#Мақола #Мазҳаб
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА
Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.
Муҳаммад Аюб Фахриддинов
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR

#Мақола #Сохта_салафийлик
Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга хар ким хам ҳақли эмас.
Ҳозирги кунда баъзилар ўзича оят ва ҳадисл ардан ҳукм , чиқариб, нотўғри фатволар бериб, ўзини ва ўзгаларни адаштирмоқда. Аслида, Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм олиш ёки бир масала чиқариш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бу масъулиятли ишни ижтиҳод ( оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш) даражасига етган мужтаҳид зотларгина амалга оширишлари мумкин. "Нурул -анвор " китобида Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқариш учун қуйидаги шартлар топилиши баён қилинган. Яъни: "Ижтиҳод қилишнинг шарти- Қуръони каримни луғавий ва шаръий маъноларини пухта билиш, ҳадис ва унинг етиб келиш йўлларини ҳамда қиёснинг турларини чуқур англаб етишдир. " Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда баъзи бир сохта салафийлик оқимининг намоёндалари оят- ҳадисларни ўзлари ҳоҳлагандек талқин қилишлари уларнинг илмсиз эканликларига яққол мисол бўла олади. Соҳта салафийларнинг мужтаҳид олимларнинг ҳусусан мазҳаббошиларимизни ҳақорат қилиши ва уларни менсимаслиги эса, уларнинг илмсиз ва жоҳиллигининг яна бир кўринишидир.
Ҳозирги кунда мужтаҳидлик даражасига етмай туриб ҳадисларни бу заиф бу саҳиҳ дейишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, мужтаҳидлар каби сифатларга эга бўлмасдан туриб ҳозирги кунда Қуръондан ёки ҳадисдан ўзим ҳукм оламан деган кишилар Қуръон ва ҳадиснинг зоҳирий маъноларидан ҳукм олиб, ўзлари ҳам адашадилар, ва ўзгаларни ҳам адаштирадилар.
Ф Салимов

#Мақола #Ихтилоф
Йўл харакати қоидаларига амал қилиш вожиб
Хозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, Сабаби, охирги пайтларда баъзилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида бир қанча кишилар вафот этмоқда ёки бир умрга ногирон бўлиб қолмоқда.
Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради! Зеро инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим бўлади. Қоидани бузиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади.
Исломнинг асосий қоидаларидан бири ҳисобланган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
“Исломда зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Байҳақий ривоятлари). Ушбу шаръий қоидага кўра, ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлади. Фақат ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган, унинг айби йўқ ҳолатлар – бундан мустасно ҳисобланади.
Ислом Фиқҳи Академияси ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитаси каби фатво идоралари ва жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш – вожиб экани ҳақида хулоса берганлар. Демак, юқоридаги сабабларга кўра йўл қоидаларига амал қилишнинг лозимлиги ҳамда уни бузганларга молиявий жазолар қўллаш жоизлиги келиб чиқади.
Йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти тезликни ошириш ва қарама-қарши йўлга чиқиш оқибатида содир бўлмоқда. Бунинг сабаби, биринчи навбатда – шошқалоқликдир. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишда саҳобаларни шошқалоқликдан қайтариб келганлар ва ҳадиси шарифларидан бирида: “Босиқлик – Аллоҳдан, шошқалоқлик – шайтондандир”, – деганлар (Имом Байҳақий ривоятлари).
Тезликни чеклашда асосан ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаётини сақлаш назарда тутилади. Ҳайдовчининг бу чекловни бузиши ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хатарга қўйиш бўлади. Шу боис қатор фатво марказлари ва уламолар, жумладан, Саудия Арабистони уламолари рухсат этилган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган бўлади, деб фатво берган.
Шундай экан, мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак! Шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади.
Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилиб, барчамизни тўғри йўлда бардавом айлаб, турли бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин!

#Мақола
#Мазҳабсизлик
ҚУРЪОН ВА СУННАТГА ХИЛОФ ГАП АЙТМАНГ!
(2-қисм)
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, у киши: «Баъзи одамлар, фалон масалада ундоқ оят тушса эди, писмадон масалада бундоқ оят тушса
эди, мана бу тўғри бўлса эди, дейишарди. Бу Аллоҳга ёқмади ва ушбу оятни туширди», деган эканлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу оятни тушунтириб: «Қуръон ва Суннатга хилоф гап айтманг», деган маънони айтганлар.
Заҳҳок роҳматуллоҳи алайҳ эса: "Бирон бир ишда Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан ўзга ҳукм чиқарманг", деганлар. Яъни, биронта шаръий масалада ўзингизча, Қуръон ва суннат қолиб, раъйингиз билан фатво берманг, деган маънодаги сўзни айтдилар.
Бу албатта, мўмин банданинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан одобидир. Шу билан бирга, бу – шариатнинг асл қоидаси ҳамдир. Мўмин-мусулмон киши ҳар бир иш ёки тасарруфдан олдин ушбу ишда Аллоҳнинг ҳукми ёки
суннат қандайлигини билиб, сўнгра қўл уриши даркор. Ўзбошимчалик билан, кўнгилга келган ишни қилавериш мўмин-мусулмонларга тўғри келмайди. Аввалги мусулмонлар бу кўрсатмага тўлиқ риоя қилганлар ва шунинг учун ҳам доимо ишлари ўнгидан келган.
(Давоми бор)
Қ. Умурзаков

Исломдаги энг фитначи оқим.
Бу Хорижийликдир. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ён берганидан норози бўлган унинг 12 минг аскари бўйсунишдан бош тортиб, Ҳарура номли қишлоққа кетдилар. Бу гуруҳ кейинчалик «Хорижийлар» (ёки ал–хавориж, хорижия) деб аталди. Баъзи манбаларда уларнинг номи илк тўпланган жойларига нисбат берилиб, «Ҳарурия» деб ҳам аталади.
Хаворижлар ўзларига Абдуллоҳ ибн Ваҳб Росибийни амир этиб сайлаб, Али ва Муъовия розияллоҳу анҳуни йўқ қилиш пайига тушдилар. Халифа Али розияллоҳу анҳуни 660 йилда хорижий Абдурраҳмон ибн Мулжам ўлдиргач, хаворижлар икки фирқага бўлиниб, бири Ироқда қолди, иккинчиси Арабистон ярим оролига кетди. Умавийлар даврида хаворижларга қарши кескин кураш олиб борилди. Чунки улар Умавийлар давлатига катта хавф солардилар. Бу даврда хаворижлар кучайиб, Кирмон, Форс, Ямома, Ҳадрамавт, Тоиф ва Яман каби шаҳар ва ўлкаларни эгалладилар.
Ҳокимият Умавийлардан Аббосийлар сулоласи (749– 1258) қўлига ўтганидан кейин ҳам бу тоифа бир муддат ўз кучини йўқотмади. Бироқ Аббосийлар узоқ вақт уларга қарши узлуксиз олиб борган курашларидан сўнггина хаворижлар инқирозга юз тутди.
Ботиров Баҳодир

Ақида султони.
Ҳадиси шарифларда ислом динида кўплаб фирқаларга бўлиниб кетиш тўғрисида шундай дейилади: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) огоҳлантириб айтганларки: “Яҳудийлар 71 ёки 72 фирқага, насронийлар 71 ёки 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим эса 73 фирқага бўлиниб кетадилар”. Бошқа бир ривоятда: “Фақат биргина фирқа нажот топади” - деганлар. Шунда саҳобийлар: Улар кимлар? - деб сўрадилар. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менинг ва саҳобийларимнинг йўлларида бўлганлар нажот топадилар” деганлар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейинги даврларда халифалик масаласида ихтилоф ва келишмовчиликлар, инсон ақли идрок этолмайдиган масалаларда баҳс қилиш каби кучли қарама-қарши фикрлар юзага келди.
Шу каби кўплаб масалаларда мусулмонлар доимий тортишув ва мунозарада бўлганлар. Бундай ихтилофлар баъзан қонли можаролар келтириб чиқаргани тарихдан маълум. Мана шундай эътиқодий масалаларни ечишда суннийлик йўналиши уламолари сермаҳсул фаолият олиб бордилар. Бунинг натижасида ислом дунёси фирқа ва оқимлар таъсиридан, уларнинг зарарларидан сақлана борди. Юртимиз алломаларидан Имом Мотуридий ақида соҳаси (калом илми) буйича илғор мактаб яратиб, бутун ислом оламини адашган фирқалар таъсиридан қутқаришда салмоқли ҳисса қўшди. Бу борада у иккита асар “Китобут тавҳид” ва “Таъвилотул Қуръон” асарлари ҳанафийлик таълимоти ва ақидасини ҳимоя қилишда асосий ўрин тутди.
Баҳодир Ботиров.

#Мақола #Мазҳаблар
Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда ислом дини дунё бўйлаб, турли минтақаларда тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки,
улар ўзларига Қуръони карим ва Пайғамбар (алайҳис-салом) суннатларидан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эга эмас эдилар., шундай қилиб, жамиятда аста-секин кишиларга диний
ҳукмларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб бера оладиган, муайян илмларга эга инсонларга эхтиёж тобора ортиб борди.
Шу тариқа турли диёрларда олимлар етишиб чиқа бошладилар. Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий
ва Имом Аҳмадлар бугунги кунда ҳам мавжуд булган тўрт фикҳий мазҳабга асос солдилар. Улар ибодатлар ва бошқа барча масалаларни Қуръони карим ва ҳадиси шарифга кўра маълум
қоидаларга солиб чиқдилар. Манбанинг бойлиги ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айрим вақтларда бир амални турлича бажарганлари, бир масала бўйича турлича тасарруфлари ҳақидаги ҳадис ва хабарлар, ривоятлар бу олимларнинг ишларида ҳам маълум жузъий фарқларни пайдо бўлишига олиб келди.
Шунингдек, турли минтақалардаги шароитларнинг турличалиги, шариат масалаларида табиий тафовутларнинг юзага келишига асос бўлди.
Масалан, шофеий мазхабида таҳоратдан сўнг юз-қўлни артмаслик афзал бўлса, ҳанафий мазҳабида артиш афзалдир. Бу ўринда мазҳаблар тарқалган худудлардаги иқлим шароити ҳам эътиборга олинган. Бинобарин, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан икки холатни ҳам
тасдиқловчи ривоятлар етиб келган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Имом Шофеий Мисрга келганларидан сўнг, Бағдодда айтган баъзи ҳукмларини урф ўзгаргани учун ўзгартирганлар. Масалан, икки даъвогар ўз даъволарида ҳужжатлари йўқлиги сабабидан келиша олмасалар, урф қайси бирини қувватласа, ҳукм шунинг фойдасига бўлиши; эр билан хотин маҳрнинг аввалдан бериладиган ва кейин бериладиган қисмларига келиша олмасалар урфга асосан ҳал қилиниши; бир киши гўшт емайман, деб қасам ичса-да, балиқ еса, қасамига каффорат бермаслиги каби ходисалар урфга асосан ҳал қилинган.

#Мақола #Мазҳабсизлик
#Мавзу: ЗАМОНАВИЙ ҲИЖРАТ
2- Қисм
Демак, ватанни сотиб, ўз юрти одамларига ёмонликни раво кўриб асло ҳижрат қилиб бўлмас экан!
Шунинг учун ҳам саҳиҳ ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ!” дея марҳамат қилганлари зикр этилади. Ушбу ҳадис барча саҳиҳ ҳадислар тўпламларида мавжуд.
ал-Фокиҳий (р.ҳ.) ўзининг “Макка хабарлари” асарида ёзишича, Ибн Аббос (р.а.) ухлаётганида ёстиғи тагидаги ҳамёнини ўғри уриб кетади. Уни ушлашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига олиб борадилар. Шунда ўғри ўз қилмишини ушбу маблағ эвазига ҳижрат қилмоқчи эканлиги билан оқламоқчи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жазолашни буюрадилар. Кейин унга Маккага қайтишни ва ўз юртида яшашини айтиб, “Ҳижрат тўхтатилди!” дея ҳукм қиладилар. Мазкур воқеадан ҳижрат аллақачонлар тўхтатилганини, шунингдек, асли ҳижрат яхшилик экани, уни қиламан деб, одам ҳар қандай ёмонликни қилиши мумкин, деган фикрнинг нақадар нотўғри эканини билиб оламиз.

(Давоми бор.)
Муҳиддинов Осим

3- Қисм
Аслида ватан, она ватан соғинчи, унга мансуб бўлиш ҳар нарсадан устун туради. Ўзга юртларда ҳам ҳеч қачон ўз юртини, ватан ободлигини, ватан соғинчини унутмаслик даркор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва унинг давридаги мусулмонларга энг кўп ёрдам берган мусулмонлар мадиналик ансорлар эди. Улар ўзларининг фидойиликлари, меҳмондўстликлари, беғараз ёрдамлари ила ислом пайғамбарининг кўнглини олган эдилар. Бироқ, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Агар ҳижрат бўлмаганда эди, ансорлардан бири бўлган бўлардим!” дея лутф қилганлар. Ҳанафий олимларидан бўлмиш Абу Жаъфар ат-Таҳовий (р.ҳ.) ушбу ҳадисни шарҳ қила туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзга ватандан, яъни Маккалик бўлгани боис ўзларини ансорлар жумласига киритмаганлар, деган. Бу ерда ансорлар нақадар улуғ инсонлар бўлгани билан бирга уларга ўзини мансуб қилиш нақадар улуғ фазилат бўлса ҳам, лекин инсон ҳеч қачон ўз ватанидан кеча олмаслиги, ватанни танлай олмаслиги, балки ҳар бир инсон ўз она юртига, ота ватанига содиқ фарзанд бўлиши лозимлиги маълум бўлади.
(Давоми бор.)
Муҳиддинов Осимхон

4- Қисм
Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинада яшаётганларида ҳижрат масаласи ўз-ўзидан яхшилик орттириш, ўқиб-ўрганиш, касб-ҳунар ўрганиш мақсадидагина бир жойдан вақтинчалик бошқа ўлкаларга бориб туриш маъносида жорий бўлган эди. Бунга Имом ат-Таҳовий (р.ҳ.) “Шарҳи Мушкил ал-асор” асарида келтирган Наввос ибн Самъон (р.а.)нинг ҳадиси шарифи яққол далил бўла олади. У айтади: “Мадинада Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга бир йилча яшадим. Мени ҳижратдан фақатгина бирор масъала сўраш тўсиб турарди. Чунки, ҳижрат қиладиганлар фақатгина Расулуллоҳ алайҳиссаломдан бирор фойда олиш, ул зотдан бирор нарса ўрганиш учунгина ҳижрат қилар эдилар. Шунинг учун мен ҳам ундан ёмонлик ва яхшилик ҳақида алоҳида сўраб олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик эса нафсинг бирор ишни қилса-ю, уни одамлар билиб қолишини ёмон кўрадиган ишдир” дедилар. Демак, илм ўрганиш мақсадида вақтинчалик ўзга юртга бориб туриш мумкин. Шунинг учун ҳам Имом Таҳовий (р.ҳ.) ҳижрат қилганларнинг бари илм ўрганиб, динда фақиҳ бўлганлар, деб ёзади. Агар ўз юртида ҳам бу нарса мумкин бўлса, ҳижратнинг ҳожати йўқ. Саҳобалардан Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) айтишича, унга соллаллоҳу алайҳи васаллам ватанда туриб одамларга ёрдам бериш билан ҳижратдан бирини танлаш ихтиёрини берган. Шунда Ҳузайфа (р.а.) ватанда туриб ёрдам беришни танлаганини айтган.
Фиқҳий манбаларда ота-онаси бор одам улар ихтиёрисиз ҳатто илм ниятида ҳам бошқа ўлкаларга ҳижрат қилиши жоиз эмаслиги қайд қилинган. Бунга Имом Бухорийнинг “Адаб ал-муфрад” асаридаги мана бу ҳикматли ҳадиси шарифи яққол далолат қилади. Уни Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) ривоят қилган: бир киши Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳузурларига келиб, ҳижрат қилишга байъат қилиб келганини, ота-онаси эса йиғлаб қолганини айтибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ота-онангнинг ёнига қайтиб бор! Худди йиғлатганинг каби уларни кулдиргин!” деб буюрибдилар.
Демак, ҳижрат қилиш учун ота-она ризолиги, ўз ватанида унинг яхшилигига муҳтож кишилар бўлмаслиги керак экан. Шунда ҳам ҳижрат фақатгина илм оттириш, ўзга юртларда ўз ватани учун зарур бўлган нарсалар (маданият, касб-ҳунар, тижорий ишлар)ни келтириш мақсади бўлса қилинар экан. Асрлар давомида ота-боболаримиз, жумладан Имом Бухорий (р.ҳ.), аз-Замахшарий (р.ҳ.) каби бобокалонларимиз ҳам ўлкама-ўлка юриб, ўз ватанидан айро ҳолда заҳматлар чекиб, илм ўрганиб, алалоқибат, орттирган билимларини ўз юртдошларига ўргатиш мақсадида қайтиб келганлари маълум. Мана шундай ҳижрат бахти ҳаммага насиб қилсин!

Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сохта_салафийлик
Такфир масаласига бизнинг жавобимиз.
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
Поп тумани бош имом-хатиби Абдулҳаким Суфиев
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Такфир масаласига бизнинг жавобимиз.
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
Поп тумани бош имом-хатиби Абдулҳаким Суфиев
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола
САЛОМ МЕҲР-МУРУВВАТ РИШТАСИ
Салом бериш азал-азалдан давом этиб келаётган инсоний қадриятларимиздандир. Одатда бешикка гўдакни белаш олдида кўп тилаклар қилинади. Жумладан, “Ассалому алайкум” сўзлари қайта-қайта такрорланади. Айни шу кундан бошлаб фарзандга салом сўзи тез-тез эслатилади. Улар оиладаги кексаларга, ота-оналарига, оила аъзоларининг барчасига салом беришга ундалади. Боғча, мактаб ва олий ўқув юртларида ҳам устоз-мураббийларга салом берилиб, бу муқаддас таълим ҳаётда давом этиб бораверади. Салом – халқимизнинг ҳурмат-эҳтиромини билдирадиган, дилни дилга улайдиган, меҳр-оқибат кўприги бўлиб, одоб-ахлоқнинг асоси ҳисобланади.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Salom_mehrmuruvat_rishtasi

РОСУЛУЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН ХУЛҚ.
Аллоҳ таолонинг амрига итоат этиб ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига иқтидо қилиб, шомил яхшиликка эришган ва гўзал ахлоқда юриб, ҳамида (мақталган) хулқларни ўзларида мужассам этган ва қариндошчилик ришталарини мустаҳкам боғлаган солиҳ бандалари қанчалар ҳам бахтлидирлар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👇👇👇
http://ravza.uz/story/rosululooh_yaxshi_kurgan_xulq

Ҳизбчиларнинг дин тарқатишдаги қўполлик қилишларига раддия.
Динда қўполлик ва дағаллик қилиш бу айни ғулувнинг ўзгинасидир. Кимки ғулувга кетса у албатта адашади. Қуйида бу хақида маълумот бериб ўтамиз.
ҒУЛУВ (арабча—рухсат берилган чегарадан чиқиш деган маънони билдиради). Истилоҳда—Дин таълимотини талқин қилишда ҳаддан ошишни англатади. Исломда динда ҳаддан ошишни англатувчи бошқа сўз ва истилоҳлар ҳам мавжуд: “тотарруф (бир тарафлама бўлиш)”, “танаттуъ (ишда ва гапда чуқур кетиш)”, “ташаддуд (шиддатлатиш)”, “унф (кўполлик қилиш, куч ишлатиш)”
Аллома Ибн Ҳажарнинг ғулувга “бирор нарсада муболаға қилиб, белгиланган чегарадан чиқиб, унда қаттиқлик қилишдир” деб таъриф берган.
Имом Нававий эса ғулувни “шариатда талаб этилган нарсага қўшимча киритиш” деб атаган.
Абдул Карим Юнус Ал-Хатибнинг таърифи қуйидагича: “Ғулув — бирор нарсада муболаға қилиб, унда ҳаддан ошиш ва мўътадиллик чегарасидан чиқишдир” деб таъриф берганлар.
Динда ғулув кетиш мусулмон жамиятларида ихтилоф ва гуруҳбозликка, фитнага ва охир-окибат ақиданинг бузилишига олиб келади. Ислом тарихида хавориж, мўътазила ва бошқа оким ва тоифаларнинг вужудга келиши ҳам, асосан, динда ғулувга кетиш орқасидан содир бўлган. Айни вақтда, ғулувгa берилганлар динни ўта оғир ва машаққатли тушунтирганлари боис, одамлар тўғри йўлдан озиб, ислом динидан безиб қоладилар.
Шу нуқтаи назардан, Қуръони каримда мусулмонлар динда ғулувга кетишдан қайтарилган: «Айтинг: Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни, адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг хавойи нафсларига эргашмангиз!»» (Моида, 77).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғулув масаласида қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетишдан бошқа нарса ҳалок қилган эмас», деганлар.
Жумҳур уламолар томонидан динда ғулувra кетишдан келадиган энг оғир зарарлар сифатида қуйидагилар қайд этилади: Аллоҳдан узоклаштиради; дўзахни вожиб қилади; амалдан кесилиш ва бардавом бўлмасликка сабаб бўлади; ақли заифликнинг далили; шайтонга тобе бўлиш эшиги; жоҳиллик далили; фаҳми озлик далили; васвасани келтириб чиқарувчи омил; юракни сиқувчи омил; давомли хафагарчилик.
Исломда амалий ва эътиқодий ғулувгa кетиш турларига бўлинади. Амалий ғулув одатда якка шахслар томонидан йўлга қўйилиб, фақат уни қилувчига зарар келтиради. Жумладан, ҳадисларнинг бирида Мухаммад алайҳиссалом Абу Исроил исмли одам “тик тураман, ўтир майман, сояланмайман, гапирмайман ва рўза тутаман « деб назр (бирор ишни ўз зиммасига вожиб қилиш) қилганини эшитганидан сўнг, унга гапириш, сояланиш, ўтиришни ва рўзасини охирига етказишни буюргани келтирилган.
Уламолар эътиқодий, яъни ақидада ғулувгa кетиш мусулмонлар учун ўта мудҳиш оқибатларга олиб келади деб огоҳлантирадилар. Ҳозирги кунда мусулмон оламида юзага келаётган тангликларнинг сабаби ақидада ғулувгa кетган диний мутаассиб ва экстремистик гуруҳларнинг — замона хаворижлари экани таъкидланади. Хусусан, ғулувгa кетган окимларнинг салбий xусусиятлари қаторида қуйидагилар қайд этилади:
Қуръонни кўп тиловат қиладилар, бироқ бўғизларидан нари ўтмайди; Диндан худди ўқ камондан чиққандай чиқадилар;
Мусулмон йўлбошчилар, уламо ва фузалоларга нисбатаи беҳурмат бўладилар ва ўзларининг ёлғон даъволари билан улариииг обрўсини тўкишга ҳаракат қиладилар;
Аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк этадилар;
Гапни гўзал гапирадилар, амални ёлғон қиладилар;
Қуръонга даъват қилади, ҳолбуки ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. Уламолар замонавий ғулувгa кетишнинг асосий сабаблари сифатида ҳокимият талашиш ва билимсизликни кўрсатадилар. Бугунги кунда айрим ғулувга кетган тоифалар Сурия, Ироқ, Афғонистон каби ўнлаб мусулмон мамлакатларида ўзларига эргашмаганларни гўёки “кофирлик”да айблаб, қўлларини қонга ботирмоқда. Бундай тоифа ва гурухлардан эхтиёт бўлиб, ўзимиз ва фарзандларимизни эхтиёт қилишимиз зарур.
Ғиёсиддин Тожимирзаев.

Ўтгандан сўнг хам савоб ишлашнинг йўли бор!
Инсонни ўтган умри яхшилик бўлса ҳам, ёмонлик бўлса ҳам ўзининг фойдаси ёки зарари бўлади. Лекин умрни ортга қайтариб бўлмайди. Ҳар бир инсон вафот этади. Инсоннинг вафот этиши билан унинг амали тўхтайди. Фақат уч нарсадан инсоннинг аъмолномасига савоб бориб туради. Булардан бири садақаи жориядир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади” “Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”. Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоннинг бу дунёдаги қандай яшаб ўтганлигини тош-у тарозисини айтиб бердилар. Бу ҳадисдан олинадиган фойдамиз мавзуимизга оид садақаи жория тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Садақаи жория нима дегани?
Савоби доимий оқиб турадиган хайрли амал, хайрли иш. Хайрли иш халқ учун хизмат қиладиган хайрли манфаатли иш. Манфаат келтирадиган халқнинг оғирини енгил қиладиган, доимий фойдаси тегиб турадиган фойдали ишдир. Масалан: йўлни яқинлаштирадиган кўприк, бирор ерга сув етиб бормаган жойларга сув қувурлари етказиш, ёки маҳалла йўллари талабга жавоб бермайдиган бўлса, уни тузатиш, масжидларга номозхонлар учун қулай таҳоратхоналар қуриш, камбағалларга уй-жой қуриб бериш, илм масканлари қуриш, тиббиёт масканлари қуриш ва ҳаказолар садақаи жориялар дейилади. Садақаи жория ишлари қанча кўпайса халқ мушкули осон булади.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳу дан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ул зот айтдилар: “Саҳийлик дарахтдир, унинг илдизи, жаннатда ва шохлари дунёга тушган, ким унинг шохларини, баргини ушласа жаннатга етказади. Бахиллик хам бир дарахтдир, илдизи дўзахда ва шохлари дунёга тушган. Ким унинг шохини ушласа дўзахга элтади” дебдилар.
Мана шу ҳадисда кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сахий бўлишликда инсон ўзига манфаат борлигини ҳис қилиши, халқга фойда келишлигини, оҳиратда захира борлигини таъкидлаб ўтганлар.
Садақа нима дегани?
Садақа сўзи “сиддиқ” сўзидан олинган бўлиб, яъни банда қилган яхшилик амали билан Аллоҳга бўлган садоқатини намоён этади. Бу дунёдаги берилган бойлик охиратдаги амалларимизни кўпайтириш учун берилган имкониятдир.
Инсон кўпроқ яхшиликка, садақаи жория қилишга, кўпроқ умри давомида яхши амалларни бажармоқлиги ҳамда хасис инсонларга наъмуна бўлмоқлиги, Аллоҳ таъоланинг берган бойликларини синов учун берилганлигини ҳис қилишлик, бу дунёда камбағал мискинларнинг, толиби илмларнинг ўша бойлигининг ичида ҳаққи борлигини англашлигини билиши лозим. Ўша бойликлар оҳиратда унинг фойдасига эмас зарарига юриб қолишлигини ҳис қилишлиги ва буларни билган ҳолда тан олмаслиги эса дўзах эшиклари унинг учун ланг очиқ ҳолда турганлигини билиши лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларнинг ҳар бирингиз билан Аллоҳ албатта гаплашади. Ўнг томонга қараб фақат садақаларни кўради, сўнг чапга қарайди. У томонда ҳам фақат садақаларни кўради. Сўнг олдига қарайди дўзахни кўради. Дўзахдан яримта хурмо бериб бўлса ҳам сақланинглар” дейдилар.
Хулоса қилиб айтамизки, садақаи жория қилишлик фазилатли амаллардандир. Устига устак моҳи Рамазонда ва халқ бошига коронавиресдек вабо тарқалиб турган бугунги кунларда садақанинг фазли янада баланддир.

06.Masxablar qur'on va sunnat maxsulidir
<unknown>
#Audio #Mazhabsizlik
#JUMA_MARUZASI
🎤 MAZHABLAR QUR‘ON VA SUNNAT MAHSULI
🎙IMAMOV NURULLOH
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#JUMA_MARUZASI
🎤 MAZHABLAR QUR‘ON VA SUNNAT MAHSULI
🎙IMAMOV NURULLOH
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Maqola #Mazhabsizlik
Mazhablar
Hozirda ba'zi bir shaxslar mujtahidlik da'vosini qilib Qur'on va Sunnatdan o'zimiz hukm chiqaramiz degan da'voni qilayotganlariga guvoh bolmoqdamiz.
Mujtahid bo‘lish uchun kerakli ilmlarni talab qilish uzoq vaqt davom etadi. Agar barcha odamlar bu ish bilan mashg‘ul bo‘lsalar, yashash uchun zarur bo‘lgan boshqa ishlarni kim qiladi?! Hammaning ittifoqiga sazovor bo‘lgan katta majtahidlardan keyin ijtihod eshigi yopilgan va ijtihod qilish mumkin emas, degan gapga javob quyidagicha: To‘g‘ri, ba’zi ulamolar o‘z zamonlarida shariat va ijtihod ishlarida sifatsizlik avj olgani, hamma o‘z fikrini o‘tkazishga harakat qilgani uchun hijriy uchinchi asrning oxirida «Ijtihod eshigi yopilgan» degan gapni tarqatishgan va shu yo‘l bilan har xil g‘arazgo‘ylarning shariatni o‘yin qilishlariga chek qo‘yishgan. Ammo, shariatda ijtihod qilish ma’lum zamonga va shaxslargagina farz bo‘lgan degan tushuncha paydo bo‘lmasligi kerak.
Shunga qaramasdan hozirgi davrda imom Abu Hanifa, imom Shofi’iy, imom Molik va imom Ahmad ibn Hanbalga o‘xshash mujtahidlar yo‘qligiga hamma ittifoq qilgan. Mujtahidlik da’vosini qilgan yoki qilayotgan, yoxud falonchi mujtahid, deb aytayotgan ahli ilm yo‘q. Bunday bo‘lishi qiyin ham. Ammo mazhab ichida, yangi paydo bo‘lgan masalalarni hal qilishda hamda fatvoda ijtihod sodir bo‘lib turibdi. O‘ta muhim fiqhiy savol bo‘yicha mustaqil qaror chiqarish, ijtihod qilish huquqi ularga xosdir. Aslida islom olimlarini ikki toifaga ajratish mumkin. Birinchisi mujtahidlar, ikkinchisi muqallidlar.
Olim kishi mujtahid darajasini egallashi uchun quyidagi ilmlarni to‘liq egallagan bo‘lishi shart:
1.Qur’on ilmi.
2.Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning sunnatlari ilmi.
3.Salaflarning qavllari,ijmo’ va ixtiloflari ilmi.
4.Usulul fiqh ilmi.
5.Lug‘at ilmini chuqur o‘zlashtirish.
6.Qiyos ilmi.
Davomi bor
A. Samatov

(Davomi)
Mujtahidlikning uch bosqichi bor:
1. “Mutloq mujtahid”. Bunda o‘zining bilimi va uslubi, boshqa imomlarning yordamiga murojaat qilmaydi. Sunniylikning to‘rt mazhab imomlari mazkur darajaga tegishli. Islom olimlari, imomlar xulosalariga ko‘ra hijratning to‘rtinchi asridan so‘ng chiqqan mujtahidlar ushbu darajaga yetmagan. Oxirgi ming yil ichida chiqqan islom olimlari mazhab asoschilaridan o‘zlarini ustun ko‘rmagan va bunga jur’at ham qilishmagan. Balki ular mazhab asoschilari yo‘nalishi asosida ijtihodlarini davom etirishgan. Mazkur toifadagi imomlarning nomini o‘zi bir kitob bo‘ladi.
2. “Mujtahid fil mazhab” (mazhab ichidagi mujtahid), bu toifadagi mujtahidlar o‘zlariga tegishli bo‘lgan mazhab, uslub va qoidalar asosida hukm chiqarishgan. Bunga Hanafiy mazhabidan Abu Yusuf va Imom Muhammadni, Molikiy mazhabidan ibn Arabiyni, Shofi’iy mazhabidan Imom Navaviyni, Hanbaliy mazhabidan ibn Qudomani va boshqalarni keltirish mumkin.
3. “Mujtahid fil furu’”, alohida savollarga hukm chiqarish darajasidagi mujtahid. Bu mujtahid ijtihodga tegishli barcha shartlarni o‘zlashtirgan hamda sohasidagi ma’lum yo‘nalish bo‘yicha hukm chiqargan. Masalan, meros hukmlari, uylanish va ajralish hukmlari va shu kabi yo‘nalishlarga javob beradigan mujtahid.
Demak, yuqorida o‘tgan so‘zlardan ma’lum bo‘ladiki bugungi kunimizda mujtahid fil furu’ darajasidagi inson topilishi amri mahol. Endi insof bilan aytaylik, yuqorida sanalgan mujtahidlik shartlariga javob beradigan shaxs topilarmikan?... Biz mazhabsizlikni da’vo qilayotgan shaxslarga mana shu shartlarga ega bo‘lsangiz bemalol ijtihod qilavering, deymiz. Muqallid bu mujtahid bo‘lmagan shaxs. U mujtahid bo‘lgan imomlarning biriga ergashadi. Chunki u hukm chiqarish uchun dalillarni topish yoki aniqlashga qodir emas. O‘z-o‘zidan bugungi kunimizdagi har bir musulmon yakka tartibda ijtihod bilan shug‘ullanishi kerak, degan gap asossiz.
Imom Ahmad aytadilar: “Kim dinda taqlid yo‘q desa, Alloh va Uning Rasuli oldida fosiqdir. Bu bilan u sunna va salafi solihlar qarashlarini rad qiladi”. Mujtahid Abdulloh ibn Vahb aytadi: “Men 360 ta ulamoni uchratdim. Agar Imom Molik va Imom Lays bo‘lmaganda ularning ilmlarida adashib ketardim”. Bu bilan ibn Vahb, hadislarni tushunish va ularni tanlashda Imom Molik tushuncha bermasa edi adashib ketar ekanman, deb aytmoqchi bo‘lgan. Yana u shunday deydi: “Agar fiqh imomi bo‘lmasa hadis ilmlari kishini adashtirar edi. Imom Tahoviy, ibn Surayj, Quduriy, Saraxsiy, Juvayniy, G‘azzoliy, Navaviy va ko‘plab mujtahid ulamolar to‘rt mazhabdan biriga ergashgan. Vaholanki, ularning ilmlari dengiz bo‘lib, bugungi kunda barcha musulmonlar ularning ilmlaridan foydalanib kelmoqdalar”.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Soxta_salafiy
Payg‘ambar alayhissalom vahiyni unutmaydilar
Sayfulloh Muhammadsoliyev,
“Hidoya” o‘rta maxsus islom bilim yurti mudarrisi
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Payg‘ambar alayhissalom vahiyni unutmaydilar
Sayfulloh Muhammadsoliyev,
“Hidoya” o‘rta maxsus islom bilim yurti mudarrisi
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#ЯНГИЛИКЛАР_САҲИФАСИ
Абу Муъин ан-Насафий мажмуасига Наманганлик имомларнинг ташрифи давом этмоқда
Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблардан яна бир гуриҳи "Абу Муъин ан-Насафий" мужмуасига ташриф буюрди.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Abu_Muin_Nasafiy_majmuasiga