Sof.uz | Live
21 subscribers
47 photos
18 videos
1 file
50 links
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Download Telegram
Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг қолган қисмини бузиш учун 8 минг метр кубдан ортиқ тупроқ келтирилди

Жорий йилнинг 10 январ куни Жиззах шаҳридаги “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасининг ёндош қисмида қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушганди. Айни кунларда Қурилиш вазирлигининг соҳа ходимлари назорати остида ушбу кўп қаватли бинонинг қолган қисми ҳам тадбиркор ҳисобидан бузилмоқда.

6 қаватли бинонинг қолган қисмини бузиш учун барча даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилган. Кўп қаватли бинога ёндош қисмда жойлашган савдо дўконларида иш тўхтатилган. Ён атрофдаги иккита 2 қаватли хонадоннинг маълум қисмида яшовчи аҳоли хонадонларидан чиқарилган.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди.

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.

Электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.

Хабарда таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

❗️Қўлланма: Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади. Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Италиянинг “Il Corriere Nazionale” электрон газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасининг инглиз тилидаги тўлиқ матни жойлаштирилибди: https://www.corrierenazionale.net/2021/01/22/president-shavkat-mirziyoyevs-adress-ti-the-oliy-majlis/

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Тошкент вилоятида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бундан олдин ҳам 5 ёшли ўғлини сотиб юборган

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ва унга мазкур жиноий ишда шериклик қилган қилган шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 24 январь куни Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қ. 1978 йилда туғилган З.Қ. исмли таниши билан Нурафшон шаҳрига келиб, М.Қ.нинг 2018 йилда туғилган ўғлини шартли харидорга 4 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

М.Қ. аввал ҳам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди — 2016 йилда туғилган ўғлини моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
🇺🇿 Ўзбекистонда 1 февралдан тиббиёт ходимларини аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашга тайёрлаш бошланади.

🇰🇿 Қозоғистонда 1 февралдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланади.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
🇰🇬 Жапаров расман Қирғизистон президенти сифатида лавозимга киришди

Садир Жапаров Бишкекда ўтказилган маросимда давлат раҳбари лавозимида мамлакат халқига хизмат қилишга қасамёд қилиб, расман Қирғизистон президенти сифатида иш бошлади.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Меҳнат таътилига кўрсатилган муддатидан 5 кун олдин чиққан Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов таътил тугагандан кейин ҳам икки кун дам олиб, кейин ишга чиқиши маълум бўлди.

Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимов соғлиғини тиклаш мақсадида 9 январь куни қисқа муддатли даволаниш таътилига чиққан. Кейинчалик ҳоким 17 январь кунидан бошлаб 10 кунлик муддатга меҳнат таътилига чиқиши лозимлиги маълум бўлган.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Президент фармони билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилди.

Дилмурод Набиев бошқа ишга ўтган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни селектор йиғилишида шу ҳафтанинг ўзида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлишини қайд этганди.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Ғанининг шахсий қўриқчиси президент Ўзбекистонга учгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, деб хабар беради Aл-Жазира‌‌.


@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Толибон ҳаракати телевиденияни назоратга олди ва ўз мурожаатида фуқароларни тинчланишга чақирди, деб хабар беради "Ал-арабия".


@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Aфғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай видеомурожаат йўллади: у кадрда болалари билан пайдо бўлиб, Кобул аҳолисига оиласи билан қолишини айтди.

"Мамлакатимиз ва пойтахтимиздаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилинишига умид қиламан", - деди Карзай.

"Мен Исломий Толибонни қаерда бўлишидан қатъий назар, одамларнинг ҳаёти ва мол -мулки хавфсизлигини таъминлашга чақираман - бизнинг хавфсизлик кучларимиз ҳам, Толибон кучлари ҳам", шундай қилиши керак" - дейди у.

Карзай Aмерика қўшинлари мамлакатга кирган 2001 йилда президент бўлганди ва бу лавозимда 2014 йилгача қолган эди.


@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Кобулдаги президент саройини эгаллаб олган Толибонлар.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси 10730 сўмгача кўтарилди.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Янги Aфғонистон ҳукумати таркибига Толибон аъзолари бўлмаган афғонлар ҳам киради бу ҳақида CNN хабар бермоқда.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қобул аеропортидаги ҳолат. Мамлакатни тар этиш истагида бўлган афғонистонликлар тартибсизликлар юзага келтиришди.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
⚡️Ўзбекистонда 14 август куни 877 кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди.
“Толибон” Афғонистонда уруш тугаганини эълон қилди.
Суд Жаҳонгир Отажонов иши бўйича якуний қарор чиқарди.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
60 дан ортиқ мамлакатлар Aфғонистонни тарк этмоқчи бўлганларга имкон беришга чақирди

Бу ҳақда AҚШ Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотда айтилмоқда.

Мурожаатни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида AҚШ, Канада, Япония, Қатар, Франсия, Германия, Украина, Италия ва Буюк Британия бор.

«Хавфсизлик ҳолатининг ёмонлашишини ҳисобга олиб, биз барча томонларни ҳурмат қилишга ва мамлакатни тарк этишни истаган чет элликлар ва афғонларнинг хавфсиз ҳамда тартибли чиқиб кетиши учун шароит яратишга чақирамиз», — дейилади мурожаат матнида.

«Йўллар, аеропортлар ва чегара ўтиш жойлари очиқ қолиши ва тинч вазият сақланиши керак», — дея таъкидланди баёнотда.

«Aфғонлар хавфсиз ва муносиб равишда ҳаёт кечиришга ҳақли. Биз, халқаро ҳамжамият, уларга ёрдам беришга тайёрмиз», — дейилади хабарда.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига имтиҳон 18 августда ўтказилади