Sof.uz | Live
21 subscribers
47 photos
18 videos
1 file
50 links
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Download Telegram
«Жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз» — Шавкат Мирзиёев.
Маҳаллабай иш ташкил этиш бўйича “Aндижон тажрибаси” Ўзбекистон бўйлаб кенг қўлланилади.
Ўзбекистонда қарийб 1,5 миллион нафар киши тўлиқ эмланди.
Ўзбекистон Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларининг муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров билан суҳбатлашиб, соғлиғи юзасидан ҳол-аҳвол сўради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жўқ бўлса, ўзинг ҳам жўқ бўласан”.

Президент темир йўл тизимидаги монополияга барҳам бериш, жумладан, немисларга ҳам “ақл ўргатадиган” амалдорлар ҳақида гапирди.
Мурод Назаров: “Nest One” Мустақиллик байрамида битади, ўша куни осмонўпар бинода Ўзбекистон мадҳиясини оркестрда чалдирамиз".
Ўзбекистонда доллар курси 8,60 сўмга кўтарилиб, 10 644,66 сўмни ташкил этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда 20 август — Тадбиркорлар куни, деб эълон қилинди.
6 соатдан ошиқ давом этган очиқ мулоқот ўз ниҳоясига етди. Тадбир сўнггида Шавкат Мирзиёев барча тадбиркорларга миннатдорлик билдирди.

“Сизларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида кўриб турганимдан жуда хурсандман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга, ота-оналарингизга, бобо-бувиларингизга, устозларингизга тўғри тарбия берганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, - деди Президент.
Расман: "Реал" ва Бензема шартномани 2023 йилга қадар узайтиришди.
Марказий сайлов комиссияси: «Шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари сони 750 нафардан ошди».
Путин: Террорчиларнинг Aфғонистонга қўшни давлатларга қочқинлар ниқоби остида кириб келишига йўл қўймаслик муҳим‌‌.
🇩🇪🇷🇺 Меркел Москвада

Германия Канцлери Aнгела Меркел музокаралар ўтказиш учун Москвага етиб келди.

Уни Владимир Путин "Guten tag" дея гуллар билан кутиб олди. Ўз навбатида Меркел "Добрий день" жумласи билан таъзим қилди.
Ўзбекистонда 21 август куни ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда олий ва ўрта махсус таълим вазири Президент билан мулоқот чоғида ухлаб қолгани айтилган изоҳ билан сурат тарқалди. Журналист Азиза Қурбонованинг аниқлик киритишича, вазир сурат олинаётган пайтда блокнотига ёзиб бораётган бўлган.
Россия исталганча афғонларни эвакуация қилишга тайёр — Захарова.
Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиога тантанали кузатилди

Миллий паралимпия қўмитасида Ўзбекистон делегацияси аъзоларини Токиога кузатиш маросими ўтказилди.

24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтадиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортнинг 8 турида 55 та йўлланма билан қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Рио-2016 да паралимпиячиларимиз жами 31 та медаль: 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 бронзани қўлга киритганди
Бугун А Серияда янги мавсум старт олади.
Энергетика вазири ўринбосари “Ўзтрансгаз”га раҳбар бўлди.
Ўқишни кўчириш имтиҳони 23-25 августда ўтказилади.

Тез орада my.dtm.uz сайти орқали рухсатномани кўчириб олиш мумкин бўлади. Тест ўтказилиш санаси ва жойи рухсатномада ёзилади, дея маълум қилди ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов.

Талаба ўзи танлаган йўналишга мос 2та мутахассислик фанидан тест ечади. Ҳар бир фандан 30та, жами 60та савол берилади. Тест учун 3 соат ажратилади.