Соғлом ҳаёт
42.4K subscribers
4.25K photos
535 videos
5.92K links
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Download Telegram
📍Хурмо истеъмоли кишини тетик қилади

✔️Кеч куз ва эрта қиш ушбу мева истеъмоли учун энг яхши вақт.

Фойдали хусусиятлари:

Кўриш қобилиятини яхшилайди
Хурмо кўзни дегенератив ўзгаришлардан ҳимоя қилади.

Шишни кетказади
Енгил диуретик таъсири туфайли тузлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Иммунитетни мустаҳкамлайди
С витамини туфайли фойдали таъсирга эга.

☑️ Кунига 2-3 дона хурмо меваси истеъмол қилиш меъёр саналади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🗓 1 декабр — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабр Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. .

‼️ Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти.

ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.

🔬 Шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра, юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 83 фоизи даволашнинг дунёда тан олинган усули — антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Қабзиятнинг олдини олиш бўйича тавсиялар

Бу нозик муаммо ҳам катталарда, ҳам болаларда пайдо бўлиши мумкин ва ошқозон-ичак трактининг бузилганини кўрсатади.

✔️Қабзият белгиларига қуйидагилар киради:
🔺 Жуда зич ва қуруқ нажас,
🔺 Тўлиқ бўшанмаслик ҳисси,
🔺 Ҳожатхонада тез-тез ва ортиқча зўриқиш.

⭕️ Ҳар бир инсон вақти-вақти билан ич қотишини бошдан кечириши мумкин. Бунинг сабаби мувозанатсиз овқатланиш ва стресс бўлиши мумкин.

Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилинг:

Кунига 2 литргача тоза сув ичинг,
  Рационингизга толага бой озиқ-овқатларни киритинг - сабзавотлар, мевалар, дон маҳсулотлари.
Жисмоний фаолият билан шуғулланиш.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🫁 Ўпкани тозалашнинг оддий усуллари

➣ Жисмоний фаоллик билан шуғулланинг: югуриш, велосипед ҳайдаш, сузиш, қон айланишини яхшилаш ҳам ўпкаларни тозалашга ёрдам беради.
➣ Нафас олиш машқларини бажаринг.
➣ Кўп сув ичинг: Сув токсинларни олиб ташлашга ва ўпкаларни тозалашга ёрдам беради
➣ Чекиш, спиртли ичимликлар ва зарарли моддалардан сақланинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Тадқиқот

📍Яшаш ҳудуди ва саратон ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик аниқланди


Дюк тиббиёт мактаби (АҚШ) олимлари кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи яшаш жойингизга боғлиқ деган хулосага келишди. “New Известия” нашри америкалик мутахассисларнинг тадқиқоти ҳақида хабар берди.

✔️ Вазиятни таҳлил қилиш учун олимлар шаҳар ва қишлоқ жойларидаги ифлосланиш даражаси, касалланиш даражаси, кўпайиш кўрсаткичлари, ўлим ёки омон қолиш даражасини ҳисобга оладиган атроф-муҳит сифати индексидан фойдаланишди.

🔻Маълум бўлишича, ҳар 100 минг аҳолига ўртача саратон касаллиги шаҳар-туманларида юқори бўлган. Олимлар атроф-муҳит сифати ёмон бўлган ҳудудларда кўкрак бези саратонининг умумий ва маҳаллий ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда юқорироқ деган хулосага келишди.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Сийдик тута олмасликни шивит уруғи даволайди

💢 Халқ табобатида шивит уруғидан сийдик тута олмасликни даволашда фойдаланишади.

✔️ 1 чой қошиқ шивит уруғи 1 стакан қайноқ сувда дамланади. Бу дамлама илиқ ҳолда ичиб юборилади.

🔻 Муолажа ҳар куни 1 маҳал такрорлаб турилади.
Давомийлиги бир ҳафта.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Қоматни текисловчи елка машқи

➣ Орқа мушакларингизни бўшаштиради
➣ Бўйин ва умуртқа поғонасидаги оғриқларни енгиллаштиради
➣ Қўлтиқ, орқа ва қўллардаги ёғ бурмаларини кетказади
➣ Елка эгрилигини бартараф қилади.

🔻 Бу машқни кунига 15-20 марта такрорлаб туриш керак.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Турп уруғи доғларни кетказади

✔️ Қўл ва юздаги доғлар турли сабабларга кўра пайдо бўлади. Уларни табиий усулда даволаш мумкин.

🔻Бунинг учун турпнинг уруғи ун ҳолига келгунча янчилади. Унга ун қўшиб хамир тайёрланади ва тананинг доғли жойларига суртиб қўйилади.

☑️ Муолажа ҳафтада 2 бор такрорлаб турилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Чекиш - кечаси кўп терлашга сабаб бўлади

🚬 Сиз эрталаб нам каравотда уйғонасизми? Эрталабги кўнгил айниши безовта қиладими? Барчасини айбдори - ётишдан олдин сигарет чекишдир.

🚬 Сигаретда жуда кўп никотин мавжуд бўлиб, у тер безларини рағбатлантиради. Узоқ вақт давомида фаол чекувчи одамларда бу таъсир кечаси кўпроқ намоён бўлади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
💊 Дори-дармон қабул қилиш бўйича муҳим тавсиялар

☑️Дори-дармон воситалари ўрнига имкон қадар доривор гиёҳлардан тайёрланган дамламалар ичиб туриш керак;

☑️ Ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан аввал кўрсатмадаги дори номига ва яроқлилик муддатига эътибор беринг;

☑️ Агар бир вақтда икки хил дори воситасини ичишга тўғри келиб қолса, улар оралиғидаги вақт 15-20 дақиқадан кам бўлмаслиги керак;

☑️ Дори воситаларини 1 стакандан кам бўлмаган миқдордаги сув билан ичиш керак;

☑️ Энг муҳими, ҳар бир дорини шифокор назорати остида қабул қилиш керак.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Кўричакни қандай аниқлаш мумкин?

Биринчи ва энг муҳим симптом қориндаги кучли оғриқдир.
Бундан ташқари, у бир жойда турмайди ва доимо ҳаракатда.
Қориннинг юқори қисмида бошланиб, кейин ўнг ёки чап томонда силжиши мумкин.

✔️Баъзида оғриқ орқа ва қовурғаларга тарқалади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Қазғоқнинг оддий даволари
 
🔻Уй шароитида қазғоқдан халос бўлишнинг бир-нечта самарали усули мавжуд.

🔘 3 чойқошиқ майдаланган лавр япроғи 1 стакан қайноқ сувда дамланади. Идишнинг оғзи ёпилиб, бир соат давомида тиндириб қўйилади. Тайёр дамлама музлаткичда сақланади. Ҳар гал сочларни ювиб бўлгач, шу дамламадан кераклигича олинади ва тана ҳароратига келгунга қадар иситилади. Бош терисига суртилади. Дамлама суртилгач, бошни ювиш талаб этилмайди.

🔘 Тенг миқдорда (1:1) олма сиркаси ва сув аралаштирилади. Уни иситиб, бош терисига суртилади. Бошни иссиқ қилиб ўраб қўйилади. 20 дақиқадан сўнг ювилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Кўз остидаги шишни бартараф этиш мумкин

🌱 Бизга петрушка керак бўлади, ундан қайнатма тайёрлаймиз.

Тайёрланиши:

🍵 Бир ҳовуч петрушка олиб, идишга 0,5 литр сув қуйинг.

Паст оловда 15 дақиқа қайнатинг, сўнгра сузиб олинг.

☑️ Пахта тампонни илиқ дамламага ботириб, 5 дақиқа давомида кўз қовоқларига суртинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📱Телефонни тез-тез тозалаш керак

☎️ Биз ҳар куни тегадиган энг бактерияли буюм - бу мобил телефонимиз. Ўн йил аввал олимлар смартфон юзасида ҳожатхона ўриндиқларига қараганда 10 баробар кўп бактерия борлигини ҳисоблаб чиқишган.

✔️ Жамоат жойларида, жамоат транспортига ҳар сафар чиққанингиздан кейин телефонни тозалашни унутманг. Намли салфеткалар ва антисептик воситалар фойдаланиш энг яхши ечимдир.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Чойхўрлар учун муҳим тавсиялар

🫖 Кўк чойни мунтазам истеъмол қиладиган инсонлар буйрак касалликлари, бош оғриғи, юрак қон-томир касалликларидан камдан-кам шикоят қилади.
🫖 Чойни қайноқ ҳолда ичишдан сақланинг. Чунки жуда қайноқ ҳолда ичилган чой иссиқлиги туфайли ички органларга шикаст етказади.
🫖Асло овқат маҳал чой ичманг. Чойни овқатдан кейин 30-60 минут ўткач ичинг.
🫖 Бу вақт давомида овқат таркибидаги организм учун керакли бўлган моддалар ўзлаштириб бўлинади.
🫖 Совуқ чой ҳам ичманг. Чунки совуқ чой организмни бўшаштиради.
🫖 Ухлашдан олдин аччиқ чой ичилса, уйқусизлик келиб чиқади.
🫖 Дорини ҳеч қачон чой билан қабул қилманг. Чой таркибидаги кофеин ва танин моддалари дори таркибидаги шифобахш моддаларни парчалаб юборади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Бу_факт

🍊Апельсин шарбатини мунтазам истеъмол қилиш остеопороз ривожланиш эҳтимолини камайтиради ва семиришнинг олдини олади

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Қон босимига қарши дориларни қачон қабул қилиш керак?

⭕️ Агар қон босимингиз мунтазам равишда 160/90 ёки ундан юқори бўлса, албатта, дори қабул қилиш лозим.

☑️ Босим 140-160/90 бўлса, сизда органларнинг шикастланиши мавжуд. Яъни, қон томирлари, юрак хуружлари бўлган, буйраклар ва кўзнинг тўр пардаси шикастланган.

Агар босим доимий равишда ошиб турса, турмуш тарзини ўзгартириш, ортиқча вазнни йўқотиш ва жисмоний машқлар билан шуғулланиш зарур. Агар қон босими 6 ой ичида пасаймаса, жиддий тиббий кўрик талаб этилади.

📌 Эслатма: Қон босимига қарши барча дори-дармонлар шифокор томонидан тавсия этилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Эрталабки нонуштанинг афзалликлари

▫️ Мия учун
Маълумотни яхшироқ концентрациялаш ва ёдлаш учун зарур.

▫️ Иммунитет учун
Сиз камроқ стрессга дуч келасиз ва кучли иммунитетга эга бўласиз

▫️ Самарадорлик учун
Самарадорликни 30 фоизга оширадиган энергия захираси яратилади.

▫️ Танани фаоллаштириш учун
Қанчалик эрта нонушта қилсангиз, танангиз шунчалик тез уйғонади ва ишлай бошлайди.

▫️ Очликни назорат қилиш учун
Нонушта учун тухум бўлса, кун давомида камроқ овқатланасиз. Агар нонушта учун гречка ва жўхори унидан тайёрланган бўтқа истеъмол қилсангиз, ёғли овқатларга камроқ эҳтиёж сезасиз

▫️ Гўзаллик учун
Нонушта танани уйғотади ва уни ёғларни парчалашни бошлашга мажбур қилади.

▫️ Машғулот учун
Эрталабки машқлар ёки югуришдан сўнг, танангиз ўзи сарфланган калорияларни тўлдириш учун мазали нонуштадан бош тортмайди.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Юрак учун фойдали ичимликлар

🔻Сув
Агар у етарли бўлмаса, қон қуюқлаша бошлайди ва юрак тез ишлайди, бу унинг зўриқишига олиб келади.

🔻Кўк чой
Унинг таркибидаги антиоксидантлар юрак учун жуда фойдали, улар юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини олдини олади. Шунингдек, холестерин даражасини пасайтиради ва қон тиқинларининг шаклланишига тўсқинлик қилади. Кунига уч стакангача кўк чой ичиш фойдалидир.

🔻Қизил вино
Қонда холестерин даражасини пасайтирадиган ва қон тиқинларини шаклланишига тўсқинлик қилувчи моддаларни ўз ичига олади, яхши холестерин даражасини ошириши мумкин.

🔻Анор шарбати
Унинг таркибида полифеноллар, табиий фаол антиоксидантлар мавжуд. Анор шарбатини мунтазам ва вақти-вақти билан ичиш яхшидир.

🔻 Қаҳва
Бир нечта тадқиқотларга кўра, қаҳва ичиш юрак хуружи ва инсульт хавфини 20-40 фоизга камайтиради. Шифокорлар кунига 2 стакандан кўп бўлмаган табиий қаҳва ичишни тавсия қиладилар.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Янги уйларни қидиряпсизми?

2023 - 2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати

👉
Уйларни кўриш

Реклама