SOF ISLOM.UZ | Rasmiy kanal
209 subscribers
6.52K photos
1.94K videos
47 files
7.75K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "АБДУЛВАҲҲОБ ҚОРИ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

🗓️ 20.10.2021
Download Telegram
НАМОЗДА САЛАВОТНИ ИККИ МАРТА ЎҚИБ ҚЎЙИШ
#намоз #салавот

2053-САВОЛ: Мен гоҳида ўзим билмаган ҳолатда намоз охирида салавотни икки марта ўқиб қўяман. Шу ҳолатда намозим нима бўлади? Саждаи саҳв қиламанми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бундай ҳолатда намоз бузилмайди, саждаи саҳв қилиш ҳам вожиб бўлмайди. Фуқаҳоларимиз охирги қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиб қўйиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди, чунки охирги қаъда зикр ва дуолар ўрнидир, дейишган. Демак, киши намознинг сўнгги қаъдасидаги салавотни унутган ҳолда такрор ўқиб қўйиши билан саждаи саҳв лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво макази

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Якшанба
05 Апрел, 2026 йил мелодий
17 Шаввол, 1447 йил ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Фитр садақани бермаган эдим

Савол: Мен фитр рўзамни ҳайит намозидан олдин бера олмаган эдим. Уни шу кунларда берсам ҳам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Рамазон ҳайити куни ҳайит намозини ўқишдан олдин фитр садақасини адо этиб қўйиш мустаҳаб амал саналади. Ундан аввал бериб қўйиш ҳам мумкин. Лекин кимдир ҳайит намозигача ҳам адо эта олмаган бўлса, намоздан кейин ёки бошқа кунларда бериб қўяди. Чунки у адо этилмагунча зиммадан соқит бўлмай тураверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўрдимки...

Шундай кишиларни кўрдимки, сизлар динор ва дирҳамларингизга ачинганингиздек, улар вақтларига ачинадилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#Саломатлик

Фойдали тавсиялар

Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

😄 Тишларингизни тоза тутинг.

🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғликка фойда.

💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

🍶 Ҳар қандай касалликни даволаш ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

🚶‍♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

⛹‍♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин.

🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

🍹 Наъматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя.

🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғликка фойдали.

🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

🏃 Спорт турларининг ичида энг фойдалиси югуришдир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ УЧТАДАН КАМ АЙТИШ МУМКИНМИ?
#намоз

САВОЛ: Руку ва саждадаги тасбеҳларни учтадан кам айтиш намозни бузадими? Саждаи саҳвни вожиб қиладими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Руку ва саждадаги тасбеҳларни уч марта айтиш кўплаб фақиҳларнинг сўзларига кўра суннат ҳисобланади. Уни узрсиз тарк этиш ёки учтадан кам айтиш макруҳ саналади, лекин бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН
#ЖАНОЗА

5-апрель якшанба
2026-йил

ШАРҚ мфй Гулистон кўчасида яшовчи Ҳасанбой аканинг оналари НОДИРАХОН оя вафот эттилар.

Жаноза намози бугун 5-апрель якшанба соат 14:00 га марҳуманинг ўз яшаш уйларида ўқилади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуън...

манзил: Шарқ мфй Гулистон кўчасида...

Мўлжал: 1-мактаб пастида

Жаноза намозини "УСМОН ЗУННУРАЙН" жоме масжиди имом ноиби ИСМОИЛЖОН домла ЖЎРАЕВ адо этадилар.

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга барчага улашинг

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇

https://t.me/sof_islom_uz
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcastda 
#Kun_hadisi

📱🗣BALKI UNING SABABIDAN SENGA RIZQ BERILAYOTGANDIR..

🌙 Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: «Rasululloh sallollohu alayhi vasallam zamonlarida aka-uka bor edi. Biri Rasululloh sallollohu alayhi vasallam (xizmatlariga) kelib turardi. Ikkinchisi kasb-hunar qilar edi. Hunarmand Rasululloh sallollohu alayhi vasallam xizmatlarida bo‘lgan ukasidan shikoyat qilganida Rasululloh sallollohu alayhi vasallam «Balki uning sababidan senga rizq berilayotgandir», dedilar.

Imom Termiziy rivoyatlari.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCASTUZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Мингта душманимни кечиришим мумкин, аммо қалбимни ишониб топширган инсонни кечира олмайман — у бу ишончни қадрламай, уни хор қилди.”

Инсон душманнинг ёмонлигини кечириши мумкин, лекин ишончни хиёнат қилган яқин инсонни кечириш жуда оғир.

Нажиб Маҳфуз.

Таржимон: Муҳаммад Айюб.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
📲 Уяли телефон одоблари

Ажнабий тилдан олинган "телефон" сўзи овозни узоқ масофага узатиш маъносини билдиради. Авваллари бу мақсадга мўлжалланган асбоблар бўлмаган. Кейинчалик илмнинг ривожланиши натижасида овоз узатиш асбоблари иҳтиро қилинди ва улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва теҳникаси ривожлана бориб, бу соҳада мисли кўрилмаган тараққиётга эришилди. Охири келиб бизда "уяли телефон" деб номланаётган, бошқа халқларда "чўнтак телефони", "қўл телефони","ҳаракатланувчи телефон" каби турли номлар билан аталаётган телефон тури кенг тарқалди.
Ҳозирга келиб, мослама нафақат овозни узоқ масофага узатиш воситаси, балки сурат ва видеотасвирга тушириш, уларни бошқаларга юбориш, овоз ёзиш, қисқа мактублар (СМС) юбориш, интернетга кириш каби бир қанча ишларни амалга ошириш воситасига айланиб қолди.
Албатта, бу нарсаларни тартибга солиш, телефон орқали бўладиган алоқаларнинг меъёри ва одобларини баён қилиш зарурати туғилди. Аммо бу иш билан деярли ҳеч бир одам ёки гуруҳ жиддий шуғулланмаётир. Муаммолар эса борган сари кўпайиб бормоқда.
Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи ҳам бўлганидек, уяли алоқа воситасининг ҳам манфаатли ва зарарли тарафлари бор. Агар уни манфаат йўлида ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам зиёнга ишлайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Душанба куни учун

- 06 Апрел 2026 й
- 18 Шаввол 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:49
🌆 Қиём вақти   12:21

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     04:28 |   | 05:10
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              16:55 |   | 17:10
☪️ Шом           18:52 |   | 18:52
☪️ Хуфтон     20:08 |   | 20:30

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
1
#ТАФАККУР

Инсон муваффақият қозонса: "Мен ундай қилдим, мен бундай қилдим", дейди. Агар муваффақият қозона олмаса: "Тақдир шу эканда", дейди.

Инсон табиати қизиқ...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ.

"Албатта, иймон келтирган, яхши амалларни қилган, намозни қоим қилиб, закот берганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар".
(Бақара сураси, 277-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇

https://t.me/sof_islom_uz
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ҲАДИС #ҲУКМ

ҲАДИС КИТОБЛАРИНИ ЎҚИБ, МУСТАҚИЛ ҲУКМ ЧИҚАРИШ ДАЪВОСИ ҲАҚИДА...
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Бугунги кунда баъзи кишилар Саҳиҳ ал-Бухорий ва Саҳиҳ Муслим каби ҳадис тўпламларини таржима ёки асл араб тилида ўқиб, “энди мен ҳам шариат ҳукмларини мустақил чиқара оламан” деган даъвога бормоқда. Бу эса илмий жиҳатдан хато, балки жуда хавфли йўлдир.

Батафсил.....

Муҳамадхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳар “Мулла Исмоил” жоме масжиди имом-хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ҚУРЪОН #АМАЛ

ҚУРЪОНГА АМАЛ ҚИЛСАК, АСЛО БУНДАЙ ГУНОҲГА МУБТАЛО БЎЛМАЙМИЗ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Мўмин ҳамиша бошқалар ҳақида яхши фикрда бўлади. Ҳеч қачон биров ҳақида ёмон хаёлларга бормайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисда шундай деганлар:
{ إيَّاكم والظَّن، فإنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ}
«Ёмон гумон қилишдан сақланинглар. Чунки ёмон гумон қилиш сўзларнинг энг ёлғонидир».

Батафсил.....

Фазлиддин Салимов
Мингбулоқ туман “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биз қандай намоз ўқияпмиз?

Имом Aбу Ҳанифанинг энг кучли шогирдларидан бири қози Aбу Юсуф Ҳотим ал-Aсомм исмли бир ёш йигит масжидда зуҳд ҳақида суҳбат қилаётгани ҳақида эшитдилар. Ўқувчиларига қараб: "Юринглар, унинг олдига бориб савол берамиз, агар саволимизга жавоб берса, ўтириб суҳбатига қулоқ соламиз”, дедилар.

Масжидга кириб ундан сўрадилар: “Эй ёш йигит, менга намоз ҳақида хабар бер!”

Ҳотим ал-Aсомм жавоб берди: “Одоби ҳақида сўраяпсизми ёки кайфияти ҳақидами?”

Қози Aбу Юсуф ичларида: “мендан ундан бир савол сўрасам, у иккита қилиб қайтарди-я”, деб ажабланиб қўйдилар. Сўнг Ҳотимга қараб: “Одоби ҳақида хабар бер”, дедилар.

Ҳотим жавоб берди: “Одоби шуки, Aллоҳнинг буйруғига биноан ўрнингиздан турасиз, ўзингизни ҳисоб-китоб қилган ҳолда юриб борасиз, ният билан намозга кирасиз, Aллоҳни таъзим қилиш ила такбир айтасиз, тартил ила қироат қиласиз, хушуъ (тавозеъ) ила рукуъ қиласиз, хузуъ (итоат) ила сажда қиласиз, ихлос ила ташаҳҳуд айтасиз, раҳматдан умид қилган ҳолда салом берасиз”.

Қози Aбу Юсуф: “кайфияти ҳақида хабар бергинчи”, дедилар.

Ҳотим жавоб берди: “Каъбани рўпарангизга қўясиз, кўз олдингизга тарозини келтирасиз, оёқларингиз остига сиротни, ўнг томонингизга жаннатни, чап томонингизга дўзахни қўясиз. Ўлим фариштаси орқадан сиз томон келаётганини ҳис қиласиз. Aна ундан кейин намозингиз қабул бўлдими ёки ўзингизга қайтарилдими, билмасдан иккиланиб турасиз”

Қози ундан сўради: “Неча йилдан буён шундай намоз ўқийсан?”

Ҳотим жавоб берди: “20 йилдан бери”

Қози Aбу Юсуф шерикларига ўгирилиб: “Юринглар, эллик йил ўтказиб юборган намозларимизни қазосини ўқиймиз”, деди.

Aллоҳим, бизларни намозни одоблари ва кайфиятлари ила қоим қиладиганлардан қил! Aллоҳим, бизни мағфират қил, раҳматингга ол ва тавбамизни қабул эт!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

Тўрақўрғон тумани вақти билан

Ceшанба куни учун

- 07 Апрел 2026 й
- 19 Шаввол 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:47
🌆 Қиём вақти   12:20

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     04:26 |   | 05:10
☪️ Пешин        12:35 |   | 12:50
☪️ Аср              16:56 |   | 17:10
☪️ Шом           18:53 |   | 18:53
☪️ Хуфтон     20:09 |   | 20:30

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
#КУН_ҲАДИСИ

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗЛИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтифот қилдилар: "Жамоат бўлиб ўқилган намоз (фарз ва таровеҳ) ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража фазилатлидир".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ: Бир кимсанинг жамоат билан ўқиган намози шу намозни уйида ёки тижоратхонасида ўкишидан йигирма беш даража фазилатлидир. Бу шундайдир: киши чиройли таҳорат олиб фақат намоз ўқиш ниятида, бошқа нарсани кўзламай жомеъга борса, қўйган ҳар бир қадами эвазига мақоми бир даража ортади ва бир гуноҳи ўчирилади. Намоз ўқиб бўлгач, сўзлашгунча малаклар: "Аллоҳим, уни афв эт, Аллоҳим, унга марҳамат қил", деб унинг учун истиғфор айтадилар. Намозни кутган киши намозда ҳисобланади".

Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz
ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН УЙЛАР САВДОСИ
#савдо

2052-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги қурилаётган уйларга тўлов қилиб сотиб олаётган харидор уйни қабул қилмасдан туриб, уни сотиши мумкинми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор тўлов қилган уйини қурувчидан тўлиқ қабул қилиб олмасдан туриб, сотиши мумкин эмас. Чунки унга берилиши керак бўлган уй ҳали қурилмаган бўлса, йўқ нарсани сотган бўлади. Қурилган, лекин харидорга топширилмаган бўлса, мулкида бўлмаган нарсани сотган бўлади. Ислом шариатига кўра йўқ нарсани ҳам, мулкида бўлмаган нарсани ҳам сотиш тақиқланади. Шу боис харидор уйни қурувчидан тўлиқ қўлга киритгандан кейингина сотиши мумкин бўлади.
Шундай бўлсада, ҳозирги кунда ислом молияси соҳасида параллел истисноъ деб аталаётган амалиёт орқали ушбу савдони жоиз қилиш мумкин. Лекин бу бироз мураккаб амалиёт ҳисобланади. Шунинг учун бу йўл билан олди-сотди қилмоқчи бўлганлар мазкур савдо турини яхши биладиган мутахассисга бевосита учрашиб, масалани тўлиқ билиб олгандан кейин қилишлари лозимдир. Акс ҳолда юқорида айтилган тақиқланган ишни қилиб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
https://t.me/sof_islom_uz