SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal
200 subscribers
6.4K photos
1.92K videos
47 files
7.63K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

🗓️ 20.10.2021
Download Telegram
#Янгиликлар #Қабул

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

📝 13- Май чоршанба куни Тўрақўрғон туманида барча масжидлар имомлари ҳудудлардан келган фуқороларни қабул қилдилар.

📍Қабул жараёнида оилавий масалалар, савдо-олди сотди каби масалалар ва турли саволлар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.
🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Янгиликлар

📝12- май куни Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икромов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж-2025" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари учун Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Шох Фозил“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:

1-йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш,

🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Мингбулоқ тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди.

Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#кун_ояти

Аллоҳ таоло бандаларини саодатга эриштирадиган барча йўлларни кўрсатиб, бизларни ўша ишларни қилишга қизиқтириб қўйди. Жумладан, Моида сурасининг 48 – оятида шундай марҳамат қилади:

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ إِلَى اللَّهِ مَرْجِعُكُمْ جَمِيعًا

«Хайрли (савобли) ишларда бир-бирингиздан ўзишга ошиқингиз! Ҳаммангизнинг қайтадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузуридир».

Тафсир: (араб. - яхшилик, эзгулик) – эътиқодимизга кўра, Аллоҳнинг марҳаматига лойиқ иш ва шундай иш учун Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлиш. Инсоннинг хатти-ҳаракати ва фаолияти яхшилик ва ёмонликдан иборат бўлиб, бу динимизда савоб ва гуноҳ деб аталади. Динимиз кўрсатмаларини бажариш, инсон манфаати йўлида фаолият кўрсатиш кабилар савоб амаллар ҳисобланиб, инсоннинг номаи амолига икки фаришта воситаси билан ёзиб борилади. Охиратда инсонларнинг савоб ва гуноҳлари тарозида тортилиб, натижалар Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАЖ_2026

РОСУЛУЛЛОҲГА БАРЧА АЗИЗЛАРНИ САЛОМЛАРИ ЕТКАЗИЛДИ…

Муҳаммад Айюб домла Фахриддинов

Наманган шаҳар Давлатобод тумани "ЮСУФХОН ЎҒЛИ ҚОСИМХОН" (Афсона масжиди) жоме масжиди имом ноиби

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
1👍1
#Ҳадис

Кибр, манманлик, ғурур

"Одамларга (кибирланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибирли, мақтанчоқ кимсаларни суймас".
(Луқмон сураси, 18-оят).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди".
Имом Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти.

Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар одам суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тирилади. Уларни ҳар томондан хорлик ўраб олади. Улар жаҳаннамдаги "Булис" деб номланадиган зиндонга ҳайдалади".
Имом Насоий ва Термизий ривоят.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Истиғфор

Ҳар доим истиғфор айтиш жоиз, гуноҳ қилганда эса вожиб бўлади.

Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бор. Улардан энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуосидир. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Истиғфорнинг саййиди “Аллоҳумма, анта Роббий. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдук. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика, мастатоът. Аъузу бика мин шарри ма сонаът. Абуу лака биниъматика ъалайя ва абуу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла ант”, демоқдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин вафот этса, жаннатга киради. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишидан аввал бу дунёни тарк этса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар».

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Жума куни учун

- 15 Май, 2026 й
- 28 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   04:56
🌆 Қиём вақти   12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:22 |   | 04:10
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:15 |   | 17:35
☪️ Шом           19:29 |   | 19:29
☪️ Хуфтон     20:56 |   | 21:20

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
💐💫🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌟 💐

🍃🌺 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌺🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃🌺 Чин юракдан билдирай тилак,
🌺🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🌙🌼 ЖУМА МУБОРАК! 🌼🌙

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz