Sof.uz | Спорт
7 subscribers
271 photos
10 videos
97 links
Кундалик содир бўлаётган энг сўнгги, сифатли ва қисқа спорт хабарлари.

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sofuzb
Э-майл: info@sof.uz
Реклама: @sofuz_reklama
Спорт хабарлари: @sof_sport
Хабар жўнатиш: @sofxabar_bot
Download Telegram
Forwarded from Sof.uz | Live
Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиода

20 август куни Ўзбекистон спорт делегацияси XVI ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Японияга жўнаб кетган эди. Уларни бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов кузатиб қўйди.

21 август куни улар Паралимпия ўйинлари иштирокчилари учун махсус барпо қилинган Олимпия қишлоғига жойлашдилар. Шу куннинг ўзида Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.

Мусобақалар очилиш маросимида енгил атлетикачилар Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.
Элдор Шомуродов 25 дақиқа ҳаракатланиб, ўз ҳисобига бир бор ассист ёзиб қўйган баҳсда "Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

“Рома” А Сериядаги биринчи уч очкосини қўлга киритди.

Батафсил: https://sof.uz/5xkj

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
Бугун XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросим бўлади

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган ушбу спорт анжуманининг очилиш маросими бугун, 24 август куни Тошкент вақти билан 15:00 да бўлиб ўтади.

Батафсил: https://sof.uz/b4y

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси Токио Паралимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этмоқда
Токио-2020: 3 нафар пара сузувчимиз медаллар учун курашади

Ҳамюртларимиз иштирокидаги финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланади.

Батафсил: https://sof.uz/0wk

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
⚡️Илк медал

Ҳамюртимиз Ислам Асланов Паралимпия ўйинларида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.
“Насаф” 5 та гол урилган ўйинда Туркманистон клубини мағлуб этиб, Марказий Осиё минтақаси ғолиби бўлди.

Эндиликда қаршиликлар Ҳиндистон клуби билан баҳс юритади.
Иброҳимҳалил Йўлдошев “Пахтакор”дан Россиянинг “Нижний Новгород” клубига трансфер қилинди!

Манба: Пахтакор жамоаси матбуоти
Манба: «Манчестер Сити» Роналдуга 2 йиллик шартнома таклиф қилди

Ҳужумчи ўтган мавсумда А Серияда 33та ўйин ўтказиб, 29та гол урган ва чемпионат тўпурарига айланган.

Батафсил: https://sof.uz/myf2

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
Чемпионлар Лигасининг 🗓 2021/22-мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташланди🔥

Қуръа натижаси👇

A-гуруҳи
1️⃣. "Манчестер Сити" 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿
2️⃣. ПСЖ 🇫🇷
3️⃣. "Лейпциг" 🇩🇪
4️⃣. "Брюгге" 🇧🇪



Б-гуруҳи
1️⃣. "Aтлетико" 🇪🇸
2️⃣. "Ливерпул" 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿
3️⃣. "Порту" 🇵🇹
4️⃣. "Милан" 🇮🇹

C-гуруҳи
1️⃣. "Спортинг" 🇵🇹
2️⃣. " Боруссия Дортмунд" 🇩🇪
3️⃣. "Аякс" 🇱🇺
4️⃣. "Бешиктaш" 🇹🇷


Д-гуруҳи
1️⃣. "Интер" 🇮🇹
2️⃣. "Реал Мадрид" 🇪🇸
3️⃣. "Шахтер" 🇺🇦
4️⃣. "Шериф" 🇲🇩

Э-гуруҳи
1️⃣. "Бавария" 🇩🇪
2️⃣. "Барселона" 🇪🇸
3️⃣. "Бенфика" 🇵🇹
4️⃣. "Динамо Киев"🇺🇦

Ф-гуруҳи
1️⃣. "Вильярреал" 🇪🇸
2️⃣. "Манчестер Юнайтед" 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿
3️⃣. "Аталанта" 🇮🇹
4️⃣. "Янг Бойз" 🇨🇭

Г-гуруҳи
1️⃣. "Лилл" 🇫🇷
2️⃣. "Севилия" 🇪🇸
3️⃣. "Зальсбург" 🇦🇹
4️⃣. Вольсфбург 🇩🇪

Ҳ-гуруҳи
1️⃣. "Челси" 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿
2️⃣. "Ювентус" 🇮🇹
3️⃣. "Зенит" 🇷🇺
4️⃣. "Мальмё" 🇸🇪
🇺🇿 Aсила Мирзаёрова - Токио-2020 Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳибаси! 🥈👏💪

Ҳозиргина Т11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Aсила Мирзаёрова делегациямиз ҳисобига иккинчи медални қўштириб қўйди.

Ҳамюртимиз 4.89 метр натижа кўрсатган ҳолдда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати
Мбаппе «ПСЖ» футболчилари билан хайрлашди

Тахминларга кўра, форварднинг трансфери икки кун ичида расман эълон қилинади. 

Батафсил: https://sof.uz/d2v

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
#Токио-2020. Дзюдо. Учқун Қуронбоев финалда, Шерзод Намозов бронза учун курашади
Паралимпия ўйинларида дзюдо баҳслари ҳам давом этмоқда

-66 кг вазнда ўзбекистонлик Учқун Қуронбоев чоракфиналда япониялик Южиро Сетони (10:0), яримфиналда украиналик Давид Хоровани (10:1) мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.

-60 кг вазнда Шерзод Намозов чоракфиналда венесуелалик Маркос Деннисга (0:1) имкониятни бой берди. Бронза учун ўтиш баҳсида эса Ишак Оулдкудир (10:0) устидан ғалаба қозонди. Энди Намозов бронза учун татамига чиқади.
Токио-2020 Паралимпиадасининг дастлабки олтин медали муборак бўлсин!

Делегациямиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги дастлабки олтин медалини қўлга киритди Спортчиларимиз орасида бу гал пара-дзюдочимиз Ўткир Қуронбоев биринчи бўлиб чемпионликни тантана қилди.
Расман! Сречко Катанец - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил: https://sof.uz/imkj

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
⚡️«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Криштиану Роналду клубни тарк этмоқчи эканини айтди.
Ана халос! Роналду "Сити"га эмас, "Юнайтед"га ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" агенти Криштиану Роналду билан боғланиб, "Ювентус"дан португалиялик футболчи трансфер тафсилотларини муҳокама қилди.

Батафсил: https://sof.uz/s69

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
⚡️Расман: Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” жамоасига ўтди

Португалиялик иқтидор эгаси яна ўз уйига — Манчестерга қайтди!

Роналду МЮ билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Шартнома қиймати 28 млн евро.
🇺🇿💪Бугун — Ўзбекистон куни!

Паралимпия ўйинларида бугун том маънода Ўзбекистон куни бўлмоқда. Матонатли ҳамюртларимиз медаллар шодасини қаторлаштириб ташламоқда!

🥇Нозимахон Қаюмова — пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида олтин медаль олди.

🥇Моҳигул Ҳамдамова — пара-енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F57 классида олтин медаль олди.

🥈Рўза Қўзиева — пара-пауэрлифтинг бўйича кумуш медаль олди.

🥉Элбек Султонов — пара-енгил атлетиканинг F12 классида ядро улоқтириш бўйича бронза медали олди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали бор.
Парвина Самандарова пара дзюдо баҳсларида 3-кумуш медалга эга чиқди.
🥇Феруз Сайидов – Токио-2020 Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Бундан бироз аввал пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазин тоифасида ҳамюртимиз Феруз Сайидов финалда қўшни қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши ўз баҳсини якунлади.

Қизиқарли ва муросасиз кечган курашда Сайидов иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Феруз Сайидов Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди.