Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажариш юклатилди.
«Толибон» ҳаракати вакили Воҳидулла Ҳошимий Афғонистонда демократик тизим бўлмаcлигини, давлат шариат қонунлари асосида бошқарилишини маълум қилди.
Тошкентда икки банк ходими банкнинг $32,5 мингини “еб юборди”.
Улардан бири пулга Lacetti сотиб олиб, уйини таъмирлатган.

sof.uz
Тошкентда икки банк ходими банкнинг $32,5 мингини “еб юборди”
Валюта айрибошлаш шохобчасидан $32,5 мингни ўзлаштирган икки банк ходими ушланди.
Футзал. Бугун Ўзбекистон Испанияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
⚡️Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, «Толибон» ҳаракати Афғонистондаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш тўғрисида фармон чиқармоқчи.
⚡️Ўзбекистонда янги кўринишдаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкнотлар чиқарилади.
Қозоғистон президентининг айтишича, Афғонистондаги вазият туфайли юзага келадиган хавфларнинг асосий юки Марказий Осиё давлатлари зиммасидадир.
🇰🇿🇹🇯🇺🇿Назарбоев: Тожикистон ва Ўзбекистон ЕОИИга кириши керак.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам аъзо бўлиши кераклигини айтиб, МДҲ ва Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги иттифоқчиларнинг қўлида бўлишини билдирди.
"Биз бу ташкилотни кучайтиришимиз лозим. Бу ерда бошқаларнинг ҳам иштироки зарур, жумладан, қўшниларимиз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳам", — деди Назарбоев.
Минтақа давлатларидан фақат Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзо. Ўзбекистон кузатувчи мақомида, Тожикистон эса бир неча йиллардан буён иттифоққа аъзо бўлиш истиқболларини яқиндан кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди.
Шавкат Мирзиёев:
— Тадбиркорда қўрқув бор эди. Ҳисоб рақамида валюта борлигини бировга кўрсатишга қўрқарди. Фақат сизлар (тадбиркорлар) эмас, жамият қўрқарди. 5 йил ичида 25 йил ичида олган GSP+ олганимиз кичкина гап эмас.

«Мен ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорларни қандай муаммолар қийнаётганини билганман. Менда уларга ечим топиш керак деган армоним бор эди... Тадбиркор ҳис қилсин, у ҳозирги Янги Ўзбекистоннинг замини. Беш нафар одам ишлатадами, ўн кишига иш берадими, у ҳозирги ислоҳотларнинг ҳақиқий ислоҳотчиси».
Президент сўзида давом этар экан, тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди.
«Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак... Биз халқимизни рози қиламиз десак, тадбиркорларга кўмакчи, елкадош бўлишимиз, қонунчиликка керакли ўзгартишларни киритишимиз лозим», - деди Шавкат Мирзиёев.

Кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги-янги имконият ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг кўпига барҳам берилди.
Энг асосийси, эл орасида ва давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрў ва мавқеи кун сайин тобора ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган, ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

⚡️⚡️⚡️«Инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилганмиз» — Президент.
⚡️Сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди
«Кўпчиликнинг эсидан чиққан бўлиши мумкин, яқингача Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар тўланар эди. Ушбу йиғ́имлар корхоналарнинг фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 20-25 фоиз фойдасига тенг бўлган.
Бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғим́ларни бекор қилиш ҳисобига, 7 мингга яқин корхоналар ҳар йили ўртача 6 триллион сўм солиқ тўлашдан озод бўлдилар», – Шавкат Мирзиёев.

Антониу Гутерреш барчани Толибонга қарши бирлашишга чақирди.
БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг сўзларига кўра, ташкилот афғон халқининг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини рағбатлантиришда тинчлик ва барқарорликни тиклаш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
У халқаро ҳамжамиятни Афғонистонни қўлга киритган Толибонга қарши бирлашган ҳолда курашишга чақирди.
Айни пайтда, Кобул халқаро аэропортида минглаб одамлар Толибоннинг зулмидан қочишга уринмоқда. Бу ерда тартибсизликлар ниҳоясига етгани йўқ.
Гутеррешнинг айтишича, БМТ аэропортни бошқариш учун ҳеч қандай имкониятга эга эмас.
Толибон ҳозирда аэропортдан ташқарида қурол билан ҳаракат қилмоқда. АҚШ ва Британия ҳарбийлари эса ичкарида назоратни қўлга олган.

Ёзишларича, «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси Улуғбек Сайидов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов тайинланибди.