Соғлом турмуш тарзи!
468 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
"ҲА, БИЗ УНИНГ БАРМОҚ УЧЛАРИНИ ҲАМ АСЛ ҲОЛИГА КЕЛТИРИШГА ҚОДИРМИЗ» (Қиёмат, 4).

Телефонимдан эҳтиётсизлик сабаб ўчириб юборилган баъзи нарсаларни тиклаш зарур бўлиб қолди. Анча вақт уриниб, ниҳоят, ўчган маълумотларни тиклайдиган программани топдик. Керакли маълумот қўлга киритилиб, хурсанд бўлсамда, иккинчи томондан даҳшатга туша бошладим. Бир хил нарсани ўйлаган бўлсак керак, анча вақт жим бўлиб қолдим.
Бу дастур шу қадар мукаммал ишланган ва ҳимояланган эдики, кўриб ёқа ушлайсиз. Ундан бирор нарсани скриншот қилиб бўлмас, қайтадан қурилма хотирасига жойлаш учун эса, 11 $ дан тўлов қилиш шарт экан. Асл хотираси 60 гб бўлган телефон, ҳозир кўз ўнгимда 150 гб лик сиғимдаги видео, сурат ва бошқа нарсаларни кўтсатиб турибди. Мендан олдин ишлатган кишининг бу қурилма орқали кўрган нарсалари, қилган ишларидан тортиб, мани йўқотиб қўйган ёзишмамгача, кафтдек намоён эди...
... Наҳотки шундан кейин ҳам, оддий бир бандасига мана шундай мукаммал бир лойиҳа учун илҳом берган Зот, қиёмат куни бизнинг бармоқ учларимизгача тиклаши-ю, барча амалларимизни кўз олдимизга ёйиб қўйишига иймон келтирмаслик мумкин?
Бандасининг фаҳми ила биз ўчириб, йўқотдим, деб ўйлаган жиноятлар шу қадар тўлиқ тикланар экан, Роббисининг Қудрати ила наҳот қалблардан ҳам ўтган фитналар, аъзолар қилган гуноҳлар охиратда юзимизга солинишига энди ҳам шубҳа қиламизми?...
Эй Роббимиз, саҳифалар шоён бўлажак, ҳақдорларга ҳақлари олиб берилажак, маккорларкнинг макрлари иш бермай қўяжак, ёлғонлар, гуноҳлар, зулмлар ҳисоб этилажак Кунда юзи қаролар сафида қилиб қуймагайсан...

Мақола ёзмай қўймаганимга қарамай каналимда қолган ҳар бир канал кузатувчиларимга раҳмат .Дуола
ринингизга эҳтиёжим бор 🤲🏻🥰 Аллоҳ ишларимизни ҳайрли ва барокатли ва осон қилсин. Инша Аллоҳ тез кунларда каналда янги мақолалар ҳавола этаман 😊

@soglomturmush_tarzi
Ассалому алайкум менинг қадрдон кузатувчиларим каналимда хеч қачон маҳсулотларни реклама қилмайман, аммо ўзимга ёққан маҳсулотни сизларга ҳам илинганлигим сабабли тавсиям бор!!!
Ишлаб чиқарувчиларнинг бошлаган ишларига ҳайру барокат беришини Аллоҳдан сўраб , истеьмол қилиб кўришингизни тавсия қиламан 😊😊😊
НУТРИБАР МИКС
( экологик маҳсулот) нинг афзалликлари!

1. Инсон организмига кунлик керак бўладиган микроэлемент ва минераллар балансини табиий маҳсулотлар билан тўлдирилади.
2. Организм иммун тизимини қўллаб-кувватлайди.
3. Камқонликка қарши самарали ёрдам беради.
4. Ошқозон ичак тизимини мустаҳкамлайди.
5. Ширинликка бўлган эҳтиёж табиий - фойдали -ШАКАРСИЗ!!!таркиб билан қондирилади.
6. Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун кичик тамаддилар учун қулай махсулот
7.Мутлақо қарши кўрсатма йўқ!
Ўсимлик оқсили ва мураккаб углевод ва фойдали ёғлардан таркиб топган, кимёвий қўшимчаларсиз, шакарсиз 100% табиий маҳсулот!

Яқинларингизга энг шифобахш неъматларни раво кўришингизни тавсия қиламан!
Мурожаат учун телефон :+998911320010 +998900107030
💥25 ТА ЭНГ ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР...

🌱1 - Бош оғриғи пайтида бурнингизни ўнг тешигини бармоғингиз билан беркитинг. Чап томони билан 5 дақиқа нафас олинг. Бош оғриқ тўхтаганини биласиз.

🌱2 - Тинчлантирувчи дориларни кўп истемол қилиш аёлларни бора-бора эшитиш қобилятини пайсатиради. Ҳомила мустаҳкамлигига футур етказади. Тушириб юбориш эҳтимоли катта.

🌱3 - Наҳорда бир финжон лимон чойни оз-оздан хўплаб, углеводи оз бирон емак билан истеъмол қилиниши қоринда газ йиғилишига қарши самарали воситадир

🌱4 - Ҳамкасбларга табассум билан муомала қилишингиз, қалбингиздаги самимиятни билдириб, бошқалардан ажралиб туришингизга сабаб бўлади. Овозингизни кўтариб кулишингиз эса, виқорингизни кетказади.

🌱5 - Уйқудан уйгонгандаёқ 1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал қўшиб ичиш, танани тетиклатиб, қон айланишини яхшилаб, эрталабки лохасликдан халос этади.

🌱6 - Ҳеч кимдан қилган ишингиз учун "Раҳмат" кутманг. Ўзингиз кутмаган ҳолда "Раҳмат"ни эшитиш мароқлироқ.

🌱7 - Ёғи оз ё ёғсиз кефир калцийга бой. Ортиқча вазнни камайтиради.

🌱8 - Зайтун ёғини илитиб бармоқ учи билан юзга суриш, терини юмшатиб, ажнларни кетказиб, тиниқ қилади.

🌱9 - 1та тухумнинг оқи, 1 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сутни аралаштиринг, юзингизга суриб 15 дақиқадан сўнг ювинг.

🌱10 - Бирор қийинчилик келса 3 нарсани эсланг: у вақтинча, тақдирда битилган, сабр қилсангиз ажри бор.

🌱11 - Атиргул сувини оддий ичимлик сувига қўшиб ичсангиз жисмингиздаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади.

🌱12 -Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи тер ҳидига қарши курашади.

🌱13 - Қорнингизни ичингизга қаттиқ тортиб вакуум ҳосил қилиб машқ қилсангиз, ички ёғларни эритиб, қорин мушакларингизни мустаҳкамлайди.

🌱14 - Лимоннинг пўсти қора доғларни кетказади. Оқартиради. Ёғли тери учун фойдали. Доимий тишларга суриб юрсангиз сариғини кетказади.

🌱15 - Апельсинни еганингиздан кейин пўстлоғини ташлашга шошилманг. Юз ва қўлларингизга сурсангиз, шўралашини кетказиб, намлантиради.

🌱16 - 2 ош қошиқ қуруқ сут билан 2 ош қошиқ атиргул суви бн аралаштириб юзингизга суринг. 20 дақиқадан сўнг ювинг. Ўзгача ҳусн бағишлайди.

🌱17 - Кўп сув ичинг. Овқат билан аралаштирманг. Танани қуруқлигини кетказади. Юзингизни тиниқ, терингизни текис қилади.

🌱18 - Вазелин ва асал аралашмаси ҳафтада 3 марта илиқ сув бн ювилган лабларга сурилса шўралашининг олдини олади.

🌱19 - Идишларингиз яхши тозаланиши учун сувга озгина уксус қўшиб юборинг.

🌱20 - Ҳаддан ташқари иссиқ сув билан ювиниш терини осилтиради. Совуқ сув аксинча, терини таранглаштирида. Қон айланишини яхшилайди.

🌱21 - Анор дарахтига ўхшанг. Яшиллиги ҳам, гули ҳам, меваси ҳам ажойиб.

🌱22 - Ўз сирларингизни бировга ошкор қилганингиздан кейин у тарқалиб кетса, унданмас ўзингиздан хафа бўлинг.

🌱23 - Сизни ўзгалар ёмонласа хафа бўлманг. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Ўзим қилмаган, уни қилишда чарчамаган, риё қилмаган савобларга марҳабо", деган эканлар.

🌱24 - Онангизга хизматкор, дўст бўлинг. Улар дунёдаги аёлларнинг энг гўзалидирлар. Сизни хатто аёлингиз, болаларингиздан ҳам кўп яхши кўрадилар. Сиздан ғазабланишлари бошқаларникига ўхшаб уч олиш учун эмас, сиздан хавотир олганлари учундир

🌱25 - Ҳақиқат сизга зарба бермаслиги учун ўзингизни ўзгалар қалбида олий ўринга қўйманг. Уларни сиз учун қурбон бўлишларини кутманг.

@soglomturmush_tarzi
🍀СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИДА
РЎЗА ТУТАМИЗ🍀
Бази бир ИНСОНЛАР рамазонда семириб кетади, бунинг сабаби нотўғри овқатланишдир. Ифтор вақтида сомсаю булочкалар ва ҳамир овқатлар тўйиб истеьмол қилинади, суюқ овқат ичилмайди, шундан кейин энергияга сарфланмаган калориялар ёғ захирасига айланади.
Бунинг учун таомномамизни тўгри режалаштирамиз. Рўзани тўғри овқатланиб тутишимиз учун аввал сувни тўғри ичишимиз керак.
💧Саҳарликдан бир соат олдин сувни ичишни бошлаймиз.
ярим литр сувни ҳўплаб ҳўплаб илиқ ҳолатда ичилади, саҳарликга 20 дақиқа қолганда сув ичишни тўҳтатамиз.

🍛🌮🌯Саҳарликга таомлар вариантлари
🧆Ёғсиз гўштдан котлет битта , битта туҳум қайнаган, бир тарелка қайнатилган гречка ва бир булак и сарёг ёки пишлоқ
....
🍲Перловка +гўштли подливка бир тарелка ва бир бўлак хлебцы сариёғ ва брынза
....
🌯Лаваш ҳамирига ёғсиз гўштни озгина қовуриб димлаб помидор бодринг зелень тўглаб сметанали соус қўшиб уй шаурмаси ейиш мумкин
....
🍳 Гречка или овсянкадан гарнир ва иккита тухумдан кўкатлар қўшиб омлет ва қора нон сарёғ ва бир бўлак индейка, қази ёки тил
....
🥘"Товуқ грудинкасидан сабзавотлар билан рататуй" ва нон сарёғ пишлоқ
....
🍱Балиқ ва сабзавотлар фольгада ва бир бўлак нон....
....
🍘Ёғсиз ва кам қовурилган Палов бирор салат билан.
...
🍚Сутли кашаларни хушлаганлар учун каша ва оқсил балансига творог ейишимиз ёки бир бўлак тил қази ёки индейка ейиш мумкин хлебцы билан.
Сахарликда мева емасликка харакат қилинг!
Саҳарликдан сўнг бомдодгача албатта енгил машқ қилишимиз керак , намоздан кейин зикрни истиғфорни кўпроқ қилиб ғанимат онлаодан унумли фойдаланиб кейин бироз дам олсак бўлади.

ИФТОРЛИК
Ифторликда оғизни очиб сувни илиқ ҳолатда ҳўплаб ҳўплаб ташналигимиз қонгунча ичамиз икки ё уч дона хурмо ёки мева еймиз ва шом намозига турамиз , шомдан кейин бир тарелка
🥗енгил салат, кўпроқ барра кўкатлар ейишга одатланамиз ва
🍜ярим коса суюқ овқат(қайнатма,қовурма шўрва, мастава,мошхўрда,борщ,угра,мохора,ловияли шўрва,чечевицали суп пюре,грибной суп пюре) ичамиз , сомса ва бошқа хамирли хазми қийин ёғли таомлардан тийиламиз.
Ифтордан кейин албатда ҳаракат қилиш керак ёки ховлида юриш керак,имкон қадар сахарлик таомни хозирлаб қўямиз.
Рўза вақтида бундай таомланиш қийин туйилиши, очликдан холсизлансамчи деб ўйлашингиз мумкин лекин бир ҳафтада режимга тушиб оламиз. Унутманг Рўзанинг мохияти очликни хис қилиб , шунга сабр қилишдир!, кўп ва оғир таомни хазм қилишга хам организм қийналиб оғирлашиб қолади!
Таровеҳ намозини ўқилса еган овқатлар яхши ҳазм бўлади. Эслатиб ўтаман фойдали махсулотлар мақоласидаги таомларни меьёрда ҳар кун истемол қиламиз наҳорда қора седана ва чой қошиқ асал, салат ва бутербродларга зайтун, сахарлик ва ифторликда иккитадан хурмо ва албатта сахарликда сут ёки сутчой ичишимиз мумкин. 😊
📿Ҳар таом таёрлаш ва ҳар бир харакатимиз пайтида Аллохни зикр қилиб, 99 гўзал исмларини такрорлаб, истиғфорни кўпайтириб рухий қувватимизни оширишимиз хам муҳим қоидалардан биридир.Рух қачон тетик бўлса, шунда тана соғлом бўлади!!!
Тутган рўзаларимизни, қилган ибодатларимизни Аллоҳ даргохида қабул қилсин. Дуоларингизда ота онамни ҳам дуо қилишингизни сўрайман😊🤲 самимият ила др Хабиба
@soglomturmush_tarzi
Рамазон меваси – хурмо!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам хурмо мевасини хуш кўрганлари сийратларидан маълум. Ана шу севимли мевамизнинг фойдалари ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Хитойлик узоқ умр кўрадиган одамлар асосан хурмо билан озиқланишар, араблар хурмони «сахро нони» деб эъзозлашар ва хурмодан 100 хилдан ортиқ таом тайёрлашар экан. Хурмо антиқа мева бў​либ кўпчилик диетологлар ширинлик ўрнида хурмони тавсия қилишади. Ундан ташқари, хурмо қадим замонлардан даво сифатида ҳам истеъмол қилинган.

Одам организмида қондаги қанд миқдорининг камайиши натижасида очлик ҳисси пайдо бў​лади, хурмо егандан сўнг бу ҳис йўқолади. Рўзадорлар хурмони ифторликдан олдин еса, организмда очлик ҳисси бартараф этилади, иштаҳа ором олади ва шунинг натижасида бирдан кўп овқат еб қў​йишнинг олди олинади.

Бошқа мевалардан фарқли ў​лароқ, хурмода 23 хил аминокислота мавжуд.

Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.

Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.

Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26-55%) витамин В5 билан организмда фаол сў​рилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тў​лиқ тиклайди.

Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.

Энергетик қуввати янги пишган мевада 142-274 каллорияга тенг. Хурмо ўзида 77% гача қуруқ моддалар сақлайди ва кам каллорияли маҳсулот ҳисобланади. Шунинг учун бошқа ширинликлар ў​рнига қўрқмай истеъмол қилиш мумкин, семизликка олиб келмайди.

Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одам суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийнинг ўрни қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Хурмонинг хусусиятлари ва организмга таъсирини ўрганиш жараёнида қуйидаги фойдали хусусиятлари аниқланган:

Хурмо таркибида хавфли паразитлар, бактериялар, микроблар сақланмайди;

Хурмо таркибидаги моддалар одам организмидаги касаллик чақирувчи зарарли бактерияларни ў​лдиради;

Хурмо аёлларда бачадон қисқаришини яхшилайди ва шу туфайли туғруқлар енгил кечади;

Иштаҳани меъёрига келтиради;

Мушаклар функциясини яхшилайди ва тиклайди;

Оч қоринга истеъмол қилиш организмдаги паразитларни ў​лдиради.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. Албатта, одам хурмо истеъмол қилмасдан яшаши мумкин, лекин хурмо организм учун ниҳоятда фойдали.

Аллоҳ таоло биз учун инъом қилиб берган ана шундай неъматлардан ўз ўрнида фойдаланишни унутмайлик. Ва албатта, Унинг Ўзига ҳамд ва шукроналар айтишда бардавом бўлайлик!

@soglomturmush_tarzi
Янги тадқиқотлар: Рўза тутиш асос ҳужайраларни тиклайди ва қариш жараёнини секинлатади


Бу энергия манбаи сифатида глюкозани ишлатиш ўрнига, организм ёғ кислоталарини метаболизация қила бошлаганда, генлар экспрессиясини ўзгартириши орқали содир бўлади (транскрипция омиллари ўзгаради ва генлар бошқача ўқила бошланади). Тадқиқот сичқонлар устида ўтказилди, улар 24 соат давомида овқатдан маҳрум қилинди.

Тадқиқотда айтилишича, бу турдаги очлик кимётерапия олган саратон билан касалланганларнинг тикланишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тадқиқот Массачусетс Технология институти олимлари томонидан ўтказилган ва 2018 йилнинг май ойида чоп этилган.
манба
@muslim_mind

Улашинг👉

@soglomturmush_tarzi
Forwarded from УММУ МУХАММАД НУР
Смотрите "Соғлом турмуш тарзига қандай қайтса бўлади?" на YouTube
https://youtu.be/6FdlC1trdvM
Forwarded from TIBBIYOT TV
ТОП–10 бўй ўстирувчи маҳсулотлар

🗯Актив бўй ўсиш даври 10–13 ёшдан бошланиб, 18–20 ёшгача давом этади. Бўйнинг баланд-пастлиги кўп жиҳатдан генга боғлиқ бўлсада, лекин баъзи бир рўзғордаги етишмовчилик сабаб бўй ўсмай қолиши мумкин. Ҳаёт кўрсаткичлари яхшиланган мамлакатларда 10 см атрофида бўй ўсиш кузатилган. Демак тўғри ва сифатли таомланиш билан бўйни ўстириш мумкин.

🗯 Сули ёрмаси — фойдали микроелементлар: калий, магний, фосфор, йод, фтор, рух, темир, хром, шунингдек, "А", "В", "Е" ва "К" витаминларига бой. Бу моддаларнинг барчаси суяк ва мушак тўқималарининг ривожланишини максимал даражада оширади. 

🗯 Банан — калийнинг энг яхши манбаларидан биридир, яъни ҳар куни банан истеъмол қилиш болангизнинг яхши ўсишига ёрдам беради.

🗯 Дуккаклилар — ўсимлик оқсили ва В гуруҳ витаминлари манбаи, шунингдек, мушаклар ва суякларнинг фаол ўсишига ҳисса қўшадиган витаминлар ва микроелементлар мажмуасига эга.

🗯 Тухум — сифатли оқсил ва D витамини манбаи ҳисобланади. Агар сиз уларни нормал ривожланишини истасангиз, болаларга мунтазам равишда бериш керак. Қайнатилган тухум болалар танаси томонидан тўлиқ ҳазм бўлади. 

🗯 Мол гўшти — нинг таркибида бошқа маҳсулотлардан кўра кўпроқ оқсил, темир ва цинк мавжуд. Буларнинг барчаси боланинг ўсишида муҳим роль ўйнайди. Мол гўшти В12 витаминига ҳам бой.

🗯 Денгиз маҳсулотлари — юқори сифатли оқсилнинг яна бир манбаи. Бундан ташқари, рекорд миқдордаги В12 витамини мияни рағбатлантиради. Кечқурун ҳар қандай денгиз махсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки улар жуда кўп оқсил ва кам углевод сақлайди. Бола уйқу пайтида ўсиш гормони ишлаб чиқариши рағбатлантиради.

🗯 Ёнғоқ — фойдалари, хусусан, тананинг ўсиши ва ривожланишига фойдали таъсири Гиппократ давридан бери маълум бўлиб, у ўз рисолаларида буни таъкидлаган.

🗯 Творог — организм томонидан оқсилларни ҳазм қилиш қулайлиги бўйича шубҳасиз етакчи ҳисобланади, шунинг учун у болаларнинг рационида бўлиши керак. Творогга бой бўлган провитаминларнинг қуёш нурлари таъсирида инсон танаси D витамини ишлаб чиқаради. Бу витамин кальций ва фосфор алмашинувида фаол иштирок этади, бу эса суяклар ва тишларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади.

🗯 Асал — бола организмини ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган минерал элементлар мажмуаси билан таъминлайди. Боланинг рационидаги асал кальций ва магнийнинг яхшироқ сўрилишига имкон беради, бу эса суяк ва тишларнинг нормал ривожланишига ёрдам беради. Бир ёшгача бўлган чақалоқларга асални бермаслик керак — бу чақалоқнинг ҳазм қилишини қийинлаштиради ва кучли аллергияга олиб келиши мумкин. 

🗯 Олма — улар калий, магний, кальций, бета-каротин, В гуруҳ витаминлари ва суяк зичлигини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган бошқа кўплаб фойдали моддаларга бой. Бундан ташқари, бошқа мевалардан фарқли ўлароқ, фақат олма суякларни мустаҳкамлаш учун энг яхши бўлган бор ва флавоноид флоридзинни ўзида сақлайди

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