SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal
210 subscribers
6.49K photos
1.94K videos
47 files
7.73K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

🗓️ 20.10.2021
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #КИТОБ #ЁШЛАР

КИТОБХОНЛИК – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИДИР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Китобхонлик маданияти шаклланиши учун аввало оилада китобга муҳаббат уйғотиш зарур. Агар ота-она китоб ўқиса, фарзанд ҳам уларга эргашади. Мактаб ва таълим муассасаларида ҳам китобхонликни тарғиб қилиш, китобхонлик кечалари, танловлар ўтказиш бу борада самарали натижа беради

Батафсил.....

Шуҳратилла Исраилов,
Учқўрғон тумани “Саидхон эшон” жоме масжиди имом-хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Ceшанба куни учун

- 14 Апрел 2026 й
- 26 Шаввол 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:36
🌆 Қиём вақти   12:19

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     04:14 |   | 05:00
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:00 |   | 17:10
☪️ Шом           19:01 |   | 19:01
☪️ Хуфтон     20:17 |   | 20:40

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Солиҳа жуфти ҳалол излаяпман, лекин тополмаяпман, дегувчиларга

Ибнул Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Солиҳа аёл сенинг саъйи-ҳаракатинг билан келиб қолмайди. Албатта у Роббисига тақво қилган инсон учун йўлланиб, ато этиладиган бир ризқдир”.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
ДУО ҚИЛИШ ШАКЛИ.

Дуонинг қилинишида ҳам баъзи тавсиялар қайд этилган. Булар:

Дуонинг бисмиллоҳ билан бошлаш, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, тилак исташ.
Дуони махфий қилиш, бақириб-чақирмасдан, ичдан ёки паст овоз билан қилиш.
Дуонинг бошида ва охирида Расулуллоҳга салоту салом келтириш.
Имкон бўлса қиблага қараб дуо қилиш.
Қўлларни дуода елкага яқин очиш.
Ҳовуч ичи осмонга қараган ҳолда бўлиши.
Кўзлар самога қарамаслиги.
Баъзи жумлалар керак бўлса 3 марта такрорланиши.
Дуо тугагач, қўллар юзга сурилиб “омин” дейиш.
Пайғамбаримизга салоту салом айтиш, шубҳасиз, энг фойдали дуолардандир. Чунки ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир салавот айтганга Аллоҳ ўн салавот ва раҳмат эҳсон қилади, ўнта гуноҳини кечиради, уни ўн даражага юксалтиради. Юз салавот айтганга Аллоҳ юз ҳожатини раво қилади, етмишини охиратга, ўттизини бу дунёда раво қилади.

“Аллоҳ севгиси” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳ шундай дебдилар:

«Шундоқ ҳам амалларингиз кам. Энди ўша озгина амални ҳам (риё аралаштирмай) холис қилинглар-да!»
*
Бишр ибн Ҳорис айтдилар:

«Бирор ишни фақатгина одамлар сизни эслаб, зикр этишлари учунгина амалга оширманг.
(Риё бўлиб қолишидан сақланинг.)
Ёмонликни яширганингиз каби яхшиликни ҳам яширинг.»

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#ДУО

УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Биррул волидайн

📜Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигида, ғазаби ота-онанинг ғазабидадир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

▫️Изоҳ: Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Бир мўмин-мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, биттасини очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, ундан Аллоҳ рози бўлмайди».
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейишди. (Ибн Аббос) «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди».

Имом Бухорийнинг "Адабул муфрад" асаридан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Чоршанба куни учун

- 15 Апрел 2026 й
- 27 Шаввол 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:35
🌆 Қиём вақти   12:18

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     04:12 |   | 05:00
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              17:01 |   | 17:10
☪️ Шом           19:02 |   | 19:02
☪️ Хуфтон     20:18 |   | 20:40

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
ЖУНУБ ҲОЛАТДА ТИРНОҚ, СОЧ ВА БОШҚА ТУКЛАРНИ ОЛИШНИНГ ЖОИЗ ЭМАСЛИГИ
#поклик

САВОЛ: Мен жунуб ҳолатида соч ва шу кабиларни тозалаб бўлмаслиги ҳақида эшитганман. Лекин бир дўстим, ундай гап йўқ, олса бўлаверади, деди. Аслида жунуб ҳолатда соч, тирноқ ва киндик ости тукларини олса бўладими ёки йўқми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунублик ҳолатида соч ва тирноқ олиш ҳамда бадандаги ортиқча тукларни тозалаш макруҳ ҳисобланади. Бу ишнинг макруҳлигига фақиҳларимиз, Аллоҳ таоло уларни раҳматига олсин, далил ўлароқ “Шарҳи ширъатил ислом” китобида келган қуйидаги ҳадисни келтирадилар: “Ким ғусл қилишдан олдин тукларини олса, ҳар бир соч толаси (қиёмат куни) келиб: "Эй Роббим! Нима сабабдан мени покламай туриб, олиб ташлаганини ундан сўра”, дейди.
   Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ ҳам “Иҳё улумиддин” китобида тук, тирноқ каби танадан нопок ҳолда ажратилган нарсалар қиёмат кунида даъво қилиши ҳақидаги ривоятни келтирганлар.
Фуқаҳоларимиз бирор масалага жоиз ёки ножоиз деб ҳукм айтган бўлсалар, албатта, маълум бир далилга асосланадилар. Шу сабабли мўътабар китобларимизда келган гапларга амал қилиш энг тўғри йўл ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Чоршанба
15 Апрел, 2026 йил мелодий
27 Шаввол, 1447 йил ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Шогирднинг устоз олдидаги одоблари

1️⃣. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.
2️⃣. Беҳуда гапларни гапирмаслик;
3️⃣. Рухсатисиз сўз бошламаслик.
4️⃣. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.
5️⃣. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.
6️⃣. Дарс вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.
7️⃣. Дарсдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик.
8️⃣. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.
9️⃣. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

✍️Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Forwarded from Muslim.uz
🏢"Вақф" фонди 14 та эҳтиёжманд оилага янги хонадонларни топширди

🤝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳалар изчил давом эттирилмоқда.

📢🔑Шу йилнинг 14 апрель куни Фонд ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан пойтахтимизда қурилган янги кўп қаватли уйлардан харид қилинган 14 та хонадон ўз эгаларига топширилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбарияти, Фонд мутасаддилари, саховатпеша ҳомийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган ушбу маросим ҳақиқий меҳр-оқибат байрамига айланиб кетди.

📣Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, жумладан, бундай деди:
– Бундай олижаноб ташаббус Президентимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратаётган эътиборларининг бир амалий ифодасидир. Давлатимиз Раҳбарининг бу борада ажратган катта миқдордаги маблағи бу ишларнинг янги босқичга чиқишида катта туртки бўлди. Мазкур хурсандчилик тадбири ҳам ана шу хайрли ишларнинг узвий давомидир.


🤝Таъкидлаш жоизки, “Вақф” фонди ўтган 2025 йил давомида ҳам 55 та уйга муҳтож, етим-мискин оилага тўлиқ жиҳозланган турар жойларни туҳфа этган эди. Бу галги хайрли иш эса узоқ йиллардан буён бошпанасиз ва ижарада сарсон бўлиб юрган юртдошларимиз учун кутилмаган қувончли воқеа бўлди.

🔑Янги хонадон калитларини қабул қилиб олаётган оилаларнинг қувонч кўзёшлари ва самимий дуолари тадбир иштирокчиларини тўлқинлантириб юборди.

Жумладан, тўрт фарзанднинг онаси Оиша Раҳимжонова бундай деди:
“Бугун биз учун янги ҳаёт бошланди. Кўп йиллар фарзандларим билан ўз уйимиз бўлишини орзу қилгандим. Бу туҳфа бир мўъжизадек бўлди. Аввало, Аллоҳга шукроналар бўлсин, сўнгра бизни қўллаб-қувватлаган саховатли инсонларга мингдан минг раҳматлар айтаман”.


🥹Шундай қилиб, яна ўз уйига эга бўлиб, жамиятимизда инсон қадри нақадар баланд эканини ўз ҳаётлари мисолида ҳис этишди.
🤝 “Вақф” хайрия жамоат фонди халқимизнинг меҳр-оқибат ва саховат каби олижаноб қадриятларини янада мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилишда давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM