Sof.uz | Соф хабарлар
2.48K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Россия Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига 5 миллиард доллар тўлашга мажбур бўлди

Гаага суди Россияни Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига Қримдаги активлари йўқолишидан етказилган зарар учун 5 миллиард доллар тўлашга мажбур қилди, дея хабар бермоқда украина компанияси сайтида.

“Арбитраж суди Россияга “Нафтогаз”га 5 миллиард доллар зарарни қоплашни буюрди. Гап 2014 йилда Россиянинг Қримдаги активларимизни тортиб олиши оқибатлари ҳақида кетмоқда”, — деди “Нафтогаз” бош директори Алексей Чернишев.

Агар Москва суд қарорини бажаришдан бош тортса, "Нафтогаз" 1958 йилги Нью-Йорк конвенциясига биноан ҳакамлик судининг қарорини тан олиш ва уни Россия активлари жойлашган давлатлар ҳудудида ижро этишга рухсат бериш жараёнини бошлаш ҳуқуқига эга, дейилади хабарда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил 15 апрелдан бошлаб "Права"ни онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Батафсил: https://sof.uz/cwsf

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллиондан ошди. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

Қорақалпоғистон Р. – 1 981,8 минг киши

Андижон вилояти – 3 338,2 минг киши

Бухоро вилояти – 2 016,6 минг киши

Жиззах вилояти – 1 483,1 минг киши

Қашқадарё вилояти – 3 499,1 минг киши

Навоий вилояти – 1 060,6 минг киши

Наманган вилояти – 3012,5 минг киши

Самарқанд вилояти – 4 137,9 минг киши

Сурхондарё вилояти – 2 821,9 минг киши

Сирдарё вилояти – 900,9 минг киши

Тошкент вилояти – 3007 минг киши

Фарғона вилояти – 3 994,8 минг киши

Хоразм вилояти – 1 965,2 минг киши

Тошкент шаҳри – 2 978,2 минг киши

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хитойлик тадбиркор: Россиядан келган мижозлар билан барча операциялар энди юанда амалга оширилади

Батафсил: https://sof.uz/080j

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 17 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 441,96 сўм (+20,96);
1 Евро – 12 658,24 сўм (+67,73);
1 Россия рубли – 140,37 сўм (+0,42).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Мамлакатимиз фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар сони кўп?

Cтатистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига (мажбурий техник кўрик натижаларига кўра) Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сони:

“Nexia” - 752 490 дона

“Damas” - 529 934 дона

“Cobalt” - 404 746 дона

“Lacetti” - 390 538 дона

“Spark” - 352 085 дона

“Matiz” - 296 442 дона

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тадбиркорлар судларда давлат божидан озод қилинади

Тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
3 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони:

— Россия – 243 та

— Хитой – 118 та

— Туркия – 67 та

— Қозоғистон – 57 та

— Корея – 28 та

— Тожикистон – 18 та

— Қирғиз Р. – 16 та

— Туркманистон – 14 та

— АҚШ – 11 та

— Германия – 10 та

— бошқалар – 177 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Сомали 30 йил ичида биринчи марта янги пулларни чоп этади

Сомали Марказий банкининг асосий устувор йўналиши миллий валюта курсини тиклашдан иборат бўлиб, бу унга пул-кредит сиёсатини тўлиқ назорат қилиш имконини беради. Бу ҳақда Марказий банк раҳбари маълум қилди, деб хабар беради Blооmberg.

Батафсил: https://sof.uz/7vbo

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 9 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатларга қиймати 7,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.

Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 млн AҚШ долларига ошган.

2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
🔷 Қирғиз Р. – 1,5 млн жуфт
🔷 Қозоғистон – 1,3 млн жуфт
🔷 Тожикистон – 484 минг жуфт
🔷 Озарбайжон – 59 минг жуфт

2023 йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
🔸 Андижон вилояти – 4,6 млн
🔸 Фарғона вилояти – 1,0 млн.
🔸 Самарқанд вилояти – 758 минг
🔸 Хоразм вилояти – 511 минг АҚШ доллари

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон иқтисодиёти чет эл ОАВ нигоҳида: Ўзбекистон иқтисодиёти қандай ўзгармоқда?

Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати ўртача 5,9 фоизни ташкил этди ва бу мамлакат жадал ривожланаётганининг яхши кўрсаткичидир. Бу мамлакат иқтисодиёти қандай ўзгараётгани, иқтисодиётнинг қайси соҳалари жадал ривожланаётгани ва Ўзбекистоннинг иқтисодий амбициялари қандай баҳоланаётгани Kazinform мухбири материалида тақдим этилган.

Батафсил: https://sof.uz/oqa

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Республикамизда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони қанча?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 1 464,5 мингтани ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 мингтага ошган.

Ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлардаги квартиралар сони:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 44,1 мингта

🔸Андижон вилояти – 56,8 мингта

🔸Бухоро вилояти – 68,4 мингта

🔸Жиззах вилояти – 67,2 мингта

🔸Қашқадарё вилояти – 59,1 мингта

🔸Навоий вилояти – 77,7 мингта

🔸Наманган вилояти – 49,6 мингта

🔸Самарқанд вилояти – 97,7 мингта

🔸Сурхондарё вилояти – 45 мингта

🔸Сирдарё вилояти – 43,2 мингта

🔸Тошкент вилояти – 164,0 мингта

🔸Фарғона вилояти – 125,3 мингта

🔸Хоразм вилояти – 38,5 мингта

🔸Тошкент шаҳри – 527,9 мингта

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Германия Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакетига Россия ядро секторини киритишни қўллаб-қувватлади

Германия ҳукумати Россия ядро секторини Европа Иттифоқининг янги 11-санкция пакетига киритишни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Германия иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Роберт Хабек маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.

“Ядро технологияси жуда нозик соҳа ва бу ерда Россияни энди ишончли ҳамкор деб ҳисоблаш мумкин эмас”, деди у DPA нашрига берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Москва ўзининг энергия ресурсларига қарамлигидан босим ўтказиш учун фойдаланади, шунинг учун Германия Вазирлар Маҳкамаси Европа Комиссиясига Россиянинг ядро секторини навбатдаги чекловлар пакетига киритиш зарурлиги ҳақида маълум қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

Қорақалпоғистон Р. – 1,3 фоиз

Андижон вилояти – 2,1 фоиз

Бухоро вилояти – 1,7 фоиз

Жиззах вилояти – 2,3 фоиз

Қашқадарё вилояти – 2,2 фоиз

Навоий вилояти – 2,1 фоиз

Наманган вилояти – 2,3 фоиз

Самарқанд вилояти – 2,2 фоиз

Сурхондарё вилояти – 2,3 фоиз

Сирдарё вилояти – 2 фоиз

Тошкент вилояти – 1,8 фоиз

Фарғона вилояти – 2,1 фоиз

Хоразм вилояти – 1,8 фоиз

Тошкент шаҳри – 3,3 фоиз

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Илон Маск сунъий интеллект компаниясини яратишга қарор қилди

Америкалик бизнесмен, Twitter ижтимоий тармоғи раҳбари Илон Маск ChatGPT – OpenAI яратувчиси билан рақобатлаша оладиган сунъий интеллект стартапини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Financial Times манбасига таяниб хабар бермоқда.

Tesla ва Twitter бош директори тадбиркорнинг режалари билан таниш бўлган одамларга кўра, сунъий интеллект бўйича тадқиқотчилар ва муҳандислар гуруҳини йиғмоқда.

Қайд этилишича, тадбиркор ҳозирда бир қатор SpaceX ва Tesla инвесторлари билан янги корхонага сармоя киритиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Маск сунъий интеллектга катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда матн ва тасвирларни яратиш имконини берувчи йирик тил моделини яратиш учун зарур бўлган минглаб кучли Nvidia GPU'ларини сотиб олди, дейилади мақолада.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда помидор кескин тушиб кетди

Ўзбекистонда помидор нархи анча арзонлашгани маълум бўлди. Бу ҳақда Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги сабзавот, мева, резаворлар ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумот берувчи ихтисослаштирилган Европа “East Fruit” порталида хабар берилди.

Батафсил: https://sof.uz/wi4

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Яна бир давлат Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тўхтатди

Венгрия Қишлоқ хўжалиги вазири Истван Нагй мамлакат Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини вақтинча тўхтатаётганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Венгрия ҳукумати мамлакат фермерлари манфаатларини ҳимоя қилишга интилаётганини айтди. Шу боис, Европа Иттифоқининг зарур чоралари йўқлиги сабабли, Польшадан кейин Будапешт Украинада ишлаб чиқарилган дон, ўсимликлар ва бошқа бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни ёки у ердан мамлакатга киришни тақиқлайди.

Чекловлар 2023 йил 30 июнгача амал қилади. Мамлакат Европа Иттифоқи томонидан европалик фермерларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари киритилишини ва Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божсиз олиб кириш қоидаларини қайта кўриб чиқишни кутмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Mercedes автомобилларни Россияга реэкспорт қилиши сабабли Молдова билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

Mercedes-Benz Молдовадаги маҳаллий етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди, деб хабар беради Autoblog портали.

Нашрнинг таъкидлашича, бу “янги автомобиллар ва эҳтиёт қисмларни расмий импорт қилинганидан кейин мамлакат ташқарисига олиб чиқиш эҳтимоли” билан боғлиқ.

"Дистрибюторнинг лицензияси бекор қилинди. “Mercedes-Benz концернининг Молдовада расмий дилери энди йўқ”, — дейилади немис автогиганти матбуот хизмати баёнотида.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бир қатор iPhone эгалари муҳим функциялар йўқолиши ҳақида огоҳлантирилди

Роскачество Рақамли экспертиза маркази ахборот хавфсизлиги бўлими раҳбари Сергей Кузменко iOS 11 тизимидаги эскирган iPhone смартфонлари эгаси муҳим функцияларнинг йўқолишига тайёргарлик кўриши кераклигини айтди. Бу ҳақда у Prime агентлигига берган интервьюсида гапирди.

Кузменко iPhone 4, 4с, 5 ва iOS 11 да чиқарилган барча моделларда Apple билан боғлиқ функциялар олиб ташланиши ҳақида огоҳлантирди. Хусусан, AppStore, булут хизматлари, хариталар билан алоқа ва бошқа имкониятлар йўқолади. Компания ушбу ўзгаришларнинг расмий вақтини эълон қилмаган, бироқ манбага кўра, хизматларнинг тўхтатилиши май ойида бошланади.

"Эскирган смартфонларни қайта тиклаш ишламайди, чунки операцион тизим модел ва аппаратга қатъий боғланган ва янги версияни эски ускунага қўйишнинг иложи йўқ", деб тушунтирди Роскачество мутахассиси.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Германияда АЭС даври тугади

Олтмиш йилдан ортиқ давом этган Германияда атом электростанцияси даври ниҳоясига етди. 16 апрель, якшанба кунига ўтар кечаси ишлаб турган Бавариядаги “Isar 2”, Баден-Вюртембергдаги “Neckarwestheim 2” ва Қуйи Саксониядаги “Emsland” станциялари тармоқдан узилди. Бу ҳақда “dpa” агентлиги хабар берди.

Батафсил: https://sof.uz/hu8e

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Республика бўйича ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган тарифлар

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb