Sof.uz | Live
21 subscribers
47 photos
18 videos
1 file
50 links
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Download Telegram
Судьялик лавозимига номзодларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳоловчи электрон дастур ишга туширилди.
❗️ Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон этник гуруҳларининг арбоблари ва етакчилари йўқ.

Сўнгги пайтларда Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум, Ато Муҳаммад Нур ва бошқа Афғонистоннинг айрим арбоблари ҳамда этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Афғонистонда бензин тақчиллиги бошланди.
Ўзбекистон Миллий университети Россия Давлат Гидрометеорология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастур асосида 2021-2022 ўқув йили учун икки дипломлик сиртқи таълим бакалавр дастурига қабул бошлади.
1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;

▫️базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;

▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;

▫️ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;

▫️болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;

▫️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.


@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Ўзбекистон ва Германия президентлари телефон орқали мулоқот қилди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видеохабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️ОТМларда 2021/2022 ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бошланади — ОAВ.
Ўзбекистонда тўлиқ эмланганлар қарийб 1,5 миллион нафарга етди.
⚡️Wikipedia «Толибон» ҳаракати байроғини Афғонистон Ислом амирлиги байроғи сифатида кўрсата бошлади.
🇹🇯🇦🇫 Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Ашраф Ғани ўрнига Амруллоҳ Солиҳни суратини қўйди

Душанбедаги Афғонистон элчихонасида Афғонистон Ислом Республикасидан қочган Ашраф Ғанининг сурати вице-президент Амруллоҳ Солиҳнинг сурати билан алмаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Солих ўзини президент вазифасини в.б. деб эълон қилди.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
2017 йил 1 январидан 2021 йил 1 июлига қадар пенсия ва нафақа олувчилар сони 818 574 нафарга кўпайди.
21 августда умумхалқ ҳашари ўтказилади.
⚡️“Тошкент 3” аэропорти вақтинчалик ёпилади

Uzbekistan Airways АЖ хабарига кўра, 2021 йил 19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширилувчи “Тошкент 3” аэропорти техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилади.

“Барча республика бўйлаб амалга оширилувчи авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади”, - дейилади хабарда.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
🇬🇧Дунё Афғонистондаги ҳокимият Толибон қўлига ўтишига кўникиши ва Толибонни ўзини тутишига қараб, уни тан олиш ёки тан олмаслик тўғрисида қарор қабул қилиши керак — Борис Жонсон.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Тошкент вилояти бўлимига раис сайланди.
Ашраф Ғани хазинадан 169 миллион доллар ўғирлагани айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқот қилди.
Aшраф Ғани Дубайда экани маълум бўлди.

Бирлашган Aраб Aмирликлари Ташқи ишлар вазирлиги амирлик Aфғонистоннинг собиқ президентини “инсонпарварлик нуқтайи назаридан” қабул қилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди.