Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми қарийб 97 трлн сўмни ташкил этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми қарийб 97 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10,9 фоизга ошган.
2023 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 2,7 млн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 8,6 фоизга ошган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb

Долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк 26 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 402,01 сўм (-22,86);
1 Евро – 12 577,56 сўм (+53,62);
1 Россия рубли – 139,94 сўм (-0,05).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Марказий банк 26 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 402,01 сўм (-22,86);
1 Евро – 12 577,56 сўм (+53,62);
1 Россия рубли – 139,94 сўм (-0,05).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бошланди
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида яна бир муҳим тадбир - “ИННОПРОМ. Марказий Осиё" кўргазмаси бошланди.
Учинчи бор ўтказилаётган, минтақа санбате ривожида муҳим аҳамият касб этган мазкур анжуманда халқаро саноат компаниялари, МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари жамоавий миллий стендлари билан иштирок этмоқда.
Очиқ экспозиция учун ажратилган алоҳида майдонда МДҲ давлатлари йирик ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ва транспорт техникаси намуналари намойиш этиляпти.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини яна бир бор халқаро миқёсда намойиш этишга қаратилган мазкур тадбирнинг географияси йил сайин кенгайиб, иштирокчилар сони ортиб бораётганига эътибор қаратди.
Бу йилги дастурга киритилган махсус лойиҳа – ИННОПРОМ университетида мамлакатимиз талабалари, ёш мутахассислар учун етакчи олий таълим даргоҳлари, саноат компаниялари томонидан тайёрланган маъруза, семинар машғулотлари тақдим этилди.
Халқаро кўргазма доирасида учрашувлар, технологик турлар ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган.

Қозоғистон ҳукумати республика шаҳарларини 75 фоизга 5G тармоғи билан қамраб олишни режалаштирмоқда
Қозоғистон Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин 5G тармоғини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бу йил биз Астана, Алмати, Чимкент шаҳарларида ва айрим вилоят марказларида 5G мобил алоқасининг янги авлодини жорий этиш ва ривожлантиришни режалаштирганмиз. Слайдда кўрсатилган жадвалга кўра, 2027 йилга бориб ҳар бир республика аҳамиятига эга шаҳарни қамраб олиш 75 фоизни, вилоят марказларини қамраб олиш 60 фоизни ташкил этади» , - деди Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.
Унинг таъкидлашича, 5G тармоғи юқори тезликдаги Интернетга уланиш имконини беради, бу рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва замонавий технология компаниялари иш шароитларини яхшилаш имконини беради.
«Шунингдек, тармоқ қуриш орқали шаҳарлардаги 170 мингдан ортиқ хонадонни юқори тезликдаги интернет билан таъминлашни режалаштиряпмиз» , - дея қўшимча қилди вазир.

2023 йил 1 майдан Юридик шахслар коммунал хизматлар бўйича шартномаларни электрон расмийлаштиришлари мумкин
➖Юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
➖Юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Дунёда 5G абонентлари сони 1 миллиарддан ошди
2022 йил якунларига кўра, дунёда 5G тармоғи абонентлари сони 1 миллиарддан ошди, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпайди, дея хабар беради Finprom.kz.
Бешинчи авлод тармоқларининг улуши бир йил ичида 6,7 фоиздан 12,5 фоизгача ўсди ва ўсиш динамикаси давом этяпти.
Ericsson прогнозларига кўра, 2028 йил охиригача 5G абонентлари сони 5 миллиардга етади, бу бозорнинг ярмидан кўпини (53,9 фоиз) ташкил этади.
Ўз навбатида, 2022 йилда 4G абонентлари сони 5,2 миллиард кишини ёки бозорнинг 61,5 фоизини ташкил этди.
Бундан ташқари, 2023 йилдан бошлаб 5G нинг ривожланиши туфайли 4G нинг улушининг босқичма-босқич камайиши кутиляпти ва унинг олдинги авлодлари (2G, 3G) нинг абонентлари сони ҳам пасаяди.
5G тармоғи 4Gдан 100 баробар тезроқ ва у одамлар, ҳамда бизнес учун мутлақо янги, мисли кўрилмаган имкониятлар яратади.
Юқори уланиш тезлиги, паст кечикиш ва ўтказувчанликнинг ошиши саноатнинг ўзгаришига, жамият ривожланишига ва кундалик тармоқдан фойдаланиш сифатининг сезиларли яхшиланишига олиб келади.

Турк Ҳаво Йўллари миллиардинчи йўловчисига 1 миллион саёҳат милини совға қилди
Турк Ҳаво Йўллари (Türk Hava Yolları / THY)нинг миллиардинчи йўловчиси Мустафо Балжи Истанбул-Адияман рейси билан парвоз қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги.
Мегаполисдаги миллиардинчи йўловчини миллий авиаташувчи бошқарув бошлиғи Аҳмет Болат шахсан кузатиб бориб, ўз ватандошига 1 миллион йўл милга купон топширди.
Болатнинг сўзларига кўра, 1933 йилда ташкил этилган авиакомпания ўз олдига улкан янги мақсад – 2 миллиард йўловчига етиб боришни мақсад қилиб қўйган.
«Биз 90 йил ичида бир миллиард йўловчи даражасига етдик. 8 йил ичида, яъни 2031 йилда бу кўрсаткични икки баробарга оширишга умид қиламиз», - деди у.

Қозоғистон нефтини Жейхондан Руминияга жўнатиш бошланди
Жейхон терминалидан ҳажми 80 минг тонна бўлган нефтнинг биринчи партияси «Казмортрансфлот» МЧЖга (ҚМГ шўъба корхонаси) тегишли бўлган «ALATAU» маҳаллий танкери орқали ташилади, у Руминиянинг Констанца портидаги «Petromidia» нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилади», - дея хабар беради Kazinform «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизматига таяниб.
«ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ўртасида ўтган йил охирида йилига 1,5 миллион тонна нефтни Ақтау-Боку-Жейхон йўналиши бўйлаб транзит қилиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланган эди.
Жорий йилнинг март ойида Ақтау-Боку йўналишида Қозоғистон нефти жўнатила бошланди. Қозоғистон ва Озарбайжон флотлари юк ташишда паритет асосда иштирок этади. 20 апрель ҳолатига кўра, Ақтау портидан 86 минг тонна юк жўнатилди.

3 ойда 200 дона автобус ишлаб чиқарилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида жами 200 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 71 тага ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг март ойида 86 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида жами 200 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 71 тага ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг март ойида 86 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бугундан бошлаб "Uzbekistan Airways" Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди
Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди
Марказий банк 27 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 377,11 сўм (-24,90);
1 Евро – 12 562,60 сўм (-14,96);
1 Россия рубли – 139,41 сўм (-0,53).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Марказий банк 27 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 377,11 сўм (-24,90);
1 Евро – 12 562,60 сўм (-14,96);
1 Россия рубли – 139,41 сўм (-0,53).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Март ойида 3,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 7,2 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.
Мис сим ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мартага ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг март ойларида йирик корхоналар томонидан 3,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон фуқаролари Черногорияга визасиз боришлари мумкин бўлади
Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин.
Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин.
Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистонда янги банклар очишга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади
Қозоғистонда янги банклар очишга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирда микромолия ташкилотлари иккинчи даражали банк сифатида ташкил этилиши мумкин. Бизда иккита йирик микромолия ташкилоти, KMF ва Solva микромолия ташкилотлари бор, улар ўзларини иккинчи даражали банк сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар катта портфелга эга. Капиталнинг етарли даражаси банк сифатида рўйхатдан ўтиш имконини беради», — деди Мадина Абилқасимова Мажилисда журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили тегишли конвертация қилиш имконини берадиган тегишли қонунчиликка ўзгартиришлар қабул қилинган.
«Ариза топшириб, банк лицензиясини олиш мумкин. Янги банклар ташкил этиш масаласига келсак, янги банкларни очиш талабларини соддалаштириш мақсадида банк тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ишлаб чиқмоқдамиз. Ўйлаймизки, ушбу тузатишлар қабул қилингандан кейин Қозоғистонда банк очишга ҳаракат қиладиганлар кўпаяди», — деди М. Абилқасимова.

Доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:
меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,4 млн. киши (31,7 фоиз)
меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 фоиз)
меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 фоиз)
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:
меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,4 млн. киши (31,7 фоиз)
меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 фоиз)
меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 фоиз)
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига қўшимча пул тўланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонига эга бўлган умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари ҳамда “Хизмат кўрсатган” фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча устама пули олиш имконига эга бўлади. "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида устама пули тўлаб берилади.
Батафсил: https://sof.uz/lzs6

Яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 1454 та янги корхоналар ташкил этилган.
Сўнгги йилларда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида):
2019 йилда – 2 207 та
2020 йилда – 1 727 та
2021 йилда – 1 522 та
2022 йилда – 1 346 та
2023 йилда – 1 454 та

2023 йил 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган
Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 173,7 миллиард сўмлик 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган. 52,2 миллиард сўмлик 10 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган.
Шунингдек, 115,4 миллиард сўмлик 81 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган. 6,1 миллиард сўмлик 10 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.
Қолаверса, Солиқ қўмитасига 2023 йил январь-март ойларида ҳудудий солиқ органларининг камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан келиб тушган шикоятларнинг 303 таси (834,7 млрд сўм) кўриб чиқилган.
Кўриб чиқилган ушбу шикоятларнинг 94 таси (112,5 млрд сўм) тўлиқ қаноатлантирилган. 51 таси (34 млрд сўм) қисман қаноатлантирилган. 158 таси (688,2 млрд сўм) қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Тўлиқ ва қисман бекор қилинган 146,5 миллиард сўмлик ҳудудий солиқ органларининг қарорлари қуйидаги солиқ турларига тўғри келади. ҚҚС — 111,4 млрд. сўм, фойда солиғи — 31,6 млрд. сўм, акциз солиғи — 0,8 млрд. сўм, бошқа солиқ турлари — 2,7 млрд. сўмни ташкил этади.

3 ойда 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикада 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.
2023 йилнинг январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:
алоқа ва ахборотлаштириш – 6 211,9 млрд
молиявий – 23 186,4 млрд
транспорт – 23 085 млрд
шу жумладан: автотранспорт – 10 862,6 млрд
яшаш ва овқатланиш – 3 072,4 млрд
савдо – 22 871,3 млрд
кўчмас мулк билан боғлиқ – 2 499 млрд
таълим соҳаси – 3 584,7 млрд
соғлиқни сақлаш соҳаси – 1 688,4 млрд
ижара – 1 595,0 млрд
компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 1 547,9 млрд
шахсий – 2 436 млрд
меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси–
1 558,2 млрд
бошқалар – 3 421,8 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 3 минг 300 доллардан берилади
Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ғалаба куни муносабати билан камида 1,5 миллион тенгедан (3,3 минг доллар) олади, деб маълум қилди журналистларга меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Тамара Дуйсенова.
Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда 237 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшамоқда.
“Уларга 9 майда камида 1,5 миллион тенгедан моддий ёрдам кўрсатилади”, – деди у ва ҳудудий ҳокимиятлар қарори билан моддий ёрдам пули миқдори оширилиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилган.

Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади
Шунга кўра:
банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;
банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;
профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;
уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;
2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.