SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal
210 subscribers
6.49K photos
1.94K videos
47 files
7.72K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

🗓️ 20.10.2021
Download Telegram
#Янгиликлар  #Жума 

🇺🇿 "ШИРИН СЎЗ ВА УНИНГ ҚАЛБЛАРГА ТАЪСИРИ"

🕌Бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси, Наманган вилоят бош имом хатиби Абдуллоҳ домла Саматов жума намозини Мингбулоқ туманидаги "Шох Жалил" жоме масжидида адо этдилар.

🔹Жума намозидан олдин устоз Абдуллоҳ домла жомега йиғилган жамоатга “Ширин сўз ва унинг қалбларга таъсири” мавзусида мазмунли ва тасирли суҳбат қилдилар. Мазкур суҳбатда ширинсўзлик, хушмуомалалик ва инсонлар билан гўзал муомала қилишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Таъкидланганидек, яхши сўз инсон қалбига роҳат бағишлайди, жамиятда меҳр-оқибат ва биродарлик муҳитини мустаҳкамлайди.
Шунингдек, динимизда ҳар бир яхши сўз садақа экани, инсонлар билан мулойим ва ширин муомалада бўлиш эса катта савобларга сабаб бўлиши қайд этилди. Суҳбат якунида барча мўмин-мусулмонлар ширинсўзликни ҳаётида шиор қилиб олишга, атрофдагиларга яхшилик ва илиқлик улашишга чақирилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Шанба куни учун

- 18 Апрел 2026 й
- 30 Шаввол 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:30
🌆 Қиём вақти   12:18

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     04:06 |   | 04:50
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:00 |   | 17:08
☪️ Шом           19:05 |   | 19:05
☪️ Хуфтон     20:22 |   | 20:40

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• шайтон гуноҳ талаб қилади;
• нафс шаҳват талаб қилади;
• ўлим фариштаси жонни талаб қилади

Имом Шофеъий

ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#КУН_ҲИКМАТИ

Ибн Муборак розияллоҳу анҳу айтадилар: “Киши модомики илм излаб юрган экан, у олимдур. Қачон ўзини олим бўлдим деб ўйласа, жоҳил бўлиб қолади”.

Халил ибн Аҳмад розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Одамлар тўрт хил бўлади:
1. Биладиган ва билишини ҳам биладиган киши. У олимдур, унга эргашинглар.
2. Билади, лекин билишини билмайдиган киши. У уйқудадир, уни уйғотиб қўйинглар.
3. Билмайдиган ва билмаслигини биладиган киши. У йўл қидирувчидир, уни йўлга солинглар.
4. Билмайдиган ва билмаслигини ҳам билмайдиган киши. У жохилдир, ундан қочинглар”.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия муфтийси Ўзбекистон Президенти ҳаққига дуо қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#кун_ояти

يَوْمَ يَجْمَعُكُمْ لِيَوْمِ الْجَمْعِ ۖ ذَٰلِكَ يَوْمُ التَّغَابُنِ ۗ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَيَعْمَلْ صَالِحًا يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

"У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир".
(Тағобун сураси, 9-оят).

Тафсир: «Жамлаш куни», Аллоҳ у куни аввалги ва охирги барча бандаларни жамлайди. «Тағобун» куни. Арабча «тағобун» «ғибн» сўзидан олинган бўлиб, баҳонинг пастлашини билдиради. Қиёмат куни кофирлар иймонни тарк қилганлари учун баҳолари пастлаб, дўзахга равона бўладилар. Яхши ишларни камроқ қилиб қолган мўминлар ҳам баҳолари пастлаб, жаннатнинг олий мартабаларига ета олмай қоладилар.

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Ҳаж мавсуми яқинлашмоқда

☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар”.

Имом Бухорий ривояти.

🕌 Изоҳ: Ҳaж ибoдaтининг бoшқa ибoдaтлaрдaн бир фарқи шуки, у ҳaммaгa ҳaм бир пaйтнинг ўзидa фaрз бўлaвeрмaйди, бaлки aйрим шaртлaригa мувoфиқ кeлгaн мусулмoнлaргaгинa фaрздир. Қoдир бўлгaн oдaмлaргa Aллoҳ учун Бaйтни ҳaж қилиш фaрз. Улaмoлaр кишигa ҳaж фaрз бўлиши учун қуйидaги шaртлaр мaвжуд бўлиши кeраклигини тaъкидлaшгaн:

1) мусулмoн бўлиши;
2) бaлoғaтгa eтгaн бўлиши;
3) oқил бўлиши;
4) ҳажга қoдир бўлиши;
5) сoғ-сaлoмaт бўлиши;
6) ҳукумaт мaн қилмaгaн бўлиши;
7) йўлдa oмoнлик бўлиши;
8) aёл кишига мaҳрaми бўлиши;
Kимдa ушбу шaртлaрдaн бирoртaси бўлмaсa, унга ҳaж фарз бўлмайди.

Ҳаж – Исломнинг беш арконидан бири бўлган улуғ рукн, Аллоҳга маҳбуб ибодатдир. ("Мўминнинг умр сафари"дан)

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_СУҲБАТИ

📹ҚАБР АЗОБИ ҲАҚИДА ГАПИРИШАДИ АММО…

Устоз Муҳаммад Айюб домла Фахриддинов

Наманган шаҳар Давлатобод тумани "ЮСУФХОН ЎҒЛИ ҚОСИМХОН" (Афсона масжиди)
жоме масжиди имом ноиби

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣BUGUN MAZHABGA ERGASHISH QANCHALIK ZARUR?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Якшанба куни учун

- 19 Апрел, 2026 й
- 02 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:29
🌆 Қиём вақти   12:17

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     04:04 |   | 04:50
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:00 |   | 17:10
☪️ Шом           19:06 |   | 19:06
☪️ Хуфтон     20:24 |   | 20:40

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Асмоул_Ҳусна #Ал_Ғаффор

Ал-ҒАФФОР

Кечиримли, гуноҳлардан ўтувчи Зот.

ДУО

Эй Ғаффор. Эшигингга келдик. Сенга сиғиндик. Биз нафсимизга эргашдик ва кўп гуноҳлар қилдик. Сен эса афв этишни севасан. Ғаффор Сенсан! Қилган маъсиятларимиз туфайли пушаймондамиз. Бизни кечирмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз. Ҳалок бўлурмиз. Бизларга Узинг раҳм қил. Қалбимизни бутун гуноҳлардан фориғ айла, эй карамлиларнинг энг Карамлиси!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
​​ҲОЛИНГИЗДАН ҲЕЧ НОЛИМАНГ

Намоз диннинг устунидир, сабр эса диннинг ярми. Ким шу иккисини маҳкам ушласа, барча яхшиликларга эришади.

Имом Раббоний (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Инсон ҳаётида дуч келадиган барча яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Нимаики содир бўлса, барчаси Аллоҳ таолодан эканига иқрор бўлиш билан бандалик юзага чиқади. Ҳақиқий қул хожасининг хоҳишига асло эътироз билдирмайди”.

Абдулқодир Жийлоний (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай деганлар: “Ўз ҳолингиздан нолиманг. Ҳамиша cабрли бўлинг, Аллоҳ таолонинг раҳматидан асло ноумид бўлманг. Холис Аллоҳ таоло учун қилинган сабр ва бардош, албатта, мукофотсиз қолмайди. Озгина сабр қилиш, узоқ йиллар роҳат кўришга сабаб бўлади. Кимки машҳур бўлса, билки, унга сабр туфайли эришган”.

Дарҳақиқат, намоз ва сабр барча яхшиликларнинг калити, яхшиликлар эса бараканинг калитидир.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Ҳаж мавсуми яқин

🕋 Ҳажнинг муҳим амаллари

Улар зулҳижжанинг 8-кунидан 13-кунигача давом этади.

◽️1. 8 зулҳижжада ҳаж нияти билан эҳромга кирилади. Бу ҳажнинг муҳим 1- фарзидир.

◽️2. 8 зулҳижжада Минода биринчи туриш ва ўша ерда тунаш. (Суннати муаккада)

◽️3. 9 зулҳижжада Арафотда туриш. Бу ҳаж амалининг муҳим 2-фарзи. Арафотда пешин ва аср намозлари жамлаб ўқилади. Ким Арафотда турмаса, ҳажи ҳаж ҳисобланмайди.

◽️4. 10 зулҳижжада шом ва хуфтон намозини Муздалифада жамлаб ўқиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.

◽️5. 10 зулҳижжада Муздалифада тунаш. Бу вожиб амал. Бомдод намози вақти киргандан сўнг ҳам бир муддат туриш. Бу суннати муаккада.

◽️6. 10 зулҳижжада Муздалифада туриш. Бу ҳажнинг вожиб амали.

◽️7. 10 зулҳижжада Жамротул Куброга, яъни катта шайтонга тош отиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.

◽️8. 10-11-12 зулҳижжада Минода иккинчи бор туриш. Бу суннати муаккада.

◽️9. 10 зулҳижжада қурбонлик қилиш. Бу амал таматтуъ ва қирон ҳажини қилувчиларга вожиб, ифрод ҳажини қилувчиларга мустаҳаб.

◽️10. 10 зулҳижжада сочни тагидан олдириш ёки қисқартириш. Бу ҳажнинг вожибларидан бўлиб, эҳромдан чиқиш учун шартдир.

◽️11. 10 зулҳижжада зиёрат тавофини қилади. Бу ҳажнинг 3-фарзи. Бу тавофни 11-12 зулҳижжада қилса ҳам бўлади.

◽️12. 10 зулҳижжада Сафо ва Марва орасида ҳаж ниятида саъй қилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. Агар аввалги кунларда саъй қилмаган бўлса, тавофдан сўнг саъй қилади.

◽️13. 11-12 зулҳижжада Жамротул Кубро, Жамротул Вусто, Жамротус Суғрога (3 та шайтонга) еттитадан тош отилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. 13 зулҳижжада 3 та шайтонга тош отиш мустаҳаб.

◽️14. 12 зулҳижжада видолашув тавофи амалга оширилади. Бу тавофни хориждан борганлар бажаради ва бу ҳажнинг вожиб амали.

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
1
Шайх Шаъровийдан гўзал бир дуо:

«Аллоҳим! Ақлимни уни безовта қиладиган нарса билан, қалбимни унга раҳм қилмайдиган кимса билан ва вақтимни ўзига фойда бермайдиган нарса билан машғул қилиб қўйма... Раббим, мен тарафда бўл, мен билан бўл ва мени Ўзинг ила кучли қил».

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳулоҳ: “Дунёни тарк қилиш қаттиқдир. Жаннатни тарк қилиш ундан-да қаттиқдир, оғирдир. Албатта жаннатнинг маҳри дунёни тарк қилишдир”, деди.
(Яъни, жаннатга дунёнинг ҳойи ҳавасларини тарк этиш билан эришилади, эга бўлинади).

"Танбеҳул ғофилийн"дан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Душанба куни учун

- 20 Апрел, 2026 й
- 03 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:27
🌆 Қиём вақти   12:17

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     04:03 |   | 04:50
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:00 |   | 17:10
☪️ Шом           19:07 |   | 19:07
☪️ Хуфтон     20:25 |   | 20:40

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#кун_ояти

وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ۚ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ ﴿34﴾ وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا الَّذِينَ صَبَرُوا وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا ذُو حَظٍّ عَظِيمٍ ﴿35﴾ وَإِمَّا يَنْزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ ۖ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ﴿36﴾

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф этинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур. Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур. Агар Сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг! Зеро, У Эшитувчи ва Билувчи (Зот)дир».
(Фуссилат сураси, 34-35-36 оятлар).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Тил озоридан сақланинг

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайҳ Нуриддин Ҳолиқназар Ҳазратлари

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz