SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal
206 subscribers
6.44K photos
1.94K videos
47 files
7.68K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

🗓️ 20.10.2021
Download Telegram
​​Шайтоннинг қалбга кириш йўллари банданинг сифатлари бўлиб, улар кўпчиликни ташкил қилади. Биз мазкур эшикларнинг энг катталари ҳақида сўз юритамиз.

📌1. Ғазаб ва шаҳват.
📌2. Ҳасад ва ҳирс.
📌3. Таомдан ортиқча тўйиш.
📌4. Кийим-кечак, асбоб-анжомва уй-жойда зебу зийнатга ружу қўйиш.
📌5. Одамлардан тамагир бўлиш.
📌6. Шошқалоклик ва ишларда аниқликни тарк қилиш.
📌7. Мол-дунё муҳаббати
📌8. Бахиллик ва камбағалликдан қўрқиш
📌9. Фирқа ва тоифаларга мутассиблик ҳамда ўзига қаршиларга ҳиқд қилиш ва паст назар билан қараш
📌10. Илмсиз кишиларни Аллоҳ таолонинг зоти ва сифати ҳақида тафаккур қилишга мажбурлаш.
📌11. Мусулмон ҳақида ёмон гумонга бўлиш.

📚"Руҳий тарбия"китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
📌 Кишининг ташвиши беш нарса устида бўлмоғи лозим:

– Қилган тоатим қабул бўлдими ёки йўқми?

– Қилган маъсиятимни Аллоҳ кечирдими ёки йўқми?

– Аллоҳ таоло икки боқий манзил – Жаннат ва дўзахни ҳозирлаб қўйган. Мен қайси манзил сари кетмоқдаман?

– Ўтмишдаги барча амалларим ҳақида биламан. Уларнинг ичида яхшиси ҳам бор, ёмони ҳам. Хўш, қолган ҳаётимда қандай амаллар узра яшашимни ҳам биламанми?

– Ҳозирги ҳолатимда Роббим мендан розими ёки норозими?

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#ҳикмат

Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яхшилигингдир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Душанба куни учун

- 04 Май, 2026 й
- 17 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:09
🌆 Қиём вақти   12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:38 |   | 04:20
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:13 |   | 17:20
☪️ Шом           19:22 |   | 19:22
☪️ Хуфтон     20:45 |   | 21:00

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Ибодатлар асли оғир, машаққатли эмас. Лекин қалбларни гуноҳлар хароб қилган чоғида уни оғир билиб, малолланади. Шундай экан, Аллоҳга истиғфор айтинглар...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
ҲАЖ – ПОКЛАНИШ ВА ЯНГИ ҲАЁТ ОСТОНАСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кимки Аллоҳ учун ҳаж қилса, (ҳаж давомида) фаҳш сўз айтмаса ва гуноҳ иш қилмаса, худди онасидан туғилган кунидагидек гуноҳлардан покланиб қайтади».
(Имом Бухорий ривояти)

Ҳаж – шунчаки муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш эмас, балки нафсни тарбиялаш ва руҳиятни занглардан тозалаш мактабидир. Бу сафарда инсоннинг тили, амали ва нияти бирдек покиза бўлиши шарт.

Агар банда Аллоҳнинг ризосини истаб, сабр ва одоб билан ушбу фарзни адо этса, унга энг катта мукофот – гуноҳлардан буткул покланиш ва ҳаётини янги саҳифадан бошлаш бахти берилади. Ҳақиқий мабрур ҳажнинг белгиси – инсоннинг сафардан қайтганидан кейинги гўзал хулқи ва тақвосидир.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга шундай мабрур ҳажларни насиб айласин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
САЖДАИ САҲВ
(Хатони тузатадиган сажда)

– Бир киши намозда унутиб бирор фарзни қолдирса, намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлмайди.

– Aгар намозда унутиб бирор вожибни қолдирса, намози бузиладими?
– Бузилмайди, лекин у киши намоз охирида саждаи саҳв (хатони тузатадиган сажда), деган саждани қилиши вожиб бўлади.

– Саждаи саҳв қандай адо қилинади?
– Саждаи саҳв қиладиган киши охирги қаъдада ўтирганда ташаҳҳуддан сўнг саловот дуосини ўқимайди. Ёлғиз ўқийдиган киши бўлса, икки тарафга салом беради. Имом бўлиб ўқийдиган киши бўлса, бир тарафга салом беради. Салом бергандан кейин намознинг саждасига ўхшаш икки маротаба сажда қилиб, ҳар саждада камида уч мартаба «Субҳана роббиал ъала», дейди ва қаъдага ўтириб ташаҳҳуд, саловот ва дуони ўқиб, икки тарафга салом бериб намозни тамом қилади.

– Имом нима учун бир тарафга салом беради?
– Имом икки тарафга салом берса, ортида эргашувчилар намоз тамом бўлди, деб ўринларидан қўзғалиб қолишлари мумкин. Шунинг олдини олиш учун.

– Имом унутиб бирор вожибни ўқимаса, эргашувчи ҳам имомга бўйсуниб сажда қилиши вожибми?
– Вожиб бўлади.

– Имом саждаи саҳв қилса, масбуқ ҳам саждаи саҳв қиладими?
– Имомга тобеъ бўлиб саждаи саҳв қилгандан сўнг қолган ракатларни ўқийди, шунинг учун масбуқ имомнинг саломини кутиб туриши лозим.

– Эргашувчи унутиб намознинг бирор вожибини ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Имомга ҳам, эргашувчига ҳам вожиб бўлмайди. Имом сажда қилмаган ҳолда эргашувчи танҳо ўзи, албатта, сажда қилмайди.

– Бир киши вожибни қасддан, ўз ихтиёри билан ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди, лекин вожибни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади.

– Бир киши намозда суннат ёки мустаҳаблардан бирини ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди.

– Унутиб икки-уч вожибни ташлаб кетса, неча марта саждаи саҳв қилади?
– Неча вожиб ташлаб кетилган бўлса ҳам, бир марта саждаи саҳв қилади.

– Унутиб қайси ишларни қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади?

– Ушбу ўн тўрт тур ишнинг бирини қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади:
1) фарз намозининг аввалги биринчи ракатида Фотиҳа сурасини ўқимасдан бошқа бир сура ўқиса;
2) аввалги икки ракатда Фотиҳа сурасидан сўнг бирор сура ёки бирор узун оят ўқимаса;
3) уч ракатли ёки тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада ўтирмаса;
4) бирор қаъдада ташаҳҳуд ўқимаса;
5) аввалги қаъдада ташаҳҳуддан сўнг саловот ўқиса;
6) аввалги қаъдада салом бериб қўйса;
7) овоз чиқариб ўқийдиган намозларни ичида ўқиб қўйса;
8) ичида ўқиладиган намозларни овоз чиқариб ўқиса;
9) витр намозида Қунут дуосини ўқимаса;
10) қироатдан илгари рукуъ қилса;
11) икки марта рукуъ қилса;
12) уч марта сажда қилса;
13) охирги қаъдадан қиёмга туриб кетса;
14) ташаҳҳуддан сўнг қайси ракат, нечанчи ракат эканини ўйлаб қолиб, салом беришни чўзиб юборса.

"Ибодати исломия"дан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
1
ЭЪЛОН_ЖАНОЗА

4-Май Душанба
2026-йил.
       

Пешин намозига Тўрақўрғон тумани Ёртепа мфй да жойлашган Саййид КАМОЛХОН ЭШОН БУВА (Ёртепа масжиди) жоме масжидида Марҳум Саййид МУҲСИНХОН қори дадани ўғиллари Саййид ВАҚҚОСХОН тўрамнинг жанозалари бор экан.

Укалари: Саййид Ҳабибуллоҳ тўрам

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун...

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
💯1
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

☪️ «Астағфируллоҳ» - أسْتَغْفِرُ اللهَ


☪️ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ» -

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ФАРЗАНД #ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ-ДОЛЗАРБ МАВЗУ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Болага меҳрибонлик кўрсатиш унинг ҳам меҳрибон инсон бўлиб етишувида муҳим роль ўйнайди. Аслида меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга муҳим вазифа қилиб юклаган. Албатта, болага одоб, ахлоқ, илм ўргатиш, уни жисмонан баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир


Батафсил.....

Нурилло Сирожиддинов,
Мингбулоқ тумани “Гуртепа” жоме масжиди имом ноиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #УРУШ #БЎЛМАСИН

УРУШ-ТАЛАШ БЎЛМАСИН

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Шайтон тушиб ўртага,
Бўлди катта тўпаланг.
Сабаб топиб жўрттага,
Хотин бўлдия гаранг.


Батафсил.....

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон тумани “Бузрукҳўжа эшон” жоме масжиди имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИСЛОМ #ҲАЖ

МУБОРАК САФАР — ҲАЖ ИБОДАТИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Муборак Ҳаж сафари — бу саёҳат эмас, балки Аллоҳнинг бандалари устидаги фарзи, инсоннинг руҳий, ахлоқий ва ижтимоий жиҳатдан камол топишига хизмат қилувчи улуғ ибодатдир. У инсонни сабрга, ихлосга, покликка ва биродарликка чорлайди. Шунинг учун ҳар бир мусулмон бу муборак сафарни орзу қилиб, унга муносиб тайёргарлик кўриши зарур

Батафсил.....

Содиқжон Абдураҳмонов,
Косонсой туман “Бузругхўжа” жоме масжиди имом хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#ҲАДИС

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: Ким илм ўргатса ёки дарё кавласа ёки қудуқ қазиса ёки хурмо экса ёки масжид бино қилса ёки Мусҳафни мерос қилиб қолдирса ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса”.
Баззор ривоят қилган.

Шарҳ: Мўмин одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Ceшанба куни учун

- 05 Май, 2026 й
- 18 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:08
🌆 Қиём вақти   12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:37 |   | 04:20
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:12 |   | 17:20
☪️ Шом           19:23 |   | 19:23
☪️ Хуфтон     20:45 |   | 21:00

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Улкан Имконият

Уйқудан уйғоняпмизми, демак, Аллоҳ таоло Ўзини зикр қилишимиз, Унга истиғфор айтиб, тавба қилишимиз, зулм қилган кишиларимиздан узр сўраб, розиликларини олишимиз, қарзларимизни ҳақдорларга қайтаришимиз, қазо намозларимизни ўқишимиз, қазо рўзаларимизни тутишимиз, ўлимга чин маънода тайёргарлик кўришимиз учун бизга имконият беряпти. Биз бор куч-ғайратимизни ишга солиб, бу фурсатдан фойдаланишимиз керак!!!

Аллоҳ таоло барчамизга бу имкониятдан фойдаланишимизни ва ғафлатда қолмаслигимизни насиб этсин!🤲

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун сешанба
05 Май, 2026 мелодий
18 Зулқаъда, 1447 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#кун_ояти

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا.

«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ димоғдор ва мақтанчоқ кимсани суймас».
(Нисо сураси, 36-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#ЯНГИЛИКЛАР

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг 2026 йил учун ишлаб чиқилган иш режасига асосан Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган, ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган  масжидлар фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

🔶 Бугун, 04 май куни  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов,  бош имом-хатибнинг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ҳамда вакиллик мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Тўрақўрғон туманидаги «Хўжа Калон Абдулмоний» ва Наманган туманидаги "Мулла Гузар Ҳалфа" жоме масжидларида олиб борилаётган  қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирдилар.

🔺 Ўрганишлар давомида ушбу масжидлар масъулларига керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ишчи гуруҳнинг масжидларни ўрганиш ишлари давом этади.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sof_islom_uz