Sof.uz | Соф хабарлар
2.48K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Турк Ҳаво Йўллари миллиардинчи йўловчисига 1 миллион саёҳат милини совға қилди

Турк Ҳаво Йўллари (Türk Hava Yolları / THY)нинг миллиардинчи йўловчиси Мустафо Балжи Истанбул-Адияман рейси билан парвоз қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги.

Мегаполисдаги миллиардинчи йўловчини миллий авиаташувчи бошқарув бошлиғи Аҳмет Болат шахсан кузатиб бориб, ўз ватандошига 1 миллион йўл милга купон топширди.

Болатнинг сўзларига кўра, 1933 йилда ташкил этилган авиакомпания ўз олдига улкан янги мақсад – 2 миллиард йўловчига етиб боришни мақсад қилиб қўйган.

«Биз 90 йил ичида бир миллиард йўловчи даражасига етдик. 8 йил ичида, яъни 2031 йилда бу кўрсаткични икки баробарга оширишга умид қиламиз», - деди у.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистон нефтини Жейхондан Руминияга жўнатиш бошланди

Жейхон терминалидан ҳажми 80 минг тонна бўлган нефтнинг биринчи партияси «Казмортрансфлот» МЧЖга (ҚМГ шўъба корхонаси) тегишли бўлган «ALATAU» маҳаллий танкери орқали ташилади, у Руминиянинг Констанца портидаги «Petromidia» нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилади», - дея хабар беради Kazinform «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизматига таяниб.

«ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ўртасида ўтган йил охирида йилига 1,5 миллион тонна нефтни Ақтау-Боку-Жейхон йўналиши бўйлаб транзит қилиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланган эди.

Жорий йилнинг март ойида Ақтау-Боку йўналишида Қозоғистон нефти жўнатила бошланди. Қозоғистон ва Озарбайжон флотлари юк ташишда паритет асосда иштирок этади. 20 апрель ҳолатига кўра, Ақтау портидан 86 минг тонна юк жўнатилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
3 ойда 200 дона автобус ишлаб чиқарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида жами 200 дона автобус ишлаб чиқарилган.

Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 71 тага ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг март ойида 86 дона автобус ишлаб чиқарилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бугундан бошлаб "Uzbekistan Airways" Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди

Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 27 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари
– 11 377,11 сўм (-24,90);
1 Евро – 12 562,60 сўм (-14,96);
1 Россия рубли – 139,41 сўм (-0,53).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Март ойида 3,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 7,2 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.

Мис сим ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мартага ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг март ойларида йирик корхоналар томонидан 3,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
👉
@sofuzb
Ўзбекистон фуқаролари Черногорияга визасиз боришлари мумкин бўлади

Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин.

Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистонда янги банклар очишга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади

Қозоғистонда янги банклар очишга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда микромолия ташкилотлари иккинчи даражали банк сифатида ташкил этилиши мумкин. Бизда иккита йирик микромолия ташкилоти, KMF ва Solva микромолия ташкилотлари бор, улар ўзларини иккинчи даражали банк сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар катта портфелга эга. Капиталнинг етарли даражаси банк сифатида рўйхатдан ўтиш имконини беради», — деди Мадина Абилқасимова Мажилисда журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили тегишли конвертация қилиш имконини берадиган тегишли қонунчиликка ўзгартиришлар қабул қилинган.

«Ариза топшириб, банк лицензиясини олиш мумкин. Янги банклар ташкил этиш масаласига келсак, янги банкларни очиш талабларини соддалаштириш мақсадида банк тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ишлаб чиқмоқдамиз. Ўйлаймизки, ушбу тузатишлар қабул қилингандан кейин Қозоғистонда банк очишга ҳаракат қиладиганлар кўпаяди», — деди М. Абилқасимова.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:

меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар
– 11,4 млн. киши (31,7 фоиз)

меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 фоиз)

меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 фоиз)

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига қўшимча пул тўланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонига эга бўлган умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари ҳамда “Хизмат кўрсатган” фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча устама пули олиш имконига эга бўлади. "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида устама пули тўлаб берилади.

Батафсил: https://sof.uz/lzs6

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 1454 та янги корхоналар ташкил этилган.

Сўнгги йилларда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида):

2019 йилда – 2 207 та

2020 йилда – 1 727 та

2021 йилда – 1 522 та

2022 йилда – 1 346 та

2023 йилда – 1 454 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган

Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 173,7 миллиард сўмлик 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган. 52,2 миллиард сўмлик 10 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган.

Шунингдек, 115,4 миллиард сўмлик 81 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган. 6,1 миллиард сўмлик 10 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Қолаверса, Солиқ қўмитасига 2023 йил январь-март ойларида ҳудудий солиқ органларининг камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан келиб тушган шикоятларнинг 303 таси (834,7 млрд сўм) кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган ушбу шикоятларнинг 94 таси (112,5 млрд сўм) тўлиқ қаноатлантирилган. 51 таси (34 млрд сўм) қисман қаноатлантирилган. 158 таси (688,2 млрд сўм) қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Тўлиқ ва қисман бекор қилинган 146,5 миллиард сўмлик ҳудудий солиқ органларининг қарорлари қуйидаги солиқ турларига тўғри келади. ҚҚС — 111,4 млрд. сўм, фойда солиғи — 31,6 млрд. сўм, акциз солиғи — 0,8 млрд. сўм, бошқа солиқ турлари — 2,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
3 ойда 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикада 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.

2023 йилнинг январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

алоқа ва ахборотлаштириш – 6 211,9 млрд

молиявий – 23 186,4 млрд

транспорт – 23 085 млрд

шу жумладан: автотранспорт – 10 862,6 млрд

яшаш ва овқатланиш – 3 072,4 млрд

савдо – 22 871,3 млрд

кўчмас мулк билан боғлиқ – 2 499 млрд

таълим соҳаси – 3 584,7 млрд

соғлиқни сақлаш соҳаси – 1 688,4 млрд

ижара – 1 595,0 млрд

компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 1 547,9 млрд

шахсий – 2 436 млрд

меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси–
1 558,2 млрд

бошқалар – 3 421,8 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 3 минг 300 доллардан берилади

Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ғалаба куни муносабати билан камида 1,5 миллион тенгедан (3,3 минг доллар) олади, деб маълум қилди журналистларга меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Тамара Дуйсенова.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда 237 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшамоқда.

“Уларга 9 майда камида 1,5 миллион тенгедан моддий ёрдам кўрсатилади”, – деди у ва ҳудудий ҳокимиятлар қарори билан моддий ёрдам пули миқдори оширилиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади

Шунга кўра:

банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади

“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хизматлар ҳажми 20,6 трлн сўмга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 97 трлн сўмга етган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 20,6 трлн сўмга ошган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони қанчага кўпайган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 801 та янги корхоналар ташкил этилган.

Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 баробарга ошган.

Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида):

• 2019 йил – 370 та

• 2020 йил – 488 та

• 2021 йил – 704 та

• 2022 йил – 615 та

• 2023 йил – 801 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 1 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 408,01 сўм (+17,77);
1 Евро – 12 536,26 сўм (-36,29);
1 Россия рубли – 141,52 сўм (+1,78).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 2,4 млрд

— Россия – 2,2 млрд

— Қозоғистон – 1,1 млрд

— Туркия – 821,4 млн

— Германия – 674,2 млн

— Корея – 604,3 млн

— Туркманистон – 263,4 млн

— Қирғиз Р. – 253,5 млн

— Франция – 206,8 млн

— Литва – 205,2 млн

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb