Sof.uz | Live
21 subscribers
47 photos
18 videos
1 file
50 links
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Download Telegram
⚡️ Экология полицияси ташкил этилади

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.

Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

"Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта “яшил ҳудуд” ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади", - деди Президент.
Шавкат Мирзиёев Зоминдаги ёнғин ҳақида: «Бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди»

«Экология бизнинг ҳаёт-мамотимиз. Ҳар бир вилоят ҳокими шахсан келиб бош вазирга келиб тақдимот қилади. Мен ўзим қишлоққа бориб қаттиқ ўйга толаман, Зоминда ёнғин бўлди, бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди. Ҳозир прокуратура шуғулланяпти, чорасини кўрамиз», - деди Шавкат Мирзиёев.
⚡️4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА:

Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;

Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;

Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;

Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.
Жазоир Марокаш билан дипломатик алоқаларни узади дея ёзмоқда РИА Новости.
Транспорт вазирлиги: Тошкентда йўловчи ташиш йўналишларида “Дамас” автомобилларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссиз.
⚡️Илк медал

Ҳамюртимиз Ислам Асланов Паралимпия ўйинларида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.
Россия Мудофаа вазирлиги сайтида Ўзбекистон КХШТ аъзоси сифатида санаб ўтилди.
⚡️Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади

Расман олий таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йили 6 сентябрьдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.
Ҳукумат қарори билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Манба: ЎзА
«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Исаков Одилбек Рустамович ;

Бизнес-омбудсман Касимов Дилмурод Султанмуратович;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Кудратов Лазиз Шавкатович;

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Куранбаев Кахрамон Кучкарович;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Магрупов Азиз Юлдашевич;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Пайгамов Алишербек Азизович;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Саиджанов Дилшод Мадрахимович ва бошқалар тақдирланибди.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерматов Шерзод Хотамович “Дўстлик” ордени;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Мавлонов Бекзот Мардонович "Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
⚡️Толибон ва Панжшер қаршилик кучлари ўртасида музокаралар раунди бўлиб ўтди

Толибонга яқин манбалар хабарига кўра, музокаралар Парвон вилоятида бўлиб ўтган.

Хабарда айтилишича, Парвон вилоятида Толибон вакили Амир Хон Моттаки ва Панжшер ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Якуний музокаралар кейинги учрашувга режалаштирилган.
Россиядаги афғонистонлик талаба ва курсантларга, агар керак бўлса, виза ёрдами кўрсатилади, дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Ҳаммаси бўлиб, Россия Федерацияси ҳудудида Aфғонистондан келган 1,6 мингдан ортиқ талабалар бор.‌‌
Тошкент метросининг барча йўналишлари 30 августдан бошлаб соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.
Долларнинг расмий курси бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 13,27 сўмга пасайди ва жами 10 640,74 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кобулда содир бўлган 5-портлашнинг видеоси эълон қилинди.
Sof.uz | Live
⚡️Кобулда содир бўлган 5-портлашнинг видеоси эълон қилинди.
⚡️ "Исломий давлат" Кобул аеропортидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб ёзади ОAВ гуруҳ баёнотига таяниб.‌‌
Байденнинг баёноти бериши Москва вақти билан ярим тунда бўлиши кутилмоқда.
Трамп ва Мелания ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди‌‌.
AҚШ армиясининг бугунги бир марталик йўқотишлари Вардак вилоятида Ч-47 вертолёти уриб туширилгани ва 32 америкалик ҳалок бўлганидан буён 2011 йил 6 августдан буён энг катта йўқотишдир (айтмоқчи, бу демократлар даврида ҳам бўлган).‌‌
⚡️Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Навоий вилоятига ташриф буюришлари кутилмоқда.