Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
Ачинарли бўлсада айни хақикат😔👌
@soglomturmush_tarzi
🍃🥑Соғлом овқатланишни бошлаш учун ёрдам берадиган маслахатлар!🥦🥬


Одамлар 3 тоифага бўлинади:

1. Соғлом овқатланувчилар
2. Нотўғри овқатланадиганлар, лекин ҳамма нарсадан мамнун
3. Нотўғри овқатланадиганлар, аммо ҳақиқатан ҳам Соғлом овчатланиш" ПП "га ўтишни хоҳлашади.

Соғлом овқатланиш ПП-га ўтишга ҳаракат қилганлар, аммо баъзи сабабларга кўра муваффақиятга эриша олмаганлар, сиз ҳали ҳам тўғри фикрдасиз. Сиз тўғри йўналишда ҳаракатланмоқдасиз. Асабий бузилишларсиз ПП га ўтишга ёрдам берадиган бир нечта ҳаётий тўсиқларни енгиб ўтинг!!!!

1. Телефон ёки телевизор билан овқатланманг.Бу холатда сиз овқатланишдан лаззатланмай шунчаки овқатни огиздан ўтказиб юборадигандайга ўхшайсиз, . танаввул вақтида бор эътиборни овқатдан лаззмтланишга қаратинг. Эҳтимол, бу атиги 10-15 дақиқадир . Телефон ҳам, серил ҳам қочмайди.

2. Тушликдан кейин ширинликлар еманг!!!

3. Овқатдан 10 дақиқа олдин 1-2 стакан сув ичинг. Шундай қилиб, сиз ҳақиқатан ҳам овқатланишни хоҳлайсизми ёки ичишни хоҳлайсизми, тушунасиз.

4. Фойдали ёғларни истеъмол қилинг. Лекин чипслар ва бошқа ёмон ёғлар эмас, балки фойдали ёғлар масалан авокадо ёнғоқлар.

5. Махсулотлар харид қилишга тайёр бўлинг. Сизга ҳақиқатан ҳам керак бўлган нарсалар рўйхатини тузинг. Ва сафар олдидан овқатланиб олинг.

6. Агар сиз тўғри овқатланишни хоҳласангиз, олдингизга мақсад қўйинг. Сиз учун бу нима?

Онангизнинг дугонаси шу йўлда сабаблими ёки шунчаки мотивация учунми? . Сизни нима руҳлантиришини аниқлаб олишингиз, сиз учун танловингиз сари харакатингизни енгиллаштиради.

7. Мазали ПП таомлар ретцептларни топинг.

Ва агар биринчи марта муваффақият қозонмаган бўлсангиз, таслим бўлманг!
🤸‍♀🧘‍♀🏅🤘💪
Сизга соғлиқ тилаб Исаходжаева Хабиба. ❤️
@soglomturmush_tarzi
Яна бир Тонг учун Аллоҳга хамд бўлсин! Омонликда етказганига шукур!
Кўкдаги қуёш учун қандай ажойиб🌞
Қалбдаги қуёш унданда ажойиб ва муҳим ☝️
Қалбимиздаги қуёшимиз доим порлаб турсин уни
асрайлик🌝
Қалбингиз қуёши сўнмасин қадрлиларим🤗

@soglomturmush_tarzi
Ҳаётингизни ўзгартириш мумкин бўлган 10 та сўз ва сўзлар бирикмаси!

Сеҳрли сўзларни биласизми? Агар билмасангиз, билиб олинг. Агар уларни қўллашни ўргансангиз тез орада ҳаётингизда мўъжизалар рўй бера бошлайди:

1. Қила оламан!👌
2. Ишонаман!🤲
3. Севаман!❤️
4. Уддалайман!💪
5. Вақт топаман!🕰
6.Ажойиб!💫
7. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ!😊
8. Ҳаммаси зўр!👍
9. Ишончим комил!🙏
10. Натижаси ёқимли!!!😇

Сўзлар ҳақиқатан сеҳрли. Уларни тез тез ишонч билан вазиятга қараб такрорлаб туриш керак.Иншааллох натижани кўрасиз.
Хаётингиз ижобий томонга ўзгаришига тилакдошман Исаходжаева Хабиба💜
@soglomturmush_tarzi
Жума муборак❗️
Хамду сано айтамиз
Ўзингга минг бор
Қалблардан дардларни кетқазганинг чун.
Шукурлар айтамиз
Эй парвардигор
Жумадан жумага етказганинг чун!

🌟Жума айёмингиз муборак бўлсин❗️
@soglomturmush_tarzi
#ТАФАККУР

Дунё ғамини кўтариб олма, чунки у Аллоҳнинг измидадир.
Ризқ ғамини ҳам кўтариб олма, чунки у ҳам Аллоҳдандир.
Келажак ғамини юклаб олма, чунки у ҳам Аллоҳнинг измидадир.
Фақат бир ғамни, яъни қандай қилиб Аллоҳ розилигини топиш ғамини кўтаргин. Шунда барча ғамларингни Аллоҳ хал қилиб қўяди.😊
@soglomturmush_tarzi
Бир чимдим кулги😁
Ким ўзини эслади😆
@soglomturmush_tarzi
Қаҳратон қиш ва қорни яратган Аллохга ҳамдлар бўлсин! Қишнинг яна бир гўзал қорли тонги муборак😍

Унда(қишда)
-Рўзадор бўлиш учун қисқа кунлар🌘
-Ибодат қилиш учун узун тунлар🌒
-Гўзалликка ошно қалблар учун оппоқ манзара🌨
-Болажонлар учун бир олам қувонч☃️
-Ва авратларни беркитишга мажбурловчи қаттиқ совуқ бор🧕
Сиз қиш фасли ва қорни яхши кўрасизми? ❄️
@soglomturmush_tarzi
НАМОЗНИНГ ИНСОН ЖИСМИ ВА РУХИЯТИ СОҒЛИГИГА ФОЙДАЛАРИ

📿1. Инсон намозда Аллоҳ билан ёлғиз гаплашади, Ундан мадад сўрайди, барча дарду ҳасратларини тўкиб солади, ўткинчи дунё ғам-ташвишларини бироз бўлса-да унутиб, руҳан енгиллашади. Рухий тетик инсоннинг жисми хам соғлом бўлади.
🏆2. Намоз иродани мустаҳкамлайди.
👳‍♂3. Намоз кишини одобли, самимий, виқорли қилади, унга дунёнинг асл моҳиятини англатади, вақтни тежашга,тартибга, покликка сабрга ўргатади.
😊4. Намозхон барчанинг ҳурматини, ишончини қозонади, юзи нурли бўлади.
5. Намоздаги ҳаракатлар куннинг маълум вақтларида доимий бажарилгани учун инсонни тетик тутади.
🩸6. Таҳорат олиш, намоз ўқиш чоғида бош мия, нафас йўллари, оғиз бўшлиғи, буйрак, жигар, ўпка, юрак каби тизим ва а’золар покланиб кислород билан та’минланиб ўз маромида ишлайди.
🦠7.Аллоҳнинг қудрати билан Намоз ўқиганда ташқи салбий таассуротларга ҳимоя реакцияси кучаяди, организмнинг рухий ва жисмий қуввати ошади, иммун тизим барқарорлашиб, инфекцион юқумли касалликларга чалиниш кескин камаяди.
🧎‍♂8. Ибодат чоғидаги жисмоний ҳаракатлар таянч харакат тизими меъёрда ишлашини таъминлайди, бўғимларда туз йиғилишни олдини олади, сокинлик, яхши кайфият бахш этади.
🧠9. Бир кунда ўртача 80 марта сажда қилган инсон миясида мунтазам тарзда қон айланиши таьминланиши хисобига бош мия қон томирларида склеротик тиқилмалар хосил бўлмаслиги таъминланади . Бу намозхонда хотира сустлиги ва инсульт касаллигига чалинишни олдини олади.
🤲Жисм ва рухият саломатлиги учун фойда ФАРЗ ИБОДАТНИ буюрган Аллоҳга хамду санолар бўлсин! Жисму рухиятингизга доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба ❤️

@soglomturmush_tarzi
#ИБРАТЛИ_ХИКОЯ

​​«Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники»

Олмонияга (Германия) ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади.

Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик, қорин ҳам очқаб кетганди, шундан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.

Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…

Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди, ўзини «ижтимоий таъминот муассаса»сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка (пул бирлиги) жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: «Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса беҳудага кетказяпсизлар». Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.

Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (Араб давлатлари) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.

Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… «Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники».

Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳаказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз керак. Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз мумкин. Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.

Муаллифини билмайман😊 телеграмда юборишди.
@soglomturmush_tarzi
🔸ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

🔰Йилда бир марта қон олдиринг (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардингиз бўлмаса ҳам.
🔰 Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангизда, доим сув ичиб юришга одатланинг. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
🔰 Дунёнинг иши зиммангизда бўлса ҳам спорт билан шуғулланинг. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
🔰 Овқатланишни камайтиринг. Одам боласи учун қаддини тут иб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қилинг. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйманг, балки миқдорини озайтиринг.
🔰 Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қилинг. Бирор жойга боришни истасангиз пиёда юриб боринг. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қилинг.
🔰 Ғазаб ва асабийлашишни тўхтатинг. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қилинг. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверманг. Бундай қилишингиз соғлигингизга путур етказади ва кўринишингизни хунуклаштиради.
🔰 Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўлинг. Ўзингиз ва атрофингиздагилар ҳаққини паймол қилманг. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
🔰 Бирор кишини деб нафсингизни ҳасрат ва надоматга тўлдирманг. Амалга ошира олмаган нарсангизга ҳам афсус чекиб ўзингни еойиманг. Ўзингизни билмаганга солиб олинг. Балки унутишга ҳаракат қилинг.
🔰 Тавозуъли ва камтар бўлинг. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузингиз такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сизга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингизни оширувчи фазилатдир.
🔰 Сочингизга оқ оралаши ҳаётингиз охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингизни ўтказинг. Сафар қилинг ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўлинг.
🔰 Ҳеч қачон намозни қолдирманг. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингиздир.

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
#Хайрли_тонг!
Қишнинг биринчи кунига хам омонликда етқазган Аллоҳга шукур, бу кунда бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Ҳайру барокати ила ризқлантирсин! АМИН!

@soglomturmush_tarzi
-Разве можно любить холод?🥶
-Нужно. Холод учит ценить тепло.💙

-Совуқни яхши кўриб бўладими?❄️
-Бўлади! Совуқ, иссиқни қадрлашни ўргатади💜

@soglomturmush_tarzi
🥑СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛИШ СИРЛАРИ!🥑

1. Музлаткични текширинг ва сиз учун зарарли овқатлардан халос бўлинг.

2. "Соғлом" махсулотлар рўйхатини тузинг ва рўйхат асосида харид қилишни бошланг.

3. Кейинги кун учун меню яратишни кечқурун бошланг. 3 кунлик ёки бир ҳафтлик бўлса ундан ҳам яхшироқ.

4. Нонушта қилиш мухимлигини унутманг!

Булочка билан қахва эмас, балки, Сутли каша ёнғоқ билан, овсяноблин кўкатлар билан, омлет пишлоқ билан ёки қайнатилган тухум билан гречка бўлса нур устига аъло нурбўлади .

☝️Эсингизда бўлсин: тўғри нонушта - кечқурун ортиқча овқатланишга қарши ҳимоядир.

5. Ҳар бир овқатга сабзавот қўшинг.
Норма кунига 400 г .
Ва кунига бир ёки иккита мевани истеъмол қилинг ва тушлик ва кечки овқатга сабзавотли салат қўшинг.

6. Сув ичинг! 💦
6-8 стакан сув организмда мўъжизалар яратади. Ҳар бир килограмм вазн учун идеал равишда 40 мл.

7. Сувнинг кунлик меъёрдагисини идишларга ажратиб қуйиб қуйинг ва кун давомида тақсимлаб ичинг.
Сувни чиройли кружка ёки стакандан ичиш мумкин.

8. Телефонингизда сув ва овқатланиш учун сигнал режимига қўйинг. Кейинчалик организмнинг ўзи режимни талаб қилади! 📲

9. Соғлом тамаддиларни ташкил қилинг.

Кефир, творог, ёнғоқ, мевалар, қуритилган мевалар,тухум.

10. Ёғсиз ёким кам ёғ билан соғлом таомлар таёрлаш учун махсус тава (антипригарная сковородка)да томлат таёрланг йўқ бўлса ўзингизга совға қилинг.

Ишонинг қайнатма, буғда пишган, фольгада ва шишада духовкада пиширилган маҳсулотлар қовурилгардан кўра анча мазали.

11. Уйқудан 3-4 соат олдин овқатланинг.

18 00 дан кейин ейиш мумкинмас эмас, балки ётишдан 3-4 соат олдин овқатланинг

12. Мураккаб углеводлар.
Нон, макарон, ёнғоқ, мевалар ва қора шоколадни10.00дан 16.00гача истеъмол қилинг!

13. Шўрвалар учун пиёладек катталиедаги оч кўк ёки оч яшил рангдаги косача сотиб олинг ва ўша косадан истеъмол қилинг.
14. Ҳар хафта эрталабки гигиеник тадбирлардан сўнг тарозда вазнингизни ўлчашга одатланинг.Чиройли қоматни бир умр сақлашни истасангиз албатта тароз сотиб олинг.

👌Энг асосийси:

Агар сиз соғлом, нозик, чиройли ва ёш бўлишни истасангиз - ҳозироқ бошланг!💃

"Мен қила олмайман", "билмайман", "вақт йўқ" каби баҳоналарни унутинг!

Тўғри овқатланяпсизми? 😉Қани кетдик
Исаходжаева Хабиба

@soglomturmush_tarzi
МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА?

Ҳозирги кунда касалликлар тури жудаям кўп, аввал маълум бўлмаган, аждодларимиз номиниям билмаган янги иллатлар пайдо бўлган.
Уларга қарши тавсия этиладиган дориларнинг ҳам минг хили чиқиб кетган.
Агар тобингиз қочса, бирон дард безовта қилса, шифокор ҳузурига борасиз. У сизни текшириб, керакли дориларни қоғозга ёзиб беради. Кейин айтилган дориларни дорихонадан олиб ичасиз...
Лекин, бир нарсага эътибор беряпсизми: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти. Нега?

Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди.
Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга.

Ҳадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади.
Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.

Аслида биринчи галда қалбни даволаш керак. Қалбимиз иллатлардан азият чекса, руҳимиз носоғлом бўлса, минг дори ичган билан биз кутганчалик фойдаси бўлмайди. Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

❤️ Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
❤️ Юзингизга табассум ва нурни;
❤️ Танангизга соғликни;
❤️ Ҳаётингизда тавфиқни;
❤️ Хонадонингиз тинчлиги давомли бўлишини;
❤️Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират
қилишини сўрайман!
❤️Аллоҳ ҳар бир тонгни бахт-саодат ила қаршилашингизни насиб айласин!
@soglomturmush_tarzi
#рецепт
Бу салат 🥗 худди скраб каби ичакларни шлаклардан, зўр тозалайди. Қабзиятдан халос қилади,. Ошқозонда тўқлик хис қилишга ёрдам беради. Тайёрлаб кўришингизни тавсия қиламан 👍🔥. Ичакларни ишлаш фаолиятини яхшилайди.
Озувчилар учун жудаям фойдали рецепт :
1 та кизил лавлаги хом
6 та карам барги
1 та сабзи
1 та кичкина пиёз
1/2лимон суви
Озгина туз
1 ош қошиқ ўсимлик ёғи

Ҳоҳласангиз хар кун есангиз хам булади. Ёкимли иштаҳа 😋😋😋😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жумамуборак

- Энг гўзал нарса нима?
- Одам. Чунки у Яратганнинг маҳсулидир.
- Энг тез нарса нима?
- Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.
- Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
- Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.
- Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
- Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.
- Энг кучли нарса нима?
- Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади.
- Энг қийин нарса нима?
- Ўзни англаш.
- Энг осон нарса-чи?
- Ўзгаларга маслаҳат бериш.
- Кимни бахтли санаш мумкин?
- Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.

@soglomturmush_tarzi
🍱Кўп овқатланиш - ортиқча вазн келтириб чиқарадиган муаммо. Бу ёмон оқибатларга сабаб бўлиши мумкин, кўпинча одам ўзи қанча ва нима ейишини назорат қилмайди.
🍝Кичик ликобча-тарелкадан овқатланинг!
Порцияни камайтириш калория миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Ошқозоннинг тахминий ҳажми кишининг бир ховучига тўғри келади ундан кўпи, семиришга сабаб бўлади.Бу миқдоргаги овқатни кичик ликопчага алохида сузиб истеъмол қилинг.
🍴Қошиқни вилкага ўзгартиринг вилкада овқат истеъмол қилганда кам камдан секинлик билан ейилади ва тўқлик хисси тез хосил бўлади
🥦🍎 Рационнинг 2/3 қисми сифатида кунига сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш одат тусига кириши керак. Гарнир сифатида сабзавот, десерт сифатида эса мева истеъмол қилинг.
☝️Шошилманг
Йўл йўлакай овқатланиш "кўп еб қўйиш" га сабаб бўлади. Организм тўйганлик хис қилолмайди. Хотиржам ҳар бир луқмани яхшилаб чайнаш сўнгра ютиш тавсия қилинади.
🦷Тишлар тозалаги ва нафас мусаффолиги.
Кечки овқатдан кейин кўпчиликда ўз-ўзидан "тамадди" қилиш истаги пайдо бўлади. Овқатланиб бўлгач тишларингизни ювинг. Тоза тишлар ва нафас муссафолиги ортиқча еб қўйишдан сақлайди.

@soglomturmush_tarzi