СОҒЛОМ ФАРҒОНА
27.7K subscribers
5.67K photos
1.22K videos
33 files
2.16K links
Инсон саломатлиги барча нарсадан устун

Ҳамкорлик учун: ☎️ +998 (91) 108 31 02
📩 @zhingo78

Инста: instagram.com/soglomfargona
Ютуб: youtube.com/@dominantuz
Download Telegram
​​Янги марказда тиббий ёрдам сифати ва қамрови ошади

Президент Шавкат Мирзиёев яқинда ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида жорий йилда ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган 5 мингдан ортиқ бемор илк бор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиниши, бунинг учун бюджетдан 140 миллиард сўм ажратилишини таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбари бугун шу йўналишдаги янги мажмуа – Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказидаги қурилиш ишлари билан танишди.

Юртимиздаги табиий шароит буйрак касалликларини келтириб чиқариш омилларидан бири. Масалан, ўтган йили сурункали буйрак касаллиги билан 118 мингдан зиёд бемор диспансер кузатувида бўлган. Уларнинг 23 минг нафарида сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, 5 мингдан зиёди гемодиализга муҳтожлик сезган. Бу каби муаммолар даволашнинг замонавий инфратузилмасини ташкил этиш заруратини қўяётган эди.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида қурилаётган тиббиёт маркази шу борадаги ишлардан биридир. Бу жой илгари Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси эди. Унинг эскирган биносида гемодиализ олиш учун ўринлар сони эҳтиёждан бир неча баравар кам, аҳолига сифатли нефрология ёрдами кўрсатиш имконияти анча чекланган эди.

Президентимизнинг 2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур шифохона негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Бугунги кунда бу ерда иккита янги даволаш корпуси барпо этилмоқда. Жорий йилда 3-4-корпуслар фойдаланишга топширилади. Келаси йили мавжуд бинолар таъмирланади.

Шавкат Мирзиёев қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

— Юртимизда нефрология ривожланмаган. Айниқса, ҳудудларда клиникалар ҳам, мутахассислар ҳам етишмайди. Кўпчилик беморлар шифохонага касалликнинг охирги босқичида келяпти. Шунинг учун, аввало, одамларнинг бу бўйича билими, хабардорлигини ошириш керак. Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳам шифохоналар ташкил этиб, бу марказ билан онлайн боғлаш, тармоққа айлантириш, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйиш зарур, — деди Президент.

Ҳудудларда фаолият юритаётган шифокорларни ушбу марказда ўқитиб, малакасини ошириш, даволаниш учун моддий имконияти йўқ беморларни давлат ҳимоясига олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Беш қаватли даволаш корпуси 170 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда трансплантация, реабилитация, экстракорпорал детоксикация, буйрак аутоиммун касалликлари, интенсив нефрология каби бўлимлар, шунингдек, Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси кафедраси, поликлиника, дорихона жойлашади. Барча бўлимлар юқори технологик тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади.

Икки қаватли яна бир бинода 60 та катталар ва болалар гемодиализ жойлари бўлади. Аҳамиятлиси, марказда биринчи маротаба болалар гемодиализ хизмати йўлга қўйилади.

Марказдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва қамрови ошади. Амбулатор ва стационар тартибда 100 дан ортиқ тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Жумладан, йилига 60 мингдан зиёд гемодиализ муолажалари, шунингдек буйрак кўчириб ўтказиш ва бошқа юқори технологик амалиётлар бажарилади.

Тиббиёт олий ўқув юртларининг 7 та кафедраси шу ерда фаолият юритади. Бу нефрология соҳасида “таълим – амалиёт – илм-фан” интеграциясини таъминлашга хизмат қилади. Илғор хорижий тиббиёт марказлари билан биргаликда янги даволаш технологиялари ва стандартлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Шунингдек, мазкур муассаса бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, ҳудудлардаги шифохоналар билан ҳамкорликда аҳолини мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб боради.

Келгусида давлат-хусусий шериклик асосида марказни тиббиёт кластерига айлантириб, тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш режалаштирилган.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Фарғона вилояти Урологик касалликлар даволаш марказида бўлиб, у ердаги мутахассисларга мастер-класс дарсларини ўтказмоқда. Шунингдек, ушбу жараёнда пойтахтлик мутахассислар марказда бир нечта мураккаб жароҳлик операцияларини ҳам амалга оширишди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, COVID-19га қарши вакциналар дунё бўйлаб тенг тақсимланмаяпти

COVID-19га қарши вакциналар тенг тақсимланмаяпти ва энг қашшоқ мамлакатларга етиб бориш имконига эга эмас, бу глобал тенгсизликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус матбуот анжумани давомида айтди.

— Очиғини айтишим керак: дунё ҳалокатли маънавий инқироз ёқасида турибди. Бу инқирознинг баҳоси эса дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар фуқароларининг ҳаёти билан тўланади, — деди Т. Гебрейесус. — Коронавирусга қарши вакциналар дунёдаги кўплаб инсонлар ҳаётини қутқариши билан бирга одамларни ажратиб турадиган тенгсизлик деворининг яна бир ғиштга кўтарилишига олиб келиши мумкин. 39 миллиондан ортиқ дозадаги вакцина 49 та юқори даромадли мамлакатларга тарқатилди ва унинг атиги 25 дозаси энг кам даромадли мамлакатга етказилди. Тасаввур қилинг: 25 миллион эмас, 25 минг эмас, 25 доза холос.

Унинг таъкидлашича, вакцинани адолатли тақсимлаш бўйича ташқи қўллаб-қувватлашга қарамай, айрим мамлакатлар ва компаниялар, мақсади аҳолининг барча қатламлари учун вакциналардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўлган COVAX ташаббусини четлаб ўтиб, икки томонлама шартномалар тузишда давом этишмоқда, нархларни кўтармоқда ва навбатнинг олди қаторига чиқиб олишга интилишмоқда.

— Вакцина ҳамма учун етарли. Aммо ҳозирда биз бутун дунёда жиддий касаллик ва ўлим хавфига дучор бўлганларни биринчи ўринга қўйиш учун битта глобал оила сифатида ҳамкорликда фаолият олиб боришимиз лозим, — деди ЖССТ раҳбари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————————

Глава ВОЗ отметил, что в мире вакцины от COVID-19 распределяются неравномерно

Вакцины от COVID-19 распределяются неравномерно и беднейшие страны практически не получают к ним доступ, что может усугубить неравенство в мире. Об этом глава Всемирной организации здравоохранения Тедрос Гебрейесус сказал во время пресс-конференции.

— Я должен быть откровенным: мир находится на грани катастрофического морального провала. И цена этого провала будет оплачена жизнями и средствами к существованию в беднейших странах мира, — заявил Т. Гебрейесус. — Вакцины от коронавируса, которые могут стать спасением многих людей, могут также стать и еще одним «кирпичом в стене» неравенства, разделяющей людей. Более 39 млн доз вакцины было распространено по крайней мере в 49 странах с более высоким доходом. И только 25 доз попало в страну с самым низким уровнем дохода. Не 25 миллионов, не 25 тысяч, 25.

Он отметил, что, несмотря на внешнюю поддержку равноправного распределения вакцины, некоторые страны и компании продолжают приоритетно заключать двусторонние сделки, обходя инициативу COVAX, цель которой — равный доступ к вакцинам всех слоев населения, поднимают цены и пытаются «влезть в начало очереди».

— Вакцины хватит на всех. Но прямо сейчас мы должны работать вместе, как одна глобальная семья, чтобы уделять первоочередное внимание тем, кто наиболее подвержен риску тяжелых заболеваний и смерти во всех странах, — отметил глава ВОЗ.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элмира Баситханова иштирокида Фарғонада ўтказилган семинардан лавҳа.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6110-сонли Фармони ижросини ўрганиш, Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва соҳа ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди. Ушбу лавҳада вазир ўринбосари иштирокидаги семинардан лавҳа акс этган.
​​Тиббиёт муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди:
• тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тартиби;
• тиббиёт ташкилотларининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш тартиби;
• аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назорати;
• аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш тартиби;
• аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тартиби;
• аккредитацияловчи органнинг аккредитация соҳасидаги хизматларига ҳақ тўлаш тартиби;
• аккредитация ёки инспекция назорати бўйича қабул қилинган қарор юзасидан апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш бўйича комиссия ташкил этилади, шунингдек аккредитациядан ўтган соғлиқни сақлаш ташкилотлари, экспертлар ва техник экспертлар реестри шакллантирилади.

«Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш» ахборот комплекс тизими 2022 йил 1 январга қадар шакллантирилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
• аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотларининг электрон базасини;
• Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказадиган мустақил экспертлар ва техник экспертлар реестрини.
Аккредитациядан ўтказиш учун мурожаат қилишдан олдин тиббиёт муассасаси аккредитация стандартларига мувофиқлик юзасидан ўзини ўзи баҳолайди. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклдаги аризани тақдим этади. Бунда 2 БҲМ миқдорида тўлов тўланиши лозим. Бундан ташқари, ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизаси учун тузилган шартномада белгиланган нархнинг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак тўлови тўланади.

Тиббиёт муассасаси ҳудудида ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги керак. Шартномада белгиланган тўловнинг қолган қисми тўланганидан кейин регламентга мувофиқ электрон шаклда аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома юборилади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi