SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal
204 subscribers
6.42K photos
1.93K videos
47 files
7.65K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

🗓️ 20.10.2021
Download Telegram
#ҲАЖ_2026

ТЎРАҚЎРҒОН...

Тўрақўрғонликлар зиёратчиларнинг иккинчи гуруҳи Ҳаж сафарига кузатилдилар

Муборак Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг катта орзуларидан. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик туфайли ватандошларимизнинг ушбу истаги амалга ошмоқда.

Тўрақўрғон туманидан бу йил жами 150 нафар фуқаро ана шу улуғ сафарга бориш бахтига муяссар бўлишди. Уларнинг 58 нафари кеча, 92 нафари эса бугун кузатиб қўйилди.

Маросимда туман раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Қўллар дуоларга очилди, юртимизга тинчлик, хотиржамлик, Президентимизга миннатдорчилик сўзлари айтилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
🌙 QURBONLIK AHKOMLARI: ILMIY SUHBAT

Qurbon hayiti yaqinlashmoqda! Ushbu ulug‘ ibodatni shariatimizga muvofiq, to‘g‘ri ado etishni istagan barcha namozxonlarimizni bugungi ilmiy suhbatga taklif etamiz.
🎙 Ma’ruzachi: Abdulvahhob domla
📍 Masjid: «Abdulvahhob qori» jome masjidi
📅 Sana: Bugun, 7-may
Vaqt: 20:40 da (Xufton namozidan avval)

Asosiy mavzular:
• Kimlarga qurbonlik qilish vojib?
• Sotib olinadigan hayvonga qo‘yilgan talablar.
• Go‘sht va terini taqsimlash qoidalari.
Ilm o‘rganish va ibodatimizni mukammal qilish yo‘lida barchangizni kutib qolamiz!

Yaqinlaringizga ham ulashing!

Eslatma: Ma’ruza belgilangan vaqtda boshlanishini inobatga olib, masjidga biroz avvalroq kelishingiz tavsiya etiladi.

@Sof_islom_uz
Forwarded from Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига
МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.

Муҳтарам юртдошлар!
Инсон қадри юксак бўлган юртимизда аждодларимизни хотирлаш, уларнинг руҳини шод, қўним топган манзилгоҳларини обод қилишга алоҳида эътибор қаратиш эзгу анъана ҳисобланади.

🕌 Хусусан, Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита ташаббуслари билан кўплаб зиёратгоҳлар обод этилиб, буюк уламоларимизга юксак даражада эҳтиром кўрсатиб келинмоқда. Яқинда Самарқандда муҳаддислар султони Имом Бухорий қабри ва унинг атроф ҳудудларида мисли кўрилмаган даражада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

☪️Муқаддас динимизда марҳумларга ҳурмат кўрсатиш, уларни яхши хотиралар билан эслаш ва қабрларини зиёрат қилишга тарғиб этилган. Ушбу хайрли амалда зиёрат қилувчига ҳам, зиёрат қилинувчига ҳам кўплаб фойдалар бор. Зиёрат қилинаётган марҳумнинг руҳи тиловати Қуръон, истиғфор ва дуолар билан шод бўлади. Зиёрат қилувчи эса бундан ибрат олади – охират ҳақида тафаккур қилади.

📿 Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Сўнг менга (уларни зиёрат қилиш жоизлиги) аён бўлди. Энди уларни зиёрат қилаверинглар, чунки у (зиёрат) қалбни юмшатади, кўзни ёшлатади ва охиратни эслатади. Зиёрат қилинглар-у, аммо (у ерда) нолойиқ гапларни айтманглар”, дейилган (Имом Термизий ривояти).

🇺🇿 Азиз ватандошлар!
Қабристонлар – бу фақат дафн жойи эмас, балки инсонни тафаккурга чорловчи, ҳаётнинг ўткинчилигини англатувчи, қалбни юмшатувчи ва маънавий покланишга етакловчи маскандир.

💬Дарҳақиқат, қабр зиёрати инсонни дунёга ҳаддан ортиқ берилмасликка, манманлик ва ғурурдан сақланишга ҳамда яхши амаллар қилишга ундайди. Зиёратга борган инсон қалбида беихтиёр: “Бир кун келиб мен ҳам шу ерга келаман”, деган хулоса пайдо бўлади. Бу эса инсоннинг ўз ҳаёти ва амалларини қайта кўриб чиқишига ундайди.

🕌Динимизда зиёрат амалидан кўзланган мақсад – дунёнинг фонийлиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканини эслатишдир. Шу боис, қабристонлар доимо пок, тартибли ва обод бўлиши лозим. Чунки инсон бу маскандан руҳий енгиллик ва таскин топиб чиқиши керак.

💬 Муҳтарам юртдошлар!
Бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири – қабристонларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини доимий равишда йўлга қўйишдир.

‼️Афсуски, айрим жойларда қабристонларнинг қаровсиз қолиши, қуриб қолган ўт-ўланларнинг тозаланмаслиги, қабрлар орасидаги йўлакларнинг йўқлиги ёки таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани каби камчиликлар учрамоқда.

🗣Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик ва тирикларнинг ўтганлар олдидаги бурчини тўлиқ адо этмаслик сифатида баҳоланади.

🟢Аслида, қабристонларни фақат маълум кунларда эмас, балки тоза ва обод сақлаш ҳаёт тарзимизга айланиши зарур, деб ҳисоблаймиз ва бу хайрли ишда барчани фидойиликка чорлаймиз.

🌙 Азиз мўмин-мусулмонлар!
Зиёратчи қабристонга киришда ўзи пок бўлиши, қабр аҳлларига салом бериб, уларнинг ҳаққига дуолар қилиши, қабр тепасига келганда эса унга юзланиб, тиловат қилиши одобдандир. Зиёрат асносида қабрлар устини босмаслик, белгиланган йўлаклардан юриш лозим. Зеро, қабр устини оёқлари билан топташ гуноҳ ҳисобланиб, ҳадисларда бундан қатъий қайтарилган.

🤲 Аксинча, дуо ва истиғфор айтиш, Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш, ўтганлар номидан садақа ва хайриялар қилиш марҳумларга манфаат етказадиган амаллардан эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим!

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон вафот этса, унинг амали тўхтайди. Магар уч нарса: садақаи жория ёки манфаат оладиган илм ёҳуд ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан (тўхтамайди)”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Эртага Жума

- 08 Май, 2026 й
- 21 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:04
🌆 Қиём вақти   12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:32 |   | 04:20
☪️ Жума        12:50 |   | 12:50
☪️ Аср              17:15 |   | 17:30
☪️ Шом           19:25 |   | 19:25
☪️ Хуфтон     20:45 |   | 21:10

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Аллоҳ таоло намоз ўқийдиган бандаси билан фаришталарга мақтанади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизларнинг орангизда кечаси келадиган ва кундузи келадиган фаришталар кетма-кет навбатчилик қиладилар. Улар бомдод ва аср намозида тўпланадилар. Бандаларни кечаси билан кузатган фаришталар осмонга кўтарилгач, Аллоҳ Ўзи билиб турган ҳолда улардан: «Келаётганингизда бандаларим нима қилишаётган эди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Келаётганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», деб жавоб беришади».

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣BIZ NIMA UCHUN HANAFIY MAZHABINI TANLASHIMIZ KERAK?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Шанба куни учун

- 09 Май, 2026 й
- 22 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:02
🌆 Қиём вақти   12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:30 |   | 04:10
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:16 |   | 17:30
☪️ Шом           19:27 |   | 19:27
☪️ Хуфтон     20:47 |   | 21:10

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Янгиликлар

💠Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрий имомлар зиёрат қилинди.

🤲Улар Ватан, эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/sof_islom_uz