Sof.uz | Live
21 subscribers
47 photos
18 videos
1 file
50 links
@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Download Telegram
Channel created
Бугун Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов бошчилигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда валюта-кредит масалаларига бағишланган бир қанча янгиликлар эълон қилинди:

1) Тижорат банклари бугундан, 20-августдан бошлаб нақд валюта сота бошлайди.

2) Марказий Банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди. Нархлар бозор қоидалари асосида, талаб ва таклифга қараб белгиланади.


https://t.me/sof_live
Деноминация нима? Ўзбек валютаси деноминация бўлганми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда 10000 сўм 1 сўмга айлантирилади, янги пул чиқади, пластик картадаги пулларнинг тўртта ноли йўқолади, деган хабар тарқалди. Колумнистимиз Мирзаолим Дилшод ўғли бу масалани ўрганиб чиқди.

Деноминация иқтисодий барқарорлик шароитида ўтказилади, яъни савдо балансини мусбат қилиб олиб, инвестицион жозибардорликни ошириб, бозор иқтисодиёти талаблари минимум тарзда бажарилса, ундан кейин бемалол деноминация қилса бўлади, дейди муаллиф.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк деноминация 1994 йили бўлган. 1992-1994 йилларда Ўзбекистонда сўм-купон амалда бўлган. 1994 йил йил 1 августдан сўм-купон амалдан чиқарилиб, сўмга тўлиқ ўтилган. Сўм-купон 1000:1 нисбатда алмаштирилган.

https://t.me/sof_live
19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинлигини хабар қилган эдик.

Ташқи меҳнат миграцияси агентилиги раҳбариятининг 20 нафар ходимлари 2018 йилнинг 14-20 ноябрь кунларида ҳибсга олинган эди. Ўшанда ушбу муассаса раҳбарияти фуқароларни Кореяга ишга жўнатиш жараёнида 20 миллион доллар пора олганликда гумон қилинган эди. Суд давомида бу айбловлар ўз исботини топган.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEylLCSUHTs8Oc_hZA
“Капиталбанк”да ўзбекча хизмат кўрсатилмайдими?

Тошкентлик фотограф Элёр Неъмат ўзининг Facebook саҳифасида “Капиталбанк” билан боғлиқ нохуш вазият ҳақида ёзди. Элёр Неъматга кўра, банк ходими у ўзбек тилида мурожаат қилгани учун хизмат кўрсатишдан бош тортган.

“Капиталбанк рус тилини билмайдиган мижозлар билан мутлақо қизиқмайди. Агар сиз рус тилида етарлича гапира олмасангиз, унда улар сиз ва сизнинг ҳуқуқингизга тупуриб қўйган. Чунки сиз қандай шартларга имзо чекаётганингизни ҳам билмайсиз. Рус тилини менинг ота-онам каби яхши билмайдиган нафақахўрлар бу хўрликларга чидашдан бошқа иложи йўқ...” деб ёзган Элёр Неъмат

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEylLCSUHTs8Oc_hZA
Тошкент шаҳар ҳокими қабулига келганлар орасидан эркакларни излади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мирободлик шикоятчилар билан мулоқот чоғида жазавага тушиб бақиргани акс этган аудио тарқалди.

Ҳоким қабул чоғида шикоятчиларга: “Қаерга борсанг шу ерга бор, хоҳласанг Президентга, хоҳламасанг Худога бор”, дейди ва стол устига нима биландир қаттиқ-қаттиқ уради. Қабулда ҳозир бўлганларнинг айтишича, ҳоким столга сув тўлдирилган баклажка билан уради ва зарбнинг қаттиқлигидан суви тўкилиб кетган баклажкани улоқтириб юборади.

Аудиоёзувда ҳокимнинг: “Эркаклар борми бу ерда, качоги, мужиги борми?” деганини ҳам эшитиш мумкин. Аёлларга эса, мусулмон аёл жим туриши, эркаклар гапириши кераклигини таъкидлаб, улардан ҳам: “Эрларинг борми, болаларинг борми, ғурур борми?” деб сўрайди.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEylLCSUHTs8Oc_hZA
Ўзбекистондаги атом электр станцияси. Иқтисодий муваффақият ёки стратегик хато

Тошкентлик блогер Давид Мельдинский Economist-uz блогида Ўзбекистонда қурилаётган атом электростанцияси иқтисодий жиҳатдан бефойда эканлигини асослаб, мақола эълон қилди. “Давлат қарзи ва тинч атом билан ўйнашмаслик” ҳақидаги мақолани Sof.uz таржимасида эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Мен ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, лекин миямда ғалати гаплар айланиб юрибди: "пул ювишлар, арралашлар, ёнлаб ўтишлар ва уюмлар". Агар 21 миллиарднинг 1 фоизи 210 миллион долларни ташкил қилса, у ҳолда пул ювишнинг бир неча фоизи (бир неча юз миллион доллар) эҳтимол, ҳар қандай амалдор ва турли вазирликлар ҳар қандай лойиҳага ижобий баҳо бериши ва "тўғри" қарор қабул қилиши учун етарли бўлса керак. Шундай эмасми???? Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?" дейди блогер.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEylLCSUHTs8Oc_hZA
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллимдир​

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлат раҳбарига кўра, мамлакатда ўтган 3 йилда 157 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди. Ўқувчилар сони 5 822 000, ўқитувчилар эса 443 000 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 70 фоизи аёллар. Сўнгги йилларда 13 000 нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

Президент қайд этганидек, «Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу — аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди».

"Ўзбекистон шароитида жамиятдаги энг ҳурматли инсон — муаллим. Вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради"- деди Шавкат Мирзиёев.​

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEylLCSUHTs8Oc_hZA
Самарқанд ва Қаршида мушакбозлик ёнғин келтириб чиқарди

1 сентябрь куни кечқурун Самарқанд ва Қарши шаҳарларида уюштирилган мушакбозликлардан сўнг ёнғин келиб чиққани айтилмоқда.

Телеграмдаги Эхо Узбекистана каналида Самарқандда дея таъкидланган видеода мушак отилгандан сўнг орқадаги бинолардан бири ёнаётганини кўриш мумкин. Қаршида эканлиги айтилаётган видеода ҳам мушакбозликдан сўнг ёнғин юз берганини кузатиш мумкин.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан хабар беришларича, ҳар иккалa шаҳарда «мушакбозликлар даврида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнган, тан жароҳати олганлар йўқ».

Қайд этишларича, Самарқанддаги В.Абдулла кўчаси олдидаги очиқ майдонда ўрнатилган мушаклар отилиши жараёнида мушакларнинг ўчмай қолган чўғ парчалари 350 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига келиб тушиши натижасида 40 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган. Тадбирга жалб этилган навбатчиликда турган учта ёнғин ўчириш экипажи ҳамда битта сув ташишга мўлжалланган ёрдамчи техника ёрдамида ёнғин соат 21:27 да тўлиқ бартараф этилган. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган.

Қаршидаги М.Тошмуҳаммедов номидаги мусиқали драма театри олдидаги очиқ майдонда ўтказилган мушакбозлик давомида мушаклардан бирининг нуқсони бўлганлиги ва унинг етарлича ердан кўтарилмасдан ёрилиши сабаб ундан чиққан учқун 300 метр узоқликдаги қуриган ўтлар устига тушиши оқибатида 40 квадрат метр майдонда ёнғин юзага келган. Тадбирга жалб этилган навбатчиликда бўлган учта ёнғин ўчириш экипажи ёрдамида ёнғин 5 дақиқада бартараф этилган. Аланга бино ва иншоотларга ўтмаган.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь куни пойтахт Тошкент ва вилоят марказларида мушакбозлик уюштирилган эди.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEylLCSUHTs8Oc_hZA
Ўзбекистоннинг энг ёш талабаси давлат гранти асосида ўқишни бошлади

Китоб туманида яшовчи 14 ёшли Жасурбек Ғуломов Қарши давлат университетининг биология факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирган.

Маълум бўлишича, китоблик Жасурбек Ғуломов 2004 йил туғилган бўлиб, жорий йил Китоб туманидаги 3-сонли академик лицейнинг табиий фанлар йўналишини тамомлаган.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEylLCSUHTs8Oc_hZA
🇺🇸 AҚШ президенти Жо Байден Оқ уйдаги столидан Дональд Трамп севимли ичимлиги — колани келтириш учун официантни чақиришда фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлади. Бу ҳақда Оқ уйга экскурсия қилган журналист Том Ньютон Данн Twitter орқали маълум қилди.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
🇺🇿 Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эркакларнинг сони аёлларга қараганда 200 минг кишига ёки 0,7 фоизга кўпроқ.

Давлат статистика қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, жорий йил бошида Ўзбекистон доимий аҳолиси 34,6 миллион кишини ташкил этди. Шундан эркаклар сони 17,4 миллион (50,3 фоиз) киши, аёллар сони 17,2 миллион (49,7 фоиз) киши эканлиги қайд қилинган.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
🇰🇬Садир Жапаров инаугурация вақтида кортеж ва банкетдан воз кечди

“Мен катта сарф-харажатларни талаб қилувчи махсус кортеж, банкет ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечишга қарор қилдим. Президент лавозимига киришишда қонунчилик талаб қиладиган зарурий маросимларнигина ҳисобга олиш ва амалга ошириш лозим”, деб айтган Қирғизистоннинг янги президенти Садир Жапаров.

Унинг айтишича, “давлат барча эътиборини давлат маблағларининг халқ ва унинг эҳтиёжлари қўллаб-қувватланишига сарфланишига қаратиши лозим”.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясидаги портлаш натижасида уч киши вафот эткани юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлиши ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясидаги портлаш натижасида уч киши вафот этган эди, яна уч нафари куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганди.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
Американинг энг машҳур телебошловчиси Ларри Кинг 87 ёшида вафот этди.

Уч ҳафта илгари коронавирусга чалинган Кинг шифохонага ётқизилган эди.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
​​Жо Байденнинг дастхати нимадан далолат беради?

Инсоннинг ёзувига қараб унинг ички дунёсини кўриш мумкин, дейишади графологлар. Масалан, сиёсатчиларнинг дастхатлари синчиклаб ўрганилса, улар омма олдида ўзларини қандай тутишади-ю, бошқаларга қандай сиёсат ўтказишга уринишади — билиб олиш мумкин. Графолог Анна Самойленко АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг дастхатларини ўрганди.

Жо Байден — қатъиятли етакчи

Графолог тушунтиришича, Байденнинг қатъиятли инсонлигидан далолат берувчи дастхати у ўз президентлик муддати давомида жамиятдаги жаҳон тенденцияларига тезкор жавоб бера олишидан сўзламоқда. Жо Байденнинг интеллектуал бошқарув услуби Доналд Трампнинг агрессив бошқарув услубидан кескин фарқланади.

Анна Самойленко: «Унинг дастхатида у сиёсат одамлар учун хизмат қилиши лозим деган ақидага амал қилишини илғаш қийинмас. Байден инсонларнинг фикрини ҳисобга олади, уларга таянади. Бу ўз мақсадини қондириш йўлидаги яккаҳукмронлик шакли эмас».

Президент имзосида улкан лойиҳаларга айланажак амбициялар ва эълон қилинган мақсадлар сезилади. Бироқ улар амалга ошадими — йўқми, биргина имзодан билиш қийин, аммо улар кўтар-кўтар қилиниши аниқ.

Самойлова, шунингдек, Байденнинг дастхатида стратегик тафаккур, узоқни кўзланган режалар туза олишни кўрган. Янги президентда глобал ислоҳотларга мойиллик ҳам бор.

АҚШнинг ҳозирги етакчиси эътибор марказида бўлишни яхши кўрадиган ва ўз ўрнини ҳеч қачон бировга бериб қўядиганлар сирасидан эмас. Иккинчи даражали роллар — Байден учун эмас. Керак бўлса, сайловчиларининг ишончини сақлаб қолиш, Байден кескин чоралар кўришга-да қодир.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар
🇷🇺 Москвадаги митингда 40 минг киши қатнашди

Москвадаги «Навалнийга озодлик!» норозилик акциясида камида 40 минг киши иштирок этди.

Москва полицияси Москва вақти билан соат 14:40да акцияда тўрт мингга яқин одам қатнашганлигини хабар қилганди.

«ОВД-Инфо» маълумотларига кўра, Москвада соат 16:49 га қадар 395 киши (шу жумладан, Юлия Наваьная) ва бутун Россия бўйлаб 1338 киши ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний Германиядан Россияга қайтиб келиши билан аэропортда ҳибсга олинганди. Унинг тарафдорлари бутун Россия бўйлаб норозилик акцияларини ўтказишмоқда.

@soflive — қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар