Соғлом турмуш тарзи!
461 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
​​​​Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва ЮНИСEФ гўдаклар ва ёш болаларни оптимал овқатлантириш бўйича қуйидаги тавсияларни беради: 

✓ Чақалоқ туғилгандан кейин бир соат ичида эмизишни бошлаш; 
✓ Ҳаётининг дастлабки олти ойида фақат эмизиш; 
✓ Олти ойлигидан бошлаб тегишли озиқлантирувчи ва хавфсиз қўшимча овқатларни киритиш, шу билан бирга бола икки ёшга тўлгунча эмизишни давом эттириш.

Болани кўкрак сути билан боқиш олти ой давомида чақалоқ ва унинг онаси учун жуда фойдали ҳисобланади. Бола туғилгандан кейин бир соат ичида эмизиш – инфекциялардан ҳимоялайди.
Она сути 6-23 ойлик болалар учун энергия ва озуқа моддаларнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Кўкрак сути билан узоқроқ боқиш оналарнинг саломатлигини яхшилайди, жумладан, тухумдонлар ва сут безлари саратони хавфини камайтиради ҳамда ҳомиладорлик ўртасида танаффус бўлишини таъминлайди. Олти ойгача бўлган болаларни эмизиш гормонал таъсирга ҳам эга, бу кўпинча ҳайз кўрмасликка олиб келади, бу лактацион аменорея деб номланадиган ҳомиладорликни олдини олишни табиий (ишончсиз бўлса ҳам) усули ҳисобланади.
Олти ойликдан ўтган чақалоқнинг энергияга ва озуқавий моддаларга бўлган талаби она сути билан таъминланадиган даражадан ортиб кета бошлайди ва қўшимча овқатга зарурат туғилади. Бола олти ойлик бўлганидан кейин қўшимча овқатлар бермаслик ёки қўшимча овқатларни нотўғри бериш боланинг ўсишига салбий таъсир қилиши мумкин. 

Қўшимча овқатлантириш бўйича кўрсатмалар қуйидагича:
• Бола 2 ёшга тўлгунига қадар ва заруратга қараб тез-тез эмизинг; 
• Болангизни овқатлантиришда сезгир бўлинг (масалан, оҳисталик ва сабр билан овқатлантиринг, мукофотланг, лекин мажбурламанг, болангиз билан суҳбатлашинг ва ҳ.к.); 
• Шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилинг; 
• Олти ойликдан оз миқдордаги озиқ-овқат билан бошланг ва бола ўсиши билан уларни аста-секин ошириб боринг;
• Озиқ-овқат маҳсулотларини изчиллигини ва хилма-хиллигини аста секин ошириб боринг; 
• Чақалоқ учун овқатланиш сонини кўпайтиринг: 6-8 ойлик болалар учун кунига 2-3 марта ва 9-23 ойлик болалар учун кунига 3-4 марта, болани талаб қилишига қараб қўшимча яна 1-2 тага кўпайтиринг; 
• Керак бўлганда витамин ва минералларга бойитилган қўшимча овқатлардан фойдаланинг; 
• Ичимлик миқдорини эмизиш орқали кўпайтиринг.

Манба: ЖССТ электрон кутубхонаси


@soglomturmush_tarzi
​​​​ҚОРА СЕДАНАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ 

- седана ёғи ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди; 
- меъда-ичак тракти, жигар касалликлари, бавосирни олдини олади, уларни даволайди (Эслатиб ўтамиз: жигар касалликларини даволашда седана ёғи асалли сув, шарбат, кунжут ёки зайтун ёғи билан истеъмол қилинади); 
- совуқдан келиб чиқадиган жуда кўп шамоллаш касалликларини даволайди; 
- седана энг оғир сурункали касалликларга, жумладан ўлимга олиб борувчи саратон, ҳатто ОИТС касаллигига шифо бўлиши тасдиқланган; 
- қабзиятни олдини олади, овқат ҳазм қилишни яхшилайди; 
- ўн икки бармоқ ичак яраларини даволайди; 
- қориндаги дамни йўқотади; 
- ўт қопи фаолиятини яхшилайди;
- сафрони ҳайдайди; 
- иштаҳани очади; 
- иммунитетни оширади; 
- нафас олиш йўллари, бронхит, астмани даволайди; 
- эндокринологик касалликларни олдини олади; 
- қон босимни яхшилайди; 
- асаб касалликларига, бош, тиш оғриқларига самарали даво бўлади; 
- марказий асаб тизими 
касалликларида тинчлантирувчи хусусиятга эга; 
- қанд касаллигини тузатади; 
- семиришни, озишни, моддалар алмашинувини меъёрлаштиради; 
- иситмани туширади; 
- сийдик йўлларини тозалайди; 
- бурундан қон оқишини тўхтатади; 
- қондаги холестерин миқдорини камайтиради; 
- қондаги вирус, микробларни ўлдиради; 
- тери касалликларини даволашда, олдини олишда ёрдам беради; 
- эркаклик қувватини оширади; 
- бепуштликни даволашда ҳам наф беради; 
- эмизикли аёллар сутини кўпайтиради (ҳомиладорлик вақтида седана ёғи истеъмол қилинмайди); 
- иш фаолияти бузилган ҳайзни тартибга солади, бачадондан қон кетишини тўхтатади; 
- ич кетишини тўхтатади; 
- ангина, тонзиллитга даво сифатида қўлланади; 
- артрит, ревматизм, бўғимлар оғриғига даво булади; 
- ичакдаги қуртни, лямбляни туширади; 
- косметологияда доғларни 
кетказишда самарали таъсирга эга; 
- тери тўқималарида 
регенерацияни яхшилайди, терини тетиклаштиради; 
- соч тўкилиши олдини олади (Сочни парваришлашда седана билан зайтун ёғи аралашмаси суртилса, мақсадга мувофиқ бўлади). 
- балғамни кўчириб туширади; 
- склерозни даволайди; 
- организмда пайдо бўлган ҳар хил шиш, ўсимталар сўрилишига сабаб бўлади; 
- буйракдаги, сийдик пуфагидаги тошларни майдалайди; 
- пешоб ҳайдаш хусусиятига эга; 
- қандли диабетда фойдали;
- шамоллашни, тумовни бартараф этади; 
- буйрак, жигар касалликларини даволайди; 
- сафро ҳайдайди, ични равон қилади; 
- хотирани яхшилайди; 
- уйқусизликка даво бўлади; 
- эпилепсияни (яъни, тутқанок касалини) даволайди; 
- аллергияларга қарши таъсир кўрсатади; 
- бош оғриғини қолдириш учун истеъмол қилинади;
- овозни тиниқлаштиради; 
- малҳам сифатида ёки сирка қўшиб суртилса, тери касалликларини самарали даволайди; 
- қулоқ оғриганда томизилса, оғриқни қолдиради, эшитиш қобилиятини кучайтиради; 
- қора седана ёғи соч ўсишини яхшилайди, сочнинг эрта оқаришини олдини олади; 
- микроб, вирус, турли замбуруғларга (грибковые) қарши нобуд қилувчи таъсирга эга; 
- томир касалликларига тўсқинлик қилади; 
- ҳуснбузар, турли тошмаларни бартараф этади; 
- стресс, ғазабланиш, тушкунликни олдини олади; 
- бавосир (геморрой) иллатига даво бўлади; 
- кўриш билан боғлиқ муаммоларда қўлланади; 
- қон таркибидаги шакар миқдорини пасайтиради, диабетни бир меъёрда ушлаб туради; 
- седана ёғи соч, тери, тирноқ холатини яхшилайди; 
- танани заҳарлардан тозалайди; 
- яралар тузалишига, ҳужайралар янгиланишига ёрдам беради; 
- гормонал тизимни, руҳий ҳолатни соғломлаштиради; 
- болалардаги асаб, тери касалликлари, астма, аллергияда тавсия этилади.

Манба: "Бахтли ҳаёт сари"

@soglomturmush_tarzi
​​Тўғри (соғлом) овқатланиш! 
Нимадан бошлаш керак?

2 та ЭТАП ва 10 та қадамдан иборат хамма билиши керак бўлган қоидалар хақида батафсил маълумот бераман!

Таом - организмдаги хужайралар қурилишида, янгиланишида ҳамда энергия билан таъминлашда хаётий мухим манбадир. Таом таркиби хаттоки кайфиятимизга таъсир қилади. Шунинг учун хам тўғри овқатланиш соғлом хаёт тарзининг асосий омили хисобланади.

Кимлар кўпроқ тўғри таомланиш хақида ўйлаши ва унга амал қилиши керак?
✓ Ортиқча тана вазнидан халос бўлиб, озмоқчи бўлганлар;
✓ Соғлом турмуш тарзига ўтмоқчи бўлганлар;
✓ Спорт билан шуғулланувчилар, нормал қоматни ушлаб туришни хохлаганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида саломатлигига жиддий зарар етишини олдини олмоқчи бўлганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида пайдо бўлган саломатлигида мавжуд муаммоси борлар;
✓ Ўзини ва оиласини соғлом турмуш тарзи билан одатлантирмоқчи бўлганлар.

Ортиқча тана вазни бу нафақат эстетик ва гўзал кўринишдан чеклайди, балки, аъзолар саломатлигига хам жиддий зарар етказади.
Албатта тўғри овқатланиш - бу жудаям кенг тушунча бўлиб, бир неча аспектларни ўз ичига олади.
Мен сизларга умумий ва универсал бўлган қоидаларни келтираман, бу деярли барчага қўл келади. Мақолани ўқиб бўлгач Сиз, бундан кейин, овқатланиш рационини организмингизга мос равишда бемалол режалаштиришингиз мумкин.

1-ЭТАП: тўғри овқатланишга 5 та қадам.
 (1-этапда бир нечта қоидаларга амал қилиш билан Сиз, ортиқча тана вазнидан халос бўласиз, организмни тозалайсиз, "ақлли" рационга эга бўласиз). Этапларга бўлиб ўрганиш, соғлом овқатланиш принципларига ўта олмаганлар ёки ўтишга қийналаётганлар учун қўл келади. Сиз ушбу мақолани ўқиб бўлиб, овқатланишингизни тўлиқ ўзгартиринг!
Хаммаси ўз қўлингизда, ўзингизга ишонинг!
1-қадам: менюдан "овқат чиқиндилари"ни олиб ташлаш!
• шакар ва шакарли махсулотлар
• оқ ундан тайёрланган пишириқлар
• колбаса, ярим фабрикант гўшт махсулотлари
• фастфудлар (картошка фри, гамбургер, снек...)
• ширин соклар, газли ва рангли сувлар
• майонез, кетчуп, нотабиий соуслар
Биринчидан, бу махсулотлар организм учун фойдасиз ва ахамиятсиздир.
Иккинчидан, булар юқори калорияли махсулотлар бўлиб, тезда ёғ тўқималарига айланади.
Учинчидан, бу махсулотлар организмни тўйинтирмаганлиги сабабли очлик хисси яна пайдо бўлиб, нормадан кўп еб қўйиш эхтимоли бор.
Ушбу махсулотлардан воз кечиб, тўғри овқатланишга ва озишга биринчи энг катта қадамни қўйган бўласиз.
2-қадам: Алкоголь махсулотларидан бутунлай воз кечиш. Бунга алохида тўхталиб ўтиришни хожати йўқ деб ўйлайман.
3-қадам: Ичимлик сувини истеъмолини тўғрилаш.
Бир тарафдан осон, бошқа тарафдан озиш учун жудаям самарали! Сабаби, сув метаболизмни барча босқичларида қатнашади, ёғларни эритади, иштахани бўғиб, кўп еб қўйишни олдини олади.
Калорияси - 0 га тенг.
Кунда 8 стакан (250 мл.дан) сув ичинг. Буни одатга айлантиринг. 
Қоидаси:
• уйқудан туриб 1 стакан
• овқатланишдан 20-30 дақиқа олдин 1 стакан
• жисмоний юкламадан олдин ва кейин 1 стакандан 
• ухлашдан 30-60 дақиқа олдин 1 стакан сув ичинг.
Эсингиздан чиқмаслиги учун телефонингизга эслатма қўйиб қўйинг ёки махсус эслатиб турувчи иловадан фойдаланинг.

1-ЭТАПни 4- ва 5-қадамларини ҳамда 2-ЭТАП 5 та қадамини давоми кейинги постларда қўйилади. Сабаби, маълумот катта ва бирданига тушуниб олиш қийин бўлмаслиги учун.
Кузатишда давом этинг! @soglomturmush_tarzi
​​​​Тўғри (соғлом) овқатланиш!
Нимадан бошлаш керак?
2-қисм, давоми...


4-қадам: овқатланиш режимини тартибга солиш.
Энг керакли ва қийин қисми. Лекин қанчалик қийин бўлмасин, Сиз бунга риоя қилмасангиз кўзланган мақсадга эриша олмайсиз!
Умумий кўриниши:
✓ Тўлақонли нонушта (07:00)
✓ Тамадди (10:00)
✓ Тушлик (13:00)
✓ Тамадди - 2 (16:00)
✓ Кечки овқат (19:00)
✓ Енгил тамадди (ухлашдан 1 соат олдин) творог, пишлоқ, йогурт.
Бу режим соат 06:00 да уйғониб, 22:00 да ухлашга ётадиганлар учун! Сизда бошқачароқ бўлса, ўзингизга мослашингиз мумкин.
Базис қоида шуки, хар 3 соатда (4 соатдан ортиқ эмас) ейишга харакат қилинг, лекин кичик порцияларда (200 г). "Соат 18:00 дан кейин ейиш мумкин эмас" қоидасини эсдан чиқаринг, бу "мода"дан қолган. Сабаби, нонушта ва кечки овқатни ўтказиб юборсангиз организмда моддалар алмашинуви секинлашади. Энг асосий 3 махал таомланиш тўлақонли бўлиши керак!
Бу режим сизга ортиқча тана вазнидан халос бўлишга ва тўлақонли организмга керакли моддаларни тушишига ёрдам беради.

5-қадам: хаёт тарзингизни ўзгартиришга азму-қарор қилиш!
Агар Сиз нафақат озишга балки эришган натижангизни сақлаб, нормал тана вазнини бутун умрга сақлаб қолишга ният қилган бўлсангиз яна бир қоидани эслаб қолишингиз керак. Қоида шуки, тўғри овқатланиш хаётингизни ажралмас бир қисмига айланиши керак, вақтинчаликка эмас! Сиз бутунлай хаёт тарзингизни ўзгартирмас экансиз, яна ортиқча тана вазни йиғилиб, ортидан турли касалликларга чалинаверасиз.
Диетани энг катта камчилиги: бунда асосан кам калорияли овқатлар ейишга ўтасиз, максимум 3-4 хафта амаллаб чидарсиз, кейин яна аввалги режимингизга қайтасиз. Бу вақтда 3-5 кг тана вазни камаяди, лекин бу ёғлар хисобига эмас, балки, ортиқча сув чиқиб кетади. Бунга сабаб углевод, ширинликлар, тузли нарсаларни кам истеъмол қиласиз, бу моддалар эса ўзида кўп миқдорда сув ушлайди. Кейин яна ейишни бошлаганизда аввалгиданда кўпроқ вазн кўпайганини кўрасиз.
Озмоқчи бўлганларга универсал тавсия: "тез" диеталарга ўтирган бўлсангиз, агар уни кўп маротаба такрорлашингизга қарамай эффект бермаган бўлса, ундай диеталардан воз кечинг. Эртами кечми барибир тўғри овқатланишга қайтишга мажбур бўласиз. Лекин бу вақтга келиб соғлигингизни йўқотасиз, моддалар алмашинувидаги муаммоларга дуч келасиз.
Соғлом турмуш тарзига, тўғри овқатланишга ўтинг, ўзингизни ҳар хил диеталар билан қийнаманг ва алдаманг!

2-ЭТАП: бу этап Сизга махсулотларни обдон ўйлаб танлашга ва уларни кун давомида тўғри тақсимлашга ёрдам беради ва яна бунда тўғри овқатланишга ўтишингиз учун яхши йўлдош бўла оладиган фойдали одатлар қўшилади.
2-этапга бир ойдан кейин, 1-этапга амал қилишга тўлиқ ўтганингиздан сўнг ўтишингиз мумкин. Ҳоҳласангиз бирдан ўтинг, бу албатта сиздаги шижоатга боғлиқ!

Давоми бор...
Кузатишда давом этинг!

@soglomturmush_tarzi
​​​​​​Тўғри (соғлом) овқатланиш!
Нимадан бошлаш керак?
3-қисм (давоми...)


2-ЭТАП
6-қадам: мураккаб углеводларни истеъмол қилинг!
Кўпчилик озмоқчи бўлганлар рационидан углеводларни чиқариб ташлайди. Бу нотўғри, сабаби, организмда "ёқилғи" вазифасини айнан углеводлар бажаради. Фақат, Сиз ўз рационингиздан оддий углеводларни, яъни, гликемик индекси (ГИ) юқори махсулотларни чекланг.
Оддий углеводлар - ГИ юқори
Мураккаб углеводлар - ГИ паст

7-қадам: таом тайёрлаш жараёнига ёндашувни ўзгартиринг!
✓ Менюдан қовурилган махсулотлар улушини чеклаш
(Буни ўрнига, қайнатиш, духовкада пишириш, буғда пишириш мумкин)
✓ Ўсимлик махсулотларига термик ишлов беришни камайтириш;

8-қадам: оқсил, ёғ ва углеводларни кун давомида ақлли тақсимланг!
1. Нонуштага мураккаб углеводлар + озгина оқсил, бу оптимал танлов!
2. Тушликка мураккаб углевод + оқсил + озгина сабзавот.
3. Идеал кечки овқатга қуш (товуқ) ёки балиқ гўшти (тухум хам бўлаверади) + сабзавот
4. Эслаб қолинг! эрталабдан кечгача углевод миқдорини камайтириб, оқсил миқдорини кўпайтириб боринг. Чунки, кунни биринчи ярмида организм учун энергия берадиган углеводлар керак. Кечга бўлса, организмда регенератив жараёнлар учун оқсил кўпроқ керак бўлади.
5. Соат 16:00 дан кейин тез углеводларни ва меваларни иложи борича истеъмол қилманг. Яшил олма бундан мустасно!
6. Таомланишлар орасида кичик тамаддилар (перекус) бўлиши керак!
7. Кечки овқатдан сўнг, ухлашдан 1 соат олдин тамадди қилиб олинг (агар очлик хиссини сезишни бошлаган бўлсангиз) идеал вариант: кефир (қатиқ) ёки творог. Ухлаш олдидан, ўзида кўп миқдорда ёғ ва углевод сақловчи махсулотлар ейишдан тийилинг! 

9-қадам: жисмоний активликни оширинг!
Хеч бўлмаганда пиёда юришдан бошланг. Бошланишига 5000 қадам, хафтасига 1000 қадамдан қўшиб бориш тартибида. Фитнес залга аъзо бўлиш шарт эмас, уй шароитида ўзингизга 20-30 дақиқа вақт ажратинг. Бу вақт ичида ҳар хил машқлар қилишингиз, ўйинга тушишингиз мумкин. Уй ишлари билан, алохида вақт ажратиб машқ қилишни солиштирманг, булар бошқа бошқа нарсалардир.

10-қадам: стресс ва уйқусизликдан "воз" кечинг!
Хар куни 7-8 соат (оптимали 7.30 соат) ухлашга харакат қилинг. Сабаби, уйқусизликда стресс гормони - кортизол ишлаб чиқарилади, бу эса ёғларни парчалашга тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, кортизол гормони моддалар алмашинувини секинлаштиради, ёғлар тўпланишига олиб келади (асосан қорин қимда).

Хулоса!
Юқоридагиларга асосланиб, тўғри овқатланишни йўлга қўймас экансиз, Сизларни огохлантириб айтаманки, қуйидаги касалликлар билан оғришингиз мумкин:
• Қандли диабет
• Юрак қон-томир касалликлари
• Ошқозон ичак касалликлари, жумладан, яра ва онкологик касалликлар
• Иммун тизими сусайиши
• Гормонал дисбаланс, оқибатда, бепуштлик
• Буйрак, жигар ва ўт қопи касалликлари
• Қуруқ, қақшаган тери ва соч касалликлари
• Бошқа яна кўплаб касалликларга сабаб бўлади.

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 соатда қанча ккал энергия сарфлаш мумкин?

✓ Пиёда (5 км/соат) — 250 ккал
✓ Енгил югуриш (8 км/соат) — 500 ккал
✓ Югуриш (16 км/соат) — 1100 ккал
✓ Аеробика — 500 ккал
✓ Рақс — 400 ккал
✓ Сузиш (400 м/соат) — 220 ккал
✓ Велосипед (9 км/соат) — 190 ккал
✓ Велосипед (15 км/соат) — 320 ккал

Бу кўрсаткичлар 70 кг тана вазнидагилар учун. Агар тана вазни 70 кг дан юқори бўлса кўпроқ, камроқм бўлса камроқ сарфланади.

@soglomturmush_tarzi
Шу ўринда аввал ёзган юир ростни қайта юбораман ўқин ва истеъмолдаги калориялар ҳақида мушоҳада қилинг🧐☝️😲
⛳️Агар сизга калория нима эканлигини тасаввур қилиш қийин бўлса, мен уни километрларга тенглаштиришни таклиф қиламан❗️❗️❗️.
Танаввул қилинган нозу неъматлар ортиқча вазнга айланмаслиги учун сиз тегишли миқдордаги километрларни босиб ўтишингиз ёки югуришингиз керак🏃🏃‍♀. Шундай қилиб, масалан,🥃 Коладан бир банкача учун сиз 1,87 км югуришингиз керак, ва🍟 картошканинг бир порцияси учун 6 км югуришингиз керак. Бақувват кечки овқатдан кейин, кейин 🍫шоколад ва 🍩🍮печенье билан ☕️чойни ичиб олсак,камига🍨🍦🍧 музкаймоқ егимиз келса ярим кечагача , ҳаммамиз бир-бирга қўшилиб югуриш марафони ташкил қилишимизга тўгри келаркан🤪.
Қани бир ўйлаб кўрингчи суткплик ецдиган калориянгиз қанча ?
Чексиз меҳр ва самимият билан Др Хабиба👩🏻‍💻
@soglomturmush_tarzi
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари.

@soglomturmush_tarzi
Хар куни асал истеъмол қилса нима бўлади?

1. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
2. Ортиқча тана вазнидан халос бўла бошлайсиз;
3. Юрак қон-томир тизими фаолияти яхшиланади;
4. Хотира кучаяди;
5. Уйқусизлик дардидан халос бўласиз;
6. Ошқозон-ичак тизими фаолияти яхшиланади;
7. Асабийлашиш, асаб касалликларидан халос бўласиз ва яна кўплаб фойдалари бор!

Кунлик меъёр: 2–3 ош қошиқ!

Эслатма! Асал кучли аллерген ҳисобланади, агар сизда асалга ёки гул чангларига нисбатан аллергия бўлса эхтиёткорлик билан истеъмол қилишингизни маслаҳат бераман.

➡️ @soglomturmush_tarzi
Озиш схемаси

Ўз ҳаёт тарзингизни ўзгартириб, озмоқчимисиз?
Нимадан бошлаш керак?

1. Мақсад. Ўйланг, аслида бу сизга керакми? Ўзингиз учун озмоқчимисиз ёки... 

2. Тайёргарлик. Энергетик баланс назариясини ўрганинг ва ўзингиз сарфлайдиган энергияни ҳисоблаб чиқинг. 

3. Қанча калория қабул қилаётганизни ва қанча калория қабул қилиш кераклигини билиб олинг ва шунга қараб рационингизни ўзгартиринг. 

4. Амал қилинг! Қаерда бўлманг ўзингиз тузган рационга амал қилинг. Ширинликлардан, ҳамирли маҳсулотлардан, фастфудлардан тийилинг. 

5. Тез натижага эришишга шошилманг! Сабрли бўлинг! Ҳар ҳафтада 1 маротаба, эрталаб оч қоринга тарозида массангизни ўлчаб туринг, ўзгаришни албатта кўрасиз!

@soglomturmush_tarzi
Кўпчилик озиш учун соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилади, жисмоний машқлар билан шуғулланади, лекин натижа бўлмайди. 

Бунга асосий 6 та сабаб ва улар қуйидагилар бўлиши мумкин:

1. Инсулинрезистентлик. Инсулин гормонини қонда юқори бўлиши озишга тўсқинлик қилади. Буни қандли диабет билан адаштирманг. Диабет умуман бўлмаган ҳолатда ҳам инсулин баланд бўлиб, озиш қийин болиши мумкин. 

2. Яширин анемия. Сиз ширинликка ўчмисиз, тирноқлар синувчанми , ҳолсизмисиз, озиш қийин, вазн олиш осонми? Демак яширин анемияни аниқлаш зарур! Анемияда ҳужайралар яхши нафас ололмайди, натижада ёғларнинг эриши қийинлашади. 

3. Витамин "D" етишмовчилиги. Озиши жуда қийин, витамин D ни ичмайдиган аксарият инсонларда ушбу витаминни критик етишмовчилиги кузатилади. Соғлом озиш учун соғлом турмуш тарзи билан биргаликда витамин D етишмовчилигини бартараф қилиш керак.

4. Стресс. Кучли ёки сурункали стресс пайтида буйрак усти безларида кортизол гормони ишлаб чиқарилади. Кортизол — стресс гормон, жинсий гормонлар миқдорини туширади, инсулинни оширади, қонда қанд миқдорини оширади, озишга йўл қўймайди. Шу сабаб озиш даврида стрессга қарши курашиш жуда муҳим.

5. Уйқуни яхши эмаслиги. Чуқур уйқунинг йўқлиги. Чуқур уйқу даврида бизда соматотроп гормони ишлаб чиқарилади, бу гормон ёғ заҳираларини бўлажак энергия заҳираси — гликогенга айлантиришга жавоб беради. Соматотроп етишмаслиги вазнни қотириб қўйиши, вазн ташлашга тўсқинлик қилиши мумкин. 

6. Йод танқислиги. Бунинг натижасида қалқонсимон без гипофункциясини юзага келиши. Йод — тироксин гормонини (моддалар алмашинувини бошқарадиган гормон) таркибий қисми. Йод етишмаса тироксин миқдори камаяди, бу эса метаболизмни сусайишига олиб келади. Йод танқислиги белгилари: уйқучанлик, эрталабдан шиш билан уйғониш, кўп эснаш, соч тўкилиши, тилда тишлар изини пайдо бўлиши.

@soglomturmush_tarzi
ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...🤲🤲🤲

Аллоҳ учун илиндим.....!!!!!
Эринмасдан ўқинг илтимос...

🤲Эй марҳаматли Роббим, сен иззат сохиби бўлган азиз Зотсан. Бошқаларга иззат берадиган Ал Муъизсан, қалбимдаги хар бир холатдан хабардор Ал Хобирсан, менинг ич ичимни кўриб турган Ал Басирсан, сўзларимни хаммадан кўра яхшироқ эштадиган, хеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас Самиъсан, дардларимга даво берувчи хеч кимса йўқ, сен Аш Шофиъсан, мархамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар Рохмансан, гунохларимни кечирадиган фақат сенсан Ал Ғоффарсан, Ал Ғофурсан, Ал Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас Сатторсан, қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ сен борсан, охиратда иймон келтириб, солих амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал Хайй, эй абадул абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал Қоййум, эл жонларни оладиган Ал Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал Мухйий.........

🤲Роббим мени ўз холимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гунохлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман. Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан
Аллоҳим....

🤲Намоз дея ўқиганимда на хушъу на хузъу бор.Закот дея берганимда миннатлар мужассам. Рўза дея тутганимда хамиша масият,Хаж дея борганимда бир саёхату тижорат Аллоҳим.....

🤲Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир. Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим мени кечир. Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим кечир. Аллоҳим на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч. Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат. Турган битганим хиёнат. Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим.
Аллоҳим чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим, тоғдек гунохимни заррадек билдим кечир. Йўлингда машаққат чекишдан қочдим. Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма,Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут. Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз,унинг хулқи билан хулқлантир.Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни, сидқни итоатни бер. Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла. Аллоҳим менга офият бер. Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо лим айла қалбимни Қуръон нури билан нурлантир. Аллоҳим дунё зийнатларига мени алдаттирма. Аллоҳим тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла. Аллоҳим бир он хам зикрингдан айирма. Аллоҳим танимни соғ қил. Аллоҳим кибрли, такаббур бўлишимдан ўзинг сақла. Хокисор ва камтарлик бер.Аллоҳим менинг қўлимдан бирон иш келмайди. Аллоҳим агар сен менга рахм этиб, чора этмасанг халок бўламан.Сўзи гўзал, амали хунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим.
Ота онамга раҳм қил, умриларини узоқ, амалларини гўзал қил.Икки дунё саодатини бер Аллоҳим.
Зулм кўраётган биродарларимга офият, сабр бер.Мусулмонларни қалбларида бир бирларига мухаббатли қил.
Аллоҳим қалбим тўла хато, елкам тўла гунох менга ўзинг нажот бер. Аллоҳим қиёмат куни ўз соянгдан жой бер. Аллоҳим сўроқ саволимни осон қил. Аллоҳим қиёматда шафоатингга лойиқ қил,жамолингни бепарда кўришни насиб эт. Аллоҳим мени дўзах ўтидан ўзинг сақла. Аллоҳим агар қалбимни юмшатмасанг,у тошдан кўра қаттиқ. Аллоҳим хидоят қилганингдан кегин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма. Аллоҳим бу дунё ва охират яхшилигларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт
Амиин...🤲🤲🤲.

@soglomturmush_tarzi
Ортиқча тана вазни йиғилмаслиги учун қандай овқатланиш керак?

1 қоида: ортиқча тана вазнидан ҳалос бўлиш ва кейинчалик нормал холатда ушлаб туриш учун таом тайёрлашни ўрганиш керак. Яримфабрикантлар, тайёр овқатлар, колбаса ва дудланган махсулотлар таркибидаги оқсил, ёғ, углеводлар нисбати нотўғри тақсимланган, ўзида шакар ва тузни ҳам кўп сақлайди. Бундан ташқари моддалар алмашинувини секинлаштирадиган ва организмда кераксиз чиқиндилар тўпланишига сабаб бўладиган қўшимчалар, консервантлар сақлайди.
2 қоида: озиш учун ейиш керак! Чеклаш билан моддалар алмашинуви издан чиқиши мумкин. (Чексиз, бетартиб ейиш керак дегани эмас, узоқ вақт ва ҳар куни оч қолиш мумкин эмаслиги айтилмоқда) Организмни доимий равишда энергия ва фойдали махсулотлар билан таъминлаш керак.
Лекин, суткалик қабул қилинадиган калорияни 1500—1800 дан оширмаслик керак, лекин бу ўлчовни, мехнатнининг оғир-енгиллигига, ҳаёт тарзининг активлигига қараб индивидуал ҳисобланади.

1 принцип: тўйимли нонушта.
Диетологлар бир овоздан тўлақонли нонушта қилиш ортиқча тана вазни йиғилишига тўсқинлик қилади дейдилар. Тушликкача ейилган озуқа яхши энергия беради ва тўлиқ парчаланади. Нонушта оқсил, фойдали ёғлар ва клечаткага бой углеводли таркибга эга бўлсин!
2 принцип: вақт режимига амал қилинг. Кунда 3 маҳал таомланиш бу идеал ҳисобланади. Яъни, нонушта, тушлик ва енгил кечки овқат(салвтлар!!!). Имкон қадар ҳеч бирини ўтказиб юборманг!
3 принцип: клетчаткага бой махсулотлар истеъмолини кўпайтиринг. Янги, барра сабзавотлар, дон махсулотлари (глютенсиз, паст сортдаги нон), яшил кўкатлар, ловия-мош, карам, брокколи, исмалоқ ўзида кўп миқдорда ўсимлик толалари сақлайди. Булар овқат-ҳазм қилиш тизими моторикасини яхшилайди, вазнни назорат қилишга ёрдам беради.
4 принцип: мураккаб углеводлардан воз кечманг. Оддий углеводлардан воз кечган яхши. Лекин мураккаб углеводлар — гликемик индекси (ГИ) паст махсудотларни истеъмол қилиш керак.
5 принцип: ёғлар бизнинг дўстимиз! Ўсимлик мойида фойдали моддалар, ёғда эрувчи витаминлар (А, Е, D), тўйинмаган ёғ кислоталари, фосфолипидлар мавжуд. Фақат меъёрни 80–90 г дан (шундан хайвон ёғи 25-30%) ошириш керак эмас.
6 принцип: оқсиллар—организм асоси! Ҳар таомланганда 70–100 г гўшт, балиқ, тухум, сут махсулотлари, дуккаклилар истеъмол қилиш керак. Биринчидан тўқлик хиссини пайдо қилиб, иштаҳани бошқаришга ёрдамлашса, иккинчидан қондаги қанд ва инсулин миқдорини назорат қилади. Оқсил мушаклар учун, умуман ҳужайралар янгиланиши учун қурилиш материали ҳисобланади.
7 принцип: сув қанча хоҳласангиз шунча ичинг. Бир кунда камида 2 л сув ичиш организмдан ортиқча ва захарли токсинларни чиқиб кетишига ёрдам беради. Меъёрда ҳар бир килограм тана вазнига кунига 30-40мл сув тўғри келади.
Самимият ила Др Хабиба 🧕🏻

@soglomturmush_tarzi
Ёғлар (липид) — триглицеридлар ва ёғ кислоталаридан иборат.

Ёғ кислоталари 2 гуруҳга:
1. Тўйинган (хайвон ёғлари)
2. Тўйинмаган (ўсимлик мойлари) бўлинади.

Ёғлар организмда қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
1. Асосий энергия манбаи вазифаси. 1 г ёғ парчаланганда 9 ккал энергия хосил бўлади.
2. Захира вазифаси. 1 г ёғдан 2 г сув ҳосил бўлади.
3. Иссиқлик изоляцияси (теплоизоляция) вазифаси. Тери ости ёғ тўқимаси танадаги иссиқликни сақлаб туради.
4. Структура вазифаси. Ҳужайра мембранасини асосан фосфолипидлар, мембрана ўтказувчанлигини холестеринлар ташкил қилади.
5. Бошқарув вазифаси.
• Витаминлар (А, D, E, K)
• Гормонлар (стероидлар, эйконазоидлар, простагландинлар ва бошқ.)
• Кофакторлик ва сигнал молекулалари.
6. Химоя вазифаси. Аъзоларга тушган зарбаларни кучини камайтириб беради ва бошқа кўплаб вазифалари бор.

@soglomturmush_tarzi
Организмнинг кунлик ёғларга эхтиёжи ўртача 90 грамм, шундан 30 грамми хайвон ёғи бўлиши керак.

Холестерини кўп махсулотларни камайтириб, фосфолипидга бой махсулотлар истеъмолини кўпайтириш керак!

Холестерин — атеросклерозга сабаб бўлади.
Фосфолипидлар — холестеринни қон томир деворига чўкишини, атеросклероз ривожланишини, жигарни ёғ босишини олдини олади.

Расмдаги рўйхатдан фосфолипидларга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг!

@soglomturmush_tarzi
Лептин ва шакар 

Лептин — бу иштаҳани пасайтирувчи, ёғ тўқималаридан чиқариладиган гормон. 

Ушбу гормоннинг ортиқча миқдори рецепторларнинг унга нисбатан сезгирлигини пасайтиради ва натижада доимий очлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келади. 

Шакар истеъмолига жавобан организмда инсулин даражаси кўтарилади ва доимий гиперинсулинемия қон плазмасида лептин контцентрациясининг ошишига олиб келади. 

Уч кун давомида углеводларни ортиқча истеъмол қилиш тўйинганлик гормонини 28% га оширади. Бундан ташқари, шакар ва айниқса фруктоза лептин сезгирлигини сусайтириши ва вазн ортишига олиб келиши мумкин. 

Мана нима учун шакарни, умуман ширинликларни камайтириш керак деймиз!
"ҲА, БИЗ УНИНГ БАРМОҚ УЧЛАРИНИ ҲАМ АСЛ ҲОЛИГА КЕЛТИРИШГА ҚОДИРМИЗ» (Қиёмат, 4).

Телефонимдан эҳтиётсизлик сабаб ўчириб юборилган баъзи нарсаларни тиклаш зарур бўлиб қолди. Анча вақт уриниб, ниҳоят, ўчган маълумотларни тиклайдиган программани топдик. Керакли маълумот қўлга киритилиб, хурсанд бўлсамда, иккинчи томондан даҳшатга туша бошладим. Бир хил нарсани ўйлаган бўлсак керак, анча вақт жим бўлиб қолдим.
Бу дастур шу қадар мукаммал ишланган ва ҳимояланган эдики, кўриб ёқа ушлайсиз. Ундан бирор нарсани скриншот қилиб бўлмас, қайтадан қурилма хотирасига жойлаш учун эса, 11 $ дан тўлов қилиш шарт экан. Асл хотираси 60 гб бўлган телефон, ҳозир кўз ўнгимда 150 гб лик сиғимдаги видео, сурат ва бошқа нарсаларни кўтсатиб турибди. Мендан олдин ишлатган кишининг бу қурилма орқали кўрган нарсалари, қилган ишларидан тортиб, мани йўқотиб қўйган ёзишмамгача, кафтдек намоён эди...
... Наҳотки шундан кейин ҳам, оддий бир бандасига мана шундай мукаммал бир лойиҳа учун илҳом берган Зот, қиёмат куни бизнинг бармоқ учларимизгача тиклаши-ю, барча амалларимизни кўз олдимизга ёйиб қўйишига иймон келтирмаслик мумкин?
Бандасининг фаҳми ила биз ўчириб, йўқотдим, деб ўйлаган жиноятлар шу қадар тўлиқ тикланар экан, Роббисининг Қудрати ила наҳот қалблардан ҳам ўтган фитналар, аъзолар қилган гуноҳлар охиратда юзимизга солинишига энди ҳам шубҳа қиламизми?...
Эй Роббимиз, саҳифалар шоён бўлажак, ҳақдорларга ҳақлари олиб берилажак, маккорларкнинг макрлари иш бермай қўяжак, ёлғонлар, гуноҳлар, зулмлар ҳисоб этилажак Кунда юзи қаролар сафида қилиб қуймагайсан...

Мақола ёзмай қўймаганимга қарамай каналимда қолган ҳар бир канал кузатувчиларимга раҳмат .Дуола
ринингизга эҳтиёжим бор 🤲🏻🥰 Аллоҳ ишларимизни ҳайрли ва барокатли ва осон қилсин. Инша Аллоҳ тез кунларда каналда янги мақолалар ҳавола этаман 😊

@soglomturmush_tarzi
Ассалому алайкум менинг қадрдон кузатувчиларим каналимда хеч қачон маҳсулотларни реклама қилмайман, аммо ўзимга ёққан маҳсулотни сизларга ҳам илинганлигим сабабли тавсиям бор!!!
Ишлаб чиқарувчиларнинг бошлаган ишларига ҳайру барокат беришини Аллоҳдан сўраб , истеьмол қилиб кўришингизни тавсия қиламан 😊😊😊
НУТРИБАР МИКС
( экологик маҳсулот) нинг афзалликлари!

1. Инсон организмига кунлик керак бўладиган микроэлемент ва минераллар балансини табиий маҳсулотлар билан тўлдирилади.
2. Организм иммун тизимини қўллаб-кувватлайди.
3. Камқонликка қарши самарали ёрдам беради.
4. Ошқозон ичак тизимини мустаҳкамлайди.
5. Ширинликка бўлган эҳтиёж табиий - фойдали -ШАКАРСИЗ!!!таркиб билан қондирилади.
6. Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун кичик тамаддилар учун қулай махсулот
7.Мутлақо қарши кўрсатма йўқ!
Ўсимлик оқсили ва мураккаб углевод ва фойдали ёғлардан таркиб топган, кимёвий қўшимчаларсиз, шакарсиз 100% табиий маҳсулот!

Яқинларингизга энг шифобахш неъматларни раво кўришингизни тавсия қиламан!
Мурожаат учун телефон :+998911320010 +998900107030
💥25 ТА ЭНГ ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР...

🌱1 - Бош оғриғи пайтида бурнингизни ўнг тешигини бармоғингиз билан беркитинг. Чап томони билан 5 дақиқа нафас олинг. Бош оғриқ тўхтаганини биласиз.

🌱2 - Тинчлантирувчи дориларни кўп истемол қилиш аёлларни бора-бора эшитиш қобилятини пайсатиради. Ҳомила мустаҳкамлигига футур етказади. Тушириб юбориш эҳтимоли катта.

🌱3 - Наҳорда бир финжон лимон чойни оз-оздан хўплаб, углеводи оз бирон емак билан истеъмол қилиниши қоринда газ йиғилишига қарши самарали воситадир

🌱4 - Ҳамкасбларга табассум билан муомала қилишингиз, қалбингиздаги самимиятни билдириб, бошқалардан ажралиб туришингизга сабаб бўлади. Овозингизни кўтариб кулишингиз эса, виқорингизни кетказади.

🌱5 - Уйқудан уйгонгандаёқ 1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал қўшиб ичиш, танани тетиклатиб, қон айланишини яхшилаб, эрталабки лохасликдан халос этади.

🌱6 - Ҳеч кимдан қилган ишингиз учун "Раҳмат" кутманг. Ўзингиз кутмаган ҳолда "Раҳмат"ни эшитиш мароқлироқ.

🌱7 - Ёғи оз ё ёғсиз кефир калцийга бой. Ортиқча вазнни камайтиради.

🌱8 - Зайтун ёғини илитиб бармоқ учи билан юзга суриш, терини юмшатиб, ажнларни кетказиб, тиниқ қилади.

🌱9 - 1та тухумнинг оқи, 1 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сутни аралаштиринг, юзингизга суриб 15 дақиқадан сўнг ювинг.

🌱10 - Бирор қийинчилик келса 3 нарсани эсланг: у вақтинча, тақдирда битилган, сабр қилсангиз ажри бор.

🌱11 - Атиргул сувини оддий ичимлик сувига қўшиб ичсангиз жисмингиздаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади.

🌱12 -Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи тер ҳидига қарши курашади.

🌱13 - Қорнингизни ичингизга қаттиқ тортиб вакуум ҳосил қилиб машқ қилсангиз, ички ёғларни эритиб, қорин мушакларингизни мустаҳкамлайди.

🌱14 - Лимоннинг пўсти қора доғларни кетказади. Оқартиради. Ёғли тери учун фойдали. Доимий тишларга суриб юрсангиз сариғини кетказади.

🌱15 - Апельсинни еганингиздан кейин пўстлоғини ташлашга шошилманг. Юз ва қўлларингизга сурсангиз, шўралашини кетказиб, намлантиради.

🌱16 - 2 ош қошиқ қуруқ сут билан 2 ош қошиқ атиргул суви бн аралаштириб юзингизга суринг. 20 дақиқадан сўнг ювинг. Ўзгача ҳусн бағишлайди.

🌱17 - Кўп сув ичинг. Овқат билан аралаштирманг. Танани қуруқлигини кетказади. Юзингизни тиниқ, терингизни текис қилади.

🌱18 - Вазелин ва асал аралашмаси ҳафтада 3 марта илиқ сув бн ювилган лабларга сурилса шўралашининг олдини олади.

🌱19 - Идишларингиз яхши тозаланиши учун сувга озгина уксус қўшиб юборинг.

🌱20 - Ҳаддан ташқари иссиқ сув билан ювиниш терини осилтиради. Совуқ сув аксинча, терини таранглаштирида. Қон айланишини яхшилайди.

🌱21 - Анор дарахтига ўхшанг. Яшиллиги ҳам, гули ҳам, меваси ҳам ажойиб.

🌱22 - Ўз сирларингизни бировга ошкор қилганингиздан кейин у тарқалиб кетса, унданмас ўзингиздан хафа бўлинг.

🌱23 - Сизни ўзгалар ёмонласа хафа бўлманг. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Ўзим қилмаган, уни қилишда чарчамаган, риё қилмаган савобларга марҳабо", деган эканлар.

🌱24 - Онангизга хизматкор, дўст бўлинг. Улар дунёдаги аёлларнинг энг гўзалидирлар. Сизни хатто аёлингиз, болаларингиздан ҳам кўп яхши кўрадилар. Сиздан ғазабланишлари бошқаларникига ўхшаб уч олиш учун эмас, сиздан хавотир олганлари учундир

🌱25 - Ҳақиқат сизга зарба бермаслиги учун ўзингизни ўзгалар қалбида олий ўринга қўйманг. Уларни сиз учун қурбон бўлишларини кутманг.

@soglomturmush_tarzi