SOF TA'LIMOTLAR
497 subscribers
2.61K photos
4.1K videos
30 files
2.7K links
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Исломий маърифат таратиш
Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

@sof_talimotlar_bot 📝
Download Telegram
#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Юрт осойишталиги, эл тинчлиги - энг улкан бахт.

Юрт осойишталиги бебаҳо бир инъом. Шу боис, сизу биз кечалари гўзал орзулар ила уйқуга кетиб, тонгда Аллоҳга ҳамдлар айтиб, янги режалар, эзгу мақсадлар билан уйғониш бахтига муяссар бўлган бахтли инсонлармиз.

Яратганга шукр, юртимиз тинч, рўзғоримиз обод, кўнгилимиз тўқ. Фарзандларимиз эмин-эркин ўсиб-унмоқда. Кексалар эъзозда, хотин-қизлар ҳурмат-эътиборда. Шуларни ўйлар экансан, беихтиёр ана шу бахтдан бебаҳралар хаёлдан ўтади: ер юзининг турли ҳудудларида бало-офатлар, айримларида эса уруш, талончилик, қўпорувчиликлар... Яна шундай юртлар борки, у ерларда бехавотир тонг оттиришнинг имкони йўқ. Одамлар ҳар дақиқа ҳадикда, саросимада яшайдилар. Тинчлик истаб, бошқа давлатларга бораётганларнинг эса сон-саноғи йўқ.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман", деб ваъда қилган. Юртимизда осудалик, тинчлик-омонлик ҳукм сураётгани буюк неъмат, бунинг қадрига етишимиз учун дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга теран боқиб, хулоса қилмоғимиз зарур.

Ўша нотинч жойларда ҳам бир вақтлар осойишталик ҳукм сурган, бироқ инсонларнинг лоқайдлиги, бефарқлиги, фарзандлар тарбиясини унутгани, Аллоҳ берган неъматларга шукр қилмаслиги оқибатида юрт вайронага айланди. Қанчадан-қанча бегуноҳ болалар нобуд бўлди, аёллар зўрланди, қариялар хорланди.

БМТ маълумотларига кўра, биргина Сурияда 2011 йили деярли 21 миллион аҳоли истиқомат қилган. Беш йиллик уруш мобайнида шулардан 250 минги ҳалок бўлди. Бошқа халқаро ташкилотлар бундан ҳам каттароқ рақамни келтиришяпти. Масалан, Сурия сиёсатни ўрганиш маркази (SCPR) 470 минг одам ҳалок бўлганини келтиради. Агар бунга 1,9 миллион ярадорларни қўшсак, мамлакат беш йиллик фуқролар урушида 11,5 фоиз аҳолсини йўқотгани маълум бўлади. Сурияликларнинг 45 фоизи яшаш жойини алмаштиришга мажбур бўлди. 6,3 миллион киши ички қочоққа айланди, 4 миллиондан ортиғи мамлакатни тарк қилиб, ҳозир Туркия, Иордания, Ливан, Ироқ, Миср ва Европа Иттифоқида жон сақлашяпти. Агар ҳалок бўлганлар, ярадорлар ва чет элларга чиқиб кетганларни қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, беш йил ичида Сурия ўз аҳолисининг чорак қисмидан ажради.

Хулоса қилиб айтганда, биз имом-хатиблар маҳалла ва гузарларда, маросим ва тадбирларда ёшларни асраб-авайлаш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва жамиятимизга хавф солаётган турли таҳдидлардан йироқ қилиш лозимлигини уқтиришимиз лозим. Албатта, бир-икки суҳбатда ёшларга одоб бериб, яхши-ёмонни ажратишни ўргатиб бўлмайди. Бунинг учун оилада ота-оналар, таълим даргоҳларида ўқитувчи-мураббийлар ҳам жонбозлик кўрсатмоқлари зарур.

Манбаълар асосида тайёрланди

Учқўрғон туман "Қосим қори" жоме масжиди имом хатиби Тўлакбоев Баходир.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Аудио #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Ҳанафий мазхабида "такбири тахрима" ва намозда қўл боғлаш.

Мансурхон Нишанов,
Чортоқ тумани "Ҳазрати Усмон" жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: Ҳизбут-таҳрир ва унинг кирдикорлари

Муҳибулло Ҳудойбердиев,
Тўрақўрғон туман бош имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
saidnasimxontora
Nurulloh Mahkamov
#Аудио #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи


#Мавзу: "Қуръон ва Ҳадисдан ҳукм олишга ким ҳақли?"

Нуруллоҳ Маҳкамов,
Чуст тумани "Саид Насимхон тўра" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: Макка фатхидан сўнг “ҳижрат” йўқ!

Муқаддас динимизда мусулмонлар аввалига Хабашистонга , кейинчалик Мухаммад алайҳиссалом бошчилигида Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлари маълум. Ва мана шу кейингиси динимиздаги улуғ ходиса сифатида қамарий йил хисобининг бошланиш санаси сифатида танланган. Агар биз мазкур хижратларда мусулмонлар ўз яшаб турган ерларидан бошқа юртларга кетишга жонлари, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида хижрат содир бўлган.
Хижрат икки турга бўлинади. Биринчиси юртни тарк этиш ва иккинчиси гунохларни тарк этишдир.
Ибн Масъуд ривоят қилган хадисда айтилади: “....Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Макка фатхидан сўнг ҳижрат йўқ......” дедилар” (Имом Бухорий ривояти.)
Мазкур хадисни ўзидан олдин келган барча хижрат тўғрисидаги хадисларни бекор яъни насх қилувчи эканлигини уламоларимиз таъкидлаганлар. Бундан маълум бўлишича юртни тарк этиш бекор қилинди. Яна бир хадисда: “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: “Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида хижрат қилган кишидир” деганлар” (Имом Бухорий ривояти.) Уламолар хадисни шарғлаб ундаги “хижрат” дан мурод “тарк қилишдир” деганлар. Мана шу турдаги ҳижрат бугун ҳам мавжудлиги хадисдан маълум бўлмоқда.
Бугунги кунда ақийдапарастлар ҳижратмасаласида Қуръонннинг “Нисо” сураси 97- оятини далил қилади: “Ўзига зулм қилувчи холда жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?”-дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, хижрат қилсангиз бўлмасмиди?” дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир у қандай ҳам ёмон жой!”.
Вахоланки, уламолар мазкур оят аввал исломни қабул қилиб, Маккада яшаб келган бўлсада, Бадр жангида Маккаликлар сафида туриб, мусулмонларга қарши жангда иштирок этганлар хақида нозил бўлганлигини таъкидлайдилар.
Шунингдек уламоларнинг фикрига кўра, юқоридаги оят зажр, яъни қўрқитиш маъносидаги матн бўлиб, бундай матнлардан хулоса қилиш учун асл хукмларга қайтилади. Яъни асл хукм бўйича мусулмонлар хеч қачон дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳдан ривоят қилинган хадисда айтилади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом хузурларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган холда ташлаб, хижрат қилиш учун сизнинг хузурингизга келдим,- деди. У зот алайҳиссалом эса “Ота-онанг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин, -деб жавоб бердилар.”
Юқоридаги далиллардан мусулмонлар учун барча шароитлар яратилган. Ислом динининг бешта аркони эмин-эркин бажариб келинмоқда. Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни бирдамликда хаёт кечиришини бардавом айласин.

Алихон Олимов,
Наманган тумани "Мулла Гузар Ҳалифа " жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Мазҳабларни бирлаштиришга интилиш ҳақида нима дейиш мумкин, одамлар бир мазҳабга риоя қилиши шартми?

Таҳминан 1390 ҳижрий йили эди. Талабаларга "Ислом шариати тарихи"дан дарс берар эдим. Дарс асносида бир талаба мендан: "Мазҳабларни бирлаштириш ва одамларни бир ақидага келтиришга интилиш ҳақида нима дейиш мумкин?", деб сўраб қолди. Мен аввал унга қисқа қилиб айтдим: "Бу интилиш Аллоҳ таолонинг шариатдаги иродасига, Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга ва саҳобий розияллоҳу анҳумларга улардан кейинги салаф уламоларнинг иродасига, шунингдек соғлом ақлга ҳам зиддир".
Кейин унга бу гапларни батафсил баён қилиб бердим.
- Аллоҳ таоло қадимдан араблар "қуруъ"  сўзини икки маънода: ҳайз ва поклик маъносида ишлатишларини билармиди? ("Талоқ қилинган аёллар уч қуруъ кутадилар" (Бақара, 228), деб айтилгани назарда тутилмоқда), дедим
- Ҳа, деди.
- Аллоҳ таоло қадимдан исми Зайд ибн Собит бўлган саҳобийни ва бошқаси Абдуллоҳ ибн Масъуд исмли саҳобий бўлишини билмасмиди? Зайд "қуруъ"ни поклик, Абдуллоҳ ибн Масъуд унга хилоф равишда "қуруъ"ни ҳайз дейишини билмасмиди?
- Ҳа, биларди, - деди.
- Ундай бўлса, нега Аллоҳ таоло оятида [учта қуруъ] деб ибн Масъуд ва Зайд ихтилофга борадиган тарзда туширди. Бири учта ҳайз, бири учта поклик деди. Уни хилоф қилишга йўл қўмайдиган тарзда нозил қилса бўлар эдику. Яна бунга Қуръони каримни турли тушунчаларни берувчи бошка  оятлари ҳам мисол бўлади, - дедим. Сўнг унга яна:
- Ҳадиси шарифларда ҳам шундай ҳолат мавжуд. Биз уларни Аллоҳ таоло томонида ваҳий қилинган, деб эътиқод қиламиз. Нега Аллоҳ таоло Ўзи Билгувчи ва Ҳаким бўла туриб Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадисларни ихтилоф қилгувчилар ихтилоф қилмайдиган лафзлар ила ваҳий қилмади. Ахир Пайғамбар алайҳиссалом Бани Қурайза қабиласига боришда тезроқ юришга йўналтириб: "Аср намозини йўлда ўқиманг", демадиларку! Балки: "Биронталарингиз аср намозини ўқимасин, магар Бани Қурайзада ўқисин", дедилар. Баъзилар матнни зоҳирий маъносини олди, баъзилар ички маъносини олди, дедим ва қўшимча қилиб сўрадим:
- Саҳобалар ва улардан кейингилар (улардан Аллоҳ рози бўлсин) ихтилоф қилганмидилар?
- Ҳа, ихтилоф қилганлар, - деди.
- Ақллар ҳам ҳар-хил бўладими, - деб сўрадим.
- Ҳа, деди.
- Демак, одамлар ва жамият ҳаётида ихтилофни тақозо  этувчи ҳолатлар борлиги сабабидан ихтилофлар келиб чиқадими? - дедим.
- Ҳа, ихтилофни тақозо қиладиган нарсалар борлигидан келиб чиқади, деди.
- Демак, одамларни бир йўналишга бирлаштиришга интилиш ва ёки улардан бирига мажбурлаш жиннилик ва залолатдир!!*** - дедим. 

"Илм ва дин масалаларида ихтилоф одоблари" китоби 28-29-бетлар.

*** Муҳаммад Аввома бу гаплари билан бир инсонни шариат, дин масалаларида одамларни ўз йўлига, фикрига юргизишга ҳаракат қилиши, мени айтганим тўғри, бошқаси хато қабилида иш тутиши айнан мажнунликнинг бир кўриниши ўлароқ эътироф этдилар. Яъни, мазҳабга бўлган эҳтиёж бежиз вужудга келмаганини китобхонларга етказмоқчи бўлдилар. Аллоҳ Шайхимиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Аввоманинг расмий каналидан таржима қилинди. Таржимон:
Адҳамжон Абдураҳмонов
Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжиди имом-ноиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Ҳижрат тушунчаси

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани "Садпири Комил" жоме масжиди имом-хатиби

🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: Макка фатхидан сўнг “ҳижрат” йўқ!

Муқаддас динимизда мусулмонлар аввалига Хабашистонга , кейинчалик Мухаммад алайҳиссалом бошчилигида Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлари маълум. Ва мана шу кейингиси динимиздаги улуғ ходиса сифатида қамарий йил хисобининг бошланиш санаси сифатида танланган. Агар биз мазкур хижратларда мусулмонлар ўз яшаб турган ерларидан бошқа юртларга кетишга жонлари, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида хижрат содир бўлган.
Хижрат икки турга бўлинади. Биринчиси юртни тарк этиш ва иккинчиси гунохларни тарк этишдир.
Ибн Масъуд ривоят қилган хадисда айтилади: “....Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Макка фатхидан сўнг ҳижрат йўқ......” дедилар” (Имом Бухорий ривояти.)
Мазкур хадисни ўзидан олдин келган барча хижрат тўғрисидаги хадисларни бекор яъни насх қилувчи эканлигини уламоларимиз таъкидлаганлар. Бундан маълум бўлишича юртни тарк этиш бекор қилинди. Яна бир хадисда: “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: “Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида хижрат қилган кишидир” деганлар” (Имом Бухорий ривояти.) Уламолар хадисни шарғлаб ундаги “хижрат” дан мурод “тарк қилишдир” деганлар. Мана шу турдаги ҳижрат бугун ҳам мавжудлиги хадисдан маълум бўлмоқда.
Бугунги кунда ақийдапарастлар ҳижратмасаласида Қуръонннинг “Нисо” сураси 97- оятини далил қилади: “Ўзига зулм қилувчи холда жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?”-дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, хижрат қилсангиз бўлмасмиди?” дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир у қандай ҳам ёмон жой!”.
Вахоланки, уламолар мазкур оят аввал исломни қабул қилиб, Маккада яшаб келган бўлсада, Бадр жангида Маккаликлар сафида туриб, мусулмонларга қарши жангда иштирок этганлар хақида нозил бўлганлигини таъкидлайдилар.
Шунингдек уламоларнинг фикрига кўра, юқоридаги оят зажр, яъни қўрқитиш маъносидаги матн бўлиб, бундай матнлардан хулоса қилиш учун асл хукмларга қайтилади. Яъни асл хукм бўйича мусулмонлар хеч қачон дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳдан ривоят қилинган хадисда айтилади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом хузурларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган холда ташлаб, хижрат қилиш учун сизнинг хузурингизга келдим,- деди. У зот алайҳиссалом эса “Ота-онанг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин, -деб жавоб бердилар.”
Юқоридаги далиллардан мусулмонлар учун барча шароитлар яратилган. Ислом динининг бешта аркони эмин-эркин бажариб келинмоқда. Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни бирдамликда хаёт кечиришини бардавом айласин.

Наманган тумани Мирхомид масжид имом хатиби Отабаев Абдурахмон.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Audio
#Аудио #Салафий #Раддия

#Мавзу: Салафийларга раддия

Нуриддин Хамроқулов,
Учқурғон тумани "Соттибой ҳалфа" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мотуридий #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Ақида амалларнинг нигизидир

   “Ақоид” илмининг асосий ғояси ва кўзлаган мақсади бандаларнинг динга бўлган ишончини, диний эътиқодларини мустаҳкамлаш ҳамда улар тўғрисидаги барча шак-шубҳалардан муҳофаза қилиш, энг муҳими, бошқа барча шаръий илмлар каби бандаларни икки дунё саодатига мушарраф қилишдир. Шy сабабли соф исломий ақийда, банданинг бу дунёда соғлом инсон табиатига хос ҳаёт кечириб, охиратда ҳам саодатманд бўлишига сабаб бўладиган асосий омил саналади. Бу хусусда улуғ мутасаввиф олим Сўфи Оллоҳёр:

“Диёнат беҳидур (илдизидур) илми ақоид Томурсиз шоха сув бермак на фоид”

дея ақоид илми динимизнинг асосий илдизи эканлиги, бу илдиз асосида бажарилмаган амаллар бандага ҳеч қандай наф келтирмаслигини баён қилганлар.

Ислом тарихидан бизларга маьлумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари йўлини маҳкам тутиб, «Аҳли сунна вал жамоа” номи билан ҳақ йўлда доимо собитқадам бўлиб келаётган улкан жамоа бор. Зеро, бу жамоа Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берган ягона нажот топувчи уммат ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:

“Бани Исроил 72 тоифага бўлинди. Менинг умматим 73 тоифага бўлинади. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат бир тоифа бундан мустаснодир, дедилар. Шунда (Саҳобаи киромлар): “Улар кимлар эй, Аллоҳнинг Расули”, дейишди. “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлида бўлганлардир”, дедилар. (Термизий ривояти.)

Бугунги кунда юртиммиз мўмин мусулмонлари анашундай жамоа фиқхда Ханафий ақидада эса Мотуридий мазхабларида азалдан ибодат қилиб келяптилар, шундай бўлсада айрим адашган инсонларни борлиги уларни бу мазхаблариммизга асоссиз айтаётган сўзлари учраб турмоқда. Биз эътиқод қилаётган Ханафий мазхабиммиз тўғридан тўғри саҳобаи киромларга улар орқалик эса расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланади, бу эса биз ибодат ва эътиқод қилиб келаётган ахли сунна валжамоа мазхаби ишончли ва мўтабарлигидан далолатдир.

Тўрақўрғон тумани "Камлохон эшон бува" масжиди имоми Зиёвиддинов Азимхон

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR