Sof.uz | Live
21 subscribers
47 photos
18 videos
1 file
50 links
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқот қилди.
Aшраф Ғани Дубайда экани маълум бўлди.

Бирлашган Aраб Aмирликлари Ташқи ишлар вазирлиги амирлик Aфғонистоннинг собиқ президентини “инсонпарварлик нуқтайи назаридан” қабул қилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди.
Ўзбекистонда енгил автомобиль экспорти қарийб 123 млн долларга ошди.
Сречко Катанец Ўзбекистонга келди.
Facebook коронавирус ҳақидаги 18 миллионта сохта хабарни ўчириб ташлади.
🇹🇷 Туркия Толибон билан ҳамкорлик қилишга тайёр — Эрдўғон.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажариш юклатилди.
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 1000 нафардан ошиб, 1002 кишини ташкил этмоқда.
«Толибон» ҳаракати вакили Воҳидулла Ҳошимий Афғонистонда демократик тизим бўлмаcлигини, давлат шариат қонунлари асосида бошқарилишини маълум қилди.
Тошкентда икки банк ходими банкнинг $32,5 мингини “еб юборди”.

Улардан бири пулга Lacetti сотиб олиб, уйини таъмирлатган.
Футзал. Бугун Ўзбекистон Испанияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
⚡️Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, «Толибон» ҳаракати Афғонистондаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш тўғрисида фармон чиқармоқчи.
⚡️Ўзбекистонда янги кўринишдаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкнотлар чиқарилади.
Қозоғистон президентининг айтишича, Афғонистондаги вазият туфайли юзага келадиган хавфларнинг асосий юки Марказий Осиё давлатлари зиммасидадир.
Aфғонистоннинг янги маъмуриятида аёллар учун иш таклиф этилади — Reuters.
🇰🇿🇹🇯🇺🇿Назарбоев: Тожикистон ва Ўзбекистон ЕОИИга кириши керак.

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам аъзо бўлиши кераклигини айтиб, МДҲ ва Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги иттифоқчиларнинг қўлида бўлишини билдирди.

"Биз бу ташкилотни кучайтиришимиз лозим. Бу ерда бошқаларнинг ҳам иштироки зарур, жумладан, қўшниларимиз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳам", — деди Назарбоев.

Минтақа давлатларидан фақат Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзо. Ўзбекистон кузатувчи мақомида, Тожикистон эса бир неча йиллардан буён иттифоққа аъзо бўлиш истиқболларини яқиндан кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди.
Шавкат Мирзиёев:
— Тадбиркорда қўрқув бор эди. Ҳисоб рақамида валюта борлигини бировга кўрсатишга қўрқарди. Фақат сизлар (тадбиркорлар) эмас, жамият қўрқарди. 5 йил ичида 25 йил ичида олган GSP+ олганимиз кичкина гап эмас.
Шавкат Мирзиёев:

«Мен ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорларни қандай муаммолар қийнаётганини билганман. Менда уларга ечим топиш керак деган армоним бор эди... Тадбиркор ҳис қилсин, у ҳозирги Янги Ўзбекистоннинг замини. Беш нафар одам ишлатадами, ўн кишига иш берадими, у ҳозирги ислоҳотларнинг ҳақиқий ислоҳотчиси».

Президент сўзида давом этар экан, тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди.

«Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак... Биз халқимизни рози қиламиз десак, тадбиркорларга кўмакчи, елкадош бўлишимиз, қонунчиликка керакли ўзгартишларни киритишимиз лозим», - деди Шавкат Мирзиёев.
Кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги-янги имконият ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг кўпига барҳам берилди.

Энг асосийси, эл орасида ва давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрў ва мавқеи кун сайин тобора ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган, ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади, – деди Шавкат Мирзиёев.