Соғлом ҳаёт
42.3K subscribers
4.25K photos
535 videos
5.92K links
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Download Telegram
Чўмилгандан кейин қулоқ битиб қолса, нима қилиш керак?

🛀Чўмилгандан кейин қулоқ битиб қолса, қулоққа кирган сув ўз-ўзидан чиқиб кетади ёки вақт ўтиши билан ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.

👂Қулоққа пахта қўйиш, сочиқ қўйилган ёстиққа ёнламачасига бироз вақт ётиш усуллари сувни тезда чиқиб кетишида самарали ёрдам беради.

💧Қулоққа сув кириб кетиши жиддий ҳолатмас, аммо қулоққа кирган сувда инфекциялар ривожланиши мумкин. Шунинг учун, агар бир неча кундан кейин ҳиссиёт йўқолмаса ёки уларга оғриқ қўшилса, шифокорга мурожаат қилинг.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Нима сабабдан кўзни юмиб аксирамиз?

📌Аксираётган пайтда кўплаб мушаклар, кўкрак қафаси, диафрагма, овоз пайлари ва томоқ мушаклари кучли босимга дуч келади.

👁Бунда кўз юмилиши уларни зарарланишидан ҳимоя қилади. Ҳансираш оқибатида бурун йўлларидан чиқадиган ҳаво ва зарраларнинг тезлиги соатига 150 кмдан ошади. Кўзларнинг ёпилиши миянинг махсус соҳаси томонидан бошқарилади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🍫Шоколад ҳиди позитив кайфият беради.

🔖
#қизиқарлифакт

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🧠Инсоннинг билим даражаси қанчалик юқори бўлса, у ўзини шунчалик бахтли ҳис қилади.

🔖
#қизиқарлифакт

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиш тозаловчи ип ҳақида эшитганмисиз?

Мунтазам равишда тиш ипидан фойдаланиш милк касалликлари ҳосил бўлиши, оғиздан бадбўй ҳид келишини олдини олади.

Тиш ипидан қандай фойдаланиш керак?

🦷30-45 см тиш ипини олиб, бармоқлар орасидан бир неча қават қилиб ўтказинг. Кейин тишларингиз орасидаги ипни иложи борича чуқурроқ ўтказинг. Милкка зарар етказмасликка ҳаракат қилинг. Ипни тишлар орасидан 8-10 мартадан ўтказинг.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Эснашнинг зарарли жиҳатлари борми?

🥱Турли назарияларга кўра, эснаш танани кислород билан таъминлайди ва шу орқали нафас олишга ёрдам беради. Нима учун одамлар эснашади, деган саволга илмий асосланган жавоб берилмаган.

🤰Маълумки, эмбрионлар кўпинча онанинг қорнида бўлганида эснайди: бу уларнинг ўпка имкониятларини кенгайтиришга ва артикуляцияни ривожлантиришга ёрдам беради.

Ундан ташқари, эснаш антидепрессантга ўхшаш таъсирга эга ва озроқ бўшаштиришга хизмат қилади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣Ўзимизнинг овозимиз ва уни бошқалар қандай эшитиши ўртасида фарқ борлиги кўпчиликка маълум. Бундай фарқ пайдо бўлиши сабаби шундаки, биз ўз овозимизни сув ва ҳаво призмаси орқали эшитамиз.

🔖#қизиқарлифакт

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🦠Катта эҳтимоллик билан коронавирус одамга кўршапалаклардан ўтган

📌Бундай фикрни ЖССТ мутахассиси Питер Дасзак The New York Times нашрига берган интервьюсида билдирди

👨‍⚕️ЖССТ мутахассислари ва хитойлик тадқиқотчиларнинг биргаликдаги муҳокамаси давомида коронавируснинг одамга ёввойи ҳайвонлардан оралиқ тур орқали юққани версияси энг кўп қўллаб-қувватлов олган.

🔹ЖССТ экспертлари Хитойга ташриф вақтида баъзи беморларнинг шахсий ишларини ўрганиб чиқиш учун беришни сўрашган, бироқ рад жавоби олишган, чунки Хитойда “беморларнинг тиббий маълумотлари ўта махфий маълумот” ҳисобланади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Тухум сариғи зарарлими?

🍳Тухум сариғида жуда кўп холестерин борлиги ҳақиқат. Битта тухумда 20 г сариқлик (300 мг холестерин) бор. Юрак-қон томир касалликлари хавфи ортган одамлар кунига 200 мг гача холестерин истеъмол қилишлари керак.

🥚Тухум сариғида тўйинган ёғлар юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши, ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин.

🍳Тухум сариғининг фойдали жиҳатлари ҳам бор. Унинг таркибида аскорбин кислотадан ташқари барча витаминлар мавжуд. Ундан ташқари, тухум сариғида холин (B4 витамини) бўлиб, у мия фаолиятига ижобий таъсир қилади. Демак, ушбу маҳсулотни меъёрида истеъмол қилиш керак.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🍋Лимон ҳиди иш жараёнида хато қилиш эҳтимолини 54 фоизга камайтиради.

🔖
#қизиқарлифакт

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Ҳуснбузарга қўл теккизилса, сиқилса ўрнида доғлар қолади

Дерматолог-косметолог Саида Исамуҳаммедова:

👩🏻‍🦰Кўпчиликнинг юзига ҳуснбузар тошганда қўл билан кўп теккизилиб, ҳуснбузар сиқилганда ва қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида доғлар қолиб кетади.

☝️Бундай вазиятда юзга умуман тегиш мумкин эмас. Aкс ҳолда қарийб 100 фоиз бемор юзида доғ қолади. Aйниқса буғдойранг териларда доғ қолиш фоизи катта бўлади.

🔸Доғ қолмаслиги учун босқичма-босқич даволаш фойда беради. Шунингдек, ҳуснбузарни сиқиш бунданда оғир асоратларга ҳам олиб келиши мумкин.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📌Мураккаб жарроҳликлар ўтказиш бўйича Марказий Осиёда ягона бўлган болалар тиббиёт маркази очилди

🔹Ўтган йили Тошкент шаҳрида очилган Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1500дан зиёд мураккаб амалиётни бажариш имконияти яратилган. Бу шифохона онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

🔸Бугунги кунда 12 мингдан зиёд фуқаролар оққон ва оғир ирсий гематологик касалликдан азият чекмоқда. Шу боис жорий йилда онко-гематология соҳаси ҳамда даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича мураккаб диагностика ва тиббий амалиётлар учун бюджетдан 250 миллиард сўм ажратилди.

🔹Болалар тиббиёт марказида йирик бўғимларни эндопротезлаш, қорин парда орти гигант ўсмаларини олиб ташлаш, ён аъзоларга ўсган ўсмаларда симультант, ўсмаларни лапароскопик олиб ташлаш амалиётлари, буйрак резекциялари, умуртқа поғонаси ўсмаларида реконструктив амалиётлар, суяк аутопластик амалиётларини киритиш мумкин.

Бундай амалиётлар Марказий Осиёда фақатгина мамлакатимизда бажарилади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🦠ССВ: Ижтимоий тармоқда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев:

📌Негадир сўнгги пайтларда мана шундай мазмундаги хабарлар кўпайиб қолди. Қизиғи, биз коронавирусга қарши махсус очилган ёки мослаштирилган 159та марказдан фақат 12таси қолгани, Самарқанд ва Навоий каби вилоятларда бундай комплекслар тўлиқ ёпилгани ҳақида эълон қилаётган пайтимизда ҳақиқатга зид хабарлар тарқатиляпти.

🔸Республикамиздаги пандемия билан боғлиқ вазият барқарор, касалликка чалиниш ҳолатлари кун сайин камайиб бормоқда, шифохоналар ёпилмоқда ёки консервация қилинмоқда.

🔹Хусусан, Зангиотадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг «А» блоги тўлиғича консервация қилинди (яъни зарур ҳолатда тезкор ишлашга шай ҳолатда ёпилди).

🔸Умумий ҳисобда 700 нафарга яқин киши даволанаётган бу комплексдаги аксарият беморларда ПЗР тестлар натижасида коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган. Кўпчилик коронавирусга шубҳа билан бориб, бошқа мавсумий касалликлардан даволаняпти.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🧪Хитой вакцинасини қабул қилганларнинг 5 нафарида ножўя таъсирлар кузатилди

💉Хитой вакцинасини қабул қилганларнинг фақатгина 5 нафарида (0,3 фоиз) қуйидаги ножўя таъсирлар аниқланди:

😥аллергик реакция;
🥵тана ҳароратининг кўтарилиши;
🤕бош оғриғи.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🤧Касаллик аломатлар билан кечса, иммунитет тизимининг ишлаётганлигидан дарак беради.

🧬Аломатлар иммунитет ҳужайралари патоген микроорганизмлар билан ўзаро алоқага киришганда содир бўлади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
🔥Олов атрофида ўтириш тамаки чекишдан кўра кўпроқ зарар келтиради.

🔖
#қизиқарлифакт

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Нима учун баъзи одамлар шўр озиқ-овқатларни яхши кўришади?

👂Кимдир мутлақ эшитиш қобилиятига эга бўлса, бошқаларнинг эса таъм рецепторлари шунақа. Бундай тоифадагилар супер-дегустаторлар деб аталади. Уларнинг тил соҳасида рецепторлари бошқаларникига қараганда зичроқ жойлашган бўлади.

🍝Мутлақ таъм эгалари аччиқ маҳсулот ва ичимликларга салбий муносабатда бўлишади: брокколи, қора шоколад, пиво ва бошқалар. Аммо улар шўр маҳсулотларни яхши кўришади (масалан, чипс, тузланган бодринг).

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Чекишни ташлаганингиздан сўнг, организмингизда қандай ўзгаришлар бўлади?

🔻20 дақиқадан кейин юрак фаолияти нормаллашади;

🔸12 соатдан кейин қондаги углерод оксиди миқдори меъёрга келади;

▪️2 ҳафтадан кейин юрак ҳуружи хавфи камаяди ва ўпка фаолияти яхшиланади;

🔺1 йилдан кейин тамакига эҳтиёж бутунлай йўқолади, тери ранги ўз ҳолатига келади;

🔹5 йилдан кейин инсулт хавфи пасаяди;

▪️10 йилдан кейин саратон касалликларига чалиниш хавфи камаяди.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
⚡️Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди

📌Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилди.

🧪Қайд этилишича, вакцина учинчи босқич синовларидан кейин маъқулланган. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💉Ўзбекистонда эмлаш бошлангач,1 кунда 1 пунктда 70 киши вакцина олади - штаб

🧪Нурмат Отабековнинг хабар қилишича, эмлаш феврал охири мартнинг бошларига бошлаш режалаштирилган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг