Sof.uz | Соф хабарлар
2.29K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Ташаббусли бюджет жараёни 2023 йил 1-мавсум доирасида келиб тушган 8 638 та лойиҳалар юзасидан ҳудудлар ва соҳалар кесимида маълумот (9 февраль 10:00 ҳолатига)

Таклифларингизни openbudget.uz портали орқали рўйхатдан ўтган ҳолда киритинг ва кўплаб лойиҳаларнинг жамиятимиз ҳаётига татбиқ этилишида ўз ҳиссангизни қўшинг.

"Очиқбюджет" ахборот портали орқали рўйхатдан ўтиш ва таклиф киритиш жараёни юзасидан видео қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Европада "субсидиялар уруши" бўлиши мумкин

Европа Иттифоқида яшил субсидиялар деб аталадиган режани қабул қилиш масаласи блок мамлакатлари ўртасида қарама-қаршиликларга олиб келди ва Франция ва Германиянинг позицияси иттифоқ таркибидаги барча бошқа давлатларнинг позициясидан фарқ қилади, деб ёзади Politico.

Булар АҚШнинг инфляция даражасини пасайтириш тўғрисидаги қонунига жавоб бўлиши керак бўлган чоралар бўлиб, у бошқа нарсалар қатори АҚШда яшил саноатга катта ёрдам пакетини ажратишни назарда тутади. Брюссел Вашингтонга Европада саноатни қўллаб-қувватлашга қаратилган шунга ўхшаш режа билан жавоб бериши мумкин. Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари ушбу масалани жорий ҳафтадаги учрашувда муҳокама қилишлари керак.

Батафсил: https://sof.uz/5li8

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш учун $150 млн доллар кредит беради

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш учун 150 миллион долларлик сиёсатга асосланган кредит ва 400 минг долларлик грантни маъқуллади.

"ОТБ Ўзбекистон ҳукуматининг макроиқтисодий барқарорлик ва ташқи таъсирларга чидамлилигини сақлаб қолган ҳолда, давлат ҳукмронлик қиладиган иқтисодиётдан очиқроқ ва хусусий секторга асосланган рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда", - деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Эвгений Жуков.

Қайд этилишича, лойиҳа давлат корхоналарининг қарзларини бошқариш ва молиявий таҳлил тизимини такомиллаштириш, Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек, гендерга мос ижтимоий ҳимоя дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳисса қўшади.

Батафсил: https://sof.uz/nic

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Кимё саноати корхоналарида коррупцион ҳаракатлар, маблағларни талон-тарож қилиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларига қўшиб ёзишлар оқибатида тизимга 28,3 млрд сўмлик зарар етказилган

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, соҳада привентив чораларни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Барча тармоқ корхоналарида “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”, “Одоб-ахлоқ қоидалари”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш низоми”, “Номзодларни текшириш бўйича йўриқнома”, “Контрагентларни текширишга оид йўриқнома” ва “Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти” каби 10 дан ортиқ ички идоравий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур ҳужжатлардаги тартиб-таомиллар билан ходимларни таништириш ва амалиётга жорий этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил: https://sof.uz/d32i

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Буюк Британияда уй-жой нархлари 2009 йилдан бери энг катта пасайишини кўрсатмоқда

Январь ойида Буюк Британияда уй-жой нархлари 2009 йилдан бери энг катта пасайишни кўрсатди, чунки потенциал харидорлар талаби ва сотув фаоллиги юқори қарз харажатлари туфайли камайди. Пайшанба куни эълон қилинган сўров натижалари шундан далолат беради.

Қироллик сертификатланган баҳоловчилар институти (RICS) маълумотларига кўра, институт томонидан ҳисобланган нарх кўрсаткичи январь ойида -47 га тушди, бу 2009 йил апрелидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Батафсил: https://sof.uz/jjw6

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар 2023 йил 3 февраль санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси тушди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
👉🏼
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
Credit Suisse 2008 йилдан бери энг ёмон йўқотишни қайд этди

Credit Suisse Group бугун 2008 йилги глобал молиявий инқироздан кейинги энг ёмон йиллик зарарни эълон қилди. Банк можаролар ва катта йўқотишларга дуч келди, бу эса мижозлар маблағларининг мисли кўрилмаган ҳолда чиқиб кетишига олиб келди.

Швейцариянинг иккинчи йирик банки тўртинчи чоракни кредиторнинг ўз таҳлилчиларининг консенсусига мувофиқ 1,39 миллиард CHF (1,51 миллиард доллар) соф зарар билан якунлади.

Батафсил: https://sof.uz/ffbg

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Байден Си Цзиньпинга иқтисодий томондан таҳдид қилди

АҚШ президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг ёзида у Хитой раҳбари Си Цзиньпинни, агар Пекин Украинада махсус ҳарбий операция ўтказишда Москвани қўллаб-қувватласа, мамлакатга Ғарб сармоясини тўхтатиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.

Си Цзиньпин ҳақида гапирар экан, Байден шундай деди: "Бу одамнинг катта муаммолари бор. Унинг салоҳияти ҳам катта. Лекин ҳозирча, иқтисодиётда у унчалик яхши ишламаяпти".

Батафсил: https://sof.uz/gs0u

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Р. фуқаро Ж.Т.га 10 млн сўм эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ховос шаҳарчасида янги қурилган уйлардан бирини субсидия асосида олиб беришга ёрдамлашишни ваъда қилиб, олдиндан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Батафсил: https://sof.uz/zhfz

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада савдо марказларини ташкил қилади

Қозоғистон ҳукумати 2026 йилгача қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан бешта чегара савдо марказини қуриш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятида "Марказий Осиё" халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил этилади.

Шунингдек, Қирғизистон билан чегарадош Жамбил вилоятида саноат савдо-логистика мажмуаси, Россия билан чегарадош Ғарбий Қозоғистон вилоятида – "Евросиё" трансчегаравий савдо маркази қурилиши режалаштирилган.

Батафсил: https://sof.uz/nhjn

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет даромадлари ва харажатлар ўртасидаги тафовутга изоҳ берди

Январ ойининг биринчи 10 кунида бюджет харажатлари даромадларга нисбатан 2 баробардан кўпроққа ошиб, 2023 йилги бюджет тақчиллигининг 22 фоизига етиб қолди. Шундан кейин Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 4 йилдан бери эълон қилиб келинаётган бюджет харажат ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни очиқлашни тўхтатиб қўйди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил ҳисобидан 4 январдан 12 январгача бўлган вақт оралиғида атиги 8 марта бюджет даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Батафсил: https://sof.uz/hyal

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
#infografika

Қорақалпоғистон Республикасининг 2022 йилдаги макроиқтисодий кўрсаткичлари

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти 2021 йилга нисбатан 4,0 фоизга ўсди ва 29,9 трлн. сўмни ташкил этди.

2022 йил охирига келиб иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда:

Ҳудудда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 17,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 0,6 фоизга ўсди;

Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 3,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 9,5 фоизга ошди;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 14,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 3,3 фоизга ўсди;

Хизмат кўрсатиш соҳаси 10,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 15,7 фоизга ўсди;

Чакана савдо айланмаси 10,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 12,3 фоизга ошди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Cinnabon Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Американинг Focus Brands франчайзинг компанияси 2023 йилда Cinnabon нон ишлаб чиқариш тармоғи билан Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда.

Гаяна, Сингапур, Марокаш ва Тайванда ҳам савдо нуқталари очилиши кутилмоқда.

Cinnabon — бренди остида 60 та давлатда 1600 га яқин франчайзинг муассасалари фаолият юритади.

Тармоқ кўпинча тирбандлиги юқори бўлган савдо марказларида, аэропортлар ва темир йўл станцияларида жойлашган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Еврокомиссия: Европа Иттифоқининг Украинага йил давомида берган ёрдами миқдори 67 миллиард еврони ташкил этди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлаш ҳажми йилига 67 миллиард еврони ташкил қилади. Бу ҳақда у матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради "РИА Новости".

"Биз сўнгги 12 ой ичида бюджетни қўллаб-қувватлашдан тез тикланишга, энергия таъминотидан ҳарбий имкониятларга, гуманитар ёрдамдан қочқинларни қўллаб-қувватлашгача сафарбар қилдик", деди фон дер Ляйен.

Шу билан бирга, Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқи "кўпроқ иш қилиши" кераклигини таъкидлади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бир йилда қанча янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2022 йилда 90 565 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Сўнгги беш йилда янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони:

2018 йилда – 49 056 та

2019 йилда – 93 091 та

2020 йилда – 93 425 та

2021 йилда – 99 168 та

2022 йилда – 90 565 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратилади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 2023 йил 9 февраль куни "Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-50-сонли қарорни имзолади.

Ушбу қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилади.

Шаҳар ҳокимлиги ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тошкентда бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ҳамда 8I, 9I, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food city савдо мажмуаси автошохбекатига қадар узайтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" маълум қилди.

Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан 10 февраль кунидан бошлаб юқоридаги йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар ҳаракати ўзгартирилади.

Бундан ташқари, Food city савдо мажмуаси маъмурияти томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, "Food city савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати" йўналишида ҳаракатланувчи 6 та бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Жаҳон банки Туркияга ёрдам бериш учун маблағ ажратади

Ушбу ёрдам коммунал даражадаги асосий инфратузилмани тиклаш учун ишлатилади. Бундан ташқари, Жаҳон банки офат кўламини ва қайта тиклаш учун устувор ҳудудларни аниқлаш учун зарарни баҳолашга киришди.

Аввалроқ Fitch рейтинг агентлиги Туркиядаги зилзилалардан кўрилган иқтисодий зарар 2 миллиард доллардан ошиши ва 4 миллиард доллар ва ундан кўпроққа етиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb