуд ва крахмалли овқатларни чиқариб ташланг. 🧇🧁🍰Ширин пишириқлар, шакар бу тез углеводлар бўлиб, уларни организм тез хазм қилиб , тез ёғга айлантиради.

🚫Агар сиз зудлик билан зарарли овқатлардан воз кеча олмасангиз, ҳар ҳафта битта зарарли маҳсулотни менюдан олиб ташланг. Диетологлар баъзида, агар жуда ҳам ўша махсулотларни ейишни хоҳласангиз, куннинг биринчи ярмидагина оз миқдорда истеъмол қилишни тавсия қилишади. Фақат сиз уни толага бой маҳсулот билан бирга истеъмол қилишингиз керак.
Масалан, 🍎🍭карамельли олма, 🍞🍑ингичка мураббо қатлами билан донли нон(қора нон ё хлебцы).

🍵Кунжут ва седона уруғларига эътибор беринг. Унинг таркибида фитоэстрогенлар - жинсий гормонларининг ўсимлик аналоглари мавжуд. Ушбу уруғлар метаболизмни тартибга солиш ва ёмон холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Фақат кунига 3 чой қошиқдан кўп бўлмаган истеъмол қилинг.

🚫Агар чиройли қоматли бўлишни истасангиз ва ичакларингизни соат каби ишлашини истасангиз,
🍻🥂🍸спиртли ичимликлардан сақланинг❗️

🐟🐋🦪🍤Ёғли денгиз балиқлари ва махсулотлари- бу 40 ёшдан ошганлар учун энг яхши озиқ-овқат маҳсулотларидан бири. Ундаги кўп тўйинмаган ёғлар қон томирларини ҳимоя қилади, хотирани яхшилайди, сочларни сержило ва терини таранг ва тиниқ бўлишини таьминлайди.

😴Ва албатта соат 22да ухлашни уйқу олдидан эса еамида 1соат пиёда кечки сайр қилишни тавсия қиламан бу нафақат уйқуни балки гормонлар фаолиятини мўтадиллаштиради🌸

🔆Ҳар қандай ёшда ушбу оддий қоидаларга амал қилинг, шунда сиз ўзингизни ёш ва соғлом ҳис қиласиз. Ошқозонда оғирлик ҳисси ва ортиқча вазн ҳақида унутинг. Синаб кўринг, бу осон!

Сизларга доим соғлиқ тилаб
Исаходжаева Хабиба Камалбековна💜
@soglomturmush_tarzi
Яна уйқу хақида😴🛌

@soglomturmush_tarzi
Афсона ва хақиқат рукнидан🍊
@soglomturmush_tarzi
Афсона ва хақиқат рукнидан🍳🥗
@soglomturmush_tarzi
Тана вазни камайганда яьни озиш жараёнида оқсил камлиги- сабаб бўлиши мумкин:

🔴Чарчоққа
🔴Соч тўкилиши
🔴Мушаклар массаси камайишига
🔴Гормонлар этишмовчилигига
🔴Тери ва қон томирларининг эластиклиги пасайишига
🔴Тўгри овқатланишга риоя қилишга қарамай вазн ортишига

Оқсилга бўлган эҳтиёж ёшга, жинсга, жисмоний фаоллик даражасига ва умумий саломатликка қараб ўзгаради.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОҚСИЛ БИЗНИНГ ВАЗНИМИЗГА ТАЪСИР КЎРСАТАДИ:

✔️ Тўйинганлик туйғусини кучайтиради ва очликни энгишга ёрдам беради
✔️ Мушаклар массасини қўллаб, метаболизмни тезлаштиради. Бу бизнинг танамиз томонидан калорияларни янада интенсив истеъмол қилинишига олиб келади.
✔️ Қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради
✔️ Углеводга қарамликдан қутулишга ёрдам беради
Исаходжаева Хабиба❤️
@soglomturmush_tarzi
Узбекистанцам, прошедшим 10 тысяч шагов в день, предоставят скидки на госуслуги и абонемент в спортзал

Данные о количестве пройденных шагов будут фиксироваться на электронной платформе «Янги нафас».
https://uznews.uz/ru/article/24709

@uznews

@soglomturmush_tarzi
🌙⭐️Ислом динининг хикматлари

Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...

Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.

Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.

© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи
@soglomturmush_tarzi
🎋Мисвок фойдалари🎋

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок билан ўқилган икки ракъат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракъат намоздан афзалдир», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда, уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим», дедилар».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», дедилар».

Мисвок қилиш деганда тишни ишқалаб ювиш тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида «арок» деб номланган бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган. Ҳозирги кунда олимлар арок дарахти шоҳларини кимёвий таҳлил қилиб кўриб, дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги кунимиздаги тиш ювиш воситаларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдали деган хулосага келдилар.

Ибн Қайюм ҳам мисвокнинг қуйидаги фойдаларини санаб ўтган:
⚡️Оғизни хушбўй қилади.
⚡️Милкни мустаҳкамлайди.
⚡️Балғамни кўчиради.
⚡️Кўзни равшан қилади.
⚡️Тишнинг дарз кетишига йўл қўймайди.
⚡️Ошқозон фаолиятини яхшилайди.
⚡️Овозни тиниқлаштиради.
⚡️Таом ҳазм бўлишига ёрдам беради.
⚡️ Нутқ талаффузини енгиллаштиради.
⚡️Ибодатга рағбатни кучайтириб, зиқлик каби нохушликлардан асрайди.
⚡️ Уйқуни қочирсада, аммо толиқиш нелигини билдирмай кишини ғайратлантиради.

Бугунги тиббиёт илми мисвокнинг қуйидаги фойдаларини эътироф этаётир:
Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишларнинг кариесга йўлиқишининг олдини олади.
Хлор моддасига эга бўлганлиги сабабли тишлардаги турли ранг ва доғларни кеткизади.
Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.
Мисвокнинг таркибида тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоя қиладиган моддалар ҳам мавжудлиги аниқланган.
Мисвокдаги триметиламин ва дармондорилар милкларнинг ёрилиши ва жароҳатларини тузатишда қўл келади.
Энг аҳамиятлиси – папирос ва нос чекишга одатланганларни шу бадодатдан қутқазишда мисвок ўта самарали услубдир. Кўплаб шифокорлар талайгина кашандаларнинг мисвокни мунтазам тарзда қўллашга одатланганликларидан сўнг чекишга нисбатан рағбатнинг ўз-ўзидан аста- секинлик билан йўқолиб кетганлигини амалда кузатишган.

Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мисвок ишлатиш нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки мисвокнинг қолдиқлари икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб тураркан. Мисвок тортилган оғизни бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75% га камаяр экан.
Умуман олганда, тиш оғриғи ва уларнинг емирилиб нобуд бўлишига оғиз бўшлиғида, тишлар орасида қолиб кетган таом қолдиқлари асосий сабаблар сифатида эътироф этилади. Овқат қолдиқлари тишлар орасида туриб айнийди, оғизни ҳидлантиради. Натижада, тишлар емирилиб, турли хасталикларга чалинади. Шу боис барчамиз тиш тозалигига зътибор беришимиз ўта зарурдир.
Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларининг ўгитлари билан замонавий тиб илмининг стоматология соҳасига бундан ўн тўрт аср муқаддам тамал тошини қўйиб улгурган эдилар.📚

@soglomturmush_tarzi
💦 СУВ ХАҚИДА💦

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсон учун зарур бўлган сув миқдори тана вазнига килограмм учун 30 мл ни ташкил этишини ҳисоблаб чиқган. Яъни, 70 килограммли одамга кунига 2 литр 100 мл сув керак бўлади.
Ва буни фаетлар билан тушунтириб беради.
💙1. Ортиқча вазндан халос бўлишига ёрдам беради.
Тана вазни тезроқ камайиши учун сувчи қачон ичиш яхшилигини асословчи жиддий илмий далиллар мавжуд.
Виржиния университетининг америкалик олимлари катта тадқиқот ўтказдилар, экспериментал субъектларнинг бир гуруҳини овқатдан ярим соат олдин бир стакан сув ичишга мажбур қилдилар, бошқа гуруҳ эса умуман азоб чекмадилар - улар одатдагидек ичишди. Аммо иккала гуруҳ ҳам ҳисоб-китобларга кўра керакли миқдорда сув ичишди. Ва эксперимент натижаларига кўра, овқатдан олдин сув ичган гуруҳ, иккинчи гуруҳга нисбатан ўртача (барча учун) уч килограмм кўпроқ вазн йўқотишди. Умуман олганда тушунарли бўлган нарса - сув ошқозонни тўлдиришга интилади, шунинг учун унга озроқ ҳажмда озиқ-овқат жойлаштирилади. Аммо бу сув туфайли вазн йўқотишимизнинг ягона сабаби бу эмас.
💙2. Тўғри ичганимиз туфайли барча метаболик жараёнлар, шу жумладан ёғлар парчаланиши тезлашади. Ҳисоб-китобларга кўра, сиз танангизга керак бўлган миқдорда сув ичсангиз, метаболизм тахминан уч фоизга тезлашади, яъни худди шу фоизга тезроқ озишни бошлайсиз. Бу бироз қизиқ туюладими? Аммо бу ҳар куни содир бўлади. Агар танамиз сувсизланишдан азоб чекаётган бўлса, у барча мумкин бўлган жойда сувни захира сифатида тўплашни бошлайди. Ва биринчи навбатда, бизнинг ёғ тўқималаримиз бу захирага айланади. Яъни - сув кам ичсангиз, семиришни бошлайсиз.
Сувни нормада ичишни бошлаш учун озгина тажриба қилиб кўринг - очликни ҳис қилганингизда, бир стакан сув ичинг. Эҳтимол, шу тарзда танада озиқ-овқат эмас, балки сув этишмаслиги ҳақида сигнал берилади.
💙3. Айтганча, диетолог ва нутрициолог мутахассилар таъкидлашларича, энг муҳим стакан сув эрталабки ҳисобланади. Оч қоринга, ярим соат бўлмаса ҳам, овқатдан камида 15 дақиқа олдин бир ё икки стакан илиқ сувдан шошилмай қултумлаб ичиш керак.
💙4.Сув қон босимини тартибга солади, метаболик жараёнларни кучайтиради, бўғимлардаги оғриқни йўқотади, иштаҳани бошқаради, сочлар ялтирайди, тери сувга тўйинган ва яхши кўринишга эга бўлади, аллергия тартибга солинади (тасаввур қилинга!), бош оғриғини енгиллаштиради. Шунинг учун сиз нафақат вазн йўқотиш учун, балки соғлиқ учун ҳам доимий меъёрда
💦СУВ💦 ичишингиз керак.
@soglomturmush_tarzi
🔰Қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилсангиз, организмдаги моддалар алмашинуви яхшиланиб, ортиқча суюқлик чиқиб, ҳазм фаоллашиб, танадаги ортиқча ёғлар эрийди.🔰

📌Творог, кефир, қатиқ🍚🥛

Ҳужайралардаги ортиқча ёғлардан халос қилишга ёрдам берувчи кальцитриол гормони айнан сутли маҳсулотларда жуда кўп миқдорда бўлади. Ёғсиз сут маҳсулотлари парҳез қилаётганлар учун айни муддаодир. Қатиқ эса тери остидаги ёғларни парчалаш хусусиятига эга.

📌Карам🥦🥬

Карамнинг барча турлари: гулкарам, брокколи кабилар озиш учун жуда фойдали. Бу сабзавот танангиздаги барча ортиқча "шлак"ларни ҳайдаб чиқаради. Калорияси жуда паст бу сабзавотлардан ҳар куни, албатта, салатлар тайёрлаб енг.

📌Бодринг🥒

Озиш учун кўп сув ичиш керак, аммо бунга қийналсангиз, сувнинг ўрнини босувчи бодрингдан енг. Унинг пўстини олмай ейиш тавсия этилади. Бодринг пўсти витаминлар ва микроэлементларга бой.

📌 Кўк чой🍵

Кўк чой организмни қиздиради, тозалайди ва овқатнинг тез ҳазм бўлишига кўмаклашади. Кўк чой таркибидаги тиамин моддаси нафақат тери остидаги ёғларни, балки ички органлар атрофида йиғилган ёғларни ҳам эритиб юборади.

