Sof.uz | Спорт
7 subscribers
271 photos
10 videos
97 links
Кундалик содир бўлаётган энг сўнгги, сифатли ва қисқа спорт хабарлари.

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sofuzb
Э-майл: info@sof.uz
Реклама: @sofuz_reklama
Спорт хабарлари: @sof_sport
Хабар жўнатиш: @sofxabar_bot
Download Telegram
#Токио-2020: Ниҳоят учинчи кунга келиб дзюдочиларимиздан дастлабки ғалаба!

🇺🇿 Тўраев дастлабки даврада 🇩🇪 Германиялик дзюдочи устидан ғалаба қозониб иккинчи даврага йўл олди.Иккинчи давра баҳси эса бироздан сўнг старт олади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: Никита Рафалович ишончли ғалабага эришди

Яна бир таэквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Ҳамюртимиз илк босқичда доминиканлик рақибини мағлуб этди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: Зайнаб Дайибекова чорак финалда!

Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекованинг ғалабали юриши давом этмоқда. Ҳамюртимиз Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: Дзюдочиларимиз осмонида қора булутлар

Ҳикматиллоҳ Тўраев иккинчи жангини ўтказди. Aфсуски дзюдочимиз кореялик рақибига кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: Никита Рафалович икки карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Токио-2020 Олимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказаётган Никита Рафалович (-80 кг) навбатдаги беллашувини ишончли якунлаб олди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: Никита Рафалович бронза медали учун курашади

Таеквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини давом эттиради. Ҳамюртимиз кечки дастурда бронза медали учун кураш олиб борадиган бўлди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: 18 ёшли спортчимиз Зайнабхон Дайибекова чорак финалда мағлуб бўлди

Аммо у Ўзбекистон тарихида қиличбозлик бўйича чорак финалга етиб борган илк спортчи сифатида тарихга кирди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: 2020. Фанат Қаҳрамонов Олимпиадани ғалаба билан бошлади

У грузиялик рақибини муддатидан аввал мағлуб қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Футзал. "Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон Мозамбикни "янчиб ташлади"

Учрашув якунланди!

🇲🇿 Мозамбик 0-10 Ўзбекистон 🇺🇿

Голлар: Илҳомжон Ҳамроев 9, Акбар Усмонов 13, 21, Анасхон Раҳматов 21, Ихтиёр Ропиев 25, 39, Элбек Тўлқинов 29, Хушнур Эркинов 29, Дилшод Раҳматов 33, Музаффар Аҳаджонов 35.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020.🥇Медаллар жамғариш бўйича айни пайтда қайси мамлакатлар етакчи?

(26 июль, Тошкент вақти билан соат 12:35 даги ҳолат)

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: Никита Рафалович хорватиялик таэквондочига имкониятни бой берди

Олимпия ўйинларида 80кг вазн тоифасида таэквондо бўйича ярим финалгача етиб келган Никита Рафалович ярим финалда иорданияликни мағлуб эта олмаганди. Шундан сўнг, бронза медали учун кечган баҳсларда юртдошимиз хорватиялик таэквондочига қарши жанг олиб борди.

Унда:
1-раундда ҳисоб 6:6 тарзида якунига етди.  

2-раундда эса, рақибнинг қўли устун келди - 8:15.

Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз очколар ҳисобига рақибидан ортда қолиб кетди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020: Муаттар Набиева ҳам медалсиз қолди. Даст кўтаришда олимпиада рекордини ўрнатган спортчимизга ҳам омад етишмади

Оғир атлетика бўйича ҳамюртимиз Муаттар Набиева аёллар ўртасида 55кг вазн тоифасида умумий 212кг оғирликни кўтариб афсуски 4-ўринни эгаллади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
​​#​​​​Токио-2020. Учинчи кунги натижаларимиз

Оғир атлетика Aёллар. (55 кг) Муаттар Набиева даст кўтаришда 98 кг вазн билан Олимпиада рекордини қайд этди. Бироқ умумий натижа бўйича 4-ўринни эгаллади

Таэквондо (80 кг) Никита Рафалович бронза медал учун беллашувда хорватиялик Канаетга имкониятни бой берди

Aёллар (67 кг) 1/8 босқичида Нигора Турсунқулова хитойлик Зангга қўшимча вақтда ютқазиб қўйди.

Қиличбозлик Aёллар Зайнаб Дайибекова чорак финалгача етиб борди. 18 ёшли саблячимиз венгриялик Мартонга имкониятни бой берди, 11:15

Дзюдо (73 кг) Ҳикматуллоҳ Тўраев ним чоракда жаҳон чемпиони, кореялик Чангрим билан тўқнашди келди. Қўшимча бўлимда ҳамюртимиз вазари билан мағлуб бўлди

Бокс (52 кг) Олимпия чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Токиода ҳам яхши старт олди. Биринчи жангида туркиялик Чифчини 5:0 ҳисобида енгди

(75 кг) Фанат Қаҳрамонов грузиялик Харабадзе билан жанг қилди. Очколардаги устунлик билан Қаҳрамонов ғалаба қозонди

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев рақибини иппон баҳоси орқали мағлуб қилди ва кейинги босқичга чиқди

Шарофиддин Болтабоевнинг келаси рақиби Болгариялик Ивайло Иванов бўлади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Шарофиддин Болтабоев болгариялик рақибини мағлуб қилган ҳолда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. 🥊🇺🇿Бобо-Усмон Ботуровнинг чорак финалдаги рақиби британиялик 🇬🇧Пет Маккормак бўлади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан 30-июл куни бошланади

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Футбол. Фабризио Романо. "Реал" Мбаппе трансфери устида ишламоқда. Aгар мадридликларда келишувга эришиш учун ҳатто 1% имконият бўлса, ушбу ёздаёқ Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилишади

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sof_sport
Токио-2020: Болтабоев ютқазди, аммо бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди

Ҳозиргина дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал босқичидаги беллашувини ўтказди

Батафсил: https://sof.uz/lo5

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
​​​​​​#Токио-2020. Медалсиз ўтган яна бир кун ёхуд тўртинчи кунги натижаларимиз

• Дзюдо. Аёллар. Фарангиз Хожиева биринчи босқичда Кабо-Верде вакилига ютқазди. 

• Таэквондо. Аёллар. Светлана Осипова дастлабки беллашувни қозоғистонлик Денизга бой берди, 9:10.

• Бокс. 69 кг. Бобоусмон Батуров Доминикан Республикаси боксчиси Рохан билан жанг қилиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги босқичда Пет Маккормакка қарши рингга чиқади.

• Дзюдо. 81 кг. Шарофиддин Болтабоев чорак финал ҳамда ўтиш баҳсида имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни тўхтатди.

• Сузиш: 100 метрга эркин. Хуршиджон Расулов 50.14 вақт билан ўз гуруҳида тўртинчи бўлиб масофани забт этди. Умумий рўйхатда эса 41-ўринни эгаллади. 

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
⚡️⚡️⚡️"Манчестер Юнайтед" Вараннинг трансферини тасдиқлади!

Француз тиббий кўрикдан сўнг шартномани имзолайди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport
#Токио-2020. Кунни ғалаба билан бошладик!

Аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулноза Матниёзова руминиялик Демос Мемнелумни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sof_sport