Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
Ассалому алайкум қадрли каналим кузатувчилари Бугун каналимиз ташкил топганига роппароса бир йил тўлибди🎊🎉. Бизни қизиқиш билан кузатиб фикр ва мулохазаларингизни билдирганингиз учун ташаккур! Каналдан узоқлашманг сизни қизиқтирган мавзулар бўлса @ihk9119 га ёзинг, албатта ўша мавзуни ёритишга имкон қадар харакат қиламан! Хаммангизни саммимият ила хурмат қилиб Хабиба Исаходжаева 💚💚💚
#Фикр
Барча вируслардан энг яхши химоя таблеткалар ва эмлашлар эмас, балки бизнинг иммунитетимиздир! Тўғри овқатланиш, доимий ҳаракатда бўлган ҳаёт-спорт билан шуғулланиш ёки жисмоний тарбия, ёмон одатлардан йироқ юриш, шунингдек рухий холатимизнинг ижобий барқарорлиги билан биз бутун умр давомида мукаммал соғлиқнинг кафолатини оламиз, шунингдек ўзимизни деярли барча касалликлардан 💯 фоизли ҳимоя қиламиз. Буларнинг барчаси бепул, шундай эмасми😊?
Шундай экан ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг!

@soglomturmush_tarzi
🍂СОЧ ТЎКИЛИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ🍂

🔥Ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши. Микроэлементлар, витаминлар ва фойдали моддаларнинг сўрилиши бузилади ва керакли жойга етиб боролмайди натижада соч илдизида озиқланиш бузилади.

🔥Сурункали стресс.
Бу кортизол гормони миқдорининг ошиши билан боғлиқ - фойдали моддаларни "парчалаб ташлайди", ва соч пиёзчалари озиқланиши бўзилиб тўкилади.

🔥Гормонал тизимдаги ўзгариш. Ҳомиладорлик, туғиш ва аборт ,даволанмаган қалқонсимон без касалликлари ва ҳар гормонал дориларни назоратсиз ичиш.

🔥Жароҳатлар.
Соч пиёзчаларининг шикастланиши ёки куйиш натижасида зарарланади ва мўрт бўлиб тўкилади.

🔥Нотўғри овқатланиш. Темир, оқсил ва кўплаб витаминлар ва минералларнинг этишмаслиги.

🔥Механик таъсир. Доимий хаддан ташқари қаттиқ соч турмаги ёки қаттиқ бош кийимлар соч илдиз қисмида қон айланиш бузилишига сабаб бўлади ва озиқланиш бузилиш хисобига сочлар тўкилади.
🌟Сочларингиз кўркам сержило бўлиши ва тўкилмасилиги учун аввало сабабни аниқлаб юқоридаги холатларни бартараф қилишга харакат қилинг.
Соғлик ва гўзаллик тилаб Хабиба Исаходжаева.

@soglomturmush_tarzi
Каналимизда мухим янгилик. Кўпчилик шахсийга келган саволлар ва таклифларга биноан.
Кузатувчиларимиз орасида соғлом бўлиб чиройли қоматга эришиш, озишни ёки вазн йиғишни истовчилар ва натижага эриша олмаётганлар учун пуллик хизмат йўлга қўйилди. Консультация, сўнгра индивидуал меню тузилади, кунлик сув меъёри, жисмоний машқлар, Буларнинг барчаси ёш, жинс, вазн, ёндош касалликлар, генетик тахлил кунлик жисмоний ва ақлий мехнат хисобга олиниб тузилади. Озиш давомида мотивация ошириш учун психологик кўникма орқали иродани кучайтириш усуллари ўргатилади.
Консультация(онлайн), меню, тавсия ва бир хафталик назорат-пуллик 100минг сўм. Тавсияларга тўлиқ амал қилинса озиш ёки семиришиингиз кафолатланади💯 Соғлом хаёт ва чиройли орзуингиздаги қомат сари олға! Буларнинг барчасига уйдан чиқмай эришиш мумкин. Хаммаси ўзингиз ихтиёрингизда.
@ihk9119 га мурожаат қилишингиз мумкин😊
@soglomturmush_tarzi
Мана хар хафтадаги вазн кўрсаткичлари. Марафоним иштирокчиси натижалари😍
94-67яна бир иштирокчим натажалари😍
Ўзимнинг натижам 90-63😊😇
Яна бир иродали иштирокчи 80-62😍😍😍
Чиройли натижа😍😍😍
Хавас қилгулик натижа😍
Идеал натижа😍 марафоним ғолиби 😊 70-55
Ўзим танимаган, шунчаки каналим кузатувчиси томонидан рахмат эшитиш ва бунақанги натижани кўриш жудаям қувонарли!!!
Нафсимизга хокимлик ўз қўлимизда 🏆🏆🏆.
Яна бир кузатувчим 😍😍😍😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫Метаболизм меъёрдан пастлигинининг 3 белгиси!💫

1⃣ Терингиз жудаям қуруқлиги
Метаболизм пасайганда, қон айланиши бузилиш хисобига тери ҳужайралари етарли миқдорда озуқа олмайди ва натижада қуриш кузатилади.Тана вазнингиз кўп бўлсада, ёғли таомлар есангизда терингиз қуруқ қолаверади.

2⃣ Доимо чарчоқ хис қилиш.
"Метаболизмингиз паст бўлгани учун сизда куч етарли эмас, шунинг учун кўп дам олсангиз ҳам доим ўзингизда чарчоқ ҳис қиласиз", - дейди Сан-Диего Калифорния университети эндокринологи Хезер Хофит.

3⃣Доим ширинликларни ейишни хоҳлаш
Агар сиз доимо ширинлик ейишни истасангиз ва бу истакка қарши тура олмасангиз, бу сизнинг зарарли овқатланиш одатингиз туфайли эмас, бу холат хам метаболизм пасайганлигининг аломатларидан биридир

Бу холатларни ўзингизда сезсангиз ва озиш бўйича тўғри тавсия олишни истасангиз консультацияга ёзилинг😊!

@soglomturmush_tarzi
Қимматбаҳо от сотиб олганингизни тасаввур қилинг. Сиз уни гамбургерлар, кетчуп майонезлар бериб, спиртли ёки газланган ичимликлар бериб боқасизми ?

💮Тасаввур қилинг, сиз қимматбаҳо машина сотиб олдингиз. Уни ёмон бензин ва арзон мой билан тўлдирасизми?

♨️Ўзингизнинг танангизни кўплаб мураккаб вазифаларни бажарувчи машина каби тасаввур қилинг. Унинг энг муҳим функцияларидан бири бу овқат ҳазм қилишдир. Биз ушбу машинанинг ишлаши учун ёқилғи ёки энергия билан таъминлаш учун овқатланамиз.

Машинадан фарқли ўлароқ, бизнинг танамиз таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг бир қисмини ўзи бошқаради ва бажаради, аммо ҳар куни йўқотадиган миллионлаб ҳужайраларни алмаштириш учун турли хил кимёвий моддалар,биологик фаол қўшимчалар керак.
♦️♦️♦️Унутманг ушбу муҳим моддалар танамизга
🥗ФАҚАТ СОҒЛОМ🍲 озиқ-овқат орқали киради! Аллоҳ берган бебахо неъмат жисмингиз ва рухингизни фақат фойдали неъматлар билан сийланг😊

Доимо соғлиқ тилаб

Исаходжаева Хабиба

@soglomturmush_tarzi
Бебаҳо неъмат жисмингизга фойда эмас зарар келтирувчи расмда келтирилган махсулотлардан аста секинлик билан воз кечинг!

Яқинларингизга хам улашинг уларни хам соғлигига беэътибор бўлманг❗️❗️❗️

@soglomturmush_tarzi
Кишиларнинг уч тоифадагисини кўрдим:
-Баьзилар озишни хохлайдилар,
-Баьзилар семиришни,
-Қолганлар эса хали вазнини ўлчатмаганлар тоифасидагилардир☺️

@soglomturmush_tarzi
Жудаям яхши кўрсаткич 😍18% кишининг Вазнидан қониқиши. Аммо хар бир инсон Тана Вазни Индексини билиши кераклигини эслатиб ўтаман☝️!!
♻️Ойига -20 кг! Ҳафтасига -5! Ким кўпроқ?♻️

Ойига 20 кг вазн йўқотиш мумкин эмас ва энди сиз ўзингиз учун соғлом ва қулай вазн йўқотиш миқдорини баҳолай оласиз.

Эсда тутиш керак бўлган биринчи ва энг муҳим нарса: вазн йўқотиш тезлиги танангиздаги ортиқча ёғ миқдорига боғлиқ.

Қандай вазн йўқотиш тезлигини қандай тушуниш мумкин? Калкуляторни очинг, оддий формула бўлади. Ўзингизнинг вазнингизни килограмни бўйингиз узунлиги метрга бўлинг. Энди олинган рақам яна бўйингизга бўлинади.
Масалан, сизнинг вазнингиз 75 кг ва бўйингиз 164 см.Шунда 75 икки маротаба 1,64 га бўлинади. 75 / 1.64 / 1.64 = 27.9 Бу тана массаси индекси (ИМТ). Мана сиз қандай тезликни кутишингиз мумкин:

Агар сизнинг ИМТингиз 18 дан кичик бўлса - сиз ҳафтасига 200 граммдан ортиқ ёғни эритишингиз ёки умуман вазн йўқотмаслигингиз яхшироқдир - аввал мушак массасини олинг.

19 дан 22 гача - сиз ҳафтасига бир фунт ёки ойига 2 кг йўқотишингиз мумкин.

23 дан 27 гача - сизнинг оптимал натижангиз ойига 3 кг ёки ҳафтада 700 граммни ташкил қилади.

28 ёшдан 35 ёшгача - ойига 4 кг ёки ҳафтасига 1 кг ҳисобланг.

36 дан юқори - ҳафтада 2 кг ёки ойига 8 кг вазн йўқотиш мумкин.

Ушбу рақамлар тахминийдир. Улар фақат қандай қилиб тез килограмм йўқотишингиз мумкинлиги ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш мумкин. Дарҳақиқат, вазн йўқотиш тезлигига нафақат ёғ миқдори, балки соғлиқ, гормонал фон, ёш, турмуш тарзи, ёмон одатлар ва бошқа кўплаб омиллар таъсир қилади. Ва ҳар ой вазн йўқотиш билан, бу жараён секинлашади - бу нормалдир.

Ва шунга қарамай, ойда бир марта эмас, балки хафтада бир марта ўзингизни тарозига солиб, вазнингизни баҳолашга ҳаракат қилинг. Кўпинча тарозда граммлар сув туфайли бир кун ичида бизнинг вазнимиз + -2 кг гача ўзгариши мумкин. Ҳақиқатан ҳам вазн йўқотаётганингизга ишонч ҳосил қилиш учун шахсий тарозуда оч қоринга эрталаб бир хил вақтда ички кийимда вазнингизни ўлчашни унутманг!!!

@soglomturmush_tarzi