SOF TA'LIMOTLAR
491 subscribers
2.69K photos
4.13K videos
30 files
2.78K links
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Исломий маърифат таратиш
Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

@sof_talimotlar_bot 📝
Download Telegram
#Мақола #Ихтилоф

Исломда терроризм қораланади.

Ислом динида зўравонлик, экстремизм ва терроризмнинг хеч бир кўринишига, яъни зулм қилиш, қўрқув солиш, тинч ахолини вахимага тушуриш, уларнинг моли ва жонига тажовуз қилишга асло йўл қўйилмайди. Инсон ҳуқуқлари, ҳаёти, дини, оиласи ва молини ҳимоя қилиш ҳам ислом таълимотини асосини ташкил этади. Бир инсоннинг қони, обрўси ва молига тажовуз қилиш ислом динида ҳаром қилинган.
Бу ҳақида Расулуллоҳ савнинг видо хажида қуйидаги гапни айтганлар: «Эй одамлар албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз, ва обрўларингиз ўзларингиз учун худди шу кунингиз, шу ойингиз ва шу шаҳрингиз каби ҳурматлидир. Шу ерда ҳозир бўлган киши хозир бўлмаганларга етгазсин». Ушбу сўзлар билан бутун инсоният ўзаро тинч тотув яшашга, бошқаларга нисбатан адолат ва шафқатли бўлишга чақирилади. Зеро, инсон ҳаёти Аллоҳ томонидан берилган буюк неъмат бўлиб, у тинчлик мавжуд ерда қарор топади.


Мамадалиев Абдулбосит.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Салафийларга_раддиялар.

Уларнинг бу даъвоси кишини фосиқликка олиб боради. Тасаввур қилиб кўринг, аёл кишига қўли теккан кишининг таҳорати бузилиш ёки бузулмаслиги борасида, имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, шунингдек, бадандан қон чиқиш масаласида имом Аъзамнинг: «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Шофеийнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, бунда инсон ўзига қулай йўлларни қидириб, динда фосиқ бўлиб қолмайдими?! Ҳар бир мазҳабдан териб, териб амал қилиш талфиқ яъни беқарорлик дейилади. Бундай йўлни тутган инсон ҳаромни ҳалолга, ҳаромни ҳалолга, макруҳни, мубоҳга, мубоҳни макруҳга чиқарадиган дини суст инсонга айланади.
Уларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, имом Аъзамга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, имом Аъзам тобеин яъни салаф бўлганлар. Шунингдек, қолган уч мазҳаб имоми Албоний, Усайминдан кўра салафлар даврига яқин яшаган ва уларнинг йўлини булардан кўра яхши билган.
Салафийлик даъвоси билан фаолият олиб бораётган тоиф мазҳабсизликка чақириш билан, аслида ўзлари бир мазҳабни пайдо қилган ва умматнинг тафриқа ва бўлинишига сабаб бўлган.
Улар айтган даъвонинг яъни мазҳаб имомларининг бирортасига эргашмасдан ибодат қилиш керак, деган сўзнинг имкони йўқ. Чунки қайси бир фиқҳий масалани ечишга урунмасин, албатта тўрт имомдан бирининг сўзини олишга мажбур. Шундай экан, бу асоси йўқ даъволарни четга суриб, бир минг икки юз йилдан бери давом этиб келаётган тўртта мазҳабнинг бирига эргашиб, ибодатларни адо қилиш энг тўғри ва салафлар йўлини маҳкам тутиш ҳисобланади.

О. Исақов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Maqola #Ixtilof

ISLOM UMMATINING OQIMLARGA BO’LINIB KETISHI.

Payg‘ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam ogohlantirib aytganlarki: «Yahudiylar 71 firqaga, nasroniylar 72 firqaga bo‘linib ketgan edilar. Mening ummatim 73 firqaga bo‘lingaylar. Ulardan bittasigina najot topib omon qolur, qolganlari esa do‘zax ahlidirlar» (Buxoriy, Muslim, Abu Dovud va Termiziy rivoyatlari).
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning bu mo‘‘jizaviy bashoratlari vafotlaridan keyin o‘z tasdig‘ini topdi. U firqalardan qadariya, murjia va xavorijlarni o‘z hadisi shariflarida nomma-nom keltirib, ulardan hazarda bo‘lishni vasiyat ham qilganlar.
Xulafoi roshidinlar zamonidan to Imom Moturidiy zamonasigacha, asosan, quyidagi firqa yoki oqimlar paydo bo‘lib, ummati muhammadiya o‘rtasiga tafriqa solish va ruhiy hayotlarini fitna va fasod bilan to‘ldirishga harakat qilgan edilar.
Ular — qadariya, murjia, xavorij, shia, mo‘‘tazila, ravofiz (rofiziylar), sabaiya, ziroriya, jahmiya, botiniya, qaromita, xurramiya, karromiya (mujassima), jorudiya, sulaymoniya (jaririya), butriya, bayoniya, mug‘iriya, janohiya, mansuriya, xattobiya, hululiya, azoriqa, najadot, sufriya, ajorida, xozimiya, shahbiya, ma’lumiya, majhuliya, ma’badiya, rashidiya, mukarramiya, hamziya, ibrohimiya, voqifa, hafsiya, horisiya, yazidiya, maymuniya, mo‘‘tazila firqalaridan — vasiliya, amriya, huzaliya, nazzomiya, murdoriya, ma’mariya, samomiya, johiziya, xobitiya, himoriya, xatotiya, shaxlamiya, ashobi Solih qubba, marisiya, ka’biya, jubboiya, bahshamiya, murjia firqalaridan — Abu Shimr, Muhammad ibn Shabib va Xolidiy firqalari, yana murjiaga — yunusiya, g‘assoniya, savboniya, sumaniya, marisiya, najjoriyalardan — burg‘usiya, za’faroniya, mustadrika, karromiylardan — haqoiqiya, taroiqiya, ishoqiya.
Demak, zikr etilganlardan 20 firqa rofiziylar, 20 firqa xavorijlar, 20 firqa qadariy va murjialar, 12 firqa qolgan najjoriya, bakriya, ziroriya, jahmiya, karromiya kabi oqimlarga taqsimlab chiqilsa, umumiy soni hadisi sharifda aytilgan 72 ta adashgan firqalarning adadiga to‘g‘ri kelib qoladi.
73-firqa esa, Ahli Sunna val-Jamoa deya ataluvchi mazkur hadisi sharifda qayd etilgan nojiya (najot topuvchi) firqadirkim, Abu Hanifa (Imom A’zam), Imom Molik, Imom Shofe’iy, Imom Ahmad, Avzoiy, Savriy kabi buyuk mujtahid allomalar va ularning izdosh va maslakdoshlari unga mansubdirlar. Kengroq qilib aytadigan bo‘lsak, bu saodatmand jamoaga Janob Rasuli akram sollallohu alayhi vasallam dan tortib, sahobai kiromlar, tobe’inlar, tabaa tobe’inlar, fiqhiy mazhablarning asoschilari kabi mujtahidlar, muhaddislar, arab tili nahvi va adabiyoti namoyandalari, qiroat va tajvid roviylari, tasavvuf shayxlari, ahli tariqatlar, shuhadoyu, solihu zohid bandalar hamda turli buzuq oqimlarga ergashib, og‘ib ketmagan musulmonlar kirurlar.
Samatov A.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сохта_салафий

#Раддия: Сиз жиҳодни нималигини биласизми?

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Аҳмадалихон домла роҳимаҳумуллоҳ Убайдуллаев

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Maqola #Moturidiy

MOTURIDIYA NAZARIYASINING O’RTAHOLLIGI.

Avvalo, shuni qayd etib o‘tish lozimki, moturidiya aqoidini faqat Abu Mansur Moturidiyning o‘zi ixtiro qilgan emas. Balki aqoidning asoslari, arkonlari va bandlari ungacha ham ma’lum darajada shakllangan edi. Aqida ilmi tobe’inlar davridan boshlab, ya’ni hijratning ikkinchi asrida mustaqil fan sifatida zohir bo‘la boshlagan. Mashhur tobe’inlardan Hasan Basriy (21-110 h.) aqida masalalari bo‘yicha dars aytgani, mo‘‘tazila oqimining boshlanishi ham o‘sha paytda ro‘y bergani tarixiy manbalardan ma’lum.
Abu Hanifa (Imom A’zam) yashagan davrda esa islom niqobi ostida turli oqim va firqalarning yuzlab turlari yuzaga kelgandi. Ular bilan kurashish uchun esa aqida mustahkam bo‘lishi zarur edi. Bunday dolzarb masalaga Abu Hanifa befarq qarab tura olmaganlar, balki aqida faniga oid birinchi asar - «Fiqhul akbar», Usmon al-Battiy (al-Bustiy)ga yozgan raddiyasi, beshta vasiyatnomasini yozib qoldirganlar. Demak, mazhabimiz asoschisi Abu Hanifa No‘‘mon ibn Sobit rohimahulloh nafaqat fuqaholar peshvosi, balki aqida va ilmi kalomga ham asos solgan buyuk siymolardan bo‘lganlar.
Shayx Abu Mansur hazratlari diniy ta’limni hanafiya ulamolarining ko‘zga ko‘ringan mashhur namoyandalaridan olganlari va diniy fanlar bo‘yicha qanchalik chuqur bilimga ega ekanliklariga yozib qoldirgan asarlari guvohlik beradi.
Shayx yashagan davrda aqida ulamolari ikki asosiy manbaga suyanganlar. Birinchisi — oyat va hadislar hamda sahoba va tobe’inlarning ijmo va ijtihodlari, ya’ni naqliy dalillar. Ikkinchisi — aqliy dalillar. Shayx Abu Mansur esa boshqalarga taqlid qilmadilar, balki naqliy dalillar bilan aqliy dalillarni uyg‘unlashtirib, undan so‘ng xulosa chiqardilar. Aqliy dalil deganda falsafa, mantiq va tabiiy fanlar ko‘zda tutiladi. Vaholanki, salaf ulamolarining ko‘pchiligi bu dalillarni tan olmas edilar, balki naqliy dalillarning o‘zi bilan kifoyalanardilar. Shayximiz esa, bu ikkisidan ham munosib ravishda istifoda etib, o‘rtahollikni ixtiyor qilgan ekanlar. Darhaqiqat, naqliy dalillarni yaxshi anglash uchun aqliy dalillarni ham puxta bilish shartligini hech kim inkor eta olmaydi. Aql imkoniyatining ham chegarasi borligini e’tiborga olib, Shayx ko‘p joylarda inson aqli juda ko‘p haqiqatlarni idrok etishga qodir emasligini uqdirib o‘tadilar. Shu bilan birga, aqlning Alloh tomonidan ato etilgan eng buyuk mislsiz ne’mat ekani, undan oqilona foydalanish zarurligini ham ta’kidlab o‘tadilar.
Samatov A.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #АҚИДА

Аллома Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Агар ислом оламидаги кўпчилик инсонлар Абул Ҳасан Ашъарий роҳимаҳуллоҳнинг ақидавий мазҳабида бўлса, Абул Ҳасан Ашъарий туғилмаган пайтда бу умматнинг ақидаси қандай бўлган?
Устоз шундай жавоб бердилар:
- Имом Абул Ҳасан Ашъарийнинг ақидаси Набий алайҳис салоту вас саломнинг ақидаларидир. У зотни бу ақида билан Аллоҳ юборган. Бу аҳли сунна вал жамоанинг ақидасидир. Мўътазила, хавориж ва мужассималар каби бидъатчи фирқалар чиққач соғлом ақида Ашъарийга нисбат берила бошланди. Чунки ўша вақтда Ашъарий у соғлом ақидани ҳимоя қилди, мужассималар ва бошқаларнинг шубҳаларига раддия берди!
-------------------
Имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳ ҳам айнан шундай иш тутган ва Мотуридийлик шунинг учун у зотга нисбат берила бошланган.

Манбалар асосида тайёрланди .
Фазлиддин Салимов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Сохта_салафий

Пайғамбаримизни зиёратгоҳларини бузишга уринганлар !!!



Сохта салафийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, саҳобалар ҳамда азиз-авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш каби Ислом шариати жоиз деб билган амалларни бажарадиган мусулмонларни куфр ва ширкда айблашади.
Ўзларини асл Ислом тарафдорлари деб биладиган сохта салафийлар Мадинаи мунавварадаги саҳобаларнинг қабрларини бузиш билан кифояланмай, ҳатто Пайғамбаримизнинг муборак зиёратгоҳларини вайрон қилишга ҳам уриниб кўришган.
Шунинг учун бу тоифалар қабрларни зиёрат қилиш у ёқда турсун ҳаттоки бузишгача боришмоқда. Аслида қабрларин зиёрат қилиш қанчалик савоб амаллардан ҳисобланади.
Сохта салафийликнинг иддаоларидан бири бу  “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам), саҳобий ва авлиёларнинг қабрини зиёрат қилиш мумкин эмас”.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менинг вафотимдан кейин зиёрат қилса, худди ҳаётлигимда зиёрат қилган каби бўлади», дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“…Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар (Ҳадиснинг тўлиқ матни қуйида келтирилади). 
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишнинг ҳикматларидан асосийсини эслатиб ўтмоқдалар. 
У ҳам бўлса, охиратни эслашдир. Охиратни эслаган одам эса дунёни қўйиб, охират ҳаракатини кўпроқ қилади. Яна ўлганларни кўриб, ибрат олиш, ўлимни ёдга олиш, дунё муҳаббатини кетказиш, манманлик, мақтаниш ва ғурурланишни тарк қилиш ҳам қабр зиёратининг ҳикматларидандир. 

Фазлиддин Салимов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Мотуридий

Буюк Имом :

Аҳли сунна ва жамоа фиқҳда тўртта мазҳабга бўлингани каби ақидада иккига бўлинади:
1. Ашъарийлар.
2. Мотуридийлар.
Ашъарийлар ақидавий мазҳаби асосчиси Абул Ҳасан Ашъарий раҳимаҳуллоҳдир.
Аллоҳ хоҳласа бузуқ эътиқодли кишининг уйида тарбияланган кишига ҳам соғлом эътиқодни бериб қўяверар экан.
Абул Ҳасан Ашъарий раҳимаҳуллоҳнинг отаси гўдаклигида оламдан ўтган. Онаси кейин ўша пайтда Мўътазилийларнинг шайхи ва байроқдори Абу Али Жиббоийга турмушга чиқади. Ашъарий ана шу кишидан тарбия ва илм олиб вояга етади. Ҳатто унинг энг ишончли кишиси ва ноибига айланади.
Жиббоий уни илмий баҳсларга олиб борар, ўзи бормаса Ашъарийни ноиб қилиб жўнатар ва "сен менинг ноибимсан", дер эди. Жиббоийдан сўнг барча мўътазилалар Ашъарийнинг энг буюк имом бўлишига ҳеч шубҳа қилмас эди. Ашъарий раҳимаҳуллоҳ қирқ йил шу ҳолда мўътазила мазҳабини ҳимоя қилди. Аммо қадари илоҳий бошқача бўлди. Бир куни у Жиббоийдан сўради:
- Учта ака-ука бор. Бири Аллоҳга итоат қилиб ўлган. Иккинчиси Аллоҳга осий бўлиб ўлган. Учинчиси гўдаклигида ўлган. Шуларга нима дейсиз?
Жиббоий деди:
- Биринчиси савобга эга бўлади. Иккинчиси жазога мустаҳиқ бўлади. Учинчисига савоб ҳам гуноҳ ҳам йўқ.
Ашъарий деди:
- Агар учинчиси Аллоҳга: "Эй Роббим! Нега мени гўдаклигимда ўлдирдинг. Агар қўйганингда катта бўлиб сенга итоат қилар эдим, жаннатга кирар эдим" , деса Аллоҳ нима дейди?
Жиббоий деди:
- Аллоҳ: "Эй бандам! Мен сени катта бўлиб гуноҳлар қилишингни ва дўзахга киришингни олдиндан билар эдим. Шунинг учун сен учун яхшироғи гўдаклигингда ўлишинг эди" , дейди.
Ашъарий деди:
- Иккинчиси Аллоҳга: "Эй Роббим! Нега мени гўдаклигимда ўлдирмадинг. Агар гўдаклигимда ўлдирганингда мен гуноҳ қилмас эдим. Дўзахга кирмас эдим" деса Аллоҳ нима дейди?
Жиббоий ўчиб қолди.
Ашъарийнинг нафсида энди ўзи ҳимоя қилиб турган мўътазила мазҳабига қарши реакция пайдо бўлган эди.
Унда мўътазилаларнинг таъвилига қарши, қиёсга бўлган эътибори ва ақлни ҳакам қилишига қарши бир ҳиссиёт пайдо бўлди. Улар динни ўзларининг сохта мантиқларига , ўзлари қатъий деб ўйлаган гумонларига бўйсундирмоқчилигини ва қуръони каримни ҳам ўзларининг ана шу фикрлари асосида таъвил қилаётганини англаб қолди.
Ашъарий очиқ ҳақиқат саҳобалар ва салафи солиҳларда эканига ишонди. Чуқур тафаккур, узоқ сафар ва аччиқ тажрибалардан кейинги хулоса шу эди.
Ашърийнинг нафсида бу фикрлар ғалаён қилиб ўн беш кун ташқарига чиқмади. Ўйлади, тафаккур қилди, истихоралар қилди. Ниҳоят бир қарорга келди. Кишиларга ўзининг мўътазила фирқасидан ва улар фикридан воз кечганини айтади.
У Басра масжидига чиқиб минбарга кўтарилди. Ҳамманинг кўзи унда эди. У деди:
"Мени таниганлар танийди. Танимаганларга ўзимни таништираман. Мен фалончи ибн фалончиман. Мен қуръонни махлуқ дер эдим, Аллоҳни кўриб бўлмайди дер эдим, ёмонлик бандадан дер эдим . Мен тавба қилдим".
Ана шу кундан бошлаб у мўътазила фирқасининг энг катта рақибига айланди.
Унинг тобелари олдин жуда кўп эди. Обрўси жуда юқори эди. У ҳақиқат излаб барчасидан воз кеча олди. Натижада тобелари олдингидан ҳам кўпайди, обрўси олдингидан ҳам ошди.
Модомики ҳақиқат излар экансан, нафс насибаларидан воз кеч. Кибрни тарк қил. Йўлинг, эътиқодинг бузуқ экан уни тарк қилишдан орланма.
Баъзилар ҳавои нафсини деб ўзининг бузуқ эътиқодидан воз кеча олмаяпди.
Баъзилар эса узоқ изланишлардан сўнг "Ҳизбут таҳрир" ёки бошқа бузуқ эътиқодлардан қайтганларни худди диндан қайтган кишидай танқид қилаяпди.
Ўзининг эътиқодидан шубҳада юрганларни ҳақиқат излашларини тавсия қилар эдим. Бу йўлда нафс насибаларидан воз кечишларини сўраб қолар эдим.
Бошқаларга эса уларни танқид қилмасликликларини, ўзлари ҳам ўз эътиқодлари ҳақида бир ўтириб фикрлайдиган вақт келганини эслатар эдим. Ҳали тирикмиз, вақт бор...
Зеро:
Ақида билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса елдур.

Манбалар асосида тайёрланди .
Ф Салимов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф

“Ҳизбут-тахрир” оқимининг "инсон барча амалларини ўз ихтиёри ва хоҳиши билан яратади" деган ғоясига раддия

Аллоҳ таоло ҳидоят ва залолат масаласида шундай дейди:
«Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳам ҳидоятга сола оларди?!». (Рум сураси, 29-оят).

Ва яна: «Албатта, сиз ўзингиз севган кишини ҳидоят қила олмассиз. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилур». (Қосос сураси, 56-оят).

Бу ояти карималарда очиқ баён қилинмоқдаки, ҳидоят ва залолат банданинг ўз ихтиёри билан амалга ошадиган нарсалар эмас. Аксинча Аллоҳ хоҳлаган кимсаси қалбида залолат, ҳохлаган кимсаси қалбида ҳидоят феълини яратади.

Ҳизб оқсоқолининг бу масаладаги фикри қуйидаги оятга ҳам мухолиф: «Ва қалблари ва кўзларини буриб қўярмиз…». (Анъом сураси, 110-оят).

Бу ояти карима шуни англатадики, инсоннинг қалбий феъллари ва ташқи аъзолари билан содир этган ишлари ҳаммаси аслида Аллоҳ таоло тарафдан яратилади.

Манбалар асосида Тожиддин Хўжаханов таёрлади.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Салафийлик

Сохта Салафийларнинг мақсадлари

“Салафийлик” деган сўзни ниқоб қилиб олиб мусулмонларнинг ўртасида ихтилофга сабаб бўлаётган оқим ҳақида шуни айтиш мумкинки, улар ҳам бошқа оқимлар каби ғаразли мақсадлар учун тузилган оқимдир.

Чунки булар ҳақиқий Салафийлар эмас. Аслида Салафлар деб Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаб ўтганларни айтилади. Хозирги Салафийларни сохта Салафийлар дейилса тўғри бўлади. Улар гўёки ўша Салафийларнинг издошларимиз деб даъво қиладилар.

Одамларни ўша Салафлар давридаги мусулмонлар яшагандек яшашга чақирсаларда ўзларининг яшаш тарзи ва ғоялари бундай эмас. Уларнинг келиб чиқиши Суриялик Ибн Таймия фаолияти билан боғлиқ. Хозирги кунда буларнинг харакатига боғлиқ бир неча оқимлар бор. Сохта салафийларнинг барчасининг фаолияти тақиқланган. Уламолар тамонидан адашган фирқалар қаторига қўшилган.

Уларнинг асосий ғоялари: Қуръон ва ҳадисда ёзилган қоидаларни олади бошқа манбаларни ботил дейди. Жиҳодни исломни олтинчи аркони дейди. Фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қилади. Диний бағрикенг бўлишга қарши. Ҳар қандай янгиликни бидъат дейди. Шулардан билса бўладики улар соҳта Салаф ва адашган оқимлигини.

Аллоҳ таоло халқимизни, хусусан ёшларимизни сохта Салафийлар сафига қўшилиб қолишдан асраб, бу йўлда ўзларининг илму ирфонлари билан бутун дунёга муаллим бўлган ватандош аллома устозларимиз танлаган йўлдан боришликни насиб этсин!

Манбалар асосида
Тожиддин Хўжаханов
таёрлади.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф

ТАКФИРЧИ ЭМАСМИЗ

"Мусулмон кишининг гапини модомики яхши гумон қилиш мумкин бўлса , ёки уни кофир дейишда гарчи заиф ривоят билан бўлсада ихтилоф бўлса уни кофир дейилмайди.

Унинг кофирлигида шак қилинар экан уни кофир деб ҳукм қилинмайди. Мусулмон кишини нима динга олиб кирган бўлса ўшани инкор қилиш билан диндан чиқади. Зеро собит ислом шак билан завол топмайди. Шу билан бирга ислом олий бўлувчидир. Агар бир кишининг кофирлигига бир неча ваҳжлар далолат қилиб турган бўлса, аммо битта важҳ уни ман қилса муфтий кофир дейишни ман қиладиган томонга мойил бўлмоғи лозим. Чунки бунинг хатари катта. Қолаверса мусулмонга яхши гумон қилиш яхшидир. Чунки куфр уқубатнинг ниҳоясидир. Бу эса жиноятдаги ниҳояни тақозо қилади(яъни, куфр энг катта жиноятдир). Шак ва эҳтимолда эса ниҳоя йўқдир".

Манбалар асосида Тожиддин Хўжаханов таёрлади.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Ақида

Истиво масаласи

Истива масаласида Аллоҳга нуқсон сифат хозир қилмоқдан еҳтиёт бўлмоқ.
Ақида ат-Таҳовия"да айтадилар:
وَتَعَالَى عَنِ الْحُدُودِ وَالْغَايَاتِ وَالْأَرْكَانِ وَالْأَعْضَاءِ وَالْأَدَوَاتِ، لَا تَحْوِيهِ الْجِهَاتُ السِّتُّ كَسَائِرِ الْمُبْتَدَعَاتِ.
«У Зот чегаралар, ниҳоялар, бўлаклар, аъзолар ва асбоблардан олийдир. У Зотни бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, олти тараф (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмайди».

[Ат-Таҳовий, «Ақида ат-Таҳовия»].

Муҳаммад Аюб Фахриддинов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА

Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Муҳаммад Аюб Фахриддинов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Сохта_салафийлик

Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга хар ким хам ҳақли эмас.

Ҳозирги кунда баъзилар ўзича оят ва ҳадисл ардан ҳукм , чиқариб, нотўғри фатволар бериб, ўзини ва ўзгаларни адаштирмоқда. Аслида, Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм олиш ёки бир масала чиқариш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бу масъулиятли ишни ижтиҳод ( оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш) даражасига етган мужтаҳид зотларгина амалга оширишлари мумкин. "Нурул -анвор " китобида Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқариш учун қуйидаги шартлар топилиши баён қилинган. Яъни: "Ижтиҳод қилишнинг шарти- Қуръони каримни луғавий ва шаръий маъноларини пухта билиш, ҳадис ва унинг етиб келиш йўлларини ҳамда қиёснинг турларини чуқур англаб етишдир. " Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда баъзи бир сохта салафийлик оқимининг намоёндалари оят- ҳадисларни ўзлари ҳоҳлагандек талқин қилишлари уларнинг илмсиз эканликларига яққол мисол бўла олади. Соҳта салафийларнинг мужтаҳид олимларнинг ҳусусан мазҳаббошиларимизни ҳақорат қилиши ва уларни менсимаслиги эса, уларнинг илмсиз ва жоҳиллигининг яна бир кўринишидир.
Ҳозирги кунда мужтаҳидлик даражасига етмай туриб ҳадисларни бу заиф бу саҳиҳ дейишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, мужтаҳидлар каби сифатларга эга бўлмасдан туриб ҳозирги кунда Қуръондан ёки ҳадисдан ўзим ҳукм оламан деган кишилар Қуръон ва ҳадиснинг зоҳирий маъноларидан ҳукм олиб, ўзлари ҳам адашадилар, ва ўзгаларни ҳам адаштирадилар.

Ф Салимов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф

Йўл харакати қоидаларига амал қилиш вожиб

   Хозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, Сабаби, охирги пайтларда баъзилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида бир қанча кишилар вафот этмоқда ёки бир умрга ногирон бўлиб қолмоқда.

   Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради! Зеро инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим бўлади. Қоидани бузиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади.

  Исломнинг асосий қоидаларидан бири ҳисобланган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:

  “Исломда зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Байҳақий ривоятлари). Ушбу шаръий қоидага кўра, ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлади. Фақат ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган, унинг айби йўқ ҳолатлар – бундан мустасно ҳисобланади.

Ислом Фиқҳи Академияси ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитаси каби фатво идоралари ва жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш – вожиб экани ҳақида хулоса берганлар. Демак, юқоридаги сабабларга кўра йўл қоидаларига амал қилишнинг лозимлиги ҳамда уни бузганларга молиявий жазолар қўллаш жоизлиги келиб чиқади.

 Йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти тезликни ошириш ва қарама-қарши йўлга чиқиш оқибатида содир бўлмоқда. Бунинг сабаби, биринчи навбатда – шошқалоқликдир. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишда саҳобаларни шошқалоқликдан қайтариб келганлар ва ҳадиси шарифларидан бирида: “Босиқлик – Аллоҳдан, шошқалоқлик – шайтондандир”, – деганлар (Имом Байҳақий ривоятлари).


Тезликни чеклашда асосан ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаётини сақлаш назарда тутилади. Ҳайдовчининг бу чекловни бузиши ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хатарга қўйиш бўлади. Шу боис қатор фатво марказлари ва уламолар, жумладан, Саудия Арабистони уламолари рухсат этилган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган бўлади, деб фатво берган.


Шундай экан, мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак! Шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади.


Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилиб, барчамизни тўғри йўлда бардавом айлаб, турли бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин! 

Ф Салимов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола
#Мазҳабсизлик

ҚУРЪОН ВА СУННАТГА ХИЛОФ ГАП АЙТМАНГ!

(2-қисм)
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, у киши: «Баъзи одамлар, фалон масалада ундоқ оят тушса эди, писмадон масалада бундоқ оят тушса
эди, мана бу тўғри бўлса эди, дейишарди. Бу Аллоҳга ёқмади ва ушбу оятни туширди», деган эканлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу оятни тушунтириб: «Қуръон ва Суннатга хилоф гап айтманг», деган маънони айтганлар.
Заҳҳок роҳматуллоҳи алайҳ эса: "Бирон бир ишда Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан ўзга ҳукм чиқарманг", деганлар. Яъни, биронта шаръий масалада ўзингизча, Қуръон ва суннат қолиб, раъйингиз билан фатво берманг, деган маънодаги сўзни айтдилар.
Бу албатта, мўмин банданинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан одобидир. Шу билан бирга, бу – шариатнинг асл қоидаси ҳамдир. Мўмин-мусулмон киши ҳар бир иш ёки тасарруфдан олдин ушбу ишда Аллоҳнинг ҳукми ёки
суннат қандайлигини билиб, сўнгра қўл уриши даркор. Ўзбошимчалик билан, кўнгилга келган ишни қилавериш мўмин-мусулмонларга тўғри келмайди. Аввалги мусулмонлар бу кўрсатмага тўлиқ риоя қилганлар ва шунинг учун ҳам доимо ишлари ўнгидан келган.
(Давоми бор)
Қ. Умурзаков

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф

Исломдаги энг фитначи оқим.
Бу Хорижийликдир. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ён берганидан норози бўлган унинг 12 минг аскари бўйсунишдан бош тортиб, Ҳарура номли қишлоққа кетдилар. Бу гуруҳ кейинчалик «Хорижийлар» (ёки ал–хавориж, хорижия) деб аталди. Баъзи манбаларда уларнинг номи илк тўпланган жойларига нисбат берилиб, «Ҳарурия» деб ҳам аталади.

Хаворижлар ўзларига Абдуллоҳ ибн Ваҳб Росибийни амир этиб сайлаб, Али ва Муъовия розияллоҳу анҳуни йўқ қилиш пайига тушдилар. Халифа Али розияллоҳу анҳуни 660 йилда хорижий Абдурраҳмон ибн Мулжам ўлдиргач, хаворижлар икки фирқага бўлиниб, бири Ироқда қолди, иккинчиси Арабистон ярим оролига кетди. Умавийлар даврида хаворижларга қарши кескин кураш олиб борилди. Чунки улар Умавийлар давлатига катта хавф солардилар. Бу даврда хаворижлар кучайиб, Кирмон, Форс, Ямома, Ҳадрамавт, Тоиф ва Яман каби шаҳар ва ўлкаларни эгалладилар.

Ҳокимият Умавийлардан Аббосийлар сулоласи (749– 1258) қўлига ўтганидан кейин ҳам бу тоифа бир муддат ўз кучини йўқотмади. Бироқ Аббосийлар узоқ вақт уларга қарши узлуксиз олиб борган курашларидан сўнггина хаворижлар инқирозга юз тутди.
Ботиров Баҳодир

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола

Ақида султони.
Ҳадиси шарифларда ислом динида кўплаб фирқаларга бўлиниб кетиш тўғрисида шундай дейилади: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) огоҳлантириб айтганларки: “Яҳудийлар 71 ёки 72 фирқага, насронийлар 71 ёки 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим эса 73 фирқага бўлиниб кетадилар”. Бошқа бир ривоятда: “Фақат биргина фирқа нажот топади” - деганлар. Шунда саҳобийлар: Улар кимлар? - деб сўрадилар. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менинг ва саҳобийларимнинг йўлларида бўлганлар нажот топадилар” деганлар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейинги даврларда халифалик масаласида ихтилоф ва келишмовчиликлар, инсон ақли идрок этолмайдиган масалаларда баҳс қилиш каби кучли қарама-қарши фикрлар юзага келди.

Шу каби кўплаб масалаларда мусулмонлар доимий тортишув ва мунозарада бўлганлар. Бундай ихтилофлар баъзан қонли можаролар келтириб чиқаргани тарихдан маълум. Мана шундай эътиқодий масалаларни ечишда суннийлик йўналиши уламолари сермаҳсул фаолият олиб бордилар. Бунинг натижасида ислом дунёси фирқа ва оқимлар таъсиридан, уларнинг зарарларидан сақлана борди. Юртимиз алломаларидан Имом Мотуридий ақида соҳаси (калом илми) буйича илғор мактаб яратиб, бутун ислом оламини адашган фирқалар таъсиридан қутқаришда салмоқли ҳисса қўшди. Бу борада у иккита асар “Китобут тавҳид” ва “Таъвилотул Қуръон” асарлари ҳанафийлик таълимоти ва ақидасини ҳимоя қилишда асосий ўрин тутди.

Баҳодир Ботиров.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаблар

Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда ислом дини дунё бўйлаб, турли минтақаларда тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки,
улар ўзларига Қуръони карим ва Пайғамбар (алайҳис-салом) суннатларидан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эга эмас эдилар., шундай қилиб, жамиятда аста-секин кишиларга диний
ҳукмларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб бера оладиган, муайян илмларга эга инсонларга эхтиёж тобора ортиб борди.

Шу тариқа турли диёрларда олимлар етишиб чиқа бошладилар. Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий
ва Имом Аҳмадлар бугунги кунда ҳам мавжуд булган тўрт фикҳий мазҳабга асос солдилар. Улар ибодатлар ва бошқа барча масалаларни Қуръони карим ва ҳадиси шарифга кўра маълум
қоидаларга солиб чиқдилар. Манбанинг бойлиги ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айрим вақтларда бир амални турлича бажарганлари, бир масала бўйича турлича тасарруфлари ҳақидаги ҳадис ва хабарлар, ривоятлар бу олимларнинг ишларида ҳам маълум жузъий фарқларни пайдо бўлишига олиб келди.

Шунингдек, турли минтақалардаги шароитларнинг турличалиги, шариат масалаларида табиий тафовутларнинг юзага келишига асос бўлди.

Масалан, шофеий мазхабида таҳоратдан сўнг юз-қўлни артмаслик афзал бўлса, ҳанафий мазҳабида артиш афзалдир. Бу ўринда мазҳаблар тарқалган худудлардаги иқлим шароити ҳам эътиборга олинган. Бинобарин, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан икки холатни ҳам
тасдиқловчи ривоятлар етиб келган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Имом Шофеий Мисрга келганларидан сўнг, Бағдодда айтган баъзи ҳукмларини урф ўзгаргани учун ўзгартирганлар. Масалан, икки даъвогар ўз даъволарида ҳужжатлари йўқлиги сабабидан келиша олмасалар, урф қайси бирини қувватласа, ҳукм шунинг фойдасига бўлиши; эр билан хотин маҳрнинг аввалдан бериладиган ва кейин бериладиган қисмларига келиша олмасалар урфга асосан ҳал қилиниши; бир киши гўшт емайман, деб қасам ичса-да, балиқ еса, қасамига каффорат бермаслиги каби ходисалар урфга асосан ҳал қилинган.

Ботиров Баҳодир

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳабсизлик

#Мавзу: ЗАМОНАВИЙ ҲИЖРАТ
2- Қисм
Демак, ватанни сотиб, ўз юрти одамларига ёмонликни раво кўриб асло ҳижрат қилиб бўлмас экан!
Шунинг учун ҳам саҳиҳ ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ!” дея марҳамат қилганлари зикр этилади. Ушбу ҳадис барча саҳиҳ ҳадислар тўпламларида мавжуд.
ал-Фокиҳий (р.ҳ.) ўзининг “Макка хабарлари” асарида ёзишича, Ибн Аббос (р.а.) ухлаётганида ёстиғи тагидаги ҳамёнини ўғри уриб кетади. Уни ушлашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига олиб борадилар. Шунда ўғри ўз қилмишини ушбу маблағ эвазига ҳижрат қилмоқчи эканлиги билан оқламоқчи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жазолашни буюрадилар. Кейин унга Маккага қайтишни ва ўз юртида яшашини айтиб, “Ҳижрат тўхтатилди!” дея ҳукм қиладилар. Мазкур воқеадан ҳижрат аллақачонлар тўхтатилганини, шунингдек, асли ҳижрат яхшилик экани, уни қиламан деб, одам ҳар қандай ёмонликни қилиши мумкин, деган фикрнинг нақадар нотўғри эканини билиб оламиз.
Демак, ватанни сотиб, ўз юрти одамларига ёмонликни раво кўриб асло ҳижрат қилиб бўлмас экан!

(Давоми бор.)

Муҳиддинов Осим

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳабсизлик

#Мавзу: ЗАМОНАВИЙ ҲИЖРАТ
3- Қисм
Аслида ватан, она ватан соғинчи, унга мансуб бўлиш ҳар нарсадан устун туради. Ўзга юртларда ҳам ҳеч қачон ўз юртини, ватан ободлигини, ватан соғинчини унутмаслик даркор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва унинг давридаги мусулмонларга энг кўп ёрдам берган мусулмонлар мадиналик ансорлар эди. Улар ўзларининг фидойиликлари, меҳмондўстликлари, беғараз ёрдамлари ила ислом пайғамбарининг кўнглини олган эдилар. Бироқ, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Агар ҳижрат бўлмаганда эди, ансорлардан бири бўлган бўлардим!” дея лутф қилганлар. Ҳанафий олимларидан бўлмиш Абу Жаъфар ат-Таҳовий (р.ҳ.) ушбу ҳадисни шарҳ қила туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзга ватандан, яъни Маккалик бўлгани боис ўзларини ансорлар жумласига киритмаганлар, деган. Бу ерда ансорлар нақадар улуғ инсонлар бўлгани билан бирга уларга ўзини мансуб қилиш нақадар улуғ фазилат бўлса ҳам, лекин инсон ҳеч қачон ўз ватанидан кеча олмаслиги, ватанни танлай олмаслиги, балки ҳар бир инсон ўз она юртига, ота ватанига содиқ фарзанд бўлиши лозимлиги маълум бўлади.

(Давоми бор.)

Муҳиддинов Осимхон

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR