⚡️“Тошкент 3” аэропорти вақтинчалик ёпилади
Uzbekistan Airways АЖ хабарига кўра, 2021 йил 19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширилувчи “Тошкент 3” аэропорти техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилади.
“Барча республика бўйлаб амалга оширилувчи авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади”, - дейилади хабарда.
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар

🇬🇧Дунё Афғонистондаги ҳокимият Толибон қўлига ўтишига кўникиши ва Толибонни ўзини тутишига қараб, уни тан олиш ёки тан олмаслик тўғрисида қарор қабул қилиши керак — Борис Жонсон.
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистонда контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажариш юклатилди.
«Толибон» ҳаракати вакили Воҳидулла Ҳошимий Афғонистонда демократик тизим бўлмаcлигини, давлат шариат қонунлари асосида бошқарилишини маълум қилди.
Тошкентда икки банк ходими банкнинг $32,5 мингини “еб юборди”.
Улардан бири пулга Lacetti сотиб олиб, уйини таъмирлатган.
Улардан бири пулга Lacetti сотиб олиб, уйини таъмирлатган.
sof.uz
Тошкентда икки банк ходими банкнинг $32,5 мингини “еб юборди”
Валюта айрибошлаш шохобчасидан $32,5 мингни ўзлаштирган икки банк ходими ушланди.
Футзал. Бугун Ўзбекистон Испанияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
⚡️Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, «Толибон» ҳаракати Афғонистондаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш тўғрисида фармон чиқармоқчи.
⚡️Ўзбекистонда янги кўринишдаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкнотлар чиқарилади.
Қозоғистон президентининг айтишича, Афғонистондаги вазият туфайли юзага келадиган хавфларнинг асосий юки Марказий Осиё давлатлари зиммасидадир.
🇰🇿🇹🇯🇺🇿Назарбоев: Тожикистон ва Ўзбекистон ЕОИИга кириши керак.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам аъзо бўлиши кераклигини айтиб, МДҲ ва Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги иттифоқчиларнинг қўлида бўлишини билдирди.
"Биз бу ташкилотни кучайтиришимиз лозим. Бу ерда бошқаларнинг ҳам иштироки зарур, жумладан, қўшниларимиз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳам", — деди Назарбоев.
Минтақа давлатларидан фақат Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзо. Ўзбекистон кузатувчи мақомида, Тожикистон эса бир неча йиллардан буён иттифоққа аъзо бўлиш истиқболларини яқиндан кўриб чиқмоқда.