Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
♻️Соғлом овқатланиш тамойили♻️


Соғлом бўлиш учун авалламбор тўғри овқатланиш кeрак. Соғлом ва фойдали овқатланиш учун ҳар куни овқатланиш рационида қуйидаги гуруҳларга кирадиган маҳсулотлар бўлиши кeрак:

Оқсиллар:🥚🐟🍶🥩🍗
Тухум
Балиқ
Сут
Мол гўшти
Парранда гўшти
Ловия
Мош
Чечевица
Нўхот
Қўзиқорин


Ёғлар:🧀🥜🥃

Пишлоқ
Ёнғоқ ва данаклар
Ўсимлик ёғи


Углeводлар:🌾🍯🌽🥔🍚🍫
Буғдой
Жавдар
Асал
Жўхори
Гречиха
Арпа
Гуруч
Картошка
Қора шоколад


Тeмир моддаси бой🥩🥓🍳🐬🦐 махсулотлар:
Жигар гўшти
Тухум сариғи
Исмалоқ
Мол гўшти
Ловия
Дeнгиз маҳсулотлари


Калций моддасига бой махсулотлар:🍌🥦🥜🥛🍤🧀🐠

Сут маҳсулотлари
Дeнгиз маҳсулотлари
Ер ёнғоқ
Банан
Брокколи


Витамин А.Е. В.C.D га бой махсулотлар:

🐟🧀🍅🍊🍋🍎🍏🥬🥑Балиқ
Пишлоқ
Помидор
Апeлсин
Сариёғ
Қовоқ
Лимон
Олма
Исмалоқ
Карам,гулкарам, брокколи
Лавлаги
Анор
Хурмо
Араб хурмоси
Анжир
Зайтун
Соғлом турмуш тарғиботчиси Исаходжаева Хабиба😍
@soglomturmush_tarzi
🤔ОЗИШ ----ЭМИЗИШ🤔

Кўпинча эмизикли оналар қандай овқатланиш керак, эмизиш пайтида тўғри овқатланишни бошлаш мумкинми (улар кўпинча ПП 🙄🙄 га ўтишади дейишади) ва қандай қилиб тўғри овқатланиш керак деган саволларга дуч келамиз. Албатта, асосий тавсиялар мавжуд - эмизиш пайтида овқатланиш, ҳомиладор аёлнинг диетаси каби, рационал мувофиқлаштирилган ва тўлиқ бўлиши керак!!! Аммо бундай овқатланиш соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар қандай одамда бўлиши керак!
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, боладаги реакция она истеъмол қиладиган маҳсулотлар билан эмас, балки она танасининг реакциялари билан боғлиқ. Масалан, баъзи озиқ-овқатлар аёлда кўнгил айниши, қичишиш, ич қотиши ёки акси га олиб келиши мумкин. Бу реакциялар, ўз навбатида, эмизикли онанинг қонида ўзгаришларга олиб келади, бу эса сут таркибида акс этади. Шу сабабли, маҳсулотлардан қайси бири номақбул реакцияларни келтириб чиқариши - махсулотлар она ва чақалоқнинг саломатлиги учун мутлақо хавфсизлигини кузатиш кифоя. Фақатгина ушбу хулосалар асосида ҳар бир эмизикли онага индивидуал ҳолда рационал овқатланишни тавсия қиламиз.
Эмизикли она овқатланишининг умумий тавсиялари
🚫Спиртли ичимликлар ва чекиш тақиқланади;
🚫Аччиқ қора чой ва қаҳва миқдорини камайтириш тавсия этилади, чунки улар она ва чақалоқнинг асаб тизимига қўзгатувчи таъсир қилади;
🚫 қизариб пишган, ёғли ва дудланган овқатларни истеъмол қилишни камайтиринг.

Эмизикли онанинг рационида зарур бўлган маҳсулотлар: сут маҳсулотлари (кефир, қўшимчаларсиз йогурт, 5-9% творог, ёғ миқдори 2,5% дан кўп бўлмаган сут - кунига 200 мл дан ошмаслиги керак);
кам ёғли гўшт, парранда гўшти ва балиқ гўштлари;
ёғлар (сариёг ва ўсимлик мойлари);
Нон маҳсулотлари (кепак билан, қора ундан,);
Минерал сув - кунига минимал 1,5-2 литр миқдорида.
Мева ва янги сабзавотлар меёрда, лекин чақалоқ қандай муносабатда бўлишини кузатинг.
Уй қурилиши бутун доналари, терcиҳен шакарсиз.
ўй шароитида тайёрланган бутқа(гречка, овсянка, пшонка)лар шакарсиз.

@soglomturmush_tarzi
⛔️Озишга тўсқинлик қилувчи
9 сабаб⛔️
1️⃣Ёғни меёрдан ортиқ
истеьмол қилиш🥃
2️⃣Юқори калорияли
данакли, ёнғоқ,
писталарни🌰🥜 қўп
истеьмол қилиш.
3️⃣Шакар ва оддий🍬🍭
углеводларни меъёрдан
кўп истеьмол қилиш.
4️⃣КАМ УХЛАШ!!! 😴🛌
5️⃣ Доимий стресс,
асабийлик!🤬🤯
6️⃣ Трансёғларни майонез,
маргарин, бутерброд
ёғларини истеьмол
қилиш.🥪🧈
7️⃣ Клечатка кам истеъмол
қилиш.🌿🌱🥬🥦
8️⃣ Жисмоний машғулотни
мўтадиллаштириш.🧘‍♀⛹‍♀
9️⃣ Рационда Оқсил🍗🍖🐟
миқдорининг камлиги.
Исаходжаева Хабиба.❤️
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#юмортайм
ХОЗИРДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҲАВО ХАРОРАТИ 😜🥶
@soglomturmush_tarzi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимга ёққаннири сизларга ҳам илиндим азизларим❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Tushimda [kmuzon.com]
Xayrulla Hamidov va Yusufxon Nurmatov
Бир йилдан буён қалбим бир парчасига айланган азиз кузатувчиларим, ўзимга ёққаннини сизларга ҳам илиндим ❤️❤️❤️@soglomturmush_tarzi
#Биласизми

​​Барвақт уйғониш умрни узайтиради.
Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади. Тунги 6 соатлик уйқу вақтида кун давомида йиғилган чарчоқ, гормонал тизим,нафас ва қон айланиш тизими ўзини тиклаб янгиланиб кейинги кунга тетик холатда уйғонади.
Барвақт туриш учун эса 22 00гача уйкуга ётишни одат қилиш муҳимдир!!!
Субҳаналлоҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар. Аллоҳ таоло тунги уйқунинг аҳамиятли экани ҳамда роҳатбаҳш ва намунали уйқуга восита экани, тунги уйқу инсон учун гўё либос бўлиб, уни нафс ва танадаги муаммолардан ҳимояловчи эканига ишора қилган:

«У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир»
(Фурқон сураси, 47 оят).

Яқинларимизга ҳам улашайлик👇👇
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Хайрли тонг азизларим!

🤲 Ҳидлайдиган ифорингиз - Жаннатники бўлсин,

🤲 Суянадиган деворингиз - Каъбаники,

🤲 Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,

🤲 Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!

🤲 Аллоҳ сизни шу даражада севсинки, илк сўзи:
«Бандам, сендан розиман» бўлсин!

🌧 Кунингиз хайрли, барокатли, фойдали - манфаатли ўтсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.
@soglomturmush_tarzi
🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪​​
Қизиқарли фактлар!!!
🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪🟪

Организмда кальций етишмаслиги семиришга олиб келади. Лавала тиббиёт факультети мутахассисларининг тадқиқотига кўра организмда кальций етишмаслиги - иштаха очар экан.
Немис тадқиқотчиларининг фикрича чироқ қанчалик ёруғ бўлса овқат шунча кам истеъмол қилинади. Чироқ ёрқин бўлмаган хонада овқат миқдори кам кўринади, оқибатда еган овқатни назорат қилиш қийинлашади.
15 минутлик сакраш машқи 60 минут югуриш билан баробар.
Энг асосий тўғри овқатланиш сири КБЖУ балансини тўғри ушлаш. Баланс мана бундай: 👉К (калория), Б (белки-оқсиллар) - 50%, Ж (жир-ёғлар) - 20%, У (углеводлар) - 30%☝️☝️☝️. Хохлаган егуликни истеъмол қилинг фақат шу балансни ёддан чиқарманг.
Исботланган☝️: Доимий тиш оғриғи билан юрган инсонлар икки баробар тез семиришади. Сабаби овқатни яхши чайнамай ютиб юборишади. Оқибатда хазм қилиш жараёни бузилади.
Семириш - узоқ жараён! Агар 1 бўлак тортдан кейин тарози +300гр кўрсатса - бу сув, ёғ эмас!☝️ Семириш учун узоқ вақт (бир неча кун) КБЖУ баланси бузилиши керак. Ёки узоқ вақт кўўп овқат истеъмол қилиш керак.
Ароматерапия озиш учун ёрдам беради. Шундай ҳидлар борки у мияга "тўйиш" сигналини беради. Масалан олма, банан ҳиди. Иш столингизда эфир мойини сақланг. Жуда қорнингиз очганда уни бурнингизга яқин қилиб ҳидланг. Албатта ўз натижасини кўрсатади.
Тўйиб ухламаслик семиришга олиб келади. Ухлаш вақтида организм лептин гармонини ишлаб чиқаради. Бу гормон хазм қилиш жараёнини стимуллаштиради. Доимий тўйиб ухламаслик хазм қилиш жараёнини издан чиқаради.
Туз ва пархез бир бирига қарама қарши. Организмда 1 гр туз 100гр сувни ушлаб қолади. Тузнинг суткалик нормаси - 10 гр!☝️ (Чой қошиқнинг 1/4 бири). Туз озиқ овқат махсулотлари таркибида хам
мавжуд. Масалан: гўшт, сабзавот, творог ва х.к. Суткалик нормани ярми шу махсулотларда мавжуд. Демак☝️ 1 кунлик туз нормамиз бор йўғи 5 гр.ни ташкил этади.

Канални кузатиб боринг!😊
Чехсиз меҳр ила Исаходжаева Хабиба❤️

@soglomturmush_tarzi
​​Ассалому Алайкум!!!

🌸Бир бирингизга муҳаббатлимисиз?
Буни қандай билиш мумкин?

Инсонни бир яқини қанчалик яхши кўришини дуосида билдиради.

Яхши кўрган инсонингизни исми дуоингизда борми сиз ҳақиқатдан ҳам уни яхши кўрасиз.Чунки сиз ўзингизга истаганингизни у учун ҳам истаябсиз бу истак фақат севгидандир...
Балки барча яхшиликларни ўзингиздан олдин у учун сўрарсиз...
Икки инсон орасидаги муҳаббатга бундан ортиқ таъриф топа олмадим.💞

Яхши кўрган инсонингиз учун дуо қилинг🥰🤲🏻

Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қилинг.

Ҳаммасини изга солишингизга ишониб ҳаракат қилинг!

Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қилинг.

Эсингизда бўлсин, бу тавсия ҳар доим хайрли оқибатга бошлайди!..

Сизларни яхши кўраман ва ўзимга нима хайрли нарса сўрасам сизга ҳам сўрайман қадрдонларим...🤲🏻

Жума тонги муборак📿😊
@soglomturmush_tarzi
❇️СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ НИМА?❇️
Бу 3 маҳал МЕЪЁРЛАШТИРИЛГАН ТЎҒРИ овқатланиш бўлади ва 2 марта тамадди перекус қилиш мумкин бўлади (қорнингиз очса!). Агар инсон ҳаёти давомида тўғри овқатланиб, организмига етарли сувни вақтида ичиб, хафтада хеч бўлмаса 3 марта машқ қилиб турса, ҳеч қачон ортиқча вазн йиғиб олмайди. Шу билан бирга қариш жараёни ҳам секинлашади.

Ҳар куни эрталаб уйқудан тургач, 2 стакан қайнаган, илиғдан иссиқроқ сув ичишга одатланинг. Сувга бир чой қошиқ асал, икки бўлак лимон қўшсангиз янада фойдалироқ бўлиб, бу ёшлик элексири саналади. 20 дақиқадан сўнг нонушта қилинг.
☝️ Айримлар нонушта қилмасдан озишга ҳаракат қилади. Бу нотўғри. Нонушта бу организм учун старт хисобланади. Метаболизм нормал ишлашига старт беради ва калорияни энергияга парчаланиши тўғри бошқарилади.

☝️Кундалик бадантарбия машқлари билан организмни тетиклаштиришга кайфиятни кўтаришга одатланинг, машқ бошлашдан олдин доимо қизиб олишни унутманглар. Арқонда сакрагандек, 10 минут турган жойизда югургандек ҳаракатлар билан қизиб олиш керак. Бирор қўшиққа рақс тушса ҳам бўлади.
☝️Меъёрда ичиладиган сув ҳам терининг осилмай, чиройли, қуруқлашмай озишида катта ўрни бор.
Сув ичишни бошлагандан 3-4 кун ўтиб юз тиниқлигини, ўзингизда тетикликни сезасиз.

☝️ Қора ёки 2- сорт нонларнинг ҳам дрожасизини ёки "Хлебцы" истеъмол қилишга одатланинг. Кунда бир бўлакдан нонуштада ейиш мумкин. Нондан буткул воз кечиб бўлмайди аммо фойдалисига алмаштирса бўлади.
Озиш қийин жараён бўлса-да, унга кўпчилик эриша олади. Тўлиқ очлик билан озиш мумкин, аммо вазн кўп ўтмай икки баробар қайтади. Озиб, қайта семириб кетмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг.
🟥 1- ётишдан олдин 3 соат овқатланманг. Уйқуда калориялар ёғга айланади.
🟦2 - кўп сув ичинг. Овқат тез хазм бўлиб, ёғга эмас, энергияга айланиши учун меъёрингиздаги сувни хўплаб хўплаб ичинг.
🟥3 - ёғлардан йироқ бўлинг. Ёғлар калорияга энг бой махсулотдир. Айниқса гўшт ва сутдаги ёғлар организмингизга тушгач, тери ости ёғларига айланади.
🟦4 - бир ўтиришда кам камдан,яхшилаб чайнаб ейишга одатланинг.
🟥5 - жисмоний тарбия билан ҳар куни шуғулланинг.
🟥 6 -сабзавот ва кўкатларниларни кўп истеъмол қилинг. Озаётган организмда витаминларга эхтиёж катта бўлади ва овқат хазм қилиш системасига ижобий таъсир кўрсатади.
🟦7- Шакар,новвот, қанд асални ейтшни чекланг ширинлик истаганда мева ёки 70%дан юқори қора шоеолад ёки араб хурмоси енг.
🟥8- озаётган одам истаган нарсасини еёлмаганидан хафабўлади, ўзингиз истаган егуликлардан бир ойда бир марта мазза қилиб ейишингиз мумкин. Шунда озиш стресс келтириб чиқармайди.

🟢Соғлом ҳаёт тарзида уйқунинг ҳам ўрни катта. Агар, ростдан ҳам озишга қарор қилган бўлсангиз, уйқуга узоғи 22:00 да ётиб, бомдодга уйғонишга одатланиннг шунда гормонал тизим тўғри ишлаши кафолатланади.
Соғлик ва гўзаллик тилаб чексиз меҳр билан Исаходжаева Хабиба 💜
Мақола ёқса яқинларингизга ҳам улашинг👇👇👇

@soglomturmush_tarzi
🌺 Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва баракатуҳу!


Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин !

Мазмунли ўтсин!

Аллоҳ Таоло Ўзи рози бўладиган амаллар билан сизни машғул қилсин!

Унутманг вақт ортга қайтмайди

Аллоҳ барчамизни солиҳ ва солиҳалардан қилсин!

Кўрганингиз яхшилик, кўрмаганингиз ёмонлик бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг !

КУНИНГИЗНИ САЛОВАТ АЙТИШ БИЛАН БОШЛАНГ!

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

@soglomturmush_tarzi
СОҒЛОМ, ЧИРОЙЛИ ҚОМАТЛИ бўлиш учун қилинадиган харакат ва амаллар вақтинчалик эмаслигини унутманг!!! Соғлом аа чиройли қоматда юриш ҳар биримиздан ДОИМИЙ - ўзимизни, нафсимизни, жисмоний харакатларимизни назорат қилишимизни талаб қилувчи жараёндир!
Қачонки "озиш" дан чарчаб хаммасига қўл силтамоқчи бўлсангиз сиз катта хато қилаётганингизги унутманг! Ва нима учун бошлаганлигингизни эсланг!!! Жараён кўп ирода талаб қилади аммо маҳсули ва роҳати шунга арзийди! Тафаккур қилинг чиройли қомат эгаси бўлиш
ХАММАГА эмас Сабрли, Иродали, ва Кучлиларгадир!!! ❤️❤️❤️
Эрта кечи йўқ бугундан одатларингизни тафтиш қилинг❗️
@soglomturmush_tarzi
#рецепт
100 грда - 112 ккал бўлган ажойиб оладьилар!
Творог - 200 гр
Банан - 200 гр
Тухум - 1 дона
Мак - таьбга кура
Бананни яхшилаб вилкада эзиб оламиз. Творог, тухум ва макни қўшиб аралаштирамиз. Творог суюқроқ бўлса бир икки қошиқ овсяной ун қўшиш мумкин.
Тайёр масаллиқни бир қошиқдан қизимаган антипригар товага солиб, ўрта оловда қопқоғини ёпиб пишириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!😊
Тамадди перекус учун!

@soglomturmush_tarzi
ВАЗН ЙЎҚОТИШ ЁХУД ОЗИШ УЧУН ҲАР КУН ТАРОЗДА ЎЛЧАШ ФОЙДАЛАРИ!

🔰Journal of Obesity да чоп этилган тадқиқотда, ҳар куни тана вазнини ўлчаш ва вазннинг кунлик жадвалини юритиш ортиқча вазн камайишнинг самарали усули ҳисобланади ва эришилган натижани узоқ вақт сақлаб туришга ҳам имкон беради.

📋Керак бўлган нарса - тарози ва жадвал, Корнелл университети овқатланиш ва психология профессори, Ню-Ёрк Иаканинг таъкидлашича, тана вазнини ҳар куни ўлчаш, бизни юқори калорияли овқатлар билан вазн орттириш ўртасидаги муносабатимизни назорат қилишга ўргатади ва шу сабабли бизнинг нафсимизни жиловлашни тарбиялайди.

🔖Ушбу тадқиқотда вазнни назорат қилган иштирокчилар вазнни сақлаб қолиш имкониятига эга бўлишди. Бу натижа жуда муҳимдир, чунки кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра, парҳез пайтида йўқотилган тана вазнининг тахминан 40% кейинги йил давомида тикланади ва кейинги беш йил ичида тана вазни кўпинча асл даражасига қайтади ёки янада ортади.

📌Тадқиқот натижасига кўра, ширинликлар истеъмол қилишдан воз кечиш, кунига уч марта соғлом таомлардан фойдаланиш ва овқатланиш орасидаги тамаддилардан сақланиш тана вазнини камайишини кафолатлайди.
📌Профессор Левицкий қўшимча қилади:
Ўзимизни назорат қилиш, хаттоки, атрофимиздагиларни юқори калорияли овқатларни истеъмол қилишдан сақланишига ва тақлидан ўзини яхши кўришга ўргатади, бу эса кўпроқ онгли ва соғлом овқат танлашга олиб келади.
📌Вазн ва соғлом таомланишни назорат қилиш дастлабки оғирликнинг ўртача 5 % йўқотишига олиб келганига қарамай ва ушбу натижани икки йил давомида сақлаб қолиш бу усулни самарали эканлигини исботлайди.
📇💃Доими қоматингиз гўзал ва соғлом бўлишини ахд қилсангиз уйингизда тароз бўлсин ва вазнингизни доим назорат қилинг! Натижаларингиздан завқланинг 😍 доим соғлиқ ва гўзаллик тилаб Исаходжаева Хабиба 💜

@soglomturmush_tarzi
Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...Алхамдулиллах!
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз, жигарларимиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

Бугунги куннинг файзу барокати ҳамрохингиз бўлсин!
@soglomturmush_tarzi
☀️ЖИСМОНАН ВА РУҲАН СОҒЛОМ БЎЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ!?!☀️

УНДА КУНИГА:
1️⃣ соат спорт( сайр қилиш ёки велосипед хайдаш) 🚴‍♀️🚶‍♀️

2️⃣ соат уйқудан аввал телефон ишлатмаслик📲📞

3️⃣ махал тўғри овқатланиш🥗🍛

4️⃣ маротаба кичик танаффусда дам олиш💃🎧

5️⃣ вақт намоз ўқиш🕌📿

6️⃣ минут медитация тафаккур қилиш🧘‍♀💆‍♀

7️⃣ соат тиниқиб ухлаш😴🛌

8️⃣ стакан сув ичиш 💧🥛

9️⃣ минг қадам пиёда юриш🏃‍♀👣

қоидаларига амал қилинг
ва яқинларингизга улашинг😘

Исаходжаева Хабиба
@soglomturmush_tarzi
🆘МЕН КЎП ОВҚАТ ЕМАЙМАН, НЕГАДУР ОЗМАЙМАН СЕМИРАВЕРАМАН....⁉️
Кўплаб одамларнинг фикрича улар "деярли ҳеч нарса емайдилар". Бу фикр уларнинг катта хатосидир! Икки-уч ҳафта мобайнида, кунига истеъмол қилинган ҳар бир луқма (оғизга солинган ҳар бир печенье, конфетча, қурт ҳар бир ёнғоқ ёки пистача, ҳар бир чой қошиғидаги шакарни ҳисобга олган ҳолда тахлил қилинса) кунлик калория миқдори ўртача 2500-3000 калория миқдорида аниқланади. Вахоланки СЕМИРМАСЛИК учун ўрта хисобда бўйи 160-170 см бўлган ва жисмоний фаоллиги паст бўлган ўртача аёл кунига 1600 калория қабул қилиши керак. Кўпчиликнинг фикрича , меьёрдан ортиқ овқатланиш бу катта порциялардир! Ваҳоланки кичик луқмалар ҳам энергияга сарфланмас экан, улар ортиқча ёғларга айланади.
Кичик луқмалар бизнинг фикримизча семиришда ахамияти йуқдай: "бир тишламгина", кичик бўлак ширинлик, ширин газли ичимликлар, глазурли творожок сырокларчалар, чойга шакар солиб, сутни қаҳва ичига қуйиш одати.
Аммо, баъзи бир ҳолатларда , одам хақиқатда кам ейиши ва хаддан ортик семириб кетиши мумкин. Шунинг учун, вазн йуқотиш учун жиддий қадамлар қўйишдан аввал, унинг моҳиятини билиш учун, рацион ва еяётган ҳар луқмангизни чуқур тафтиш қилишингиз лозим.
Семириб кетиш турлича бўлиши мумкин: алиментар-конституциявий, бирор бир касаллик симптоми сифатида, нейроэндокрин булар барчаси метаболик синдром деб аталадиган холатга бориб тақалади ... Метаболизм сусайиши, ортиқча вазн, носоғлом турмуш тарзи, макро ва микроэлементларнинг етишмаслиги, рационал мувофиқлиштирилган озуқа емаслик, камхаракатлик каби бир қарашда оддий сабаблар бу сабаблар эса органларнинг нотуғри - номутаносиб ишлашига ва касалликларга сабаб булади. . Шунинг учун касалликларнинг халқаро таснифида "семириш "ўз кодига эга бўлиб- КАСАЛЛИК хисобланади. Баъзиларнинг айтганчалик, бу "кўнгил холати" "ирода сустлиги" эмас. Бу ҳақиқатан ҳам касаллик!!! Буни даволаш ва профилактика қилиш ЗАРУР!!!
БУНИНГ УЧУН БИРИНЧИ ҚАДАМ , САБАБЛАРНИ ЙУҚОТИШ - РАЦИОНАЛ ОВКАТЛАНИШ ВА АЛБАТТА ЖИСМОНИЙ ХАРАКАТДИР!!!
Сизда ортиқча вазн борми⁉️

@soglomturmush_tarzi