📌 Малина🍓

Бошқа резавор меваларга қараганда шакари кам ва паст калорияли мева бу – малинадир. Малина меъда шираси ажралиб чиқишига ёрдам беради, шунинг учун малинани овқатланиб бўлгандан сўнг ейиш тавсия этилади.

📌 Ловия🍠

Дуккакли ўсимликлар сирасига кирувчи ловия оқсилларга жуда бой. Озиш учун эса оқсил айни муддао. Кўпроқ дуккакли ўсимликлардан енг, улар танани қуритиш хусусиятига эга.

📌Хантал ва қалампир🌶

Гўшт ва балиқдан тайёрланган таомларга, салатларга хантал(горчица) ва қалампирдан оз-оздан қўшиб, ейишни одат қилинг, албатта, гастроэнтеролог маслаҳатидан сўнг. Бу икки маҳсулот меъда шираси ишлаб чиқаришни яхшилайди ва ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир ва ёғли таомларни парчалаб ташлайди.
Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилиб-соғлом ва гўзал бўлишингизни тилаб
Исаходжаева Хабиба
@soglomturmush_tarzi
♻️Соғлом озиқланиш бўйича муҳим тавсиялар♻️

☝🏻 Углеводларни🌯🥨🍚 (лаваш, нон, пиширилган маҳсулотлар, ёрмалар) чекланган миқдорда соат 16гача истеъмол қилиш мумкин.

☝🏻 Меваларни🍎🍐🍑🍇 10дан 16 га қадаргина истеъмол қиламиз

☝🏻Бананни🍌 фақат нонуштадан тушликка қадар бир дона истеьмол қилиш мумкин бўлади

☝🏻 Тушлик ва кечки овқат таркибий қисми 🍅🍆🥔🥕сифатида албатта сабзавот истеъмол қилинг. Улар сизнинг таомингиз 1/2 қисмини тушликда, 2/3 қисмини кечки овқатда ташкил қилиши керак.

☝️🏻 Товуқ тухумини🥚🍳 хар куни истеъмол қилиш мумкин аёллар 4тагача эркаклар 6тагача. Кам калорияли ва тўйимли оқсилдир.

☝️🏻 Пишлоқни🧀 куннинг биринчи ярмида ейиш мумкин, чунки пишлоқда калория миқдори юқори. Ёг миқдори 30% дан кам бўлган пишлоқни сотиб олиш муҳимдир

☝️Очлик хисси йўқолиб тез Тўқлик хиссини хис қилиш ва қабзиятни олдини олиш учун томномангизда клечаткага бой махсулотлар билан бойитинг улар енг хамёнбоп ва витаминларга бойдир.
Улар : карам,бодринг ва турфа кўкатлар🥒🥦🥬🌿🌱🍀

☝️🏻 Кечки овқат учун картошка, қайнатилган сабзи ва лавлаги истеъмол қилманг, чунки бу сабзавотларда ГИ(Гликемик индекс)юқори бўлиб тезда очлик хисси пайдо бўлишига олиб келади.
Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилинг!
Исаходжаева Хабиба

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакуум машқи хақида биласизми?!
@soglomturmush_tarzi
♨️Иммунитетимиз кушандалари ♨️
Кунлар совуб тез тез шамоллашимиз, касал бўлишимиз холатларини кўп кузатамиз.Пандемия холатида ўзимизни ва оила аъзоларимизни нихоятда эхтиёт қилишимиз жудаям мухим☝️Ушбу холатлар иммунитет тушишига ва тез тез касалланишга олиб келади:
🔰Керагидан ортиқ оғир жисмоний машғулотлар!
🔰Доимий чарчоқ ва меъёрда ухламаслик!
🔰Нотўғри овқатланиш ёки доимий бир хилликда номутаносиб овқатланиш!
🔰Касалликдан тўлик тузалмай оёқда ўтқазиб юбориш!
🔰Оқсил, углевод, ёғлар балансини бузиб овқатланиш ёки очлик кунлари!
🔰Стрессс доимий асабийлик,жиззакилик!
🔰Рухий холатимиздаги ховотирлик, тушкунлик ва ношукрлик холати!
Аллох панохида бўлинглар доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба 🌺
@soglomturmush_tarzi