Sof.uz | Live
21 subscribers
47 photos
18 videos
1 file
50 links
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Download Telegram
Дунёда коронавирус билан касалланганлар 207 миллиондан ошиб кетди
Тошкентда мукофот жамғармаси 25 минг долларлик халқаро турнир старт олди.

Унда дунёнинг 12 та мамлакатидан жами 150 нафар шахматчилар ғолиблик учун дона суришмоқда.
Aфғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ҳамда 24 та ҳарбий вертолётлари мажбурий равишда Термиз халқаро аеропортига қўндирилди,
Ўзбекистонда Телеграм мессенжерида узилишлар кузатилмоқда.
❗️Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ҳарбий самолётлари ўзаро тўқнашиб кетган.
⚡️❗️Ўзбекистонда телеграм блокланган бўлиши мумкин.

Мессенжерга кириш Ўзбекистон фойдаланувчилари учун чекланган, бошқа мамлакатларда эса муаммолар кузатилмаган.
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 5 кун дам олишади
АҚШ Афғонистондан келган қочоқларга 500 миллион доллар ажратди
Кеча юртимизда 846 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.
⚡️Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган асосий байрам тадбири «Истиқлол» мажмуасида ўтказилади.
Ўзбекистон четга гилам сотишни кескин кўпайтирди.
Ўзбекистонда доллар курси 7,69 сўмга тушиб, 10 652,31 сўмни ташкил этмоқда.
Афғонистоннинг БМТдаги вакили “Толибон” ҳокимиятини тан олмасликка чақирди.
Ўзбекистон 6 ой ичида 20,2 млн долларлик чой импорт қилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 460 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
Судьялик лавозимига номзодларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳоловчи электрон дастур ишга туширилди.
❗️ Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон этник гуруҳларининг арбоблари ва етакчилари йўқ.

Сўнгги пайтларда Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум, Ато Муҳаммад Нур ва бошқа Афғонистоннинг айрим арбоблари ҳамда этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Афғонистонда бензин тақчиллиги бошланди.
Ўзбекистон Миллий университети Россия Давлат Гидрометеорология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастур асосида 2021-2022 ўқув йили учун икки дипломлик сиртқи таълим бакалавр дастурига қабул бошлади.
1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;

▫️базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;

▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;

▫️ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;

▫️болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;

▫️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.


@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар