SOF TA'LIMOTLAR
490 subscribers
2.69K photos
4.13K videos
30 files
2.78K links
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Исломий маърифат таратиш
Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

@sof_talimotlar_bot 📝
Download Telegram
#Мақола #Мотуридий Раддия

#Мавзу: АЛЛОҲНИНГ КАЛОМ СИФАТИ.

"Қодирдир, бизнинг қудратимиз каби эмас". Яъни, биз инсонлар ўзимизнинг қобиғимизга яраша кучга эгамиз, холос. Қудратни қувват ўлароқ тушунсак, дунёдаги энг бақувват инсон ярим тонна юкни кўтаролмайди. Бу борада жаҳон рекорди 419 кгни ташкил этади. Ёки энг катта жонзотлар ҳам маълум оғирликни кўтариши, силжитиши мумкин. Ундан зиёда эмас. Роббимиз эса бутун борлиқни Ўзининг илоҳий қудрати ила бошқариб турмоқда. Аллоҳнинг қудрати чексиз. Бу ҳақида Қуръони каримда бир неча ўринда, ҳар-бир ишга қодир эканини баён қилган.

"Кўради, бизнинг кўришимиз каби эмас". Яъни, биз бандаларнинг кўзи маълум масофани қамраб олади, холос. Дунёда энг кўзи ўткир жонзот лочин ҳисобланади. У нари борса, уч километр узоқликдаги ўлжани кўра олади, ундан зиёд эмас. Ёки инсонлар томонидан кашф қилинган телескоп ҳам маълум масофани иҳота қилади. Аллоҳ таолонинг назаридан эса ҳеч-бир мавжудот четда қолмас.
"Гапиради, бизнинг сўзлашишимиз каби эмас". Чунки бизнинг воситалар ва ҳарфларга эҳтиёжимиз бор. Воситалар бу - тил, жағ, тиш, лаб, бурун ва ҳоказолар. Масалан, тилимизни боғлаб қўйсак, гапиролмаймиз. Жағимиз тушиб қолса, сўзимиз ўхшамайди. Тишимиз бўлмаса, ҳарфлар ўз ўрнидан чиқмайди. Лабимиз бир-бирига тегмаса мим ҳарфи чиқмайди. Касаллик сабаб, бурнимиз беркилиб, тумов бўлиб қолсак, тажвиддаги ғунна қоидасига мувофиқ ҳарфларнинг ҳақини адо этолмаймиз. Аллоҳ таоло эса, мазкурлардан ҳолидир. Яъни, ушбуларсиз ҳам сўзлайди. Муҳтожлиги йўқ.

"Эшитади, бизнинг эшитишимиз каби эмас", дейилди. Дунёда эшитиш қобилияти кучли бўлган жонзот бу - кўршапалакдир. Инсондан фарқли равишда оддий шитир овозини эшитади. Аммо Роббимиз биз сажда қилаётган чоғимизда ўзимиз эшитишимиз маҳол бўлган тасбиҳотларимизни эшитади.

"Биз воситалар ва ҳарфлар ёрдамида сўзлаймиз. Аллоҳ таоло эса ҳарфлар ва воситаларсиз сўзлайди (яъни, унга муҳтож эмас). Ҳарфлар яратилган. Аллоҳ таолонинг Каломи эса яратилган эмас", дейилди. Воситалар билан сўзлаш ва Аллоҳ бундан беҳожат экани ҳақида мулоҳазаларни юқорида келтирдик. Ҳарфлар яратилган. Яъни, оғзимиздан чиқиб турган ҳарфлар ҳам махлуқ. Қолаверса, ҳарф ҳам ўз-ўзидан чиқмайди. Ёрдамчи аъзолар бўлмаса. Аллоҳнинг Каломи эса бундай эмас.

Хулоса қилиб айтадиганимиз шуки, биз мўминлар Аллоҳнинг барча сифатларига иймон келтирамиз. Лекин кайфиятини (кўриниши) Аллоҳга хавола қиламиз. Бу саҳобалар, салафи-солиҳларимиз ва ақидадаги мазҳаббошиларимизнинг йўлидир.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин!

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар Абдулқодир қори жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио #Мотуридий #Раддия

#Мавзу: Ақидада шафоат масаласи

Солоҳиддин Султанов,
Янгиқўрғон тумани "Сайид бобо Термизий" жоме масжиди имом ноиби.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио #Ихтилоф #Тарбия

#Мавзу: Тақво ҳақида

Нуриддин Ҳамроқулов,
Учқўрғон тумани "Соттибой ҳалфа" жоме масжиди имом ноиби.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Мазҳабимизда фотиҳадан кейинги оминни паст овозда айтиш тўғрисида.

Ҳанафий мазхаби уламолари намозда имом ва ёлғиз ўқувчи сурайи фотиҳани ўқиш вожиб, фотиҳадан кейин омин лафзини МАХФИЙ айтиши мустаҳаб дейишади. Ҳудди муқтадийлар каби. Имом Аҳмад , Абу Довуддан ривоят қилинган Ҳадисда Набий с.а.в. овозларини пастлатиб омин дедилар дейилган.
Имом Таҳовий ўзларининг Осор номли китобларида Абу Воил дан ривоят келтириб Икки буюк саҳоба Ҳазрати Умар ва Али р.а.лар намозда бисмиллоҳни , тааввузни ва оминни жахрия айтмас эдилар десалар
Имом Абдурраззоқ мусаннифларида имом Нахаийдан далил келтириб:
Имом намозда 4 нарсани махфий айтади 1. Тааввузни. .2. Басмалани. 3. Раббано лакалҳамдни. 4. оминни деганлар.
Такфир – мусулмон умматининг бирлигига рахна солувчи таҳдиддир.
Хаворижлар каби адашган тоифалар имон тақазо қилаётган ишларни амалда ижро этиш имоннинг шарти деганлари учун, амал қила олмаган кишиларни куфрга чиқаришиб, кўплаб келишмовчиликларни келтириб чиқаришган. Афсуски, ушбу ҳолат баъзи тоифа оқим тарафдорлари томонидан такрорланмоқда.Ваҳоланки, бизнинг Аҳли сунна вал жамоа эътиқодимизга кўра, барча уламоларимиз бир овоздан гуноҳ иш қилган киши модомики уни ҳалол санамаса ва амалларни инкор этмаган ҳолда адо қила олмаса уни кофирга чиқарилмайди.

Чортоқ туманидаги "Султон Увайс Қараний" масжиди имом хатиби БАҲОДИРХОН МАВЛОНОВ тайёрлади

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: "Ҳанафий мазҳабимизда марҳумлар хаққига дуо қилишлик жоиздир"

Абдусаломхон Тожиходжаев,
Чуст туман "Имомқулбой" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Ижтимоий тармоқлардаги фитначилардан эҳтиёт бўлайлик!

Бугунги кунда ёшлар орасида фейсбук, телеграм, инстаграм, твиттер каби ижтимоий тармоқ турлари оммалашди. Кишини саломатлиги у озиқланаётган сув ва неъматлар софлигига боғлик бўлганидек, шахс дунёқарашининг соғломлиги ва илм савияси ўзлаштираётган маълумот ва билимларининг манбаларига боғлиқдир. Шу сабабдан, давримизда интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири хисобланади.
Хар нарсанинг яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, сўнги пайтларда ижтимоий тармокларнинг ҳам жиддий хатарлари юзага чикмокда. Жумладан , айни даврда айрим бузгунчи оқимларнинг интернетдан ўз ғарази йўлида кенг фойдаланиб , ёшларни ўз домига тортаётгани, айрим сайтдарда бехаёлик, турли фитналар, жамиятни беқарорлаштирувчи ёлғон маълумотлар берилаётганини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам халқимиз хусусан, ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли маърифатпарвар инсоннинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Хозирги даврда энг асосий муаммога айланган иллатлардан бири–ёлғон ахборотдир. Айниқса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўхтонлар ва уйдирмаларни урчитиш холатлари кўплаб учрамоқда. Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлгон ва бўхтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Энг ачинарлиси-кўпинча тарқатилган ёлғон маълумотлар оқибатида инсоннинг обрў ва шаъни топталмоқда, шариатимизда қайтарилган катта гуноҳларга йўл очилмоқда.

Шариатимизга кўра, ҳар бир мусулмоннинг шаьни ва обрўсини тўкиш худди қонини тўкиш ёки молини ўзлаштириш каби бошқа мусулмон учун харомдир

Бузғунчи тўдалар, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда одамларни, айниқса ёшларни тўғри йўлдан адаштириш, улардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиш, жамиятда нифок чиқариш ҳамда энг ачинарлиси уруш оловини ёқишга уринишмокда.
Интернет ва ижтимоий тармоклар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги ҳам, кимдан таълим олгани ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки фатво бу дин демакдир. Шунинг учун машхур тобеин Мухаммад ибн Сийрин рахматуллохи алайҳи “бу илм-диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” деганлар. (имом муслим ривояти).

Ижтимоий тармоқлар орқали динимизга бўлаётган зарарлардан яна бири ҳар бир юртнинг пешқадам олимларини тахқирлаш, тухмат-бўхтон сўзлари билан обрўсизлантириш, уларни нифоқда айблашдир. Уларнинг бундан ўйлаган максадлари мусулмон оммасини илмий рахбарсиз қолдириб, ўзларига эргаштириш ва бошқаришдир, Албатта, ижтимоий тармоқларни буткул ёмонга чикаришга хаққимиз йўқ. Хаммамиз ҳам янгиликлардан хабардор бўлиш, дунё қарашимизни ўстириш мақсадида интернет тармоғига мурожат киламиз. Муҳими улардан оқилона фойдалансак, хусусан ёшларни ақлан ва рухан тўғри тарбия топишида, турли ёт қарашлар таьсирига тушиб қолмасликларига хушёр бўлсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Одилхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳри "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: МУСУЛМОН КИШИ ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНИШИ ЛОЗИМ.

Фитна маънавий иллатлардандир.  Фитна деганда инсонларни изтироб, ихтилоф, қийинчилик ва балоларга гирифтор қилишни айтилади. Масалан, халқни боғийликка ташвиқот қилиш, подшога қарши чиқишга тарғиб қилиш, тинч яшаётган одамларни бир-бирига қарши қилиш, ватанига хиёнат қилишга, ота-онасига қарши чиқишга эр-хотин орасига совуқчилик тушириш ва ҳоказо шунга ўхшаш нарсаларни айтилади. Ҳозирги вақтдаги энг аянчли фитналардан эса ҳижрат, жиҳод ва шаҳидлик деб динга қизиқадиган ғўр ёшларнинг бошини айлантириб, уруш ўчоқлари бўлмиш мамлакатларга чиқариб юборишлик ёки сотиб юборишлик ҳолатлари, булар ҳам фитнадир. Шунингдек, китоб мутоала қилишда эҳтиётсизлик қилиб, тушуниб-тушунмасдан  оммага нотўғри тушунча бериб қўйиш ҳам фитна дейилади.
Машойихлар айтадилар: “Кимки ўз даврининг урф-одатларини билмаса, бас у инсон жоҳилдир!”
Шундай экан, мусулмон киши омма олдидаги ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларида парҳезкор бўлса, гапираётган гапларини ўйлаб гапирса фитнадан ҳоли бўлади.
Агарчи қирқ фарздан ҳисоблансада амри маъруф, наҳий мункар қилиш  ҳам юқоридаги қабилда бўлиб, ўз ўрнини топиб қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғри келган келмаган жойларда амри маъруф, наҳий мункар қилиб кетавермаслик керак. Одамларнинг аҳволини,  савиясини ва ёшини ҳисобга олиш керак бўлади. Акс ҳолда мункар ишларнинг кўпайиб кетишига сабабчи бўлади, эшитувчини мутааассибликка батарроқ берилишига замин яратиб берган бўлади ва инсон ўзи ҳам қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтган эканлар: “Кимки биродарига омма олдида ошкора насиҳат қилса, бас уни айблабди. Агар ёлғиз ўзига гапирса, бас уни тузатибди”.
Фуқороси осойишта ҳаёт кечириб турган одамлар орасидан ҳаловат ва тинчликни кўтарилишига сабаб бўладиган ҳар қандай фитна ҳаракатлари, аслида одам ўлдиришдан ҳам оғирроқ гуноҳдир. Аллоҳ Таоло Қурони Каримнинг бир неча оятларида бу маънони таъкидлаган:
“Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир”.
Золим  кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун қабилалар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам оғирроқ бўлган жиноятдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан сақланишга   умматни доим чақирганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:
“Яқин орада фитналар бўлади. Ўша чоғда ўтириб олган одам тик тургандан яхшироқдир, ўрнида жим тик турган эса юраётган одамдан яхшироқдир, яёв юрган эса тез-тез юраётган одамдан яхшироқдир. Ким ўша фитналарга эътибор берса уни фитна ўзига тортиб кетади. Кимки қутулишга жой топа олса, ўша жойда фитнадан ҳимоялансин!”. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Бу ҳадисга диққат билан назар солар эканмиз Расул алайҳиссалом фитнага аралашиб қолишдан қайтармоқдалар. Мўмин киши ҳар қанча қийин ва оғир бўлмасин фитнадан қочиши керак. Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қочишни иложини топган одам қочсин, деганлар.

Яқуббоев Абдувахоб,
Наманган тумани "Мирзабой Холтўрабой" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио #Мотуридий #Раддия

#Мавзу: Қуръон махлуқ эмасдур.

Шерзод Ахмедов,
Мингбулоқ тумани Мулла Абдурахмон жоме масжиди имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Салафий #Раддияя

#Мавзу: "Салафийлар" адашганлардир

Норин тумани "Абу Исо ат Термизий" жоме масжиди имом ноиби Махмудов Хабибулло домла

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ихтилоф
#Раддия

#Мавзу Жамоъат намозида сафда турган пайтда, оёқни оёқга текгазиб туриш керакми?

Абдураҳмон Абдуллаев
Тўрақўрғон тумани "Бордимкўл" жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Мотуридий #Раддия

#Мавзу: Аллоҳнинг калом сифати

Зокиржон Ғаффоров,
Косонсой тумани Эшонбобо жоме масжиди имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Марҳумларни хотирлаш ва улар ҳаққига Қуръон ўқиш ҳукми.

Баъзи бир илмсиз фатво бераётган кишилар: “Юртимизда урф бўлган эҳсон қилиб, дастурхон ёзиб, охирида тиловати Қуръон қилиш шариатда йўқ, марҳумларга унинг савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин”, дейишмоқда.   
 Аслида кўпчилик уламолар Қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади деганлар.  Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар ат-Таҳовий “Ал-Ақидатут-Таҳовия” китобида:  “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”, деб келтирадилар.  “Рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикр каби баданий ибодатларни қилиб ўтганларга бағишласа савоби етадими, йўқми” деган масалада бироз ихтилоф бор.  Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур уламолар “Баданий ибодатнинг савоби ўлганларга етади”, деганлар.  
Замондош олимлардан доктор Саъид Абдуллатиф Фуда “Шарҳул кабир ала Ақидатут Таҳовия” китобида шундай ёзади:  «Ибнул Ҳож “Мадҳал” китобида: “Ким қироати ҳеч хилофсиз (майитга) етишини хоҳласа, шу ишини “Эй Аллоҳ! Қироатимнинг савобини фалончига бергин (етказгин)”, деб дуога айлантирсин”, дейди».
Диққат қилсак, Ибнул Ҳож агар Қуръон тиловатидан кейин дуо қилиб, унинг савоби марҳумга бағишланса, бу ерда  ихтилоф қолмайди, демоқдалар. Юртимизда урф бўлган маросимларда ҳам худди мана шундай йўл тутилади ва бу амал шаръан жоиз ҳисобланади.
Динимизда инсон ўлиши билан унут бўлмайди, уларнинг тириклар зиммасида ҳақлари бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда ўтганларнинг ҳақларига дуо қилишга тарғиб этилган. Қуръони каримда ўтганларнинг ҳақига мағфират сўраб дуо қилган мусулмонлар мақтов ўрнида зикр қилинади. 
Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида шундай дейди: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10‑оят).
Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсиялари билан жорий қилинган амалдир. Бу мавзуга оид диний таълимотларни чуқур ўрганган уламоларимиз Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларнинг ҳақига бағишлаш ҳам мазкур шаръий кўрсатма остига дохил эканини таъкидлайдилар. 
Хулоса шуки, бир қанча манбаларда Қуръон қироатининг савоби вафот этганларга етиб бориши айтилган. Бу ҳақда етарлича далилларимиз мавжуд. Қолаверса, бир қанча фиқҳий китобларимизда ҳам бу масала очиқ-ойдин баён қилинган. Масалан, «Ҳидоя», «Бадоиъ», «Баҳр» ва бошқа китобларда бу ҳақда етарлича маълумотлар топилади. Шундай экан, бу борадаги ҳар хил нотўғри фатволарга эътибор бермаслик керак.

Абдурахим Суроббаев,
Тўрақўрғон тумани "Яндама" жоме масжиди
имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Сафарда пешин ва асрни қўшиш масаласи

— Икки вақтдаги намозни жамъ қилиб бирга ўқиш ҳукми уламолар орасида ихтилофли масалалардан ҳисобланади. Лекин, ислом уламолари бу масалада тўртта ҳукмга иттифоқ қилганлар:
1) Икки намозни жамълаш деганда ҳожиларнинг Арафотда пешин билан асрни, Муздалифада шом билан хуфтонни жамъ қилиб, бирга ўқишлари борасида жумлаи жаҳон мусулмонлари иттифоқ қилганликларини таъкидлаш керак бўлади. Зотан, бундай ўқиш мутавотир даражасидаги амалиёт бўлиб, ҳажнинг маносик – қадриятларидан ҳисобланади.
2) Икки намозни жамълаш ҳақида сўз кетганда, фақат пешин билан асрни ва шом билан хуфтонни жамълаш борасида гап кетади. Бомдод билан пешинни, аср билан шомни ва хуфтон билан бомдодни жамълаш асло мумкин эмас.
3) Икки намозни жамълаганда, уларнинг орасида узоқ вақт ажралиб қолмаслиги шарт. Икки намознинг орасида суннат ва нафл намозлар ўқиш, таҳорат олиш, бошқа ишларга машғул бўлиб, ухлаш, еб-ичиш мумкин эмас. Бундай ишлар қилинадиган бўлса, намозлар орасини жамъ қилиш жоиз эмас.
4) Икки намозни, яъни пешин билан асрни ва шом билан хуфтонни узрсиз ҳолатда жамъ қилиш асло мумкин эмас. Уни бирор узр билангина жамълаб ўқиш мумкин. Бу узрлар эса ҳадисларда келтирилган узрлар бўлиши керак. Одамнинг ўзи ўйлаб топган узри, ухлаб қолиши, унутиб қолдириши кабилар билан намоз кечиктирилмайди, шу билан бирга бу гуноҳи кабира ҳисобланади. Шофиъийлардан Ҳазрати Имом Қаффол Шоший (р.ҳ.) шаръий узрлар топилган тақдирда ҳам ҳамма вақт жамълаб ўқиш, намозларни жамъ қилиб ўқишни ўзига одат қилиб олиш дуруст эмас, деб таъкидлаганлар.

Чортоқ тумани "Ҳазрати Усмон" жоме масжиди имом хатиби Нишанов Мансурхон

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Тарбия

#Мавзу: Ёшларимизни китобга ошна қилайлик!

Илмсизлик, жаҳолат инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб бориши муқаррар. Инсонлар илм орқали Аллоҳ таолони танийдилар. Дунё ва охиратларини илм билан обод қиладилар.

Амир Темур ҳам: “Китоб-барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл идрокнинг, илму-донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”.

Доноларимиз: “Китобларни ёқиб юбориш оғир жиноят, бироқ дунёда ундан-да оғирроқ жиноят бор, у-китоб ўқимаслик”, деганлар.

Киши жаҳолатдан қутилиш мақсадида илм талаб қилиши учун албатта ёш бўлиши шарт эмас, балки қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, илмли бўлишга ҳаракат қилиши керак.

Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан паёғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради” (Имом Табароний).

Илмсизлик ва жаҳолат – жамиятимизнинг энг катта душмани, айни пайтда жамият учун – катта офатдир. Ислом дини илм-маърифатга тарғиб этиб, оламни нурга тўлдиришидан олдинги даврни бежизга жоҳилият даври деб аталмаган. Йиллаб давом этадиган урушлар, қон тўкишлар, бой-бадавлат кишилар томонидан фақиру муҳтожларнинг мудом эзилиши, судхўрлик, зинокорлик, ҳаромхўрликнинг авжига чиқиши, будпарастлик, оташпарастликнинг муқаддаслаштирилиши айни жоҳилият даврининг энг кўзга кўринган жиҳатлари эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ана шундай ҳаёт кечираётган кишиларни илму маърифат билан бир ота-онадан туғилган биродарлардек аҳил ва иноқ кишиларга айланишларига сабаб бўлдилар. Натижада, илм-фан ва маданиятда бутун дунёга ўрнак ва устоз бўладиган авлодлар етишиб чиқди. Хусусан, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан илм-фаннинг барча соҳасида пешқадам бўлган улуғ алломалар ҳозирги замон авлодлари бўлмиш – бизларнинг фахру ифтихоримиз саналадилар.

Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунимизда ҳам илм-маърифатни қўйиб, жаҳолат йўлини тутган кимсалар ҳам йўқ эмас. Маърифат дини бўлмиш Ислом динидан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланаётган кучлар илмсиз ёшларни йўлдан уриб, жаҳолат гирдобига тортаётгани сир эмас. Минглаб ёшлар турли оқимларнинг таъсирига тушиб, ана шундай жаҳолат қурбонига айлангани ҳам барчага маълум. Шунинг учун ёшларни илм олишга ундаш, китоб ўқишга тарғиб этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлиб қолмоқда.

Сирожиддин Эргашев,
Учқўрғон тумани "Саидхон эшон" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: ИХТИЛОФ ҲАҚИДАГИ БАЪЗИ ҲАДИСИ ШАРИФЛАР

Ояти Кариманинг охирида Аллоҳ Таоло:
«Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир», демоқда.
Демак, орада ихтилоф чиқмаслиги учун сабр керак. Сабрсизлик эса, мусулмонлар орасида турли ихтилофлар, уруш-жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлади. Аллоҳ Таоло сабр қилувчилар билан бўлади. Уларни турли ёмонликлардан асрайди. Сабр қилмай, чидамсиз бўлганлар эса, ихтилоф гирдобига дучор бўладилар.

Аллоҳ таоло «Рум» сурасида мўмин-мусулмонларга қуйидаги хитобни қилади: «...Ва мушриклардан бўлманг. Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир ҳизб ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан бўлманг» (31-32-оятлар).
Демак, динда тафриқага тушиш мушрикларнинг иши бўлиб танилган экан. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ихтилоф чиқариш, талашиб-тортишиш ҳам мушрикларнинг иши экан. Ҳар бир ҳизб ўз олдидаги нарсадан шод бўлиб, бошқаларни паст санаши ҳам мушрикларнинг иши экан.
Демак, ҳар бир ихтилоф қўзғовчи ва низо чиқарувчи мушрикларга оид иш қилаётган бўлар экан.

Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: «Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур», деган (109-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло тафриқа ва гуруҳбозликка олиб борадиган низо ҳамда ихтилофларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидан бошқа, ул ҳидоят йўлига тескари йўл ҳисобламоқда. Аллоҳ таоло бу оятда тафриқа ва гуруҳбозлик Пайғамбаримизнинг умматларига муносиб эмаслигини қаттиқ таъкидламоқда.

Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида ҳалокатга дучор бўлган аҳли китобларни бизга ўрнак қилиб: «...Китоб берилганлар фақат уларга илм келгандан сўнг ўзаро ҳасад қилишибгина ихтилоф қилишди», дейди (19-оят).

Демак, ихтилофнинг асосий сабаби ўзаро ҳасад қилиш экан. Нима, ҳасад ҳалокатга дучор бўлган ғайридинлардан бизга ҳам мерос бўлиб қолганми?!

Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида сиз билан биз мусулмонларга хитоб қилиб: «Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, тафриқага тушганларга ўхшаш бўлманглар! Ана ўшаларга улуғ азоб бордир», деган.

Ҳа, кўзимизни очишимиз, ўзимизни ўнглашимиз керак. Ислом динимиз орқали ўзимизга очиқ баёнотлар келганидан кейин ҳам бўлиниб, тафриқага тушиб бир-биримиз ила тортишиб, уруш-жанжал қилаверсак, улуғ азобга дучор бўлиб қолмайлик, тағин.

Янгиқўрғон тумани "Сайид бобо Термизий" жоме масжиди имом хатиби Абдували Махмудханов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: "Ҳанафий мазҳабида такбири таҳрима ва қўл боғлаш"

Яҳёхон Убайдуллаев,
Чуст туман " Эшон Сўфи Бобо" жоме масжиди имом- ноиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мотуридий #Раддия

#Мавзу: Яқийн имон.

"Яқийн" сўзи луғатда "собит", "мустахкам", "очиқ ойдин", "равшан" маъноларини англатади.
Истилоҳда бирор нарсага қатъий шак-шубҳасиз ишониш яқийндир.
Бунда қалб ўзи ишонган нарса билан хотиржам бўлади, унга қаттиқ боғланади, ҳар қандай шубҳа гумонларни рад этади.

Банданинг Аллоҳга, фаришталарга, пайғамбарларга, илоҳий китобларга охират кунига имони яқийн бўлиши керак.

Кимда ким юқоридагиларга-ҳудди кўзи билан кўриб тургандек ишонса имони собит бўлади, ҳисобга ўтади.
Агар Аллоҳ борлигига ёки фаришталарга пайғамбарларга қатъий ишонмаса, Қиёмат ростдан бўлармикан деб иккиланса, имони дуруст эмас.

Аллоҳ таало Ўзингиз тақводор бандаларини бундай васф қилган:

"Алиф, лам, мим.(Аллоҳ таолонинг ҳақ Каломи эканида) ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ушбу Китоб ғайбга ишонадиган, намозни тўкис адо этадиган, Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган тақволи кишилар учун тўғри йўлдир. Улар Сизга нозил қилинган, Сиздан илгари туширилган нарсаларга имон кетирадилар, охират кунига аниқ ишонадилар. Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир. Нажот топувчилар ҳам уларнинг ўзидир" (Бақара сураси, 1-5-оятлар).

Қуръон Аллоҳ томонидан туширилганига шубҳа йўқ. Қуръон тақводор учун ҳидоят машъаласидир.

Тақводорлар ғайбга: Аллоҳга, У Зотнинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, жаннатга, дўзахга, ўлимдан кейинги ҳаёт борлигига, ҳисоб- китобга қатъий, аниқ ишонишади, намозни хушуъ- хузуъ билан, хаёлни бир ерга жамлаб, тўкис адо этишади, Аллоҳ ризқ қилиб берган нарсалардан яхшилик йўлида инфоқ- эҳсон қилишади, молларидан закот беришади.
Улар, шунингдек, эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, Сиз олиб келган нарсаларга: Қуръонга, Суннатга ҳам, Сиздан аввалги пайғамбарларга туширилган нарсаларга ҳам имон келтиришади, улар келтирган бирор нарсани инкор этишмайди. Мана шундай зотларга Парвардигори томонидан ҳидоят, нур, басират (ақл идрок, фаҳм фаросат) берилган. Ана ўша зотлар ўзлари талаб қилган нарсаларга етишади, ёмонликдан нажот топишади. Ким бахтли бўлишни, нажот топишни истаса, уларнинг йўлидан юради.

Тақводорлар охиратга аниқ ишонишлари юқорида айтилди. Охират ўлимдан кейинги ҳаётдир. Охират кунига шак-шубҳасиз ишонган одам солиҳ амаллар қилади, гуноҳлардан сақланади.
Демак, яқийн имон кишини эзгу ишларга ундайди.

Солиҳ амали бўлмаса, "Мусулмонман" деган қуруқ даъво билан чекланиб қолса, банданинг имони хақиқий бўлмайди, унга шак-шубҳа гумон оралаган бўлади.

Хадиси шарифда ким "Лаа илааҳа иллаллоҳ" деб гувоҳлик берса, жаннатга кириши айтилган. Бироқ буни ихлос билан, шак шубҳасиз, қалбдан ишонган ҳолда айтиш шарт. Ким тавхид калимасини аниқ ишонч билан айтса, Аллоҳ таолонинг
амр қайтариқларига бўйсунади, шариат хукмларига амал қилади.

Аллоҳ таало барчамизни имонимизни яқийн имони бўлишини насиб этсин.

Уйчи тумани "Машҳад мозор" жоме масжиди имом ноиби Камолиддин Тоҳиров.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мотуридий #Раддия

#Мавзу: "Ақидада адашмайлик!".

Абу Мансур Мухаммад ибн Мухаммад ибн Махмуд Мотуридий Самаркандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб ижод килиб, шу ернинг узида ҳижрий 333 - йилда вафот этганлар.
У киши ханафий мазҳабида булиб, Имом Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳининг икки восита ила шогирдлари бўлганлар.
Яъни у кишининг устозлари имом Муҳаммаднинг шогирдлари бўлган.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи фуқаҳолар ва муҳаддислар чақирган нарсага чакирганлар.
У киши жуда хам машҳур булиб, Мовароуннаҳрда барча у кишига мурожаат қилган.
Мотуридий рахматуллоҳи алайхи ўзининг "Таъвийлоту аҳлис - сунна" номли тафсирида мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа, мунажжим, фолбин ва бошқаларнинг фикирларини муноқаша қилган ва ҳамма- ларига раддия берганлар .
У киши Аҳли сунна вал жамоанинг мазҳабини куллаб - кувватлаганлар .

Анвархон Акрамов,
Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ноиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: “Ҳизб ат-таҳрир” оқимининг халифалик борасидаги даъволарига раддия

“Ҳизб ат-таҳрир” ўзининг фаолиятида Ислом динининг соф ақидавий таълимотларига ёт қарашлари билан ажралиб туради. Ушбу партия XX асрда пайдо бўлган энг йирик исломий партия ҳисобланган. Партиянинг асосичиси Тақиюддин Набҳоний ҳисобланади. Ушбу партиянинг олдига қўйган энг катта вазифаси, бутун оламда яна қайта халифаликни тиклашдир. Уларнинг айнан шу мақсадлари юзасидан ислом уламолари биринчи навбатда ягона халифалик давлатини тиклаш борасидаги асосий даъволарини танқид остига олганлар. “Ҳизб ат-таҳрир”нинг даъвосига кўра, “ягона халифа”ни сайлаш Исломдаги муҳим фарзлардан ҳисобланиб, уч кун-дан ортиқ мусулмонларнинг халифасиз яшашлари ҳаром ҳисобланади. Маълумки, бирон нарса ёки ишни ҳаром, деб ҳукм чиқаришга ёлғиз Аллоҳ ва У Зотнинг Пайғамбаригина ҳақлидир. Қолаверса, шариат нуқтаи-назаридан, фарз эса далилида бирор шубҳа йўқ бўлган намоз, рўза, закот, ҳаж каби Аллоҳнинг амрлари ҳисобланади. Уламоларнинг фикрича, “Ҳизб ат-таҳрир”нинг юқоридаги даъвоси эса, Қуръон ва ҳадисларга зид. Чунки мусулмонларнинг ягона халифа кўл остида яшашлари ҳақида бу икки мўътабар манбаларда қатьий буйруқ мавжуд эмас. “Ҳизб ат-таҳрир”нинг бу борада келтираётган баъзи ҳадислари эса, барча замон ва маконга бирдек тегишли эмас. Жумладан, улар “Ким-ки, бўйнида байьат бўлмаган ҳолда ўлса, бас, у жоҳилият ўлими билан ўлибди”, деган ҳадисга асосланиб, халифалик давлатида яшаш ҳар бир мусулмонга фарздир, дея даъво қилишади. Аслида эса, мазкур ҳадис мусулмонларнинг устиларида халифа мавжуд бўла туриб, унга итоат килишга байъат килмаган кишиларгагина хосдир. Қолаверса, “Ҳизб ат-таҳрир”нинг келтирган бу ҳадиси “оҳод” (мутавотир даражасига етмаган) ҳадис ҳисобланади. Яъни усул ал-фиқҳ (Ислом қонуншунослиги) қоидаларига кўра, суннатлар (ҳадислар) уч қисмга: “мутавотир”, “машҳур” ва “оҳод”га бўлинади. Уларнинг ўзларининг даъволарига кўра, “оҳод” ҳадис, Расулуллоҳ(с.а.в.)дан етиб келиши жиҳатидан ҳаммаси зоннийдир. Қатьий далилга асосланмаган амални эса фарз даражасига ҳали ҳеч бир уламо кўтаришликка журъат килмаган. Балки, бундай “ихтирочилар” борасида Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг қуйидаги айтган сўзларини келтириш мумкиндир: “Ҳар бир янгилик залолатдир ва ҳар бир залолат дўзахга олиб борур”. Бугунги кунда “Ҳизб ат-таҳрир” ўзининг сўзини қувватлаш учун юқоридаги ҳадисни келтириши умуман мантиққа тўғри келмайди. Улар ўз партияларининг пайдо бўлишига Қуръондан “Оли Имрон” сураси, 104-оятни далил келтирадилар: “Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъкурф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин”. Уларнинг даъволарига кўра, гўё “Ҳизб ат-таҳрир” Аллоҳнинг ушбу оятига жавобан вужудга келган. Уламолар “Ҳизб ат-таҳрир”нинг сўзини инкор қилиб, мазкур оятни барча мўътабар ва машҳур тафсир китобларда икки хил маъноси борлигини билдирганлар. Бу ердаги (оятдаги) “сизлардан” сўзидан араб тили қоидаси бўйича икки хил маъно олиш мумкин. Яъни сизлардан бир жамоат чиқиб, яхшиликка даъват қилиш, амри маъруф, наҳйи мункар ишлари билан шуғуллансин, деб тушуниш мумкин. Бу тафсирга кура, амри маъруф ва наҳйи мункар билан шуғулланиш фарзи кифоя саналиб, умматнинг ҳаммаси эмас, балки маълум бир қисми, яъни уламолар шуғулланса, шунинг ўзи кифоя қилиб, бошқаларнинг зиммасидан бу вазифа соқит бўлади. Имом Бағавий (ваф. 1122 .й.) каби уламолар бу оятдан “сизлар ҳаммангиз мазкур ишларни қиладиган уммат бўлингиз”, деган маънони олиш жоиз, деган. Муфассирларнинг кўпчилиги шу иккинчи тафсирни қўллаб-қувватлаганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам шу иккинчи тафсирга биноан амри маъруф ва наҳйи мункар билан шуғулланишни фарзи айн, яъни ҳар бир мусулмон зиммасидаги фарз, деб билганлар. Жумладан, Абу Мансур Мотуридий ҳам “Таъвилот аҳли сунна” номли тафсирида, “Оли Имрон” сурасининг 110-ояти, “Моида” сурасининг 79-ояти ва бир неча ҳадислардан далиллар келтириб, амри маъруф, наҳйи мункар ишларини қилиш ҳар бир мусул монга фарзи айн килинган, деб таъкидлаганлар”.

Абдуллоҳ домла Саматов,
Наманган шаҳар бош имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: Талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч қувватингиз кетур

Шак-шубҳа йўқки, ислом шариати ҳукмларига кўра бирор инсонни ноҳақ ўлдириш мумкин эмас. Аллоҳга куфр келтиришдан кейинги энг оғир жиноят бу- инсонни ноҳақ ўлдириш. Қуръони каримда: Ана ўша (фожеа) сабабли Бани Исроил зиммасига (шундай фармонни) ёзиб қўйдик: кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди, - дейилади (“Моида” сураси, 32-оят).
Ислом зиммамизга юклайдиган вазифа мусулмонларнинг бирдамлигини, ўзаро ҳамдард ва якдиллигини ошириш, ораларидаги ихтилофлар, бўлинишлар ва бузғунчиликка барҳам беришдир. Аллоҳ таоло каломида: (Ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, кучқувватингиз кетур, (“Анфаол” сураси, 46-оят)
Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз, (“Оли Имрон” сураси, 103-оят)
Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бирбирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир, - деб марҳамат қилади (“Оли Имрон” сураси, 105-оят).

Машраббой Казаков,
Мингбулоқ тумани “Мулла Назар охун” жоме
масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR