Sof.uz | Спорт
7 subscribers
271 photos
10 videos
97 links
Кундалик содир бўлаётган энг сўнгги, сифатли ва қисқа спорт хабарлари.

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sofuzb
Э-майл: info@sof.uz
Реклама: @sofuz_reklama
Спорт хабарлари: @sof_sport
Хабар жўнатиш: @sofxabar_bot
Download Telegram
#Футбол. Фабризио Романо. "Реал" Мбаппе трансфери устида ишламоқда. Aгар мадридликларда келишувга эришиш учун ҳатто 1% имконият бўлса, ушбу ёздаёқ Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилишади

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sof_sport
Токио-2020: Болтабоев ютқазди, аммо бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди

Ҳозиргина дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал босқичидаги беллашувини ўтказди

Батафсил: https://sof.uz/lo5

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
​​​​​​#Токио-2020. Медалсиз ўтган яна бир кун ёхуд тўртинчи кунги натижаларимиз

• Дзюдо. Аёллар. Фарангиз Хожиева биринчи босқичда Кабо-Верде вакилига ютқазди. 

• Таэквондо. Аёллар. Светлана Осипова дастлабки беллашувни қозоғистонлик Денизга бой берди, 9:10.

• Бокс. 69 кг. Бобоусмон Батуров Доминикан Республикаси боксчиси Рохан билан жанг қилиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги босқичда Пет Маккормакка қарши рингга чиқади.

• Дзюдо. 81 кг. Шарофиддин Болтабоев чорак финал ҳамда ўтиш баҳсида имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни тўхтатди.

• Сузиш: 100 метрга эркин. Хуршиджон Расулов 50.14 вақт билан ўз гуруҳида тўртинчи бўлиб масофани забт этди. Умумий рўйхатда эса 41-ўринни эгаллади. 

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
⚡️⚡️⚡️"Манчестер Юнайтед" Вараннинг трансферини тасдиқлади!

Француз тиббий кўрикдан сўнг шартномани имзолайди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Кунни ғалаба билан бошладик!

Аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулноза Матниёзова руминиялик Демос Мемнелумни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
Давлат Бобонов ҳам кейинги босқичга йўл олди

Токио-2020 Олимпия ўйинларида терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. -90 кг вазн тоифасида курашаётган дзюдочимиз Давлат Бобонов навбатдаги босқичга чиқди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Дзюдочи Давлат Бобонов бронза учун ўтиш босқичида қатнашади

Давлат Бобонов (-90 кг) чорак финал беллашувида грузиялик спортчига ютқазиб қўйди.

Лаша Бекаури ҳужумга ўтган вақт Бобоновни нотўғри ҳаракат билан ҳимояланди, деган қарор билан ҳакамлар грузин дзюдочисига ғалабани беришди.

Давлат энди бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади. Унга амалдаги жаҳон чемпиони испаниялик Николоз Шеразадишвили рақиблик қилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sof_sport
#Токио-2020. ⚡️Дзюдочимиз Давлат Бобонов Ўзбекистонга илк бронза медалини тақдим этди!

Бронза учун туркиялик Михаил Зганкка қарши гиламга чиққан Давлат Бобонов иппон эвазига ғалаба қозонди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sof_sport
Элнур Aбдураимов тожикистонлик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Шаҳобиддин Зоиров Варелани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sof_sport
Элдор Шомуродов бугун эрталаб Римга етиб борган

Ўзбекистонлик ҳужумчи аллақачон Тригорияда. Кейин у тиббий кўрикдан ўтади ва шартномага имзо чекади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
Баҳодир Жалолов катта устунлик билан ярим финалга йўл олди

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бокс дастурида дастлабки медалини нақд қилиб қўйилди.

Батафсил: https://sof.uz/hl5

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
#Токио-2020. "Токио — 2020": Биринчи босқичда 31 сонияда ғалаба қозонган Мўминжон Абдуллаев чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди

Ўзининг учинчи Олимпиадасида курашаётган маҳоратли полвонимиз Мўминжон Абдуллаев Токио-2020даги иккинчи беллашувини ўтказди. Курашчимиз чорак финал босқичида чилилик рақибига қарши курашди.

Ясмани Фернандесга қарши кечган беллашувда рақиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритмоқда. Бу ҳақда МОҚ хабар берди. Энди Абдуллаев ҳам рақиб финалга чиққан тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
Суҳроб Хўжаев Олимпиадалардаги энг яхши натижасини қайд этди

Бугун “Токио–2020” Олимпия ўйинлари доирасида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича саралаш баҳсларига старт берилди.

Батафсил: https://sof.uz/j53n

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
#Токио-2020.Токио-2020. Ўнинчи кунги натижаларимиз

• Юнон-рум кураши. 77 кг. Жалгасбай Бердимурадов арманистонлик Карапет Чалаянга биринчи беллашувни бой берди. Чаляннинг ўзи эса яримфиналда ютқазиб, Бердимурадовнинг турнирдаги иштирокига нуқта қўйди.

• Енгил атлетика. Босқон улоқтириш. Суҳроб Хўжаев учинчи уринишида 71.26 метрни кўрсатди. Бу кейинги босқичга чиқиш учун камлик қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
Стюарт Даунинг 37 ёшида нафақага чиққанини эълон қилди

Англиянинг қуйидаги клубларида ўйнаган: Мидлсбро, Сандерленд, Астон Вилла, Ливерпуль, Вест Хэм ва Блэкберн.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
Франция Суперкубоги ғолиблари:

2013: ПСЖ
2014: ПСЖ
2015: ПСЖ
2016: ПСЖ
2017: ПСЖ
2018: ПСЖ
2019: ПСЖ
2020: ПСЖ
2021 йил: "Лилл"

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
Чемпионлар Лигасининг 🗓 2021/22-мавсум гуруҳ босқичига 🗓 26 август куни соат 20:00да қуръа ташланади

📋 Ушбу маросим 🇹🇷 Истанбулда бўлиб ўтади ва унда йилнинг энг яхшилари ҳам аниқланди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Рио олимпиадаси чемпиони Токио-2020ни тарк этди

Ўзбекистонлик яна бир кучли боксчи Токио-2020 олимпиадасини медалсиз тарк этадиган бўлди. 52 кг. вазнда Рио-2016 олимпия ўйинлари ғолибига айланган Шаҳобиддин Зоиров филиппинлик Карло Паламга қарши рингга кўтарилди.

Рақиб илк сонияларданоқ олдинга ташлангани ҳамюртимиз учун бироз кутилмаган ҳолат бўлди. Шунга қарамай, Зоиров вазиятни ўнглаган ҳолда кетма-кет зарбалар беришга интилди. Палам ҳам тезкорлик эвазига ўз зарбаларини ўтказа олди. Ҳакамларнинг барчаси биринчи раундни Филиппин вакилига беришди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида ҳам Карло фаолроқ бўлди, унинг зарбалари аниқ бўлди. Шаҳобиддин вазиятни ўнглаш учун ҳаракат тушган пайтда эса боксчилар бош билан тўқнашиб кетишди. Шифокор эса жангни тўхтатди. Якуний натижа — 0:4

Шу тариқа, Рио-2016 олимпиадаси чемпиони, бу сафар ҳам ғолибликка асосий даъвогар саналаётган Шаҳобиддин Зоиров медалга бир қадам қолганида ўз юришини тўхтатди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Ассакалов жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонди

Юнон-рум курашчимиз Рустам Aссакалов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлайди. -87 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимизга грузиялик курашчи рақиблик қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
«Рома» Шомуродовни тўлиқ сотиб олди!

«Рома» ва Шомуродов ўртасида беш йиллик шартнома тузилди: 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Элдорга 14-рақамли футболка берилди.

Батафсил: https://sof.uz/xkz

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew