Sof.uz | Соф хабарлар
2.29K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Ўзбекистон 30 та давлатга майиз экспорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатларга қиймати 6,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 7,5 минг тонна майиз экспорт қилган.

Майиз экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 464 тоннага ошган.

Январь ойида Ўзбекистон энг кўп майиз экспорт қилган давлатлар:

— Қозоғистон – 3,4 минг тонна

— Россия – 910 тонна

— Хитой – 511 тонна

— БАА – 454 тонна

— Туркия – 386 тонна

— Эрон – 299 тонна

— Беларусь – 192 тонна

— Озарбайжон – 121 тонна

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади

Ҳукумат қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, реестрга кириш учун ариза берувчи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ариза юборади.

Аризага, жумладан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
товарларнинг сифати ёки хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот.

Батафсил: https://sof.uz/d0x3

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Financial Times: АҚШнинг тўртта йирик банки бир кунда 52 миллиард доллардан кўпроқ бозор қийматини йўқотди

Технологик стартапларга кредит берган Silicon Valley Bank (SVB)нинг молиявий йўқотишлари АҚШнинг тўртта йирик молиявий ташкилотлари — JPMorgan Chase, Bank of America, Citigroup ва Wells Fargo бозор қийматининг кескин пасайишига олиб келди. Ушбу банклар ўз акцияларини сотишга мажбур бўлдилар, натижада улар бир кунда 52 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотдилар, деб хабар беради Financial Times.

8 март куни SVB умумий қиймати 21 миллиард долларлик қимматли қоғозлар портфелини сотишдан сўнг тахминан 1,8 миллиард доллар зарар кўргани ҳақида хабар берди. Активларни сотиш мижозлар депозитларининг қисқаришига жавоб бўлди. Натижада кўрилган зарарлар банкни ўз капиталлашувини кучайтириш мақсадида акцияларни сотиш тўғрисида эълон қилишга ундади, дейилади мақолада.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Bloomberg: Авиакомпаниялар ҳаво қатнови ошгани сайин двигатель етишмовчилигига дуч келишмоқда

Дунё бўйлаб авиакомпаниялар коронавирус пандемиясидан тузалганидан сўнг ҳаво қатнови кўпайиб бораётган бир пайтда двигателлар ва эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабабли самолётларни ангарларга жўнатмоқда. Бу ҳақда Bloombergагентлиги ёзади.

Қайд этилишича, Airbus ва Boeing самолётларининг энг машҳур моделларида йўловчиларни ташувчи авиакомпаниялар энг катта муаммоларга дуч келмоқда. Таъкидланишича, замонавий двигателлардаги турбиналар олдинги авлодларга қараганда тез-тез техник хизмат кўрсатишни талаб қилади. Авиаташувчиларнинг фикрига кўра, янги двигателларнинг қисмлари тезроқ эскиради ва тез-тез таъмирлашни талаб қилади.

Бундан ташқари, двигателни таъмирлаш муддати уч баробар ошди ва баъзи қисмларни етказиб берувчилардан бир йилдан ортиқ кутиш керак.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
QR кодлардан фойдаланган ҳолда тўловлар ҳажми йил давомида деярли 13 баравар ўсди

Ўзбекистонда QR-online тизими орқали тўловлар ҳажми 2021 йилдаги 14,9 миллиард сўмдан 2022 йилда 191,6 миллиард сўмгача ошди, бу ҳақда Марказий банк таҳлили маълум қилди. Битимлар сони 4,2 баробарга ошиб, 63,2 мингтага етди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафта ичида 2,3 миллиард долларга қисқарди

Жорий йилнинг 24 февралидан 3 мартигача бўлган даврда Россиянинг халқаро захиралари ҳажми 2,3 миллиард долларга камайди. Баҳор бошига келиб бу кўрсаткич 578,4 миллиард доллар даражасида эди, дейилади Россия Марказий банк сайтида.

"Халқаро захиралар ҳажми 3 март ҳолатига кўра 578,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, бир ҳафта ичида 2,3 миллиард долларга ёки 0,4 фоизга камайган", — дейилади материалда.

Февраль ойи натижасида Россиянинг халқаро захиралари ҳажми 3,82 фоизга камайди. Демак 24 февраль ҳолатига кўра бу кўрсаткич 580,7 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, 17-куни эса 582,1 миллиард долларни ташкил қилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар ошиши кутилмоқда

2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, ижтимоий нафақа ва пенсиялар 9,3 фоиздан кўпроқ ошади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Apple Ҳиндистонда аёлларнинг тунда ишлашига рухсат олди

Ҳиндистоннинг Карнатака штати расмийлари Apple ва Foxconn электроника ишлаб чиқарувчилари босими остида меҳнат қонунчилигини ўзгартириб, минтақада iPhone ишлаб чиқаришни кўпайтиришга имкон берди. Бу ҳақда жараён тафсилотларидан хабардор расмий манба хабар бермоқда.

Тасдиқланган қоидалар 12 соатлик иш сменаларига рухсат беради, шунингдек, аёлларга тунги вақтда ишлашга рухсат беради. Шундай қилиб, корпорациялар Хитой, Ветнам ва Тайвандаги ўз заводларида бўлгани каби шароитларга эга бўладилар.

Ҳиндистоннинг электроника ва ахборот технологиялари вазири Раджив Чандрасекар аллақачон минтақада янги завод қурилишини эълон қилган эди, аммо компанияларнинг ўзлари буни ҳали тасдиқламадилар.

Бироқ, Foxconn манбасининг таъкидлашича, меҳнат қонунларини тузатиш янги завод пайдо бўладиган ҳудудни танлашда калит ҳисобланади.

Батафсил: https://sof.uz/ibc0

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонликларнинг хизмат кўрсатиш учун банкка мурожаат қилишлари камайган

Ўзбекистонда 2022 йил бошидагига нисбатан 1,5 баробар кўп фойдаланувчилар банк ҳисобларини масофадан туриб юритишни афзал кўрмоқда. 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, бундай мижозлар сони 30 миллион нафарга етди, бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Хусусан, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш хизматларидан фойдаланувчилар сони 1,5 баробарга ошиб, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 30 млн.га етди.

Бунда, фойдаланувчиларнинг 1,2 млн. тасини юридик шахслар ташкил этган бўлса, банк карталари ва банк депозит ҳисобварақлари бўйича банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сони 28,8 млн.тага тенг бўлган.

Батафсил: https://sof.uz/ie5u

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Росстат Россияда қашшоқликнинг тарихан паст даражасини қайд этди

Росстат Россияда қашшоқликнинг тарихан паст даражасини қайд этди – 10,5 фоиз ёки 15,3 миллион киши нақд пул даромадлари қашшоқлик чегарасидан пастда яшайди, деб хабар беради "РИА Новости".

Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йилда бу кўрсаткич юқорироқ бўлган яъни Россияда 16 миллионга яқин киши қашшоқлик чегарасидан пастда яшаган. Росстат маълумотларига кўра, қашшоқликнинг қисқариши манзилли ижтимоий ёрдамни амалга ошириш, ижтимоий тўловлар, шунингдек, иш ҳақи, пенсия ва бошқа турдаги даромадларнинг ўсиши билан боғлиқ.

"Қашшоқлик чегараси" даражаси ҳар чоракда инфляция даражасига қараб ошиб борувчи яшаш минимумининг охирги ҳисобланган қиймати даражасида белгиланади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қўшма Штатлар тарихдаги иккинчи йирик банк инқирозига учради

АҚШнинг йирик Silicon Valley Bank (SVB) 48 соат ичида рекорд даражада банкрот бўлди, деб хабар берди CNN.

Калифорния банк регуляторлари SVB молиявий гуруҳини инвестиция активлари қимматлашганидан кейин омонатчиларни ҳимоя қилиш мақсадида ёпишга мажбур бўлди.

9 март куни банк қимматли қоғозлар билан муваффақиятсиз битим амалга оширгани ва йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун қўшимча акциялар чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди. Омонатчиларнинг ўз ҳисобварақларидан маблағларини ечиб олмоқчи бўлганлар оқими кузатилди. Бу эса SVB ликвидлигининг кескин пасайишига олиб келди.

АҚШ Федерал Депозитларни Суғурталаш Корпорацияси (FDIC), SVB банкротлиги ҳақидаги маълумотдан сўнг, суғурталанган омонатчилар душанба куни эрталабдан кечиктирмай ўз омонатларига кириш ҳуқуқига эга бўлишларини айтди. Суғурталанмаган омонатчиларга кейинги ҳафтада аванс дивидендлари тўланади.

Батафсил: https://sof.uz/a5m

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Bloomberg: Хитойликлар саёҳат ва ресторанларга кўпроқ пул сарфлашмоқда

Февраль ойида Хитой Халқ Республикасида истеъмол харажатлари тез суръатлар билан ўсди. Бу ковиддан зарар кўрган мамлакатнинг иқтисодий тикланишига туртки беради, ёзади Bloomberg.

Иқтисодиётнинг айрим тармоқларида Хитой харажатларининг юқори частотали кўрсаткичлари февраль ойида ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди. Шундай қилиб, сайёҳлик компаниялари ва чакана сотувчилар, шунингдек, ресторанлар савдо ҳажмининг сезиларли ўсиши ҳақида гапиришади.

Мутахассислар мамлакат ҳукумати давлат инфратузилмасига йирик сармоя киритишни режалаштирмаётганини айтганидан кейин Хитойда истеъмол талаби динамикасига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Батафсил: https://sof.uz/0shz

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Nissan бензинли автомобиллар ва гибридларнинг нархини тенглаштирмоқчи

Nissan компанияси уч йил ичида гибрид ва ички ёнув двигателли автомобиллар нархини тенглаштиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради "Big Asia" нашри.

Унинг сўзларига кўра, бундай вазифа Nissan компаниясининг ривожланиш режасида белгиланган.

Nissan гибридлар нархини қувват узатувчи компонентларини бирлаштириш орқали пасайтирмоқчи. Қурилмалар бир хил ишлаб чиқариш линиясида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш туфайли концерн 2019 йилга нисбатан ушбу бутловчи қисмларнинг таннархини 30 фоизга пасайтирмоқчи.

Бу шунингдек, уларнинг оғирлигини камайтириш ва автомобилларни ҳайдаш кўрсаткичларини яхшилашга ёрдам беради.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Жорий йилнинг 20 март санасидан "Шаҳрисабз — Самарқанд — Шаҳрисабз" йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати қўйилади

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 20 март санасидан бошлаб ҳар куни янги 07/08-сонли "Шаҳрисабз — Самарқанд — Шаҳрисабз" йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди ва ҳаракат жадвали қуйидагича:

7-сонли "Шаҳрисабз — Самарқанд" йўналиши:

Шаҳрисабз 07:03 — Самарқанд 10:54

8-сонли "Самарқанд — Шаҳрисабз" йўналиши:

Самарқанд 17:52 — Шаҳрисабз 21:22

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Энди давлат ходимларига банк ишламайдиган кунлари ҳам ойлик тўлаш мумкин бўлади – Марказий банк

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамлари Марказий банкнинг тезкор тўлов тизимига интеграциялаштирилади. Натижада тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин бўлади.

Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга доир президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатда тўловлар билан боғлиқ бир қатор масалаларни ҳал қилиш белгиланган. Хушвақт Азизовнинг таъкидлашича, қарорда белгиланган муҳим янгиликларда бири – дам олиш кунларида ҳам тўловларни давлат ғазна ҳисоб рақамидан амалга ошириш имкони яратилишидир.

Батафсил: https://sof.uz/y1a2

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Трансформатор пунктлари ва кабель маҳсулотлари учун 220 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари жалб қилинади

Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-91, 11.03.2023 йил) билан, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

2023 йилда паст кучланишли трансформатор пунктлари ва кабель маҳсулотларини харид қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖдан 220 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари жалб қилинади ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ учун белгиланган тартибда очиладиган махсус ҳисобвараққа ўтказиб берилади;

Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан жалб қилинган кредит маблағлари 2024 йилдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тегишли тармоқ жадвалига мувофиқ тўлаб берилади;

лойиҳалаштириш, экспертиза ва қурилиш-монтаж ишлари“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан хўжалик усулида амалга оширилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Sof.uz | Соф хабарлар
Boeing яна 787 етказиб беришни тўхтатди Американинг Boeing самолёт ишлаб чиқарувчиси фюзеляждаги мумкин бўлган муаммолар туфайли узоқ масофали 787 самолётларини етказиб беришни яна тўхтатди, деб ёзади CNBC. "Сертификатлаштириш ёзувларини кўриб чиқиш чоғида…
Boeing компанияси 787 Dreamliner самолётларини етказиб беришни қайтадан бошлади

Федерал авиация маъмурияти (FAA) жума куни Boeing компаниясига 787 Dreamliner самолётларини етказиб беришни қайта тиклашга рухсат берди, деб хабар беради Reuters.

Тасдиқлаш ишлаб чиқарувчи FAA'нинг лайнерлар фюзеляжи билан юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақидаги хавотирларига жавоб берганидан бир ҳафта ўтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Америка самолёт ишлаб чиқарувчиси 787 русумли узоқ масофали самолётларни етказиб беришни тўхтатган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россия Ўзбекистон спорт кийимларининг асосий харидорига айланди

Жорий йилнинг январь ойида Россия Ўзбекистондан спорт кийимларини импорт қилувчи асосий давлатга айланди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Россия Федерациясида 704,2 минг долларлик маҳсулот сотилган.

Кейинги ўринлардан Қирғизистон (93,1 минг), Украина (11,6 минг) ва Қозоғистон (8,7 минг) жой олган.

Ўтган йил давомида Россия ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг асосий харидорига айланган. 2022 йилда Россия Федерацияси 1,2 миллиард долларлик маҳсулот сотиб олган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2008 йилги инқироздан кейин АҚШнинг энг йирик банки банкрот бўлди

Америка
банки Silicon Valley Bank банкрот бўлди. SVB 2008 йил инқирозидан бери 15 йил ичида муваффақиятсизликка учраган энг йирик банк бўлди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Муваффақиятсиз банк Қўшма Штатлардаги энг йирик 16-банк ва технологик стартап саноатидаги энг таниқли кредиторлардан бири эди. Маълум қилинишича, бир йил аввал у 40 миллиард долларга баҳоланган, капиталлашуви эса тез суръатлар билан ўсиб бораётган эди.

Silvergate Bank ёпилгандан сўнг, бозор ташвишлари фонида инвесторлар саноат акцияларини тез сотишни бошладилар, хусусан, улар SVB каби банкларнинг акцияларидан халос бўлишни бошладилар.

АҚШ Молия вазирлиги АҚШнинг энг йирик банки банкрот бўлиши фонида мамлакат молия тизими барқарор эканлигига ишонтирди, деб ёзади манба. Оқ уй ҳам воқеага муносабат билдирди ва 2008 йилдан бери АҚШнинг молиявий тизими сезиларли даражада ўзгарганини таъкидлади.

Батафсил: https://sof.uz/af7l

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Yahoo Finance: Amazon криптовалюта бозорига киради

Yahoo Finance маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик электрон тижорат платформаси Amazon апрель ойи охирида криптографик NFT-токенларини сотиш платформасини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Ўз ишини 24 апрелда бошлаши керак бўлган маркет Amazon сайтидан 15 та NFT тўпламини таклиф қилади. Мижозлар реал активларга боғланган токенларни сотиб олишлари мумкин бўлади.

Amazon'да NFT сотиб олиш учун сизга крипто ҳамёнлар керак бўлмайди.

Батафсил: https://sof.uz/ngeo

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил 1 апрелдан даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади

1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган (6 млн сўмгача) қисми қоплаб берилади;

даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади;

давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;

юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb