SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal
205 subscribers
6.41K photos
1.92K videos
47 files
7.64K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

🗓️ 20.10.2021
Download Telegram
#кун_ояти

جَنَّاتِ عَدْنٍ مُفَتَّحَةً لَهُمُ الْأَبْوَابُ.

"Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир".
(Сод сураси, 50-оят).

Тафсир: Бу қиссалар эслатмадир. Уларни эслаб, ибрат ва ўрнак олиб туриш керак. Яна шуни ҳам унутмаслик кераки: «Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат» бордир. Нима бўлса бўлсин, бу дунёда тақво билан яшаган кишилар учун энг гўзал оқибат бордир. Ўша гўзал оқибат фақат тақводорлар учун эканини унутмаслик керак. Ҳа: «Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир». Адн жаннати истиқомат жаннатидир. Охиратда тақводорларни эшикларини очиб кутиб олади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
@Sof_islom_uz
#Ҳикмат

Ибн Муборак розияллоҳу анҳу айтадилар: “Киши модомики илм излаб юрган экан, у олимдур. Қачон ўзини олим бўлдим деб ўйласа, жоҳил бўлиб қолади”.

Халил ибн Аҳмад розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Одамлар тўрт хил бўлади:
1. Биладиган ва билишини ҳам биладиган киши. У олимдур, унга эргашинглар.
2. Билади, лекин билишини билмайдиган киши. У уйқудадир, уни уйғотиб қўйинглар.
3. Билмайдиган ва билмаслигини биладиган киши. У йўл қидирувчидир, уни йўлга солинглар.
4. Билмайдиган ва билмаслигини ҳам билмайдиган киши. У жохилдир, ундан қочинглар”.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
@Sof_islom_uz
Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб ол!

Сармоянг- фарз ибодатлардир.
Фойданг- нафл ибодатларингдир.
Зиёнинг- гуноҳларингдир.
Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
–Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?
–Ўзингни тафтиш қил ҳамда зикр ва Қуръондан кунлик вирд- вазифа тайин қилиб олгин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Душанба куни учун

- 11 Май, 2026 й
- 24 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:00
🌆 Қиём вақти   12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:27 |   | 04:10
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:17 |   | 17:30
☪️ Шом           19:29 |   | 19:29
☪️ Хуфтон     20:50 |   | 21:10

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#ДЎСТЛИК

Аллоҳ йўлида дўстлашган дўстингиз борми?

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи: “Дўстлар­ни кўпайтиринглар. Мўмин дўстлар қиёмат кунида бир-бирларини шафоат қиладилар”, деганлар.
Агар кишининг атрофида солиҳ дўстлари кўп бўлса бу - Аллоҳ таолонинг унга берган неъмати ва икромидир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Уйланмоқчи бўлган йигитларга насиҳат

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу дедилар:
“Ким бир аёл, қизга уйланмоқчи бўлса, унинг отаси ва ака-укасига қарасин. Албатта у улардан бири тарбиясида келади”.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ФАРЗАНД #БУРЧ

ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Ота-онани рози қилиш фарзанд учун ҳам дунёвий, ҳам ухравий саодатга элтувчи йўлдир. Чунки ота-онанинг розилиги — Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Ҳадисларда ҳам жаннат оналар оёғи остида экани таъкидланган.

Батафсил.....

Сирожиддин Эргашев,
Учқўрғон туман “Саидхон Эшон” жоме масжиди имом ноиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #НАСИҲАТ #ҲИДОЯТ

РАҲМ-ШАФҚАТ БИЛАН НАСИҲАТ ҚИЛИШ — ҲИДОЯТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Қанчадан-қанча қаттиқ ва қўпол сўзлар борки, тавба эшигини ёпиб қўяди. Ва қанчадан-қанча меҳр ва шафқат билан айтилган сўзлар борки, бутун бир қалбнинг ҳидоятига сабаб бўлади.
Биргина ширин сўз инсонни нажотга элтиши мумкин. Биргина ёмон сўз эса уни янада чуқурроқ жаҳолатга ботириши мумкин.

Батафсил.....

Худойбердиев Муҳиббуллоҳ,
Тўрақўрғон туман бош имом хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
​​​​Бахт – мусибатга сабр қилишда!

Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада тайёр туради. Ғолиб киши мусибатларга Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлар билан рўбарў бўлади.
Шурайҳ айтди: “Менга бир мусибат етса, тўрт нарса учун Аллоҳ таолога ҳамд айтаман:
• Унга шукр қиламанки, бундан улканроқ мусибатни бермади;
• Унга сабр қилиш билан мени сийлади;
• Истиржоъ (“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун” калимасини) келтиришга муваффақ қилди;
• Бу мусибатни динимда қилмади”.
Мўмин киши аниқ ишонч билан биладики, унга етган нарса хато қилгани учун бўлмади ва хато қилгани учун унга мусибат келмади. Аллоҳ таоло айтади: “Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир” (Ҳадид сураси, 22 – 23-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Пайғамбарлар ва солиҳ кишилар бизга етган мусибатдан каттароқ синов билан имтиҳон қилинганлар. Шундай бўлса-да, улар сабр қилдилар ва Аллоҳ таолога илтижо қилдилар.
Мўмин киши унинг барча ишлари ўзи учун яхши эканини англасинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг ишига ҳайрон қолади одам! Унинг ҳар бир иши яхшилик! Бу фақат мўмин кишида бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади. Бу у учун яхши. Агар унга ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам у учун яхши”, деганлар.
Инсоният нафси фақат Аллоҳ таолога илтижо қилиш билан хотиржам бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?” (Раъд сураси, 28-оят).
Аллоҳ таолога илтижо қилиш дуо, истиғфор, намоз, Қуръон ўқиш билан бўлади. Аллоҳ таолога камбағал бўлганда ёки фарзанди касал бўлганда ёки имтиҳон вақтида илтижо қиладиган, сўнг Аллоҳ таолонинг неъмати ва дуосини мустажоб қилишини унутиб юборадиган кишилардан бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлайлик! Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Ана шундай қилиб, исрофчиларга қилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди” (Юнус сураси, 12-оят).

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи»,

(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)  деб 100 марта айтса, Қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», - дедилар.
Имом Муслим ривояти.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Дуо

رَبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ

Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ва анта хойрур рооҳимийн

Маъноси: “Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан” (Муьминун сураси, 118-оят).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Тарбия

“Бир киши кўчада кетаётган эди. Йўлда ётган тиканли шохни учратди. Уни четга олиб ташлади. Аллоҳ таоло унинг бу амалидан рози бўлиб, гуноҳларини кечирди” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, одамларга озор бермасин деб, кўчада ётган арзимас тиканни бўлса ҳам олиб ташлагани учун банданинг гуноҳлари кечирилар экан. Энди савоб умидида ундан ҳам каттароқ ва кўпроқ озор берувчи нарсаларни олиб ташлаган ёки йўл ва кўприклар қурган кишининг даражаси қандай бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Ceшанба куни учун

- 12 Май, 2026 й
- 25 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   04:59
🌆 Қиём вақти   12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:26 |   | 04:10
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:17 |   | 17:30
☪️ Шом           19:30 |   | 19:30
☪️ Хуфтон     20:51 |   | 21:10

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#ҲАЖ_2026

Ҳаж 2026 зиёратидан фотолавҳалар.

Туманимиздан кетган зиёратчиларимиз эмин эркин ибодатларни бажаришмоқда...

"АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжиди матбуот ҳизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
2